gram news
Кечинма channel avatar

Кечинма

@sherzod_abdusamadov

Ассалому алайкум, Шерзод Абдусамадовнинг телеграм каналига хуш келибсиз.

ProjectsKK

506subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Кечинма

    22 Sept, 19:03

    Бирга ўтказайлик шу лаҳзаларни, Соатни ечиб қўй: вақт шошаяпти. Уйғотиб чанг босган хотираларни, Бугун кун билан тун тенглашаяпти.Ҳаво совигандай туюлди тонгда, Бу ҳол такрорланган эди баҳорда, Бу кузги тенгкунлик: Парижда, Шомда.... Бугун кун билан тун тенглашаяпти.Чироқ ёруғида китоб варақла, Гоҳида ўзингни тутгин сўроққа. Кетгинг келаяпти, лекин қаёққа? Бугун кун билан тун тенглашаяпти.Қўлингда бир даста ишқий номалар, Кўплари норасмий таклифномалар. Баъзилари тўқир минг баҳоналар, Бугун кун билан тун тенглашаяпти.
    4182Open in Telegram
  • Кечинма

    21 Sept, 12:27

    t.me/sherzod_abdusamadov каналига аъзо бўлинг.
    277video121021Open in Telegram
  • Кечинма

    21 Sept, 06:25

    Ҳаловатни сотиб олиб бўлмайди, Тўғри, ҳеч қаерда сотилмайди бахт. Ҳатто лаҳзаларнинг йўқдир баҳоси, Бебаҳодир ҳатто кузги сукунат...t.me/sherzod_abdusamadov каналига аъзо бўлинг.
    29234631Open in Telegram
  • Кечинма

    21 Sept, 05:36

    Дўстларимга Соатлар, ҳафталар, ойлар ўтмоқда, Ойларга қасдма-қасд йиллар ўтмоқда. Соғинч юрагимга тиғдай ботмоқда: Дўстлар даврасида дийдор ғанимат.Шерзод Абдусамадов✍Мастура Азизи🎙
    418file24411Open in Telegram
  • Кечинма

    19 Sept, 13:46

    ✨G‘amning soyasida BAXT ko'rinadi...✍ Muallif: Sherzod Abdusamadov
    318voice message19941Open in Telegram
  • Кечинма

    18 Sept, 15:22

    Дўстларимга Соатлар, ҳафталар, ойлар ўтмоқда, Ойларга қасдма-қасд йиллар ўтмоқда. Соғинч юрагимга тиғдай ботмоқда: Дўстлар даврасида дийдор ғанимат.Қўмсаймиз болалик изларимизни, Қуёшда қорайган юзларимизни. Кулгим келар эслаб сўзларимизни: Дўстлар даврасида дийдор ғанимат.Ёшликнинг оловли йиллари эди, Уйқуни билмаган тунлари эди. Ҳаётнинг энг ширин кунлари эди: Дўстлар даврасида дийдор ғанимат.Қўлма-қўл ўқилган китоблар қани? Тунларни ёритган офтоблар қани? Қаламқош, ширинсўз моҳтоблар қани? Дўстлар даврасида дийдор ғанимат.
    52534661Open in Telegram
  • Кечинма

    16 Sept, 07:51

    Қайноқ сув тўкилди гиламга бехос, Пиёла, сўнг чойнак ҳам синди, лекин: “Ҳеч нарса қилмабди, яхшиям сенга”, Деб митти қўлидан ўпиб қўй секин.Ишон, ишончингни оқласам дейди, Имкони борича синдирмас қайтиб. Унга меҳр билан боқсанг, кўрасан, Қучоқлайди яхши кўришин айтиб.Барибир бут бўлмас чойнак, пиёла, Қуриб ҳам қолмайди бирпасда гилам. Хоҳласанг – мурғак қалб ўксир, хоҳласанг – Меҳр ришталари бўлар мустаҳкам...t.me/sherzod_abdusamadov каналига аъзо бўлинг.
    4964473311Open in Telegram
  • Кечинма

    14 Sept, 05:44edited

    Юзларингга тутгандай кўзгу, Термулганинг – хазонлар рақси Муҳаббатнинг суратими у, Бунча гўзал сувдаги акси...Ё бир оз тин оляптими вақт, Кўз ёшми ё сукут нафаси? Билмам балки, сирли сукунат, Ё кузнинг энг бахтли лаҳзаси...t.me/sherzod_abdusamadov каналига аъзо бўлинг.
    564video41531Open in Telegram
  • Кечинма

