Latest posts

@SizdanTelegram
19 Sept, 15:35
ҚАШҚАДАРЁ: ЧИРОҚЧИДА БАЛИҚЧИЛИК КОРХОНАЛАРИ ВА ЧИҚИНДИЛАРДАН НОХУШ ҲИД ТАРҚАЛАЁТГАНИ АЙТИЛМОҚДАҚашқадарё вилояти Чироқчи тумани Чилжувит МФЙ, Анҳор кўчасида яшовчи фуқаро маҳалладаги нохуш ҳид ва чиқиндилар юзасидан мурожаат қилди.Унинг айтишича, маҳалла ҳудудидан ўтувчи Анҳорга айрим балиқчилик тадбиркорлари томонидан бадбўй ҳидли оқова сувлар оқизилмоқда.Мурожаатчи, шунингдек, кечки пайтларда товуқ патлари ёқилаётгани ва бунинг оқибатида маҳаллада чидамас даражада сассиқ ҳид тарқалаётганини билдирди.«Ҳозирда маҳалламизда яшаб бўлмай қоляпти. Болаларимиз касал бўляпти. Ушбу сассиқ ҳид сабаб кўчага чиқиб бўлмай қолди», — деб ёзган у.Фуқаронинг сўзларига кўра, муаммо юзасидан тегишли идораларга бир неча бор мурожаат қилинган, аммо ҳозиргача натижа бўлмаган.У масъул идоралардан ҳолатни текшириб, қонун доирасида чора кўришни сўрамоқда.
@SizdanTelegram
18 Sept, 09:38
ЎҚИТУВЧИЛАР МОЛХОНА ТАЪМИРИГА МАЖБУРЛАНМОҚДА @ozodnews Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманидан келган мурожаатда мактаб директорлари ва ўқитувчилар бир неча ойдан бери мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани айтилган. Мурожаатчига кўра, вилоят ҳокими ташриф буюриши режалаштирилган ҳудудларда ўқитувчиларга кўчаларни тозалаш, ҳатто ҳоким ўтадиган йўл бўйидаги молхоналарни таъмирлаш топширилган. Шунингдек, давлат дастурига киритилган 56-мактаб таъмири учун ўқитувчилардан 500 минг сўмдан пул йиғилгани, педагог ва техник ходимлар бир ой давомида таъмирлаш ишларига мажбуран жалб қилингани даъво қилинмоқда. Озодлик ушбу даъволар юзасидан Жарқўрғон тумани ҳокимлиги ҳамда мактабгача ва мактаб таълими бўлими муносабатини олишга тайёр.
@SizdanTelegram
9 Sept, 16:20
forwarded from @bugunuz
Хитой қирувчилари: Ўзбекистон Россия қуролларидан узоқлашмоқдами?📹 ВИДЕОЎзбекистон илк бор Хитойда ишлаб чиқарилган J-10CE қирувчи самолётларини оммага намойиш этди.Шундай қилиб, Ўзбекистон Хитойдан бу турдаги қирувчи учоқни сотиб олган дунёдаги иккинчи мамлакатга айланди. 2022 йилдан бошлаб Покистон бу учоқлардан 20 тасига эга бўлди. Бангладеш ҳам J-10CEларни харид қилиш бўйича Хитой билан музокараларга тайёргарлик кўрмоқда, аммо ҳозирча самолётларни қабул қилиб олгани йўқ.Шу ўринда асосий савол туғилади: бу алоҳида харидми ёки кенгроқ модернизация жараёнининг бир қисмими? Агар шундай бўлса, бу тарихан Россия технологияларига таяниб келган Ўзбекистон ҳарбий авиацияни модернизация қилишда энди асосий ҳамкор сифатида Хитойни танлаётганини англатадими?#ozodlik #uzbekistan #tashkent #yangiliklar #ozodnews #ozodlik2026 #xabarlar #uzbek #uzbek_videoYouTubeXitoy qiruvchilari: O‘zbekiston Rossiya qurollaridan uzoqlashmoqdami?O‘zbekiston ilk bor Xitoyda ishlab chiqarilgan J-10CE qiruvchi samolyotlarini ommaga namoyish etdi. Shunday qilib, O‘zbekiston Xitoydan bu turdagi qiruvchi uchoqni sotib olgan dunyodagi ikkinchi mamlakatga aylandi. 2022 yildan boshlab Pokiston bu uchoqlardan…3,480Open in Telegram
@SizdanTelegram
30 Aug, 10:35
«ОБОД ҚИШЛОҚ»ДА ЭЛЕКТР ТАРМОҒИ ТЎЛИҚ ЯНГИЛАНМАГАНИ АЙТИЛМОҚДА@ozodnews'га Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани, «Бунёдкор» МФЙ аҳолисидан мурожаат келди.Мурожаатда маҳалла «Обод қишлоқ» дастурига киритилиб, электр тармоқлари томонидан бетон симёғочлар ва кабеллар ўрнатилгани, аммо ишлар тўлиқ якунланмагани айтилмоқда.Аҳоли сўзларига кўра, иш бошланганига уч йил бўлганига қарамай, маҳалланинг бир қисмида эски симёғочлар сақланиб қолган. Айримлари аҳолининг ўзи ясаган, техник талабларга жавоб бермайдиган ёғоч устунлар экани айтилмоқда.Маҳалла аҳолиси электр тармоқларини тўлиқ янгилаш ва ишларни якунлашни сўрамоқда.
