gram news
Садиков Садикжон Бабаевич channel avatar

Садиков Садикжон Бабаевич

@sadiqjonsadiqov

"Адолат" СДП Хоразм вилоят Кенгаши депутати Хоразм вилоят куп тармокли тиббиёт маркази бош шифокори https://www.facebook.com/share/1DmdMCnpUQ/

ProjectsKKPolitics

1,160subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Садиков Садикжон Бабаевич

    10 Sept, 09:52

    🌟“АДОЛАТ” КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИРеспублика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти ҳудудий филиалида муҳим ва қувончли воқеа бўлиб ўтди. “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши томонидан юборилган “Адолат” кўкрак нишони Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази Хоразм вилояти ҳудудий филиали бош шифокори, Халқ депутатлари Хива туман Кенгаши депутати М. Эшниязовга тантанали равишда топширилди. Мазкур юксак эътироф М. Эшниязовнинг соҳа ривожига қўшаётган ҳиссаси, жамоатчилик ишларидаги фаоллиги, партиянинг эзгу мақсад ва ғояларини қўллаб-қувватлашдаги ташаббускорлигига берилган муносиб баҳодир. “Адолат” СДП жамоаси М. Эшниязовни ушбу юксак эътироф билан самимий муборакбод этади! Янги масъулият ва шарафли фаолиятида муваффақиятлар, халқ манфаати
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    4 Sept, 17:24edited

    🔥🔥🔥 ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ — ТЕЛЕЭФИРДА👍Хоразм вилоятида фаол ва ташаббускор ёшлар билан ўтказилган очиқ мулоқот телевидение орқали кенг ёритилди. 🧊Мулоқот давомида ёшларнинг долзарб масалалари, таклиф ва ташаббуслари, таълим, бандлик, тиббиёт соҳаларидаги имкониятлар ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.✈️@sadiqjonsadiqov
    133video111Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    4 Sept, 14:30

    🏥 ХУСУСИЙ КЛИНИКАЛАР ФАОЛИЯТИ: СИФАТЛИ ТИББИЙ ХИЗМАТ — АСОСИЙ МАҚСАДАҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизматлар сифатини янада ошириш ва фуқаролар учун замонавий ҳамда қулай тиббий муҳит яратиш мақсадида хусусий тиббий клиникалар раҳбарлари ва масъул ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашув давомида хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятида учраётган муаммолар, мавжуд имкониятлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини ошириш, замонавий тиббий технология ва жиҳозлардан самарали фойдаланиш, малакали мутахассислар салоҳиятини юксалтириш ҳамда беморлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 💬 Мулоқотда иштирок этган клиника раҳбарлари соҳадаги долзарб масалалар юзасидан ўз фикр ва таклифларини билдирдилар. Билдирилган таклифлар аҳолига тиббий
    1,23011Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    3 Sept, 15:55edited

    🔥🔥🔥“Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши раиси С. Содиков томонидан тиббий муассасаларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш борасида бугунги кунда олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида амалга оширилган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалари💬@sadiqjonsadiqov
    1,150video17211Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    3 Sept, 13:03

    ☑️ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ: МУАММОЛАР, ТАКЛИФЛАР ВА АМАЛИЙ ЕЧИМЛАРҲар пайшанба — “Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши раиси С. Содиқовнинг ёшлар билан очиқ ва самимий мулоқот куни. Навбатдаги учрашув Хоразм вилояти Ёшлар ишлари бошқармасида бўлиб ўтди. Унда С. Содиқов ёшлар билан бевосита мулоқот қилиб, уларни ўйлантираётган масалалар, мавжуд муаммолар, таклиф ва ташаббусларини атрофлича тинглади. Учрашув давомида ёшларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиши, ўз иқтидор ва салоҳиятини намоён этиши учун зарур шарт-шароитларни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. С. Содиқов ёшлар билан ишлашда уларнинг фикрини эшитиш ва муаммоларини жойида ўрганиш муҳимлигини таъкидлаб, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини қайд этди. Шунингдек, билдирилган таклиф ва муаммоларни масъул
    208411Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    2 Sept, 05:08

