Latest posts

Segment.uz
14 Nov, 08:27
❗️Ўзбекистонда 2026 йилнинг 9 ойида 18 мингдан ортиқ шахсга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинландиОлий суд маълумотига кўра, январь–сентябрь ойларида жиноят ишлари бўйича судларда 78 минг 739 нафар шахсга нисбатан 64 минг 902 та жиноят иши кўриб чиқилган.Асосий рақамлар:➖ 57 минг 376 нафар шахс судланган. Шундан 18 минг 26 нафари озодликдан маҳрум қилинган, 38 минг 737 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган;➖ 385 нафар шахс, жумладан, 161 нафар қатағон қурбони оқланиб, реабилитация қилинган;➖ 6 минг 377 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлангани сабабли суд залида қамоқдан озод қилинган;➖ 13 минг 938 нафар шахсга нисбатан тергов органлари асоссиз қўйган моддалар айбловдан чиқарилган ёки қайта малакаланган;➖ 26 минг 794 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган, 8 минг 761 нафарининг жазоси енгилроғига алмаштирилган.Кўриб чиқилган жиноят ишларининг аксариятини фирибгарлик, ўғрилик, транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш ва гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар ташкил этган.Telegram | Instagram | Facebook2,620Open in Telegram
Segment.uz
14 Nov, 08:06
18 миллион томошабин учун Бухоро ва Хива ҳақида ҳикоя қилинадиЎзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ва миллий таомлари яна Россия телеканалларидан бирида намойиш этилади. Бу сафар эса эътибор марказида Бухоро ва Хива бўларкан.Россиянинг “Первый канал” телеканалида эфирга узатиладиган машҳур “Повара на колёсах” кўрсатуви ижодкорлари Ўзбекистонга келиб, икки қадимий шаҳримизда тасвирга олиш ишларини олиб боради. Туризм қўмитаси кўмагида амалга оширилаётган лойиҳа орқали россиялик томошабинлар ўзбек таомлари, пазандачилик анъаналари, меҳмондўстлик ва тарихий обидаларимиз билан танишади.Энг эътиборли жиҳати — кўрсатувнинг аудиторияси қарийб 18 миллион кишини ташкил этар экан. Бу дегани, Бухоро ва Хиванинг ўзига хос муҳити, миллий ошхонамиз ва маданий меросимиз Россиянинг миллионлаб хонадонларига кириб боради.Бу эса шунчаки телевизион суратга олиш эмас. Россия Ўзбекистон учун муҳим туристик бозорлардан бири ҳисобланади. 2026 йилнинг январь–октябрь ойларида мамлакатимизга Россиядан 1 104 057 нафар сайёҳ ташриф буюрган. Бу кўрсаткич Россияни Ўзбекистонга сайёҳлар энг кўп келадиган давлатлар орасида тўртинчи ўринга кўтарган. Яъни, Ўзбекистонга келадиган россияликлар сони йилдан-йилга ошиб боряпти.Telegram | Instagram | Facebook3,320Open in Telegram
Segment.uz
13 Nov, 16:33
❗️2027 йилда таълим ва соғлиқни сақлашга давлат бюджетидан ажратиладиган маблағ миқдори ошириладиТаълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларидаги ислоҳотларни молиялаштириш учун жами 176 трлн сўмга яқин маблағ йўналтириш режалаштирилмоқда. Шундан:➖ таълимга 114,3 трлн сўм (ўтган йилдан 14 трлн сўм кўп); ➖ тиббиётга 61,4 трлн сўм (ўтган йилдан 12 триллион сўм кўп) ажратилиши кўзда тутилган.Шунингдек, ҳудудлар ва маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли бандлиги ва даромадларини ошириш, инсон капиталини ривожлантириш ҳамда ижтимоий ҳимояни кучайтириш учун 70 трлн сўм ажратилиши белгиланмоқда.Telegram | Instagram | Facebook8,340Open in Telegram
Segment.uz
13 Nov, 15:40
