Latest posts

SAHRO | Roman
24 Jul, 14:13
Assalomu alaykum! Aziz oʻqirmanlar! Siz sabr va intiqlik ila kutgan kunlar yaqin: ayni vaqtda “Sahro” romanining navbatdagi boblari yozilmoqda. Duo qilib turing! Sentabr oyidan romanning navbatdagi boblarini oʻqiy boshlagaysiz, nasib!3,380Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50edited

SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50edited
SAHRO | Roman | 30-bob (2-qism)✍️ Mustafo Yusuf 🎙Abdukarim Mirzayev
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
Хадича дугонасига нима дейишни билмай қолди. Аммо тушунтиришга ҳаракат қилди: – Қарагин, дугонажон, – деди астойдил уриниб. – Бу эътиқод демакдир! Оламни бир Зот яратган эканига эътиқод қилиш, шайтон эса инсоннинг ғаними эканлигини билишдир... Хадичанинг гапи оғзида қолди, феминистлар маликаси шошиб-пишиб, балки қизишиб ўз фикрини уқтира кетди: – Эътиқод ҳамма балонинг боши! – деди қатъий қилиб. – Инсоният тафаккури ўз чўққисига чиқиб боряпти, Хадий. Ҳамма биладики, ҳақиқатан, бир метафизик борлиқ бор, уни психология ўрганади, аммо худони олий ҳокимият эгаси деб сиғиниш тўғри эмас. Худо сизлар айтгандек бешафқат эмас, унинг учун қандайдир ахлоқ ва қандайдир қонунларнинг қизиғи йўқ. У чексиз бўлса! Келиб-келиб шу нарсаларга овора бўладими? Қўйсанг-чи! Ахлоқ деган нарса ҳам бекор. Бир куни бориб инсонлар ахлоқ ва одоб деган нарсаларнинг ғирт аҳмоқона эканлигини ёппасига англайди. Одамлар30,000Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
Феминистлар маликасининг ҳам бу борада ҳеч кимдан кам жойи йўқ – ёғи олинган қорин, тортилган юзлар, умуман, бутун тана косметологларнинг машаққатли ва қиммат меҳнатидан дарак бериб турибди. Шунинг натижасида унинг юзлари тиниқ, ажинлари кам, қомати тик, ўтирганда ҳам елкасини букмайди, узун тирноқлари шарбат ёки шароб ичганида шиша финжонда ўзга хос кўриниш билан намоён бўлиши шарт. Кўкракларини жозибали кўрсатиш мақсадида ёқаси очиқ ва белдан тепа қисми тор тикилган либоси, бўйнидаги ингичка ва нафис тилла занжири, таранг тортиб жилвали кўринишга келтирилган қоп-қора сочлар, мовий бўлиши учун линза остида қолган қорачиқлар феминистлар маликасини ёш кўрсатишга хизмат қилади. Аммо Хадича бу ҳолдан қаттиқ қайғуга тушади. Сохта гўзалликнинг қисмати маълум, аммо умрни мана шундай беҳуда ишга сарфлашдан кўра каттароқ қандай фожиа бор? – Жуда ғалати гапларни гапиряпсан, Хадий, – деди18,900Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
Буюк саҳобий, Аллоҳнинг қиличи унвони билан чақирилган Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу дубулғаси остидан кийган арақчин дўпписига Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сочларидан бир толани тикиб олиб юрган экан. Ҳатто бир жангда дубулғаси бошидан тушиб кетади ва жангдан сўнг мужоҳидлар бу дубулғани излаб топадилар, чунки унинг ичидаги мўйи муборакни ташлаб кетишга буюк саркарда асло рози бўла олмаган. Энг севикли зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг соч толалари тупроқларда қоришиб кетишига унинг қалби, иймони изн бермаган. Нега буни ёдга олдик? Чунки Тошкент ҳимоясига чиққан амири лашкар мулла Алимқул ҳам қўйнида Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак соч толаларини ўзи билан олиб юрган. Чирчиқ дарёси бўйида бўлган савашда бир хоин беркиниб келиб унинг қорнидан ўқ узади, лашкарбоши отдан йиқилмайди, жангда давом этади, лекин қон йўқотади, урушда ўрисларни ортга12,400Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