    12 Sept, 03:46

    Бу – аён ҳақиқат, одамзод шундай, Йўл равон бўлса ҳам гоҳ суринади. Гоҳо зулмат ичра порлаган нурдай, Ғамнинг соясида бахт кўринади.Қайғули кун келса йиғлаб-сиқтама, Бахт кулса ортиқча қувониш хато. Хурсанд бўлганлар бор жон чиқар маҳал, Бахтсиз бўлганлар бор тўйида ҳатто.Уловда кетяпсан гоҳида шошиб, Кимдир йўл бермайди атай, билмассан. Қараса, табассум ҳадя эт унга, Балки уни бошқа қайтиб кўрмассан.Ҳайронсан: “Шунчалик кўпми дўстларим?” Саноғи ҳам йўқдир шодон кунингда. Бари ўз йўлига, аммо унутма, Ҳасадгўйлар учрар ҳар қадамингда.
    1,250415421Open in Telegram
  • Кечинма

    9 Sept, 06:42edited

    Танишдайин чеҳраси жуда, Танишдайин қадам товуши. Қулоғимга таниш овози, Жуда таниш ҳатто кулиши...Эслолмадим... кўрганим шуми, Бахмалтоғнинг этакларида? Учратганман ёки қачондир Автобуснинг бекатларида?Балки бирор олис сафардан, Менга ҳамроҳ бўлиб қайтгандир. Ёки бирор яқин танишим, Ундан менга салом айтгандир?Метиндаймас иродам, қарши Чиқолмайман баъзан кўнглимга. Ниманидир туш кўрсам гоҳо, Рўй бергандай бўлар ўнгимда.
    642491032Open in Telegram
  • Кечинма

    4 Sept, 12:14edited

    Тонг саҳарда эсладим сизни, Дуо қилдим исмингиз айтиб. Учраштирар бизларни тақдир, Кўришмасмиз ё бошқа қайтиб?Эртанимас, бугунни ўйланг, Қайтиб келмас ахир бу дамлар. Хоҳлайсизми, тушинг рақсга, Нима деса десин одамлар!Ким ёдимга тушса йўқладим, Самимий, йўқ кўнглимнинг кири. “Яхшимисиз” – деди бир дўстим, “Чарчаб қолманг”, – деб ёзди бири...Соғинибман сизни, дўстларим, Сўзингизни соғиндим кўпроқ. Қанча одам кўрдим, кўрмадим, Бирор сирдош сиздан яқинроқ.
    750501151Open in Telegram
  • Кечинма

    2 Sept, 11:56edited

    Сентябрь... Ташриф буюриши биланоқ борлиққа ўзгача файз, юзларга табассум, дилларга илиқлик ва сокин тароват олиб келадиган сентябрь билан юзма-юз келганингизда, ҳаётнинг ўз мароми, ҳар бир фаслнинг бетакрор ҳикмати борлигига яна бир бор иқрор бўласиз. Ёзнинг жазирамаси ортда қолиб, тонглари салқин, кунлари эса олтин тусга буркана бошлаган бу фасл бизга шошилишни эмас, балки тўхтаб, нафас олишни, борлиқнинг гўзаллигини юракдан ҳис этишни ўргатади. Шу лаҳзаларда хаёлингиздан ўтмишнинг қадрли лаҳзалари эмас, эртанги кунга бўлган ёруғ умидлар, янги режалар ва беғубор орзулар кеча бошлайди. Йилнинг ортда қолган ойларидаги саъй-ҳаракатларнинг мевасини кўриш, боғлардаги серҳосил олмаларнинг хушбўй ҳидидан маст бўлиш, кун ботар пайтидаги осмоннинг алвон рангларига маҳлиё бўлиб тикилиш кишига ўзгача руҳий қувват бағишлайди. Узоқдан келаётган мактаб қўнғироғининг садоси эса қалбингизнинг
    712171561Open in Telegram
  • Кечинма

    30 Aug, 18:59

    Асрлар орзуси — ҳуррият завқи Она юртимиз ўз мустақиллигининг шонли 35 йиллигини нишонламоқда. Бу сана шунчаки тақвимдаги рақам эмас, бу – асрлар давомида аждодларимиз орзу қилган ўзлигимизни англашнинг барҳаёт тимсолидир. Бугун осмонимиз мусаффо, кўчаларимиз обод, эртанги кунимизга бўлган ишончимиз қатъий экан, бунинг замирида тинимсиз меҳнат, фидойилик ва энг асосийси, шу муқаддас Ватанга бўлган чексиз муҳаббат ётибди. Ўтмиш қаҳрамонларининг орзулари бугун бизнинг ҳаётимизда рўёбга чиқмоқда. Ҳар биримиз шу юртнинг фарзанди эканимиздан фахрланиб, унинг тараққиёти, тинчлиги ва фаровонлиги йўлида бор куч-ғайратимиз билан меҳнат қилишимиз – ҳам фарз, ҳам қарздир. Мустақиллик байрамимиз барчамизга муборак бўлсин!t.me/sherzod_abdusamadov каналига аъзо бўлинг.
    7672751Open in Telegram
  • Кечинма

