Latest posts

Руҳий баркамоллик
25 Sept, 09:37
✏️ЯХШИ САБОҚБир куни масжидга имом домла ҳузурига бордим. Домла бир иш билан чиқиб кетган эканлар . Ўтириб кута бошладим. Масжид олдидаги кафтдеккина жойга чой қолдиғи тўкилган экан, хунук кўриниб тургани учун бекор ўтирмай деб супургини олиб ишга тушдим. Чой қолдиғи баҳона, хийла жойни бир пасда тозаладим. Чиқиндини челакка солаётган эдим, домла келиб қолдилар. - Ҳорманг, ҳорманг!!! - дедилар жилмайганича . Кейин кўзларини бир нуқтага тикиб жим бўб қолдилар. Ишни якунлаб, уст бошимни қоқиб домла билан сўрашдим. - Сизни бу ҳолатда кўриб бир воқеа ёдимга тушиб кетди - деди домла менга ўтиришга жой кўрсатиб чой узатар экан.” 70 - чи йиллар эди. Бухоро мадрасасида ўқирдим. Кўпчилик болалар қатори мадраса хужрасида турар эдим. Бир кечаси ҳожат учун ташқарига чиқдим. Ҳожатхонага кириб, аввал қўрқиб кетдим. Кейин лол бўлиб қолдим. Ўзини танитмайдиган даражада юзларини рўмол билан ўраб олган бир киши ҳожатхона тозаларди. Мени кўрди -да, тезда тугатиб жўнаб қолди. Эртаси куни болаларга воқеани айтиб бердим. Уларнинг ичида ҳам бир неча кун аввал худди шундай воқеага шохид бўлганлар бор экан. Болалар билан келишиб пойлоқчи қўйдик. Тун ярмига борганда ташқарида хуштак чалинди. Югуриб чиқдик. Ҳалиги кишини ушлаб, юзидаги ниқобни олиб қарасак, қаршимизда мадрасамиз мудири турарди !!! Бир қўлида супурги тутиб турган устозимиз қаршисида қотиб қолдик. - Домла, шу ишни бизга айтсангиз бўлмасмиди? - дедик хижолатдан муздай терга ботиб. - Савоби - чи ?... - Бўлмаса, ярим тунда уйқудан қолмай, кундузи ?... - Одамлар кўрсин деб қилинган иш риё бўлиб қолмайдими? Бизнинг қалбимизни англаб бўлмас ҳаяжон қоплади. Домламизнинг қўлидаги челакка қўл узатсак бош чайқаб: - Савоби тугал бўлсин - дедилар ...Бу воқеа болаларга қаттиқ таъсир қилди. Шундан кейин мадрасада мудирнинг ишига ўхшаш кимлар қилаётгани номаълум хайрли ишлар тез-тез содир бўла бошлади. Бир куни етим бир талабанинг ёстиғи остидан пул чиқди. Пулнинг эгаси кимлигини, пулларини қайтиб олишини қанчалар қаттиқ ўтинмасин, бу яхшилик эгаси ўзини сир тутди... Яна бир тонгда бомдод намозига турган талаба йигитлар дорда ўзларининг оппоқ қилиб ювилган кийимларини кўришди . Бир олис юртдан келиб тахсил олаётган талаба ўзининг эскириб йиртилаёзган кўйлаги ўрнида янги кўйлакни кўриб, кўзлари ёшланди ...МАДРАСА МУДИРИ ЎЗ ШОГИРДЛАРИГА МУСУЛМОНГА ХОС ХАҚИҚИЙ ҲАЁТ САБОҒИНИ БEРОЛГАН ЭДИ...➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Руҳий баркамоллик
25 Sept, 05:46
📝Пешонангизга ёзилгани тоғ остида бўлса ҳам сизни топиб келади, сизники бўлмагани эса кафтингизда турганда ҳам учиб кетади. Энг гўзал ризқ эса — борига шукр қила оладиган қалбдир.➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Руҳий баркамоллик
25 Sept, 05:35
⏳Тўғрисини гапиришдан қўрқманг, йўқотганингиз энг кўпи билан нотўғри инсонлар бўлишади..🍃➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Руҳий баркамоллик
25 Sept, 05:32
🔴Бошингга энг қийин кунлар тушиб, сен бардош бера олмайдиган нуқтага келганда асло сабрингдан воз кечма. Ана шу нуқта тақдирингни ўзгартирадиган нуқтадир! ✍️Жалолиддин Румий.➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Руҳий баркамоллик
25 Sept, 02:04
Умр китобга ўхшайди... Ҳар бир саҳифасида янги - янги тақдирлар бор. Бугун ўша саҳифалардан яна биттасини секингина очдик... 📔Жума айёмингиз муборак бўлсин!➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Руҳий баркамоллик
24 Sept, 12:25
Ҳар куни табассум қилишга одатланинг, муаммоларингиз сиз ўйлаганчалик кўп эмас.🤩➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Руҳий баркамоллик
24 Sept, 12:21
Бахт юқумли... Сиз қанча бахтли бўлсангиз, атрофдагиларга ҳам юқади. Бахтлиларга ҳамроҳ бўлсангиз, сизга ҳам юқади. Бахтлиларга ҳасад қилманг. Бахтли бўлинг!💖➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Руҳий баркамоллик
24 Sept, 05:53
🔴Ҳеч бир иккиланмасдан эътиборсиз қолдиришинг керак бўлган беш тоифа:⚪ Ўзининг бошига тушган мусибатни синов, сенинг бошингга тушган мусибатни эса жазо деб биладиган кимса;🟢Ўзининг хатосини ажр бериладиган ижтиҳод, сенинг хатоингни эса жазога лойиқ гуноҳ деб кўрадиган кимса;⚪Сенинг ҳаққингда ноҳақлик қилатуриб, яна сендан узр кутадиган кимса;🟢Сен уни авф этганингда, буни ундан «қўрққанинг» деб ўйлайдиган кимса;⚪Қилган ёмонликларидан кўз юмганингда, сени лақма деб ҳисоблайдиган кимса.➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Руҳий баркамоллик
22 Sept, 17:17
Қалбингиз ҳотиржам бўлсин! Чунки, Яратган ҳар нарсани билар... Осмонларда учувчи қушларни, ернинг тагидаги қурт - қумурсқаларнинг ризқини берган Зот Албатта қалбингизга ҳам шифо беради...❤️Ҳайрли тун, қадрдоним! Тунингиз осуда ўтсин! 🌙➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Руҳий баркамоллик
22 Sept, 09:53
❤️ЎҒЛИММайли дунёларни пойимга сочма. Чин меҳнат ортидан топиб тутиб тўл. Пул деган бир кунлик дўстларга учма. Ўғлим иймони бут дўстларга дўст бўл.➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Руҳий баркамоллик
22 Sept, 05:36
📎Биргина зарба сизни йўлда давом этишдан тўхтатиб қўймасин.Жароҳатни боғланг, кўз ёшини артинг, Аллоҳдан мадад сўранг-да, йўлда давом этинг.Бу сафар энди нолдан бошламаяпсиз. Олдин сизга тушган мушт сизни кучли, тажрибали қилган. Энди қўрқманг!➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Руҳий баркамоллик
22 Sept, 05:35
Маъноли ҳикояАнтропология фани олими Африканинг ибтидоий қабилаларидан бирида болалар билан қуйидагича ўйин ўйнади.Лаззатли мевалар солинган саватчани бир дарахт тагига қўйиб, уларга: "Сизлардан ким биринчи бўлиб, саватчага етиб келса, унинг ичидаги меваларни қўлга киритади", деди. "Бошладик" ишорасини берганда олим фавқулодда қизиқ бир ҳолатнинг гувоҳи бўлди.Болакайлар ширин меваларга етишгунларича бир-бирларининг қўлларидан маҳкам ушлаб, баробар дарахт остига етиб келишганди.Ҳар бирлари ғолиб бўлиш имкониятига эга бўла туриб, нега бундай қилганлари ҳақида олим сўраганда, болакайлар таажжуб билан: "Қандай қилиб бошқаларимизнинг бахтсизлиги эвазига биримиз саодатли бўлишимиз мумкин?!" дея жавоб қилишди!Улар ўзларидаги қоида: "Биз бўлганимиз туфайли мен борман!" қоидасига мувофиқ иш тутишганди.Бу ибтидоий қабила, ўзини улардан афзал ва мутараққий билувчи жамиятлар йўқотиб


