gram news
solixa_ayol channel avatar

solixa_ayol

@solixa_ayol

📝 Аёл киши бола туғаётганида 20 та суяк синишига тенг оғриқни ҳис қилар экан. Сиз учун шунча дардни кўтарган онангизни бир оғиз қаттиқ сўзини кўтаролмайсизми?.. (Б.М.) Реклама учун @Janob_Help https://t.me/joinchat/AAAAAEoqxJvob7F63SjCig

ProjectsKKBlogs

23,400subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • solixa_ayol

    27 Sept, 11:30

    ​​-- Мана энди қандай яшасанг яшайвер қари кампир. Мен ўзимни ёш хотинчам билан бахтли бўламан .- дея залдан чиқиб кетди. Унинг гапи Шахнозага ёмон таъсир қилди. Қаранг сабр бардошига....индамади, ҳеч нарса демади. У ҳамма нарсани жим ва сабрлилик билан енгди. Чидади, бардоши етди.... Деярли эрини бошқа кўрмади. Қизи билан жудаям бахтли яшай бошлади. Тақдир....шунақа экан... Аммо орадан ўн йил ўтиб, уй эшиги жиринглади. Шахноза чиқиб эшикни очди. Ишонмайсиз....эшик олдида катта сўмками билан собиқ эри турарди. Энди олдингидек эмас, айбдор ҳолида бошини эгиб турарди. Ҳатто уни айблаб гап ҳам бошлаб қолди. -- Шахноза, мени кетиб қолишимга ўзинг сабабчисан. Менга кам эътибор қаратдинг. Шу сабабли мен кетиб қолдим бошқа аёлнинг олдига.- дея. Бу гапларни эшитиб турган қизи Шахло келиб ойисини томон бўлди. Лекин дадасига ёмон гапирмади. Нигоҳлари ўзи етарли эди. Шахноза индамасдан : -- Илтимос бизни тинч қўйинг энди.-дея эшикни ёпиб қўйди. Аммо атрофдаги эрининг қариндошлари хато иш қиляпсан дея ҳар қадамда эри билан ярашишини айтишар...ҳоли жонига қўйишмасди.Ҳатто бир куни қайнонаси ҳам қўнғироқ қилса бўладими. -- Келин....нега ўғлимни уйга киритмадингиз? У сизга бегона эмас. Бир ўзингиз қизингизни чиқариш , ҳаёт кечиришингизда қийналасиз.-дея. Шахноза жудаям ўксинди.....йиғлади. Ич ичидан эзилди. Нега шу вақтгача ҳол аҳвол сўрамади....нега ўғлига бир оғиз ундай қилма деб айтмади....нега нега нега...??? шу саволларга жавоб тополмасдан қийналиб йиғларди. Бир икки кун ўтиб яна шу гап... -- Келин....ўғлимни уйга киргизинг...ўйлаб кўрибди, энди уйга қайтди, киргизмасангиз яна бирортаси билан кетиб қолса қуруқ қоласиз.- деди қайнонаси. Шахноза бошида жавоб беролмасдан йиғларди....кейинчалик жудаям муомилалик билан қайнонасига тушунтиришга ҳаракат қиларди. Қайнонасига бошқа бу мавзуда қўнғироқ қимаслигини айтиб ўчирди. Қайнонаси тушунармидиии....мулойим гапирганига баттар зўғум ўтказишга ҳаракат қиларди. Ҳатто баъзи бир дугоналариям уни эрини кечиришини сўраб унга ақл беришарди. Шахноза эса уларни гапига ҳечам қулоқ тутмади. Тўғриямда....йигирма йил бирга яшаб кейин ташлаб кетиш.....уни устига қайтиб келиш....буни ақлга сиғдириб бўлмайди. Шахло ҳам ойиси томон эди. Кунлардан бир куни қайнонаси яна қўнғироқ қилди. -- Ассалому алейкум моможон....яхшимисиз.- қизи олди гўшакни. -- Қизим яхшимисан....гўшакни ойингга бер. Шахноза қўлини тақиб юрган ошхона фартугига артиб телефонни олди. -- Келин....ўғлимни киргиз, ярашинглар...бу ёшда энди кимга ҳам кераксиз....ким олади сизни?- деди пичинг қилиб. -- Кечирасиз ўғлингиз билан қонуний ажрашганмиз. Энди биз бир биримизга мутлақо бегонамиз...шу учун энди умуман уйга киргизмайман...мен ўзимга керакман, қизимга керакман... - дея биринчи марта қайнонасига қарши гапирди. Шахноза қизини ҳам яхши тўй қилиб узатди. Куёви ҳам яхши инсон экан. Бошида келиб кетадиган, кейин қизи куёви ҳам кўчиб ўтишди. Ҳозир бахтли оила бўлиб яшашаяпти... Ёзиш биздан хулоса чиқариш ҳар кимнинг ўзига ҳавола..... Крикдуши Шухрат🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
  • solixa_ayol