Ниҳоят саҳро ортидан Мадина кўринди. Денгиз эҳромга кирганди. Қадим Ясриб уйларининг томлари, хурмозорлар, масжид қуббалари кўзга ташланди. Денгиз ҳаммадан аввал боришни истарди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам равзаларига боришни истарди. Қанчалик тез қадам босмасин, оёқлари ортга юраётгандек эди. Ҳатто карвондан ўтиб кетди. Дўстлари ундан қолмасликка тиришдилар. Денгиз ўзида эмасди. Кўзидан ёш оқарди. Қулоғи ҳеч бир сўзни эшитмасди. Бу вақт тонг отганига беш соатдан ошиб, қуёш тиккага кўтарилмоқда эди. Ўн уч киши ридосини елкасидан ўраб шиддат билан Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам масжиди ҳовлисига етиб келди. Одамларнинг аксари ибодатда, тиловат ва зикрда эди, Денгиз ҳеч кимдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қабрлари қани деб сўрамади, яшил гумбаз ҳужраси олдига келди, ҳужра эшигига қулф осилган, халифа ёки волий изнисиз ҳеч ким киритилмасди. Денгиз қулоқларини10,900Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
– Дунё ишларига шўнғиган амирлар, мунофиқлар эгаллаб олаётган давлатдан бирор нажот бор деб ўйлайсанми? – Бистомий ҳазратларининг ёноғи қизариб кетди. – Ислом давлати ич-ичидан емрилмоқда. Унинг номи фақат Ислом бўлиб турибди, лекин... Қолганини айтишга тилим бормайди! Ҳазрат жим қолди. – Нафслар ғолиб бўлмоқда, – деди ҳорғин ва ғамгин. – Холислик ўлмоқда. Риё ва ужб олови ловулламоқда. Аллоҳим, бизга ёрдам бер! Хуросон ўз ишини мустақил юритмоқда. Мовароуннаҳрда сомонийлар давлат тепасига келди. Улар ҳам яқин-орада мутлақ ҳукмронликка эришадилар. Насронийлар олами эса бизни пойлаяпти. Ғарбий Рум насронийлари оёққа туриш ҳаракатидалар. Улар Қустантания насронийларидан кўра ашаддийроқ. Улар Исломни бутун ўлкаларига нафрат билан танитмоқдалар. Шарқда, Мовароуннаҳрнинг кунботарида ҳали Исломни билмайдиган инсонлар бор. Улар маъжусийга ўхшайдилар. Гарчи бугун тарқоқ яшаётган эсалар-да,10,000Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
Шаввол ойи жуда тез ўтди. Бу ойда у халифа махсус қўшинлари таркибида хизмат қилиш истаги билан саройга борди. Халифаликда ғазот юришлари сийраклашиб кетган, бу масалада сусткашлик бўлаётгани учун кўпчилик эътироз билдираётган эди. Шунинг учун халифа жиҳодга хайрихоҳ бўлганларга уруш сирларини ўргатиш, қўшин сифатини ошириш, қуролланиш ва қўшин харажатларини кўпайтириш ҳақида бир неча ой аввал махсус фармон имзолаган эди. Саҳобалар ғазотга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир оғиз даъватлари билан ёппасига қурол кўтариб, барча харажатларни ёнларидан қилиб чиқишарди. Аммо бу урушларга Рум босқинлари мажбурлаган эди. Аббосийлар ичида Ҳорун ар-Рашид салтанатни чўққига олиб чиққан эди, аслида. Шарқу Ғарб, Шимолу Жануб Ислом давлати шавкатини бир овоздан тан олган, Ер юзининг бирор нуқтасида мусулмонлар шаъни ҳақида ножоиз сўз айтиш мумкин бўлмаган, халифа осмондаги булутга қарата:9,120Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