Руҳий баркамоллик
22 Sept, 05:34
📝Ишла — худди пул керак эмасдек. • Сев — худди ҳеч ким сени ташлаб кетмайдигандек. • Ўйна — худди ҳеч ким кўриб турмагандек. • Куйла — худди ҳеч эшитмагандек. • Яша — худди Жаннатдагидек.© Марк Твен➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Руҳий баркамоллик
22 Sept, 01:59
Хайрли тонг, Азизлар!Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🌷Барчага хафтанинг сешанба тонги муборак бўлсин!🌥Ҳар тонгимиз Бисмиллоҳ ила бошланиб, ҳар кунимиз Алҳамдулиллаҳ ила якунлансин. Барчамизга дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амаллар қилиш насиб этсин!!🌷Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!!🌷Ҳамиша, ҳар ерда ва ҳар ишда омад ёр, Яратган эгам ўзи мададкор бўлсин!Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизда файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувликни барқарор қилсин!✨➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Руҳий баркамоллик
21 Sept, 16:42
Хайрли тун Қадрдонларим🌙Аллоҳим барчамизни барча ёмонликлардан ўз панохида ўзи асрасин! Тунингиз осуда бўлсин, пок орзу-ниятларингиз албатта ушалсин! 🤩Эрта тонгда яхши кайфиятда уйғониш насиб қилсин!💐➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Руҳий баркамоллик
21 Sept, 16:33
ҚАНЧАЛАР СУЮКЛИ — ОТАМНИНГ УЙИ! 🤩Болалик чоғларим беғубор ўтган, Остонаси илҳақ йўлимни кутган, Эшигин очсам бас, ғамларим кетган, Қанчалар суюкли — отамнинг уйи!Ширин хотиралар яшайди унда, Соғинчим ортади ҳар ўтган кунда, Дийдор насиб этса, яйрайман шунда, Қанчалар суюкли — отамнинг уйи!Жигарлар жам бўлиб улғайган бирга, Меҳримиз ҳамроҳдир бутун умрга, Қай маскан тенг келар бу азиз ерга, Қанчалар суюкли — отамнинг уйи!Талпиниб бораман, масофа оша, Қалбимга энг яқин қадрдон ўша, Мен учун бебаҳо, мўтабар гўша —


Руҳий баркамоллик
21 Sept, 16:31
🎶🎵Мустафа Сандал - Исянкар➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Руҳий баркамоллик
21 Sept, 12:19
Энг оғир юк — миядаги фикрлардир.✍️Томас Леруа➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК


Руҳий баркамоллик
21 Sept, 07:28
🤩Нимамиз йўқлигини ўйлаб йиғлайвермасдан, нимамиз борлигини ўйлаб хурсанд бўлайлик". 🤩- "Сичқон ови" фильмидан.➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Руҳий баркамоллик
21 Sept, 07:26
🩷Болангизни бошқаларнинг боласи билан таққосламанг...➡️РУҲИЙ БАРКАМОЛЛИК
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
