gram news
Ўлмасбек Самарқандий channel avatar

Ўлмасбек Самарқандий

@samarqandiy77

❤Bitta "besh" qo'yib ber darsingdan hayot!

ProjectsKKOther

3,140subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Ўлмасбек Самарқандий

    22 Sept, 12:02

    forwarded from @samarqandiy777

    ​​КУТИШ"Чиқ-чиқ" этар югурик миллар, Вақт ҳукмига айлар итоат. Гоҳ шошади, гоҳи имиллар, Алдайверар, алдоқчи соат.Етти, саккиз, тўққиз...тўхтамас, Милларнинг йўқ бошқа ташвиши. Умр ўтмоқ - соатдан эмас, Умр ўтмоқ - Худонинг иши.Етиб келар ваъдадаги вақт, Лек етмайсиз, тилагингизга. Қарайвериб ўтгайдир умр, Соат таққан билагингизга.Ишонмайман, миллар шаҳдига, У бесамар айланаверар. Парво этмай, жоннинг жаҳдига,
  • Ўлмасбек Самарқандий

    22 Sept, 01:18

    forwarded from @samarqandiy777

    ​​​​​​ХАЙРЛИ ТОНГАссалому алайкум, Омонмисиз қадрдон?! Юрибсизми хушчақчақ, Баҳри-дилингиз хандон.Янги тонгнинг чиройи, Қалбингиздан бир қиёс. Ҳадемай, дил ёришиб, Бошин кўтарар қуёш.Деразадан термулинг, Янги кун бир гўзалдир. Гуё замин устида, Мовий денгиз сузардир.Гарчи, ташвиш ва дардлар, Юракка тиғ санчадир. Шукур қилинг, бу тонгга,
    467video19511Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    21 Sept, 15:01

    forwarded from @samarqandiy777

    ҚЎНҒИРОҚТелефоним жиринглади. Қарасам, бундан бир йил-ча аввал вафот этган дўстимнинг исми телефоним экранида турарди. Этим жимирлаб кетди. Бу қўрқувмиди ёки, ғалати вазият эдими, билмадим... Яшил тугмани босишга иккиланардим. Беш-олти марта чақирувдан сўнг қўнғироқ ўчди. Хаёлларим эса, номаълум бир манзил сари учди. “Нега бу рақам менга қўнғироқ қилаяпти?! Ахир... йўқ-йўқ мен шунчаки бироз ҳаяжонга тушдим...” Ўзим билан ўзим гаплашиб турган шу паллада телефоним яна жиринглади. Яна ўша марҳум дўстимнинг исми. Бу гал шартта жавоб тугмасини босдим. - Алло, эшитаман. Гўшакнинг нариги тарафида эса сукут эди. - Алло, гапиринг эшитаман сизни! Яна жимлик... Аммо кимнидир нафас олаётганини сездим. Негадир бу жимлик менга баттар қўрқув ҳиссини сола бошлади. Яна қатъият билан гапирдим: - Алло, овозим бораяптими? Нега гапирмаяпсиз? - Ассалому алайкум амаки. Мен дўстингизнинг ўғли Жавоҳирман. Усти
    52926431Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    21 Sept, 02:04

    forwarded from @samarqandiy777

    #Тонги_таронаЁв бўлмоқда элатга-элат, Турфа юртда бор турфа иллат, Кўрсат кучинг, Бирлашган Миллат, Тинчитиб бер, бизга дунёни!✍ Ўлмасбек Самарқандий (Ўзбекистон 🇺🇿) 🎬 Шерзодбек Ишмуратов (Америка Қўшма штатлари 🇲🇾)@Samarqandiy777
    559video16411Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    21 Sept, 01:12

    forwarded from @samarqandiy777

    ​​21 сентябр - Халқаро тинчлик куни!Бугун Ерда уруш, фазода уруш, Фаластинда уруш, Ғазода уруш. Ичимда бир нола, тинглагин оҳим, Дунёга тинчлик бер, Қодир Аллоҳим!Ассалому алайкум! Тинч ва хотиржам Ватанда уйғонганимиз учун Яратганга ҳамд-санолар бўлсин!@Samarqandiy777
    57912432Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    20 Sept, 17:19

    forwarded from @samarqandiy777

    Тунингиз хайрли ўтсин қадрдоним!@Samarqandiy777
    580105Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    20 Sept, 13:28