❗️ Ҳисоб-китобларга кўра, ЯИМ ҳажми 2027 йилда 232 млрд долларга етиши прогноз қилинмоқда.Шу билан бирга, инфляция даражасини 2027 йилда 6 фоизга, 2028–2029 йилларда эса 5 фоизгача пасайтириш, олтинсиз экспорт ҳажмини 2027 йилда қарийб 40 млрд долларга етказиш назарда тутилмоқда.2027 йил учун Давлат бюджети даромадларини 416 трлн сўм, харажатларини эса 464 триллион сўм миқдорида белгилаш назарда тутилаётгани маълум қилинди. Бюджет лойиҳаси иқтисодий ўсишнинг 7 фоизлик прогнози асосида шакллантирилмоқда.2027 йилда ҳам асосий солиқ ставкаларини ўзгаришсиз сақлаш кўзда тутилмоқда.Маълумот учун, жорий йил якунида мамлакатимиз иқтисодиёти камида 8 фоизга ўсиши, ЯИМ ҳажми 200 млрд доллардан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса 5,2 минг доллардан ошиши кутилмоқда.Telegram | Instagram | Facebook8,020Open in Telegram
Segment.uz
13 Nov, 14:09
❗️ Маҳкума аёлларнинг фарзандлари учун махсус боғчалар ташкил этиладиПрезидентнинг 2026 йил 12 ноябрдаги ПҚ–395-сон қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 декабрдан 21-сон жазони ижро этиш колонияси ва 42-сон манзил-колонияда 3 ёшгача бўлган болалар учун “Она ва бола маркази” махсус давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўлга қўйилади.Марказларда болалар учун кечаю кундуз ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилиб, уларнинг яшаши, тарбияланиши, овқатланиши ва тиббий хизматдан фойдаланиши учун зарур шароитлар яратилади.Болаларни озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминлаш, эмлаш ҳамда тиббий кўрикдан ўтказиш белгиланган. Она ва бола учун яратилган шароитлар ҳар чоракда мониторинг қилинади.Telegram | Instagram | Facebook7,890Open in Telegram
Segment.uz
13 Nov, 13:45
❗️Техникум ўқувчилари ҳам “Work and Travel” халқаро дастурида иштирок этадиҲукумат қарорига кўра, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб техникумларнинг ўрта ва ўрта махсус касбий таълим дастурларида ўқиётганларга ҳам “Work and Travel” дастури доирасида хорижий давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш имконияти яратилади.Ҳужжатга мувофиқ:➖ дастур доирасида 🇪🇺 Европа Иттифоқи давлатлари, 🇰🇷 Жанубий Корея, 🇯🇵 Япония, 🇬🇧 Буюк Британия, 🇺🇸 АҚШ, 🇨🇦 Канада, 🇦🇺 Австралия ва 🇳🇿 Янги Зеландияда ишлаш ва саёҳат қилиш учун бориш-келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида ссуда ажратиш тартиби жорий этилади;➖ Миграция агентлиги томонидан ҳар йили 1 мартга қадар чет давлатларда ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий иш берувчилар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш чоралари кўрилади.Telegram | Instagram | Facebook11,000Open in Telegram
Segment.uz
13 Nov, 12:47edited
❗️Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун коррекцион синф очган нодавлат таълим ташкилотларига субсидия бериладиҲукуматнинг 12 ноябрдаги 619-сон қарори билан субсидия ажратиш тартиби тасдиқланди.Ҳар бир бола учун ойига қуйидаги миқдорда субсидия ажратилади:➖ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг 11 баравари (4 млн 840 минг сўм);➖ Вилоят марказлари ва Нукус шаҳрида — БҲМнинг 9,5 баравари (4 млн 180 минг сўм);➖ Бошқа туман ва шаҳарларда — БҲМнинг 8,5 баравари (3 млн 740 минг сўм).❗️Муҳим: битта коррексион синфда ўқувчилар сони 12 нафардан ошмаслиги керак.Коррекцион синф очиш бўйича битим тузиш учун нодавлат таълим ташкилотлари “ЯМИҲ” ахборот тизими орқали ҳудудий бошқармага ариза беради.Telegram | Instagram | Facebook8,010Open in Telegram
