Latest posts
Сайёра Қурбон қизи
2 Sept, 04:45
Қўшиқ жудаям ажойиб экан! 👏 Лекин бир савол бор: бу хонанда ким ўзи? 🤔😂Сунъий интеллект ёрдамида яратилган бўлса керак, деб ўйлаб қолдим. Чунки овози танишдек... аммо хонанданинг ўзи — мутлақо нотаниш! 😄Ёки мен замондан орқада қолиб кетдимми? 😂 Танийдиганлар борми бу хонандани? 👀https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
28 Aug, 07:43
Куз ҳам эшик қоқмоқда, отажон...Баҳор ҳам, ёз ҳам сизсиз ўтиб кетди. Энди куз келяпти. Фасллар алмашяпти, аммо қалбимдаги соғинч ўзгармаяпти.Кулгуларингизни соғиндим... Овозингизни, меҳрингизни, «қизим» деб чақиришингизни соғиндим.Ҳар бир куз баргида сизнинг изингиз бордек туюлади. Лекин сиз йўқсиз...Жоним отам, Аллоҳ сизга жаннатларни насиб этсин. Соғинч эса ҳар куни сизга дуо бўлиб етиб борсин. 🤍https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
26 Aug, 05:34
Қаранг-а: икки ёш, икки фотограф ва денгиз! ❤️На катта дастурхон, на ўнлаб меҳмон, на дабдаба... Ҳаммаси оддий. Аммо жуда чиройли ва самимий. Қолаверса, энг муҳими — ортиқча харажатсиз! Бундай тадбир учун Тошкентда 1000–2000 доллар сарфланар экан. 😄 Ростдан ҳам, баъзан бахт учун кўп нарса керак эмас: икки қалб, яхши кайфият, яқин инсон ва бир неча чиройли хотира кифоя. ❤️ Қойилми? Қойил! 👏 Шундай содда ва файзли маросимлардан ибрат олса арзийди. 😊https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
24 Aug, 12:56
#қарор Зарарни мен қоплайман...Усмонли салтанатининг илк йилларида бурсалик бир киши отни сотиб олганидан кейингина унинг касал эканлигини пайқади.Отни қайтариб бермоқчи бўлди-ю, лекин сотган одам отни қайтариб олмаслигидан хавотирда эди.Шунинг учун, у қозига бориб, ишни расман ҳал қилмоқчи бўлди. Бироқ қозини жойида топа олмади.Касал от тунда вафот этди.Эртаси куни у бориб қозига бўлиб ўтган ҳодисани айтиб берди ва нима қилиш кераклиги ҳақида ёрдам сўради.Қози: “Зарарни мен қоплайман!”, деди.Қозига ҳайрон бўлиб қараган одам: “Бу ишга сизнинг алоқангиз йўқ-ку, нега тўлайсиз?” деди.Қози:“Тўғри, менинг бу масалага алоқам йўқ.Сайёра Қурбон қизи
5 Aug, 11:05
АҚШда ўтказилган энг йирик ABCD тадқиқотида минглаб болаларнинг мияси МРТ орқали ўрганилди. Натижалар эса ҳар бир ота-онани ўйлантириши аниқ.Кунига 7 соатдан ортиқ экран вақтиМия пўстлоғининг (кортекс) эртароқ юпқалашиши кузатилган. Кортекс — мантиқ, диққат, хотира ва қарор қабул қилиш учун масъул бўлган мия қисми. Унинг юпқалашиши, одатда, катта ёшдагиларда кузатилади.Кунига 2 соатдан ортиқ экран вақти Болалар тил ўрганиш, хотира ва фикрлаш тестларида тенгдошларига нисбатан сезиларли даражада паст натижалар кўрсатган.Муҳим эслатма: Олимлар бу натижалар экран вақти билан боғлиқ кучли алоқани кўрсатишини таъкидлайди. Бироқ бу ҳозирча экраннинг барча ҳолатларда бевосита сабабчи эканини тўлиқ исботламайди.Бола мияси — энди қурилаётган бино. Экран қаршисида узоқ вақт ўтирган бола камроқ ҳаракат қилади, атроф-муҳитни камроқ кашф этади ва жонли мулоқотдан узоқлашади. БолаликдаСайёра Қурбон қизи
31 Jul, 06:30