    📖 ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИ — КИТОБ ВА ЭЗГУ ТИЛАКЛАР БИЛАН БОШЛАНДИЯнги ўқув йилининг илк куни муносабати билан “Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши раиси С. Садиков Урганч шаҳридаги 16-сон умумтаълим мактабига ташриф буюриб, Билимлар кунига бағишланган тантанали тадбирда иштирок этди. Тадбир давомида партия раиси мактаб жамоаси, устоз ва мураббийлар, ўқувчилар ҳамда ота-оналарни янги ўқув йили билан самимий муборакбод этди. Ўқувчиларга илм олишда ғайрат, аъло баҳолар ва келгусида улкан муваффақиятлар тилади. Айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган 1-синф ўқувчиларига алоҳида эътибор қаратилиб, уларга китоблар совға қилинди. Шунингдек, партия раиси С. Садиков томонидан мактаб кутубхонаси фондини бойитиш мақсадида 15 дан ортиқ турли хил адабиётлар мактаб жамоасига совға қилинди. Ушбу эзгу ташаббус ўқувчиларнинг китобхонликка бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг дунёқарашини кенгайтириш ва
    32663221Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    2 Sept, 04:11edited

    📚 БИЛИМ — КЕЛАЖАККА ЭНГ ИШОНЧЛИ ЙЎЛ!Бугун юртимиздаги таълим масканларида яна бир янги ўқув йили бошланмоқда. Бу кун қалбимизда алоҳида ҳаяжон, қувонч ва эзгу умидларни уйғотади. Айниқса, мактаб остонасига илк бор қадам қўяётган болажонлар учун бу сана ҳаётидаги энг унутилмас кунлардан бири бўлади. Қўлида гул, қалбида орзу, кўзида қувонч билан мактаб сари йўл олган ҳар бир фарзанд — юртимизнинг эртанги кунидир. Бугунги ўқувчи — эртанги мутахассис. Бугунги билим — эртанги тараққиёт. Бугунги тарбия — Ватанимизнинг келажак қиёфаси. Шу боис таълимга эътибор — бу шунчаки бир соҳага эътибор эмас. Бу — миллатнинг эртанги тақдирига, юртнинг келажагига инвестициядир. Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги арафасида янги ўқув йилининг бошланаётгани янада рамзий маънога эга. Чунки мустақилликнинг энг буюк натижаси — эркин фикрлайдиган, билимли, замонавий тафаккурга эга ва Ватан тақдирига
    9561Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    31 Aug, 06:33edited

    🇺🇿 МУСТАҚИЛЛИГИМИЗНИНГ 35 ЙИЛЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН!Азиз юртдошлар! Барчангизни халқимиз учун энг улуғ ва қадрли байрам — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман! Мустақиллик — бу миллий ғурур, эркинлик ва буюк келажак сари дадил қадам демакдир. Шу қутлуғ айёмда юртимиз тинчлиги ва осойишталиги, халқимиз фаровонлиги ҳамда Ватанимиз тараққиёти йўлида барчамизга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт ва улкан зафарлар тилайман. 🇺🇿 Мустақиллигимиз абадий, Ватанимиз тинч ва осмонимиз мусаффо бўлсин!Ҳурмат билан, С.Садиков❤@sadiqjonsadiqov
    20565Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    28 Aug, 05:47

    ☑️ МУАММО БИЛАН ЮЗМА-ЮЗ: ТАДБИРКОРЛАР ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИПартиянинг “Муаммо билан юзма-юз” лойиҳаси доирасида аҳоли ва тадбиркорларнинг мурожаатларини жойида ўрганиш, уларни қийнаётган муаммоларга амалий ечим топиш мақсадида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилди. 📍 Хонқа тумани Дургадак маҳалласида янги фаолият бошлаётган тадбиркорлар билан учрашув ўтказилиб, уларнинг иш жараёни ва яратилаётган имкониятлари яқиндан ўрганилди. Тадбирда “Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши раиси С. Садиков, Хонқа тумани Кенгаши раиси Ж. Шоназаров ҳамда Халқ депутатлари Хонқа тумани Кенгаши раиси Х. Абдираманов иштирок этдилар. 🔎 Ўрганиш жараёнида тадбиркорларнинг фаолият йўналишлари, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш имкониятлари, янги иш ўринларининг яратилиши, мавжуд муаммолар ҳамда келгусидаги режалари билан атрофлича танишилди. 💬 Шунингдек, тадбиркорларнинг таклиф ва
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    27 Aug, 08:11

    ☑️РАҲБАР ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ: МУАММОЛАР ЭШИТИЛИБ, ТАКЛИФЛАР ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДАҲар пайшанба куни “Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгашида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ташкил этилиб, ёшларнинг мурожаатлари, таклиф ва ташаббусларини тинглашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 🏥 Навбатдаги учрашув “Адолат” СДП Хоразм вилояти Кенгаши раиси С. Садиков ҳамда Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида меҳнат қилаётган ёшлар иштирокида бўлиб ўтди. Учрашув давомида ёшларнинг иш жараёнида дуч келаётган муаммолари, уларни қийнаб келаётган масалалар, касбий фаолиятини янада ривожлантириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, билим ва малакасини ошириш борасидаги таклифлари атрофлича тингланди. 💬 Ёшлар ўз фикр ва ташаббусларини очиқ-эркин баён қилиб, соҳа ривожи, тиббий хизмат сифатини ошириш ҳамда ёш мутахассислар учун яратилиши лозим бўлган имкониятлар юзасидан ўз
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    27 Aug, 05:28edited

