gram news
Safoyev Fikri ️ channel avatar

Safoyev Fikri ️

@safoyev_fikri

Билимнинг чегараси бор, Аҳмоқлик эса чек-чегарасиздир!

ProjectsKK

921subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Safoyev Fikri ️

    22 Sept, 12:50

    “ДОЛЗАРБЛИГИ ЙЎҚОЛМАГАН ГАП” Амалдорлар ватанпарварликка урғу бериб, бу ҳақда жуда кўп гапира бошлашди. Чамаси, улар йирик миқдорда ўғирлик содир этиб, давлат маблағларини шахсий манфаат йўлида ўзлаштиришган. Салтыков Щедрин, рус мумтоз ёзувчиси Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг https://t.me/Safoyev_Fikri
    1605211Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    21 Sept, 09:48

    “БАХТСИЗ БОЛАЛИК ЖАРОҲАТЛАРИГА ЎЗИМ МАЛҲАМ ҚЎЯМАН” Инсонга болаликда берилмаган нарсаларни у баъзан йиллар давомида ўзига ўзи беришни ўрганади: ҳурмат, хавфсизлик, эркинлик ва танлаш ҳуқуқи. Рус тилидан таржима қилинди. Телеграм каналимизни кузатиб боринг https://t.me/Safoyev_Fikri
    203411Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    21 Sept, 06:07

    -Йўқ. Ҳали эрта. Қолаверса, бу квартирага эришиш учун шунча куч сарфладимки, унга ҳеч кимни рўйхатдан ўтказишни истамайман. -Тушунмаяпман, -дедим мен. -Агар шунча машаққатни енгиб, чўққига чиққан бўлсангиз, нега бу муваффақиятингизни яқинларингиз билан баҳам кўрмаслигингиз керак? Агар эришган барча нарсангизни сиз билан баҳам кўрадиган ҳеч ким бўлмаса, бу ютуқлар сизга нима учун керак? Болалар, оила, дўстлар ва яқин инсонлар бўлмаса, сиз қаерга ўсдингиз? Инсоннинг энг юксак вазифаси — яқин инсонлар билан бирга ҳаёт кечириш, уй, оила, фарзандлар ва меҳрга бой муҳит яратишдир. Аёл бу саволларга жавоб бера олмади. У фақат XXI аср замонавий аёли учун энг муҳими шахсий ўсиш эканини, қолгани эса ўз-ўзидан келиб қолишини айтди. Ёшлар ёшлик абадий эмаслигини ўйлаб кўрмайдилар. Эрта ёки кеч инсон шундай бир кунга етиб келадики, Москва марказидаги бўм-бўш квартирасида эришган ютуқлари устида
    2,560911Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    21 Sept, 06:07

    “ЭЛИТА КИМ?” ЎСИШ ПАСТДА ҚОЛИБ КЕТИШГА АЙЛАНМАСИН” Нима учун бугунги Россияда “элита” деганда кўп пулга эга бўлган бой одамларни тушуниш одат тусига кириб қолгани менга тушунарсиз. Азизларим, булар элита эмас — шунчаки бой одамлар. Элита, аввало, тарбия ва маданият, юксак ахлоқ ва гўзал хулқ, нозик дид ва масъулият демакдир. Элита — атрофидагиларга, жамиятга, ўз мамлакатига наф келтирадиган, маънавий ва интеллектуал салоҳияти юксак инсонлардир. Бойлик — элиталик белгиси эмас. Илгариги Россияда ҳам савдогарлар бўлган. Яна қандай бой савдогарлар денг! Аммо уларни, асосан, саноатчилар ва тадбиркорлар деб аташган. Уларнинг кўпчилиги элитага яқинлашиш, юксак ижтимоий мақомга эришиш учун бор кучини сарфлаган. Шунинг учун улар фақат фойда-зарар ҳисобини яхши билиш билан чекланиб қолмай, интеллектуал ва маънавий дунёни англашга, маданият ва илмга яқинлашишга интилган. Рус савдогарлари ўз
  • Safoyev Fikri ️