Segment.uz
13 Nov, 12:44
Korzinka Biznesda 3 ta Labo o‘ynalmoqdaKorzinka 30 yoshda! Shu munosabat bilan kompaniya Korzinka Biznes mijozlari uchun sovrinli aksiya boshladi. 4-noyabrdan 26-yanvargacha xarid qilib, 3 ta Labo avtomobili va 1 million so‘mlik vaucherlardan birini yutib olish mumkin.🚚 3 ta Labo – noyabr, dekabr va yanvar oylarida bittadan avtomobil o‘ynaladi.💰 1 million so‘mlik vaucher – Korzinka mobil ilovasidagi mini o‘yinda har kuni bittadan vaucher egasi aniqlanadi.Aksiyada qatnashish uchun:❤️ Korzinka Biznesda bir chekda kamida 300 000 so‘mlik xarid qiling.❤️ To‘lovni jismoniy shaxs nomiga rasmiylashtirilgan Korzinka Plus kartasi (jismoniy yoki virtual) orqali amalga oshiring.❤️ Chekdagi har to‘liq 300 000 so‘m uchun Labo o‘yinida bitta imkoniyat va mini o‘yinda bitta urinish beriladi.📲 Yig‘ilgan imkoniyatlar va urinishlar sonini Korzinka mobil ilovasida kuzatib borishingiz mumkin.🗓 Aksiya muddati: 2026-yil 4-noyabrdan 2027-yil 26-yanvar oxirigacha.❗️Yuridik shaxs nomiga rasmiylashtirilgan kartalar, pul o‘tkazmalari va yetkazib berish xizmati orqali berilgan buyurtmalar aksiyada qatnashmaydi. Batafsil shartlar va sovrinlar o‘ynaladigan sanalar bilan Korzinka saytida tanishishingiz mumkin.7,120Open in Telegram
Segment.uz
22 Sept, 11:33
5,100Open in Telegram
Segment.uz
22 Sept, 10:39
Мудофаа вазирига ўринбосарлар тайинланди:➖Адлия полковниги Муратов Жахонгир Дилшатович мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига;➖ Зоидов Қаҳрамонжон Обиджонович мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.Telegram | Instagram | Facebook6,860Open in Telegram
Segment.uz
22 Sept, 10:11
ХДП жамоат транспорти тарифлари ошишининг ижтимоий таъсирини баҳолашни сўрамоқдаТошкентда автобус ва метро учун бир марталик электрон тўлов тарифини ошириш таклифи жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.Ўзбекистон Халқ демократик партияси тарифларни белгилашда ташувчилар харажатлари билан бир қаторда аҳоли даромадлари, оилавий харажатлар, ўқувчи ва талабаларнинг кундалик қатнови ҳам ҳисобга олиниши кераклигини билдирди.Партия, айниқса, кам даромадли ва кўп фарзандли оилалар манфаатларини инобатга олиш зарурлигини таъкидламоқда.Telegram | Instagram | Facebook7,080Open in Telegram
Segment.uz
22 Sept, 06:37
7,390Open in Telegram
Segment.uz
22 Sept, 04:56
❗️Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури жорий этиладиБу бўйича Президент қарори (ПҚ–345-сон, 21.09.2026 й.) қабул қилинди.Қарорга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда ҳамда устав капиталида ушбу юридик шахсларнинг улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларда, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъи назар бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларда:🔹 Меҳнат соҳасида хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳитини таъминлаш дастури босқичма-босқич жорий этилади.2026 йил 1 декабргача Бошқарув самарадорлиги агентлигининг ахборот тизимларида давлат органлари ва ташкилотлари учун қуйидаги имкониятларга эга “Хавфсиз ва ҳурматга асосланган иш муҳити” ахборот портали (Портал) ишга туширилади:➖ ахборот-коммуникация воситаларидан фойдаланган ҳолда тазйиқ ва зўравонлик7,210Open in Telegram