    🌟ЮКСАК ИШОНЧ — УЛКАН МАСЪУЛИЯТ!Билдирилган юксак ишонч ва эътибор учун Давлатимиз раҳбарига, шунингдек, эзгу мақсад ва ташаббусларимизни доимо қўллаб-қувватлаб келаётган азиз ва қадрли юртдошларимизга чин қалбимдан самимий миннатдорчилик билдираман! Халқ ишончи — биз учун энг юксак шараф, айни пайтда, зиммамиздаги улкан масъулиятдир. Эл-юрт ишончини оқлаш, халқимиз манфаатларини ҳимоя қилиш, Янги Ўзбекистон тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш ва юртимиз равнақи йўлида сидқидилдан, ҳалол ва фидокорона меҳнат қилиш — бизнинг энг устувор мақсадимиздир.Ишончни оқлаймиз — масъулиятни шараф деб биламиз! Халқ билан бирга, халқ манфаати йўлида астойдил хизмат қилишдан ҳеч қачон толмаймиз!
    3821353Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    26 Aug, 08:39

    🏘 FUQAROLAR MUAMMOLARI VA “MAHALLA YETTILIGI” FAOLIYATI O‘RGANILDI.Xalq deputatlari Xorazm viloyati Kengashi deputati S.Sadikov tomonidan o‘z saylangan hududi — Xonqa tumani Durgadik mahallasida “Mahalla yettiligi” hamda fuqarolar o‘rtasidagi o‘zaro munosabatlar va hamkorlik holati o‘rganildi.📌 O‘rganish davomida “Mahalla yettiligi”ning aholi bilan ishlash tizimi, fuqarolar murojaatlarini qabul qilish va ularni tegishli tartibda ko‘rib chiqish holatiga e’tibor qaratildi.🤝 Shuningdek, mahallada fuqarolar bilan muloqot qilish, aholini qiynayotgan muammolarni joyida aniqlash, murojaatlarni mas’ul tashkilotlarga yo‘naltirish hamda ularning yechimini nazoratga olish borasidagi ishlar tahlil qilindi.🗣 Fuqarolar bilan suhbatlar davomida ularning taklif va murojaatlari tinglanib, mahalla hududidagi dolzarb masalalar yuzasidan fikr almashildi.✅ Aniqlangan muammolarni bartaraf
    187721Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    25 Aug, 16:02

    📢 KAMBAG‘ALLIKNI QISQARTIRISH — AMALIY NATIJA VA MANZILLI YONDASHUVNI TALAB ETADI🏛 Xalq deputatlari Xorazm viloyati Kengashida viloyatni joriy yil yakuniga qadar kambag‘allik va ishsizlikdan xoli hududga aylantirish bo‘yicha yig‘ilish o‘tkazildi. 📌 Unda hududlarda kambag‘al oilalarni qo‘llab-quvvatlash, aholi bandligini ta’minlash va oilalarni mustaqil daromad manbaiga olib chiqish bo‘yicha amalga oshirilayotgan ishlar tahlil qilindi. 🔹 Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning individual rejalari ijrosini ta’minlash; 🔹 fuqarolarni kasb-hunarga o‘qitish va ishga joylashtirish; 🔹 tadbirkorlikka jalb etish, kredit va subsidiyalardan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish; 🔹 oilalarni tibbiy va ijtimoiy xizmatlar bilan qamrab olish; 🔹 farzandlarni maktabgacha ta’lim va fan to‘garaklariga jalb etish kabi masalalarga alohida e’tibor qaratish lozimligi qayd etildi. 🤝 Kengash raisi
    11532Open in Telegram
  • Садиков Садикжон Бабаевич

    25 Aug, 11:20

    https://www.facebook.com/share/g/1ESPdJc7yg/Бизни 😎 Фейсбук ижтимоий тармоқлардаҳам кузатинг обуна бўлиб қўйинг
    FacebookХОРАЗМ "АДОЛАТ" СДП | Facebookhttps://youtube.com/@uzmixtv-2026?si=vXdbfuDhhOK8GK2k.
    10711Open in Telegram