    27 Sept, 11:30

    📝ХАБАР...... (воқийлик асосида ёзилди)Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм... Ассалому алейкум азизларим... Соғ саломатмисизлар... Ҳикояларимни ўқиб ўз фикр ва мулоҳазаларини билдираётган инсонларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.Шахноза телефонига келган хабардан бироз гангиб ўзини йўқотиб қўйди... чунки ҳечам буни кутмаганди. Кўнгли ўксиб қилаётган ишиниям қўйиб ғамга ботиб жойига ўтириб қолди. Бу ҳолатни кўриб турган қизи Шахло келиб онасини қўлидан телефонни олиб у ҳам отасидан келган хабарни ўқиди. Қизчаси ҳам бундай хабарларга тушунадиган ақли етиб қолган эди. Шу сабабли телефонни қўйиб онасига -- Ойижон...илтимос йиғламанг, биламан мен ҳам дадамдан буни кутмагандим....бизни ташлаб кетади деб ўйламагандим. Илтимос кучли бўлинг шу билан ҳаёт тугаб қолмайди. Биз иккаламиз бу оғриқларни енгамиз мана кўрасиз.- дея юпата бошлади. Аммо ўзи ҳам ич ичидан йиғларди. Албатта Шахнозага жудаям алам қилди. У эри билан йигирма йилдан ошиқ бирга умр қуришди. Қанча бахтли кунларни баҳам кўришган...фарзандини туғилганида, юра бошлаганида, боғчага борганида....биринчи синфга ила қадам қўйган кун...буларни ҳар бири ўзгача байрам эди. Бугун эса эри ҳали айтганимдек телефонига хабар жўнатибди. мени кечир, сени бошқа севмайман...бошқасини севиб қолдим, у ҳам сенга нисбатан ёш. Эркак...қарангга қўрққанидан юзига ҳам айтолмасдан хабар жўнатибди. Шунча мард экансан кел ёнига ўзига секин айт... кейин сабабини тушунтир нега энди севмай қолганлигингни..... Хабар келгандан бир соатлар ўтгач, эри кириб келди. Каттакон сўмкани олиб ўзининг кийим кечакларини жойлай бошлади. Шахноза қизи билан жим уни кузатиб турарди. У баъзи аёлларга ўхшаб кўп гапирмас, гапирсаям маъноли керакли гапларни керакли жойда гапирарди. Сўмкани елкасига ташлаб уйдан чиқаётган эрини қизи билан уйнинг деразасидан кузатиб туришарди. Ҳатто бир оғиз сўзиниям дариғ тутди. Машина юк хонасини очиб сўмкани қўйиб ёпди. Айбдорлик нигоҳи билан хотини ва қизига бир боқдию, кейин машинасига ўтириб жўнаб кетди. Яхшиям шу қизчаси бор эканаа...Шахноза қизи Шахлони қучиб ўксиб ўксиб йиғлади. Қизи эса ойисини овутишга ҳаракат қиларди. Шахло онасига тортган жудаям ақлли ва тарбияли қиз бўлиб, ойисига айни дамда унинг далдаси керак эди. -- Ойижон....булди энди қайғуни тўхтатинг. Биздан кечиб кетган дадамни қолган уст бошларини, нимаики уни эслатадиган нарса бўлса барчасини ташлаб юборамиз. Уйни ҳам кириш эшигини қулфини алиштиринг. - деди. Шундай ҳам қилишди...уста келиб уйни қулфини янги қўйиб кетди. Қарангга....қайнона, қайнотаси бир оғиз келинини кўнглини кўтариб ҳол аҳвол ҳам сўраб қўймадия. Келинлик уйида уларни қанча хизматини қилганди. Ҳеч бўлмаса шуни ҳурматини қилишмадия. Майли... бир отиной кичкиначам бор мени... доим нима бўлса яхшиликкадир деб яхши ният тилаб қўяди. Ҳм..у жудаям самимий қиз, ақлли ва доно.... Бошланишда мослангунча бироз қийналишди. Шахноза ишга бориб келар, қизчаси ҳам мактабга қатнарди. Қаранг ҳаш паш дегунча орадан ўн йил ғизиллаб ўтиб кетибди. Шахлога ҳам энди мактабни битириши билан совчилар кела бошлади. Охири қўшни маҳалладан бир йигитга фотиҳа қилишди. Шахноза энди кўпроқ пул топиши керак эди. Қиз чиқаришни ўзи бўлмайди биласиз. Аммо куёв бола ҳамма нарсани ўзим қиламан дебди экан. Барибирам Шахноза жим қараб ўтиролмасди. Айтмоқчи уйдан чиқиб кетган эр орадан бир йил ўтиб ажримга ариза бертбди экан. Уйни қизи билан биринчи хотинига ўтеазган бўлса машинани ўзига оп қолди. Ақлсиз эр ўша суддан чиққунчаям яна бир бор ақлсизлигини кўрсатди.
  • solixa_ayol