– Бизлар абдоллармиз, – деди ул зот. – Ер юзида Аллоҳнинг йўлига кирган ҳар кимнинг ёрдамига шошамиз. Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни яратгач, унинг сулбидан одамларнинг барчасини чиқариб, “Мен Сизларнинг Роббингиз эмасманми?” – деб сўраганида барчамиз: “Албатта, Сен бизнинг Роббимизсан!” – деганмиз. Аллоҳ бизлардан руҳ ҳолимизда Ўзига итоат қилиш қасамини, мусулмонлик ваъдасини олди. Дунёнинг ҳаёти мангулик олдида бир неча лаҳзадир. Шу бир неча лаҳзалик ҳаётда ваъдамизга мувофиқ яшамоғимиз лозим. Роббимиз бизга лутф қилди, биз бу ҳақиқатни англадик. Жисм оламининг ўткинчилиги ва руҳ оламининг абадийлигини билдик. Жисм биз руҳларга кийдирилган либослар, холос. Агар бу либосни пок ҳолда сақлаб дунё ҳаётидан яшаб ўта олсайдик, Роббимизга берган ваъдамизга хиёнат қилмаган бўлардик. Аллоҳ кимни муносиб билса, унга қурбат мақомини беради ва уни жисм оламидан руҳ оламига лутф қилиб ўтказади.8,340Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
– Доимий зикр ва нафл ибодатлар номи вирд дейилади. Нофилалар доимий бўлмаса, вирдга айланмайди, – деди ҳазрат ниҳоят. – Вирдда бардавом бўлиш бор, унда ихлос ва эҳтимом билан собит туриш бор. Инсон ақли, қалби, нафси ва руҳини мутлақо ибодатга бўйсундирганда у кашф эшикларига яқинлашади. Бу онда Унга Аллоҳ таоло Ўзининг жалол сифатини тажаллий қилади. Жалолият қошида банда сен каби ҳолга тушади. Роббимизнинг жалолияти тажаллийсини инсон кўтариши беҳад маҳол. Устозсиз бу йўлга кирганлар ана шу тажаллий чоғида ҳалок ҳам бўладилар. Бу аслида буюк муждадир. Одам ўзидаги ҳолни англаши унинг учун фойдали. Билки, бугун сенга Аллоҳ жалол сифатидан бир зарра кўрсатди. Уни ақлинг, нафсинг ёки кўзларинг эмас, қалбинг туйди. Руҳинг қабул қилди. Жисминг соғу саломат, аммо қалбинг Роббимизнинг жалоли қаршисида эриб кетгудек ҳолга келди. Бу онда устозларнинг вазифаси ёрдамга етиб келмоқдир. Айрим8,550Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
Зуҳодан сўнг салом билан намоздан чиққач, Денгизни ҳам уйқу элтди. Муаззиннинг пешинга айтган азони уни уйғотди. Пешиндан сўнг ҳам бироз мизғиб олди. Асрдан намозидан сўнг зикр билан машғул бўлди. Шом азонидан сўнг хурмо билан ифторлик қилинди. Одамлар масжид кўчаларини ғала-ғовур билан тўлдирди. Намоз бошлангач, олам сув қуйгандек тинчиди. Фақат Фотиҳа ва зам сура саслари қандил ва гумбазлар ичра кезмоқда эди. Денгизнинг эътикофи бошланди. У бутун Рамазон эътикофга ният қилди. Унинг бутун ойдаги кунлари шу тариқа ўтди. Ҳар куни Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилди. Биринчи кун чўзилган таровеҳ иккинчи кун бироз қисқа бўлди. Таровеҳдан сўнг бироз ухлаб тургач, таҳажжуд ўқиди. Таҳажжуддан сўнг битта хурмо ва бир қултум сув билан оғиз ёпди... Рамазоннинг биринчи ўн куни тугаши билан Денгиз Аллоҳнинг иноятини сезди. Аср намозидан кейинги зикр, шом намози, сўнг олти ракатлик аввобийн, жамоат7,690Open in Telegram