@SizdanTelegram
29 Aug, 10:57
📍 Қашқадарё вилояти, Деҳқонобод тумани, Чилгаз маҳалласи Маҳалладаги йўлга шағал (шебен) тўкиш ўрнига тупроққа аралаш оддий тош олиб келиб тўкишган. Аҳолининг эътирозидан сўнг эса бу тошлар қайтадан олиб ташланган. Аҳоли йўлга сифатли шебен тўкишни сўраганида, масъуллар томонидан «Шу ҳам сизларга кўп», деган мазмунда жавоб берилгани айтилмоқда. 📹 Мурожаат муаллифининг айтишича, воқеага оид видеолар ҳам мавжуд.
@SizdanTelegram
29 Aug, 10:32
ХЎЖА КЎРСИНГА ТАЪМИР: ҚЎШРАБОТДАГИ КЎПРИК АВАРИЯ ҲОЛАТИДА ҚОЛАВЕРАДИМИ?@ozodnews'га Қўшработ тумани, «Қўшағоч» қишлоғидан мурожаат келди.Қишлоқдаги автомобиль кўприги ўртасидан икки жойидан жиддий ёрилган. Аҳоли таъмирлаш ишларидан хавотирда: ёриқларга оддий тошлар тиқилиб, устидан асфальт ётқизилаётгани айтилмоқда.Аҳоли савол бермоқда: кўприкнинг асосий конструкцияси мустаҳкамланмасдан ёриқларни асфальт билан ёпиш муаммони ҳал қиладими?Қўшағочликлар асфальтлашга қарши эмас. Улар аввал кўприкдаги ёриқлар сифатли таъмирланиб, кейин асфальт ётқизилишини сўрамоқда.Масъуллардан кўприк ҳолатини мутахассислар иштирокида текшириб, таъмирлаш ишларининг сифатига эътибор қаратиш сўралади.
@SizdanTelegram
21 Aug, 08:06
forwarded from @kunuzofficial
Жойларда пропан таъминотидаги узоқ кечикишлар давом этмоқдаФарғона вилояти Бағдод тумани Қирқволди қишлоғи аҳли 18 август куни ҳамма ишини йиғиштириб, эрталабдан кечгача газбаллон келишини кутди. Уларга охирги марта суюлтирилган газ берилганига уч ойдан ошиб кетган.“Деярли 12 соатдан бери кутяпмиз. Таърифга тил ожиз-да энди. Илон Маск Марсга бир балолар қурамиз деяпти, биз эса газбаллон кутиб ўтираверамиз. Яхши бўлиб кетади, худо хоҳласа”, дейди Kun.uz'га юборилган видео муаллифи.👉 https://kun.uz/kr/52170666Kun.uz расмий канали
@SizdanTelegram
19 Aug, 07:51
forwarded from @r_kusherbayev
Хоразм вилояти Хазорасп туманидаги асфальтнинг «сифати»👉 @r_kusherbayev
@SizdanTelegram
12 Aug, 15:12
📢 Урганчда ўқитувчиларни таътилдан кейин фаррош ва боғбон қилиб қўйишяптими?Урганч шаҳридаги 18-сонли умумтаълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлаймиз.27 июль куни таътилдан чиқдик. Мана, 15 кун бўлди — лекин дарс бериш ўрнига бизга фаррошлик, боғбонлик, ойна ювиш ва бошқа хўжалик ишлари юклатиляпти.Ҳатто 3-қаватда туриб ойна ювамиз. «Йиқилиб ўлмоқчимисан?» деб айтсак, раҳбарият томонидан «дарслар бошланганда гаплашамиз» деб босим қилинади.Шу билан бирга, директорнинг келини ва яна айрим ўқитувчилар ишда йўқ бўлса-да, уларга нисбатан худди шундай талаб қўйилмаяпти, дейишяпти.Биз ўқитувчимизми ёки фаррош, боғбон ва малярми — тушунмай қолдик.Илтимос, Озодлик бу ҳолатни ўрганиб, биз, оддий устозларга ёрдам беринг.