    27 Sept, 09:33

    📝ТОШКЕНТДА БЎЛГАН ВОҚЕА (Бардошингиз етса ўқинг)Бу воқеа ўтган йили айни чилла ёз маҳалида бўлиб ўтганди. Чоршанба куни Эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл ТЎСАТДАН титроқ келибдию жони чиқибди... Бир пастда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди... Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру- биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди. Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга ГЎРКОВ ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади. Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади... Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики майит баданини...Давоми....👇😱
    417video2Open in Telegram
  • solixa_ayol

    27 Sept, 04:31

    ​​📝​​Дугонам қизини турмушга узатди.Қиз куёвнинг танлови эди. Келин ҳам ўз навбатида куёвни ёқтирибди. Мен ҳар икки томонни ҳам биламан. Билишим шуки, бири дугонам, камчиликлари ҳам кўзимга кўринмайдиган даражада бўлиб кетганман, иккинчиси билан ишхонада бирга ишлайман. Салом-алигимиз жойида. Ҳар икки тамон ҳам мендан сўраб суриштиришди. - Яқин дугонамсан, очиғини айт, куёв, оиласи қандай? – деди келинни онаси. - Бирга ишлаймиз, очиғини айтаверинг, яна куйиб қолмайин, келин, ота-онаси қандай?- деди куёвни онаси. Ҳар икки тарафга ҳам жавобим бирдек бўлди. - Беайб парвардигор, кимда камчилик йўқ. Уларни менга яхшилиги текса-текканки, ёмонлиги тегмаган. Оиласини ичидагини билмайман. Тақдири бирга экан, тўй бўлиб кетди. Орадан ҳали бир йил ўтмай, келин аразлаб келиб қолибди. Арзимаган сабаб, куёв нимадир олиб келибди, бу келинга ёқмабди. Хуллас, орада гап қочибди. Аччиқланган куёв бир шапалоқ уриб юборибди. Мени айбим, ҳар икки тарафни яхши танишим. Ишхонадаги шеригим “Келинни ўзи кетган, ўзи келсин." дейди. Дугонам “Папалаб боққан қизим, нега уради, куёв келиб кечирим сўрасин” дейди. Уларни “айбим” сабабли ўзим яраштириб қўймоқчи бўлдим. Келинни олиб куёвникига бордим. Боришимизни аввалдан айтиб қўйгандим. Куёвнинг опоқисини олиб келишибди. 83 ёшда эканлар. Опоқини сақоллари ўзига ярашган, юзлари нурли, гавдалари озғин, бироз қаддилари букулган. Ҳақиқий ўзбек отахони. Отахон ҳеч кимни ортиқча гапиртирмади. - Қизим, нега кетиб қолдингиз? - Мани урдилар – деди келин ер чизиб. - Нега келинни урасан? – дедилар куёв тамонга юзланиб. - Ўзим ҳам билмай қолдим. Атай унга деб нарса олиб келсам, “Дидингиз йўқда” деганидан кейин жаҳлим чиқиб кетди... Отахон “Бўлди, гапирма” дегандек ҳиёл қўлини кўтарди. - Турмуш қуриб бўлдинглар, бу ёғига бошқа