SAHRO | Roman
15 Feb 2023, 18:50
Денгиз Исломнинг беш рукнидан бири ҳаж эканини ўргангани учун қалбида Макка зиёратига бориш истаги оловлана бошлаган эди. – Бугун ражаб ойининг ўн еттинчиси, сўнг шаъбон ва рамазон келади. Рамазондан кейин шаввол ва зулқаъда. Зулҳижжа эса ҳаж ойи. Ўнинчи зулҳижжада Арафотда бўлишинг керак. Ҳозирдан тайёргарлик кўр. Ҳамроҳлар изла. Карвонсаройларда ҳаж карвонлари тузилади, уларни топ. Бағдоддан Ҳижозга қадар узоқ эмас... Рамазон Денгиз учун кашф бўлди. Бутун Бағдодни байрам руҳи қамраб олди: одамлар шодон эдилар. Бутун дунёдан мусулмонлар пойтахтга оқиб келди. Чунки бу ой Қуръон ойи. Ибрат ва насиҳатлар ойи. Шайхлар, зоҳидлар, орифлар, воизлар, қурролар... мусулмонларнинг барча йўлбошчилари муборак ой боис жамланмоқдалар. Улар бу ойда умматга насиҳат ва илм тарқатишда ҳар қачонгидан кўра ғайрат қиладилар. Закотчилар закотлар йиғадилар. Камбағалларнинг кулбаларига ёруғлик киради. Ғариб8,070Open in Telegram
SAHRO | Roman
27 Jan 2023, 07:38

SAHRO | Roman
27 Jan 2023, 07:38
SAHRO | Roman | 30-bob (1-qism)✍️ Mustafo Yusuf 🎙Abdukarim Mirzayev
SAHRO | Roman
27 Jan 2023, 07:38
Ким Ҳаққа қул бўлса, ким Ҳақ дўсти бўлмоқ учун интилса, уларни дўст тутади. Ҳеч қачон ҳавосидан келиб чиқиб қарор бермайди. Аллоҳдан ғофил бўлмоқ – энг катта бахтсизликдир. Халқни шайтон зулмидан озод қилишга бел боғлаган сардорнинг Аллоҳдан ғофил қолиши мумкин эмас. Агар у ғофил қолса, бутун оламга ўт кетади. Ғофил қолмасликнинг йўли доимий зикрдир. Доимий тоатдир. Вирддир! Вирд нелигини биласанми? Вирд ичиш дегани. Ворид сув ичирувчи, соқий демакдир. Аллоҳнинг зикрини ич. Аллоҳга бўлган итоат ва тоатни ич. Аллоҳга қуллик қилиб, Унга ибодат қилмоқни олий мақсад, балки ягона мақсад деб билсанг, билки, сен уйғоқсан. Зотан, бошинг саждада бўларкан, вужудинг рўза тутаркан, тилинг Унинг исмини айтиб ҳўлланаркан, қалбингда фақат Унинг ёди бўларкан, бу энг гўзал Уйғоқликдир. Бундан айрилиш ухлаш, балки тирик ҳолда ўлишдир. Ўлик ҳолда яшашдир. Денгиз! Инсон табиати нуқсон ва камолга тўла.14,100Open in Telegram
SAHRO | Roman
27 Jan 2023, 07:38
Мукаллаф иш – ибодатдир, Аллоҳнинг зикридир. Ибодат ва Аллоҳнинг зикри кўтарилгач, қалб Аллоҳга бўлган муҳаббатни бой бераркан, унинг ўрнини заифлик эгаллайди, ҳар бир ишга лоқайдлик билан қараш бошланади. Масжидлар тўла, мадрасалар илм билан нурли, закотлар бериляпти, ғаниматлар келмоқда, лекин хатар аригани йўқ, аксинча, кучаймоқда. Биз ўзимиз билан фахрланиб қолмоқдамиз. Қўлимиздаги мулк билан шодланяпмиз. Дунё молини кўпдан-кўп истаяпмиз. Агар шу тарзда давом этсак, яқин вақтда кофир қувватини тўплайди, Ислом юртлари устига юриш бошлайди. Бизда эса уларга қарши супурги кўтариб чиқишга ҳам қувват қолмайди. Силоҳий, моддий, сиёсий қувватларнинг барчаси фақат илоҳий амрларга итоат билан қўлга киради. Мусулмон илоҳий амрлардан бўйин товласа, заиф ҳолга тушади. Ундан кўра заифлар унинг устидан ҳукм юргизади. Шу боис тасаввуф мусулмонларни Аллоҳнинг амрига, муҳаббатга даъват қиладилар.10,500Open in Telegram