    28 Aug, 16:05edited

    Шогирд тушмоқлиқни қилиб ниятлар, Шайхми, олим – устоз излаб боргандим. Чўққида тепамда учган бургутлар, Ватанни севишни сиздан ўргандим.Мисоли қуш каби қоқиб қанотлар, Ҳалиям учарми кўкка Ғиротлар? Қайларда қолдингиз, самовий отлар? Ватанни севишни сиздан ўргандим.Қалбида шу юртга ишқи борларим, Қанча мағрур, шунча ҳокисорларим. Оғамдайин азиз Сарбадорларим, Ватанни севишни сиздан ўргандим.Баландпарвоз гаплар, турингиз йироқ, Эсласам, кўзларим ёшланар, Широқ. Юртини ким севар сиздан яхшироқ? Ватанни севишни сиздан ўргандим.
    87837102Open in Telegram
  • Кечинма

    25 Aug, 04:42

    #қўлёзмаларданСен Шамс эдинг, талпиндим – Куйдирди заррин толанг. Нетай мен – ожиз банда, Кўкка етмади нолам.Сенинг учун мен ҳамон, Девонайдим ё далли. Сал гапга йиғлар эдинг, Беролмасдим тасалли.Мени телба этганди, Муҳаббат отлиғ туйғу. Соғинардим, кўрмасам, Мени ҳам севардинг-ку.Яқинларим ҳолимга, Кулгани кулган эди. Сенсиз яшолмаслигим
    7612964Open in Telegram
  • Кечинма

    20 Aug, 06:02

    Август. Кийди тун кўйлагини, Тўлишгандай кўринди ҳилол. Бахтсиз эди, мени севган қиз, Бахтли эди мен севган аёл.Ишонишни истадим яна, Муҳаббатнинг эртакларига. Мактубини авайлаб солди, Кўйлагимнинг чўнтакларига.Уйга бориб очиб ўқийман, Кетмасидан ҳали оҳори... Йўқ, очаман йўлда, тутади, Тўрт томонни ишқнинг ифори.Ярим тунга соат урди бонг, Ярим тунда тугади бари. Наҳот шунча узоқ вақт ўтди – Ёниб ўчган бир шам сингари.
    82133432Open in Telegram
  • Кечинма

    18 Aug, 06:22

    Қалдирғоч эмассан, аниқ. Билмадим, Какликми, қандайдир ёввойи қушсан. Овламоқ хатарли, не қилай, фақат Зериккан чоғимда ёдимга тушсанг?t.me/sherzod_abdusamadov каналига аъзо бўлинг.
    7843151Open in Telegram
  • Кечинма

    17 Aug, 06:15

    Кутилган ва кутилмаган... Ўзимни совға олишдан кўра, совға беришни яхши кўрувчи инсонлар тоифасига мансуб бўлсам керак, деб ўйлардим. Бироқ, туғилган кунимда бу қарашларим озгина ўзгарди, сал бошқачароқ ҳислар билан бойиди. Ижтимоий тармоқлар орқали, телефон қўнғироқлари, СМС хабарлар ва юзма-юз дилдан табриклаган – ҳаётимда ўз ўрнига эга қадрдонлар ҳамда гоҳида ҳатто танимаган инсонларимнинг ҳам илиқ тилакларидан бошим кўкка етди. Албатта, билдирилган бундай юқори мақтов ва таърифларга озгина бўлса-да муносиб бўлиб яшаш зиммамга жуда катта масъулият юклашини чуқур ҳис қиламан. Шу унутилмас кунда қабул қилган энг қадрли совғаларим ичида иккитаси борки, уларга алоҳида тўхталишни лозим топдим. Биринчиси – қиёматли дўстим Фахриддин томонидан тақдим этилган ажойиб сопол лаган ва унга ишланган сурат. Дўстим бу санъат асарини Риштоннинг маҳоратли кулолларига атайин мен учун буюртма қилибди...
    854501121Open in Telegram
  • Кечинма

    13 Aug, 10:00

    Менга дунёларни этмагин тортиқ, Эркам, ўзим сени бахтга ўрайман. Яримта табассум, озроқ ширин сўз Ва битта гапдан қол, шуни сўрайман...t.me/sherzod_abdusamadov каналига аъзо бўлинг.
    770346511Open in Telegram
  • Кечинма

    12 Aug, 09:40

    Август, ўн бир ойдан – бошқачасан сен, Келишингни салкам бир йил кутамиз. Ўтмиш ва келажак ўртасидасан, Хазонли йўлакка сендан ўтамиз...t.me/sherzod_abdusamadov каналига аъзо бўлинг.
    7932141Open in Telegram