    20 Sept, 17:06

    БИЗ ҚАНДАЙ ДАВРДА ЯШАМОҚДАМИЗ? Замонамизнинг энг катта парадокси шундаки, биз баланд иморатларда яшаймиз, аммо сабр-тоқатимиз тобора пасайиб бормоқда. Йўлларимиз кенгайди, аммо қарашларимиз торaйди. Сарф-харажатларимиз кўпайди, аммо даромадимиз унга мутаносиб эмас. Улкан уйлар қурдик, аммо оилаларимиз кичрайди. Хонадонимизда қулайликлар кўпайди, аммо улардан баҳраманд бўлишга вақтимиз қолмади. Яхши таълим олдик, аммо ақл-идрок ва тафаккурга эҳтиёжимизни камайтирдик. Тиббиёт тараққий этди, аммо соғлиғимизга путур етди.Тез ғазабланамиз, машинани тез ҳайдаймиз, талабларимиз тобора ортиб бормоқда, аммо китоб ўқишга тобора камроқ вақт ажратамиз. Кўп гапирамиз, тез нафратланамиз, аммо жуда кам меҳр кўрсатамиз. Космосни забт этишга қодир бўлдик, аммо инсон қалбига қулоқ тутишни ўргана олмадик. Атроф-муҳит ҳавосини тозалаш ҳақида қайғурамиз, аммо қалбимиз ва руҳиятимизнинг поклиги ҳақида кам
    63411431Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    19 Sept, 10:23

    “БИЗ КИМ ТОМОНДАМИЗ?” Худо биз томонда бўлсинда ишқилиб, деган ўй-хаёллар мени сира безовта қилмайди. Мени: “биз ўзимиз Худо томондамизми ёки йўқми?”,- деган савол кўпроқ безовта қилади. Чунки Худо ҳамиша ҳақ! Авраам Линкольн, АҚШнинг 16-Президенти Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    52865221Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    15 Sept, 08:24

    ЗЎРАВОНЛИК НИМА?” Ўзингга бегона бўлган соҳада ҳукмронлик қилиш, шу соҳада сендан кўра малакали ва истеъдодли бўлган одамларга ҳукмингни ўтказиш истаги — зўравонликдир. Сергей Довлатов, ёзувчи Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    46210652Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    31 Aug, 03:38

    “СИЗ КИМСИЗ?”АҚШда нашр қилинадиган “Нью-Йорк таймс” газетаси мухбири “Сизни нима ғазаблантириб, ғашингизни келтиради?” деган саволга жавоб топишга қарор қилади. Жавоб анчайин ҳақиқатга яқин бўлиши учун турли тоифадаги ва турли мамлакатлардан келган одамларни саволга тутиш мақсадида аэропортга келади. У қаршисидан чиққан одамаларга шу савол билан мурожаат қила бошлайди. Кимдир сиёсатчиларнинг бебурдлиги, яна кимдир бошлиғимнинг малакасизлиги, бошқа биров эса хотиним (ёки эрим) нинг фаросатсизлиги жаҳлимни чиқаради ва ғашимни келтиради деб жавоб беради. Етарлича жавоб тўпламдим деб аэропорт чиқишга чоғланиб турганда, бир четда хаёл суриб ўтирган Даос монахига кўзи тушади ва унинг ёнига бориб ўша: “Сизни нима ғазаблантириб, ғашингизни келтиради?” деган саволини беради. Монах ундан: “Сиз кимсиз?”деб сўрайди. Мухбир: “Мен “Нью-Йорк таймс”” да ишлаймай деб жавоб беради. Монах эса: “бу
    740177222Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    20 Aug, 05:51edited

    “ДАВЛАТ “СИРИ” ОШКОР ЭТИЛМАЙДИ”Россия халқ артисти, ҳажвчи Евгений Петросян билан телемулоқот пайти шундай савол берилди: -Сиз яқинда берган концертингизда “бизнинг мамлакатда аҳмоқлар жуда кўп” дедингиз. Аммо, концертнинг телевидениеда намойиш этилган вариантида бу гап кесиб ташланган. Бунинг сабаби нимада? - Чунки, бизда давлат сири телевидение орқали ошкор қилинмайди.Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    1,15017632Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    19 Aug, 03:34