SAHRO | Roman
27 Jan 2023, 07:38
– Сен келган ўлка ҳақида айтиб берсанг, ҳамма ҳайрон қолади, Денгиз, – деди ҳазрат. Денгизнинг кўзлари ҳайратдан чақнаб кетди. Зотан, у ҳали ўз юрти ва ўтмиши ҳақида ҳеч кимга сўз очмаган эди. – Шайтон инсоннинг душманидир. Унинг душманлиги иймон эгаларининг ёдидан чиқмайди. Ер юзида Хористон каби ўлканинг бу қадар зулм остида қолишида Аллоҳнинг ҳикмати бор. Биринчидан, агар дин етиб бормаса, инсонлар Аллоҳ ҳукми билан яшамасалар, албатта, шайтон ҳукми билан яшайдилар. Иккинчидан, мусулмонлар Ер юзининг ҳар қаричида Роббимизнинг дини билан ҳукм берилмагунча тўхтамасликлари лозим. Чунки инсониятни нажотга бошлаш, жаҳонда адолат ўрнатиш, зулмга барҳам бериш, золимнинг бошини кесиш, шайтоннинг пайини қирқиш, нафс устидан ғолиб чиқиш мусулмонлар зиммасидаги ишдир. Аммо саодат асри тугади. Расулимиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам Исломни оёққа қўйдилар, атрофларидаги ҳар бир саҳобани буюк5,960Open in Telegram
SAHRO | Roman
27 Jan 2023, 07:38
Ҳақиқатан ҳам, инсон ибодат ва зикрдан тўхтамас экан, Аллоҳнинг имдодини ҳис қилиб, вирдларда собит тураркан, ҳоли кўпаяди, ҳоли узаяди ва у кишини тарк этмайди. Энди унинг номи мақомга айланди. Мақомларнинг энг аввали, энг қуйиси тавба деб аталади. Инсон гоҳ-гоҳида гуноҳларини эслаб, йиғлаб истиғфор айтади, тавба қилади. Шунда у ажиб бир ҳол ҳис этади. У тавбада яшаркан, тавба мақомига чиқади, унинг ҳеч бир они тавба ва истиғфорсиз ўтмайди, унинг қалби истиғфор ва тавбани тўхтатмайди. Сўнг ҳайрат мақоми бошланади. Тавба мақомига ўрнашгач, инсон қалб кўзлари билан Аллоҳнинг зикри билан тўлган оламни идрок қилади. Унинг қалб кўзлари қаро тупроқдан то етти фалак устигача бўлган оламни кўради. Ўнгида, ёп-ёруғ ҳолда кўради. Алаҳламайди. Қушларнинг, майсаларнинг, қурт ва қумурсқаларнинг, ёмғир ва шамолларнинг, тун ва тонг, кеча ва кундуз, ой ва қуёшнинг тилини тушунади. Руҳи коинотни5,230Open in Telegram
SAHRO | Roman
27 Jan 2023, 07:38
Денгиз қаерда эканини идрок қилишга тиришиб тураркан, қулоқларига илоҳий калом саси етди. Ҳа, кимдир Қуръон ўқимоқда эди. Умрида Аллоҳнинг каломини тингламаган Денгиз қотиб қолди. вужудини титроқ тутди. Кўзидан отилган ёшни у сезмасди. Руҳи танасидан кўтарилиб кетгандек бўлди. Ваража тутган инсондек қалтироқ ичида қолди. Бошини саждага қўйган кўйи кўзларидан ёш тўкиб титрамоқ эди у. Томирлари, ҳужайрлари миллион йил чанқоқликда қолган ташна сингари илоҳий калом садоларини ўзига сингдириб, ҳаяжон мавжланди, шуур, идрок, ақл, фикрат, ҳуш ғойиб бўлди, қалб, сир, ҳайрат Денгиз борлиғини чайқатиб, йўқлик сарҳадларига олиб кетди, Арш гумбазларини сайр қилдириб, етти қават фалаклар ичра парвоз эттирди гўё. Бу ҳол қори Қуръон тиловатини тўхтатганидан сўнг ҳам давом этди. Денгиз учун янги ҳаёт бошланди: Боязид Бистомий шогирдлари унга таҳорат қилишни ўргатишди, Қуръон ўқитишди, масжидга5,180Open in Telegram
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