Segment.uz
22 Sept, 02:37
❗️Ҳукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026 йил) қарори билан, 2026 йилдан бошлаб:➖ бакалавриат босқичини имтиёзли диплом билан битириб, биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — иккинчи малака тоифаси;➖ магистратура босқичини битириб, барча фанлардан ва аттестациядан “5” (аъло) баҳо (90-100 балл) кўрсаткичига эга бўлган ҳамда биринчи бор таълим ташкилотига ишга кирадиган битирувчиларга — биринчи малака тоифаси берилади.Telegram | Instagram | Facebook9,550Open in Telegram
Segment.uz
22 Sept, 02:37
❗️Бошланғич таълим ўқитувчиларига малака сертификати, ҳуқуқшунослик фанидан эса миллий сертификат бериш йўлга қўйиладиҲукуматнинг тегишли (411-сон, 29.07.2026-йил) қарори билан, 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб:➖ Бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳорати аниқланиб, уларга 3 йил муддатга амал қилувчи A+, A, B+, B, C+, C сертификатлари берилади. B+ ва ундан юқори сертификатга эга ўқитувчиларнинг ҳар ойлик маошига 15 фоиз устама тўланади;➖ Ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш йўлга қўйилади;➖ Хитой, корейс, япон, испан, италян, форс, дарий, пушту, урду, ҳинд ва уйғур тилларидан чет тилини билишнинг кўп даражали (multi-level) тест тизими жорий этилади.Telegram | Instagram | Facebook8,430Open in Telegram
Segment.uz
21 Sept, 15:10
8,570Open in Telegram
Segment.uz
21 Sept, 14:51
Самарқандда ўтаётган 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси Ҳиндистон устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди.Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров ва Шамсиддин Воҳидов ўз партияларини дуранг билан якунлади. Учрашув тақдири Нодирбек Якуббаев ва Ниҳал Сарин ўртасидаги партияда ҳал бўлди.Мураккаб вазиятда Якуббаев рақибига тузоқ қўйиб, ғалабани илиб кетди ва Ўзбекистонга ҳал қилувчи очкони олиб келди.Telegram | Instagram | Facebook10,700Open in Telegram
Segment.uz
21 Sept, 14:23
❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 сентябрдан қуйидаги талаблар бекор қилинади:➖ ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида импортни амалга оширишда хорижий ҳамкорга олдиндан тўлов ўтказиш чеклови;➖ ташқи савдо шартномасини тузмасдан инвойс асосида экспортни амалга оширишда олдиндан 50 фоиз тушумни таъминлаш;➖ товарлар экспортини миллий валютада амалга оширишда олдиндан тўловни таъминлаш ёки тўловнинг кафолатли шаклларини (аккредитив, банк кафолати, суғурта полиси) тақдим этиш;➖ озиқ-овқат маҳсулотларини синовдан ўтказиш учун маҳсулот намунаси етарли бўлмаганда, санитария-эпидемиологик хулосани расмийлаштириш;➖ божхона расмийлаштируви жараёнида биологик актив ва янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, полимер, парфюмерия-косметика маҳсулотларини олиб кириш учун рухсатнома, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий жиҳозлар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги9,220Open in Telegram
Segment.uz
21 Sept, 10:08
10,100Open in Telegram
Segment.uz
21 Sept, 08:14
❗️Суд ишларини ҳал этишга аралашганлик учун жавобгарлик чоралари аниқлаштирилдиЖиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, –➖ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.Telegram | Instagram | Facebook10,800Open in Telegram
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