    forwarded from @samarqandiy777

    Салом, бу ҳаётда «беш»и кўп одам, Биздек фақирларга пеши кўп одам. Бир алик оларсиз саломимизга, Яхши юрибсизми, иши кўп одам?!Бизни шеърдан бўлак йўқ ташвишимиз, Қалам қариндошу, қоғоз хешимиз, Сиздан ҳол сўрамоқ бизнинг ишимиз, Сиз-чи омонмисиз иши кўп одам?!Ўтиб кетаверар душанба... шанба, Шу зайл дилларга қўйилар тамба, Ишга бормагансиз, бугун якшанба, Бир бор йўқлаб қўйинг, иши кўп одам!Бугун яқинларингизни йўқлаб қўйинг!Ўлмасбек Самарқандий.@Samarqandiy777
    61415322Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    20 Sept, 04:59

    forwarded from @samarqandiy777

    ​​#Табрик📌Бугун Бутунжаҳон тозалик куни!Атроф озодадир, диллар озода, Дилларга элтгувчи йўллар озода. Сиз билан гўзалдир табиат асли, Чечаклар, новдалар, гуллар озода.Беғубор қалбларда топилмайди доғ, Сизгадир эҳтиром, сизгадир ардоқ, Гарчи, меҳнат ила кафтингиз қадоқ, Ва лекин, шу қадоқ қўллар озода.Йўқ сизда тавозеъ, йўқ сизда кибор, Асли борлигингиз ўзи эътибор, Сиз босган изларда саришталик бор, Қадамингиз етган уйлар озода.Байрамингиз муборак бўлсин, азиз сариштажонлар!
    621174Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    20 Sept, 01:32

    forwarded from @samarqandiy777

    Чиқса меҳр бошқача, Кўнгил деган жойидан. Ширинроқ чой бормикан, Якшанбанинг чойидан?! 😊Ассалому алайкум ! Якшанба тонгингиз муборак бўлсин !@Samarqandiy777
    615video213Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    19 Sept, 15:58

    forwarded from @samarqandiy777

    М У А Л Л И МБарча устоз ва муаллимларга бағишлайман!Тингланг сизга сўйлайин, ровийлар ривоятин, Фикр этиб сўнгра уни англарсиз кифоятин. Бир муаллим яшабди, қай замондир номаълум, Ҳасму-ҳоли не билмам, бир касбу-кори маълум. Сабоқ берди дарс берди, донишманду, даҳога, Умри битиб ниҳоят, кетди дорулбақога. Тумонат халқ - шогирдлар, борар қабристон томон, Сўнгги йўлга кузатди, муаллимни оломон.(Давоми видеода)✍️ Ўлмасбек Самарқандий. 🎧 Мурод Ражабов.@Samarqandiy777
    646video88521Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    19 Sept, 04:46

    forwarded from @samarqandiy777

    ​​​​​​​​ЯХШИМИСИЗМеҳр дилга ҳаловатми, Эй юраги нақши одам!? Тан-жонингиз саломатми, Яхшимисиз, яхши одам!?Аҳволимни сўрабсизми, Қалбим нурга ўрабсизми, Ўзингизчи, юрибсизми, Яхшимисиз, яхши одам!?Ҳар кўнгилда ҳидоят бор, Ҳар дилда бир ҳикоят бор, Соғликда не шикоят бор, Яхшимисиз, яхши одам!?Ёнингизда турай дейман, Иқболингиз кўрай дейман, Ҳолингизни сўрай дейман,
    664video171131Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    18 Sept, 16:15

    forwarded from @samarqandiy777

    Яхши кўрган кишимиз, Дард чекиб қолса, ётиб. Далда бериб кўнглига, "Синов" деймиз, юпатиб.Ёмон кўрган кишимиз, Хасталанса, оғриб жон. Мийиғида жилмайиб, "Жазо" деймиз, ногоҳон.Ҳар не иш Ҳақдан азал, Бу ўзгармас бир шиор. Аллоҳнинг қадарини, Тақсимлашда бўл ҳушёр!✍ Ўлмасбек Самарқандий. 🎧 Дилшод Умаров@Samarqandiy777
    673video2651Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    18 Sept, 12:44

    forwarded from @samarqandiy777

    МИНГ ДУО (Ривоят)Бир бой йигит бор эди, Ҳотамтой ва очиққўл. Шунданми кундан-кунга, Давлати ортар нуқул.Бир куни у яйловдан, Минг қўйини келтирди. Минг одамга биттадан, Арқон боғлаб бердирди.- Бу қўй сизга, биродар, Дуо қилиб қоламан. Аммо бу қарз, пулини, Онам ўлса оламан!Бу гапларни эшитган, Она ранжиди бироз.
    73723622Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    18 Sept, 05:24