⭐Кайфият юқимли шуни биласизми ?Агар кайфият юқимли бўлса бахт-чи уям юқмилими ? Албатта юқимли. Бахтли бўлиш ўз қўлимизда 😊шундай экан кайфиятимизни кўтарайлик азизларим. Ахир, айтишадику кулиб ўтсанг хам ўтади кунинг, куйиб юрсанг ҳам ўтади кунинг деб 😘https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
28 Jul, 03:58
#табассум⚡️Япониядаги айиқ мазали егулик олишнинг йўлини топди!Кумамото ҳайвонот боғидаги зийрак айиқ коптокни аниқ нишонга улоқтириб, эвазига мазали егулик олишни ўрганиб олди.Энди ҳар бир муваффақиятли зарба унга мукофот олиб келади...https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
27 Jul, 03:42
⭐️ Агар Аллоҳ хоҳласа...Бугун кўнглингиздаги энг эзгу ниятларингиз эртага ҳақиқатга айланиши мумкин. Фақат умидни сўндирманг, дуодан тўхтаманг ва Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч қачон умид узманг♾Ҳар бир инсоннинг қалбида ҳеч кимга айтолмайдиган бир орзуси, бир кутиши ва бир дуоси бор...Агар Аллоҳ хоҳласа, бир кун келиб: «Ниҳоят, орзум ушалди...» деб кўзда ёш билан шукр қиласиз💞⭐https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
20 Jul, 08:30
🍫 Қора шоколад мия учун фойдали бўлиши мумкинЁш ўтиши билан мияга қон оқими секинлашади. Бу хотира ва диққатнинг пасайишига таъсир қилиши мумкин.Какаоси 70% ва ундан юқори бўлган қора шоколад таркибидаги флаваноллар қон томирларининг кенгайишига ёрдам беради ва мияга қон оқимини яхшилайди.🔬 Клиник тадқиқотларда флаванолга бой какао истеъмол қилиш соғлом кекса ёшдаги инсонларда мия перфузиясини ошириши кузатилган.✅ ЭСЛАТМА: кунига 1–2 кичик бўлак (10–20 г) қора шоколад истеъмол қилиш мумкин. Асосий шарт — какао миқдори 70% ва ундан юқори бўлиши. Сутли шоколадда эса флаванол камроқ бўлади. Қора шоколад ҳам калорияли маҳсулот ҳисобланади. Уни меъёрида истеъмол қилиш ва соғлом овқатланиш тарзининг бир қисми сифатида қабул қилиш тавсия этилади.МАНБА https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
16 Jul, 07:44
Хитойлик йигит 20 йил давомида оиласини камбағал деб ўйлаб яшаган, кейин эса отаси миллионер эканини билган!Унинг айтишича, отаси буни атайлаб сир тутган. Сабаби эса ўғлига меҳнат қилиш, тиришқоқлик ва пулнинг қадрини ўргатишни истаган.😅 Бизда эса отам: «Болам, ер сотиб олганман», деб эмас, «Қишлоқда битта ҳовли бор», деб юраверади... Кейин қарасангиз, ярим маҳалла унинг қариндоши чиқиб қолади.https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
15 Jul, 12:00
#ибрат• Бир деҳқон ўлиб қолган чўчқани чуқур бир қудуққа ташлаб юборди. • Кўп ўтмай, юзлаб каламушлар овқат илинжида қудуқ ичига ўзларини отишди. • Аввалига ҳаммаси ажойиб ўтди. Озиқ-овқат етарли, ҳамма тўқ, ҳеч қандай муаммо йўқ эди. • Аммо зиёфат тугагач, каламушлар ачинарли ҳақиқатни тушиниб қолишди. Қудуқ деворлари жуда баланд ва тик бўлиб, у ердан чиқиб кетиш эса деярли имконсиз эди. • Очлик бошланди ва вақт ўтиши билан қудуқ қирғин майдонига айланди. Тирик қолиш учун каламушлар бир-бирига ҳужум қила бошлади. Улар ўз жинсдошларини ўлдириб, ея бошлашди. • Уч кун ўтгач, қудуқда фақат битта каламуш тирик қолди. Унинг кўзлари қондек қип-қизил эди. • Шунда деҳқон қудуққа челак ташлади, тирик қолган каламушни юқорига тортиб олди ва уни далага қўйиб юборди. • У бу ишни жониворга раҳми келгани учун қилди, деб ўйлайсизми? • Албатта, йўқ. • Бу аввалдан пухта ўйланган режа эди. Деҳқон яхшиСайёра Қурбон қизи