@SizdanTelegram
11 Aug, 08:54
forwarded from @bugunuz
🚨 Татаристондаги дрон ҳужумиЎзбекистонлик жабрланганлар ва уларнинг оилалари ҳақида маълумотга эга бўлганлар, илтимос, биз билан @ozodnews орқали боғланинг.Россиядаги дрон ҳужуми оқибатида 8 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, бир неча нафар юртдошимиз эса шифохонага ётқизилгани хабар қилинмоқда.Жабрланганлар ва уларнинг яқинлари ҳақидаги маълумотларингизни бизга юборинг.3,990Open in Telegram
@SizdanTelegram
10 Aug, 15:10
🚨 «ҚУТҚАРУВЧИЛАР ҚУЛ ЭМАС!» — ФВВ ХОДИМЛАРИ ҲОКИМИЯТНИНГ ҲОЖАТХОНАСИ ВА КАНАЛИЗАЦИЯСИНИ ТОЗАЛАШГА МАЖБУРЛАНМОҚДАМИ?Менимча, бутун Ўзбекистон кўриши керак бўлган видео ва расмлар бор. Илтимос, бизнинг мурожаатимиз Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирига етказилсин, раҳбарлар кўрсин.Нега десангиз, бу қутқарувчилар қул эмас, ҳокимнинг хизматкори эмас! Уларнинг ҳам оиласи, фарзандлари бор. Улар 24 соат бир сутка ишлаб, кейин яна иккинчи суткада қулдек ишлашга мажбур эмас.«Шуми Янги Ўзбекистон?Ҳурматли ФВВ вазири, қаранг: сизнинг қутқарувчиларингиз ҳокимиятнинг ҳожатхонасини ҳам тозалашяпти, ҳатто канализациясини тозалаб беришга мажбур бўляпти.Лекин бу ҳолат аллақачон ҳаддан ошиб кетди.Бу ишчиларга қилдирилаётган ишларга ўзингиз келиб, ичига кириб кўринг. Одамларнинг патинкасини тозалашмаяпти, холос.Савол: ФВВ қутқарувчиларига бундай топшириқлар бериш бўйича расмий тартиб4,340Open in Telegram
@SizdanTelegram
10 Aug, 15:04
ПАХТАЧИДА ҲАМ «ТОЗАЛИК РЕЙДЛАРИ» БОШЛАНГАНИ АЙТИЛМОҚДАСамарқанд вилояти Пахтачи тумани Фаровон-Ёлдошобод МФЙда ҳам хонадонлар ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича текширувлар бошлангани ҳақида таҳририятга хабар келиб тушди.
@SizdanTelegram
10 Aug, 15:03
СИРДАРЁДА БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ ХОДИМЛАРИ ХОНАДОНИНИ РАСМГА ОЛИБ, АЛЬБОМ ТАЙЁРЛАШ ТОПШИРИЛГАН@ozodnewsСирдарё вилоятидаги бюджет ташкилотлари ходимларининг хонадонлари ва томорқаларини текшириш бўйича топшириқлар берилгани ҳақида таҳририятга хабар келиб тушди.Мурожаат муаллифининг айтишича, ходимлардан хонадонлари ва томорқаларини обод қилиш, ҳовлининг ташқи қисмини таъмирлаш, оқлаш ва бўяш талаб қилинмоқда. Ҳар бир ходимнинг хонадонини суратга олиб, маълумотларни альбом шаклида тайёрлаш ва раҳбариятга тақдим этиш топширилган.Топшириқларда, жумладан, хонадонларнинг «сифатли» суратларини тайёрлаш, уларда маҳалла, кўча ва хонадон эгасининг маълумотларини кўрсатиш, раҳбарлар эса ходимлар хонадонларининг ободлиги бўйича назорат олиб бориши белгиланган.Мурожаат муаллифи бу талаблар ходимларнинг шахсий ҳаёти ва хусусий хонадонларига аралашиш эканидан хавотир билдирдиТаҳририятга3,050Open in Telegram
@SizdanTelegram
10 Aug, 14:59
3,130Open in Telegram
@SizdanTelegram
10 Aug, 14:59
ҚУМҚЎРҒОНДА МАҲАЛЛА РАИСИ АҲОЛИНИ ТОЗАЛИККА МАЖБУРЛАБ, ЖАРИМА БИЛАН ОГОҲЛАНТИРМОҚДАСурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани Пахтаобод маҳалласи раиси фуқароларни маҳалла ҳудудини тозалаш ва ободонлаштиришга чақирмоқда. Раис мурожаатида ҳудудда текширувлар ўтказилиши ва талабларни бажармаган фуқаролар жаримага тортилиши айтилган.3,250Open in Telegram
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