    forwarded from @samarqandiy777

    #Жума_таронасиҲажга борилмайди хўжакўрсинга, Бизлар тушиб қолган аҳволга қаранг!@Samarqandiy777
    725video172Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    18 Sept, 01:36

    forwarded from @samarqandiy777

    #Жума_муборакБИСМИЛЛАҲБисмиллаҳи роҳмани роҳийм, Сизга Ҳақдан саломлар бўлсин! Тилингизда ҳамиша шу сўз, Ва муборак каломлар бўлсин!Қай мўминки, бу сўзни демас, Эзгуликка қўйилмас таъмал. Чаладир ва мукаммал эмас, Бисмиллаҳсиз бошланган амал.Тилни покланг, иймонни ювинг, Осмон узра порласин нажийм. Бисмиллаҳ денг, лайънни қувинг, Айтинг сўнгра ... Шайтони рожийн.Нур-зиёга тўлгай бу олам,
    7552142Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    17 Sept, 16:55

    forwarded from @samarqandiy777

    ​​#Эртага_ЖумаЯшадик... минг шукур ризқ берди Аллоҳ, Умрнинг ҳар куни зарга баробар. Бугун яхши ўтди: Алҳамдулиллаҳ, Эртага тонг отса, Жума биродар!Яратган Роббимга ҳамдлар айтайлик, Маҳзун кўнгилларни шодон этайлик, Яна бир муборак кунга етайлик, Эртага тонг отса, Жума биродар!ХАЙРЛИ ТУН ҚАДРДОНИМ!Ўлмасбек Самарқандий. @Samarqandiy777
    72420111Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    17 Sept, 12:55

    forwarded from @samarqandiy777

    БИЗ БЕКОРГА ДЎСТ БЎЛМАДИК!(Қиёматли дўстингизга юбориб қўйинг!)Неча йилки ёнма-ёнмиз, Шукур каму-куст бўлмадик. Аллоҳ ўзи дўст айлади, Биз бекорга дўст бўлмадик!Иш қилмадик хиёнатли, Ош емадик ё миннатли, Елкадошмиз қиёматли, Биз бекорга дўст бўлмадик!Келсанг, қўлда тўртта нонинг, Борсам, очиқ дастурхонинг, Омон бўлсин азиз жонинг, Биз бекорга дўст бўлмадик!Кўрдик, номард нечталарни,
    757video1721Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    16 Sept, 23:43

    forwarded from @samarqandiy777

    ​​Ассалому - алайкум, Уйғондингизми дўстим? Эрталабдан сиз учун, Эзгу тилагим туздим.Тонгнинг ҳусни - чиройи, Дилдан ғамни кетказди. Минг шукур, бизни яна, Пайшанбага етказди!Ҳар мўмин-у, муслимни, Қўлласин Ҳақ таборак! Умримизнинг яна бир, Пайшанбаси муборак!© Ўлмасбек Самарқандий.@Samarqandiy777
    782video2061Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    16 Sept, 17:19

    forwarded from @samarqandiy777

    Тонг тафтини сезмоқ учун, Тун заҳмини ютмоқ керак, Ёруғ тонгга етмоқ учун, Қаро тундан ўтмоқ керак!Фақат нафсни тўйдирмайин, Кўнгилни ҳам тўқлаш керак. Тиниқ бўлмоқ учун туйғу, Бир тиниқиб ухлаш керак!Аллоҳга омонатсиз, қадрдоним!Яхши дам олинг!•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•@Samarqandiy777
    812video15431Open in Telegram
  • Ўлмасбек Самарқандий

    16 Sept, 14:57

    forwarded from @samarqandiy777

    СИНФДОШЛАРГА (юбориб қўйинг)Бугун бир эсга олай, Синфдош дўстларимни. Ёзайин юракдаги, Самимий сўзларимни.Ўртадаги оқибат, Умримизнинг ўғриси. Йўқламасам, ўзинг бир, Йўқламайсан тўғриси.Ҳатто ойлаб ва йиллаб, Кўришмаймиз, бағринг тош. Тўй қилса учрашамиз, Қайсидир бир синфдош.Кун санаб, дийдор кутиб, Етмай қолар бармоқ ҳам.
    802531382Open in Telegram