    “ҲАР КИМ ЎЗ ОЛОВИ БИЛАН КЕЛАДИ”Авлиёсифат донишманд Бахлул иттифоқо Хорун ар-Рашид билан учрашиб қолди. -Қаердан келяпсан Бахлул?- деб сўради ҳукмдор. -Дўзахдан,- деб ошиғич жавоб берди Бахлул. -Хўш, сен у ерда нималар қилиб юрибсан? Бахлул тушунтириш берди: -Олов керак бўлиб қолганди, уларнинг йўлбошчисидан озгина олов бериб турасизларми деб сўрадим. Дўзахнинг каттаси: “-Бизда олов бўлмайди”, деб жавоб қайтарди. -Бу энди қанақаси бўлди, наҳотки дўзахда олов бўлмаса?,-дедим. У шундай жавоб қайтарди: “Дўзахга ҳар бир кимса ўз олови билан келади!”Жалолиддин Сафоев таржимасиТелеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    1,200163211Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    7 Aug, 11:50

    “ПЕНИЦИЛЛИННИ КАШФ ЭТГАН ОЛИМ НЕГА МИЛЛИАРДЛАБ ПУЛДАН ВОЗ КЕЧДИ?Баъзан инсоният тарихидаги энг буюк кашфиётлар тоза-озода ва барча шароитлар муҳаё хоналарда эмас, балки ортида даҳо ақл ҳамда беғубор, камтарин қалбли инсоннинг бетартиб лабораториясида содир бўлиш мумкин. 1928 йилда шотландиялик микробиолог Александр Флеминг Лондондаги лабораториясига таътилдан қайтиб келади. Унинг иш столи устида ювилмаган лаборатория косачалари аралаш-қуралаш ҳолда ётар эди. Ана шу идишлардан бирида у ғалати бир ҳолатни пайқайди: очиқ қолдирилган деразадан шамол билан тасодифан кириб қолган оддий моғор замбуруғи стафилококкнинг хавфли колонияларини бутунлай йўқ қилиб юборган эди. Бошқа бир олим бундай яроқсиз намунадан шунчаки қутулиб, уни ахлат қутисига ташлаб юборган бўларди. Аммо Флеминг бутун диққатини шу ҳодисага қаратди. У ифлос лаборатория идиши ичида инсоният тарихининг йўналишини абадий
    1,480105222Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    3 Aug, 10:05edited

    “ҲОКИМИЯТ ҚОИДАЛАРИ”Астойдил ҳаркат қилсангиз мавжуд ҳокимиятдан бирор бир мансаб эгаси бўлишингиз мумкин. Бироқ, мансабни асраб қолиш ўта мушкул, шу боис ҳамма ҳам ўз лавозимини сақлаб қола билмайди. Чунки, жуда кўпчилик малакасиз ходим бўлганлиги учун эмас, “ҳокимият ўйини” қоидаларини нотўғри тушунганлиги учун мансабидан “учиб” кетади. Биринчи қоида: Йиғилиш бошланишидан анча аввал тегишли қарорлар қабул қилинган бўлади. Мажлис шунчаки қабул қилинган қарорларни расмийлаштириб қўйиш учун ўтказилади. Иккинчи қоида: Одамлар ҳақиқатни юзага чиқариш учун баҳслашмайдилар, улар ўз таъсирини ўтказиш ва ўзларининг устунликларини сақлаб қолиш учунгина баҳс-мунозара қилишади. Учинчи қоида: Мансаб даражаси қанчалик юқори бўлса, шунчалик кам ахбортга эга бўлинади. Шу боис кўпгина қарорлар тўлиқ ахборотга ва тўлиқ назоратга эга бўлмасдан туриб қабул қилинади. Тўртинчи қоида: Реал энг юқори
    1,1401122211Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    27 Jul, 11:48

    “ЯШАШНИ ЎРГАТАДИГАН ОДАМДАН ҚЎРҚҚУЛИК” Мабодо бирор одам инсониятга қандай яшаш кераклигини ўргатаман деган даъво билан чиқса, инсоният бу одамнинг қўлидан соғ-омон қутилгани учун абадул-абад тақдирига шукроналар айтиши керак. Артур Шопенгауэр, немис файласуфи Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    91116821Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    23 Jul, 07:00

    “ҒИЙБАТНИНГ ШАКЛИ” Ғийбат – бу кўр одам бир оёғи йўқ кимса сувда бемалол юриб кетганлигини кўрганлиги ҳақида гунг кимса карга айтиб берган “воқеа”дир. Араб халқ мақоли Жалолиддин Сафоев таржимасиТелеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    1,0901132111Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    22 Jul, 15:09