14 Jul, 11:00
“Балиқни энг ширин жойи боши бўлади...“ деб, отам бизни алдаган эканлар...😢Фарзандлари учун нафсини тийган оталардан Аллоҳ рози бўлсин!https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
13 Jul, 06:41
Ишда зерикиб қолсангиз, қоғоздан кўршапалак ясанг!😂 Кейин ҳеч қачон ясамаслик учун сақлаб қўйинг...https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
9 Jul, 12:00
#ибратСени ўйлайдиган фақат онанг бўларкан...https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
8 Jul, 06:33
#кайфиятКимдир сизни бахтли қилишини кутманг, ўзингиз ҳаракат қилинг, бахтимиз - ўз қўлимизда!https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
7 Jul, 10:15
🥵 Айни пайтда Америкада шундай жазирамаки...🍳 Иссиқдан ҳатто тухумни кўчанинг ўзида қовуришяпти.😄 Бир пайтлар бундай хабарларни эшитсак: «Аниқ Ўзбекистондан бўлса керак», деб ўйлардик.Энди эса: «Америка бизнинг иссиғимизни ўзида синаб кўраяпти, шекилли...»Иқлим ҳам алмашиб кетганга ўхшайди: аввал биз уларга ҳавас қилардик, энди улар июль ойимизни «синаб кўришяпти». 😅❗️Фақат битта фарқи бор: биз бундай иссиққа анча-мунча кўникиб қолганмиз. Америкаликлар эса энди тушуниб етяпти — 40°С ҳазил эмас экан!https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
3 Jul, 06:28
⚡️Уч “даҳо” Испания чегарасидан ўтиш учун ўзларини қўй қилиб кўрсатишга уринди!Улар ҳақиқий қўйлар подаси орасига кириб, полицияни чалғитмоқчи бўлишган.Аммо “ғалати хатти-ҳаракатлари” сабаб тезда фош бўлишди ва қўлга олинди.😂Режа зўр эди, ижро эса ҳақиқий қўй даражасида.https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
2 Jul, 11:54
Аллоҳим онажонларимизни умрини узоқ қилсинhttps://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
1 Jul, 12:20
⚡️Энг яхши ва энг гениал куйлак дизайни топилди!😂 Тугмалар ўрнига қулоқлар бўлса нима дейсиз...https://t.me/sayyora_shoyevaСайёра Қурбон қизи
30 Jun, 05:50
forwarded from @tibbiysugurta
Янги тартиб: Шифохонада режали даволаниш ҳуқуқингизни биласизми?Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги тегишли қарори билан “Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.📌Унга кўра, тиббиёт ташкилотларида йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам қуйидагиларга кўрсатилади:😄туман (шаҳар) даражасида – аҳолининг барча тоифаларига (2026 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмлари жорий этилган ҳудудларда Президентимизнинг 2024 йил 5 сентябрдаги ПҚ-311-сон қарори 3-бандида назарда тутилган аҳоли тоифаларига татбиқ этилади);😄ҳудудий даражада — имтиёзли беморларга (2026 йил 1 июлдан бошлаб давлат тиббий суғуртаси механизмлари
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.