    “ЁВУЗЛИК БИЛАН ЁЛҒИЗ ҚОЛИШ КУЛФАТИ” Ёвуз одам ҳеч қачон бахтли бўла олмайди. Чунки у ёлғиз қолганда, ўз-ўзи билан эмас, балки ўз ичидаги ёвузлик ва қабоҳат билан юзма-юз ҳамда ёлғиз қолади. Иммануил Кант (1724—1804) Жалолиддин Сафоев таржимасиТелеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    1,1709311Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    22 Jul, 06:20

    “КИМДА НИҚОБГА ЭҲТИЁЖ ЙЎҚ?” Ҳақиқатни гапирадиган ва ўзининг ҳақиқий ҳис-туйғуларини яширмайдиган инсонлар асло заиф, аҳмоқ ёки содда эмас. Аксинча, улар шу қадар кучлики, ниқоб тақишга эҳтиёж сезмайдилар. Рус тилидан Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    945862111Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    21 Jul, 10:17

    “Ё ҲАЁТ, Ё ФУТБОЛ...МИ?” “Баъзи одамлар футболни ҳаёт ва ўлим масаласи деб ҳисоблайди. Аммо мен сизни ишонтириб айтаманки: футбол ҳаёт ва мамотдан ҳам муҳимроқ! Билл Шенкли, шотланд футболчиси ва тренери Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    7993211Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    21 Jul, 05:24

    “ЎЗЛИГИНГНИ УЛУҒ ТУТ!” Ўз шаънинг, қадр-қимматингни шу қадар азиз тутгинки, сени қадрингга етмаган, дилингни оғритган кимсани биринчи ножўя сўзи ва ҳаракатидаёқ кечирмаслик шарти билан ҳаётингдан ўчириб ташла. Араб ҳикмати Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    761103211Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    20 Jul, 14:59

    “КЕКСАЛИК ИНСОННИ АҚЛЛИ ҚИЛМАЙДИ...” Инсоннинг ёши ҳеч нарсани англатмайди. Бизни доно қиладиган нарса ҳам ёшимизнинг улғайиши эмас. Ҳатто, кўпчилик бот-бот такрорлайдиган ва таъкидлайдиган – тажриба ҳам эмас. Энг муҳими — ақлнинг тириклиги. Тирик ақл ва ўлик ақл... Нимани назарда тутаётганимни тушунасиз, деб ўйлайман. Дунёда одамлар аслида фақат икки тоифага бўлинади: тириклар ва ўликлар. Мудом Ақлини ривожлантириб борадиган инсон учун имконсиз нарсанинг ўзи йўқдек. Қолганлар учун эса ҳамма нарса ё имконсиз, ё ақлга сиғмайдиган, ёки беҳудадек туюлади. Генри Миллер, ёзувчи Жалолиддин Сафоев таржимаси Телеграм каналимизни кузатиб боринг ва дўстларга улашинг: https://t.me/Safoyev_Fikri
    77711411Open in Telegram
  • Safoyev Fikri ️

    18 Jul, 19:55edited

    “АНДИШАСИЗЛИК ВА ПРИМИТИВ ГАПЛАР ТЕЗ ХАРИДОРИНИ ТОПАДИ” Умуман олганда, ҳозир ҳаётда ва ижтимоий тармоқларда нима бўлаётганини биласизми? Тарихда ҳеч қачон ўзлари билмаган нарсани ўргатадиганлар ҳозиргидек бунчалик кўп бўлмаган. Натижаси йўқ коучлар, ҳеч қачон бир нарсани уддалаб сотмаган сотув экспертлари, ҳатто ўзлари оила қурмаган ёки оиласи дарз кетгану бироқ буни хаспўшлаб, “бахтли оила” образини яратиб олган “психологлар” мустаҳкам оила муносабатларини ўргатишмоқда. Ўзларини ҳеч бир ташкилот ёки компания ишга олмаган “мутахассис”лар ҳам ишга жойлашишдан сабоқ беради. Ва энг қизиғи бунақанги шарлатан-примитивларга одамлар, аниқроғи фикрлаш дунёси тор, саводсиз, билимсиз авом-оломон ёппасига эргашади. Нима учун оломон бундай кимсаларга эргашмоқда? Чунки сохта мутахассислар ҳеч иккиланмасдан, ўзларининг ҳақиқий аҳволидан (аниқроғи жўн савиясидан) уялмай, андиша қилмай ўзларига ишонч
    1,320144211Open in Telegram