танловинглар йўқ. Келин, ҳеч қачон эрингизни “Дидингиз йўқ” деб танлови устидан кулманг, чунки сиз ҳам унинг танловисиз. Ўша диди билан сизни танлаган. Назаримда отахонни бу гапи келинга шаполоқ урганданда кучлироқ таъсир қилди. Кейин йигитга юзланди. - Ўғлим сан эркаксан, сани ўғил бола деб юртга ош берганмиз, ҳар қандай вазиятда ҳам, ҳеч қачон аёл кишига қўл кўтарма. Қўрқоқ эркаккина хотинига қўл кўтаради. Отахон бу гапи билан яхшигина куёвга “шапалоқ” туширди. - Кейинги пайтда мандан кам хабар оляпсан, жаҳлинг чиққанда уйдан чиқиб кетда, узоқ эмас, бир маҳалла нариман, мендан хабар олиб тур. Отахон қаттиқ гапирсаларда, шу қадар таъсирли, сокин гапирдики, назаримда ҳамма нафас олмай тинглади. Ва ўша қаттиқ гапларини салгина кулимсираб, бироз ҳазил аралаш тугатдики, ҳеч кимда эътироз қолмади. Очиғи отахонга жудаям хавасим келди. Ўша хонадонга кираётганимда минг хадик, юрашимда аллақандай қўрқув билан кирган бўлсам, у ердан чиқар эканман, худди ўзим уларни яраштириб, бир ишни дўндириб қўйгандек кайфиятим кўтаринки қайтдим. Бугунги ўзимни савобли ишимни мақтаниб, сизлар билан бўлишгим келди..)) Шунақа гаплар, азизлар Малика Аъзамжоновна🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
  • solixa_ayol

    27 Sept, 04:30

    ​​— Улгурмадим... Уларнинг овози эшитилди. Шарофиддин ҳали ҳам келин кўйлакда турган Нодирани кўргач, салон эгасига юзланиб деди: — Мен кўришим шарт эмас дегандим-ку... Шу пайт Нодира унга ўгирилиб қаради ва жилмайди. — Ҳа.. ҳа-ҳалиги, нимайди? Куёвларнинг ҳам кийими борми?.. — Шарофиддин ўзидан бундай гап чиқишини асло кутмаганди, лекин бўлажак келиннинг ўзгача чиройини кўргач... Уччови кулиб юборишди. Нодира Шарофиддиннинг табассумини илк бор кўриши эди, қаршисида умуман бошқа инсон турарди ва юрак деганлари ҳам ниҳоят "жиз!" этди!!! хикоя тугади. Муаллиф??????🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
  • solixa_ayol

    27 Sept, 04:30

    📝КЕЛИН КУЙЛАК.... (Хаётий вокеа)Нодира соатига қараркан, шундоқ ҳам таранглашиб турган асаблари бузила бошлади, лекин барибир ичида нимадир унга сабр қилиш кераклигини эслатарди. — Уффф, қачонгача уни кутиб юраман?! Қачонгача сабр қилишим керак, бу сабр коса деганлари қачон тўлар экан-а? Тезроқ тўлиб қолса-да, у ҳақида ўйлаганларимни юзига шартта-шартта айтиб ташласам!!! Нодира Шарофиддин билан танишганига икки ой бўлган бўлса ҳам ҳеч қачон унинг исмини айтмаганди. Негадир айнан шу йигитга келганда ғурури қайсарлик қилиб, оёғини тираб олган. Уйдагилар, маҳалла-кўй, қариндошлар ҳам Шарофиддин ҳақида қизиққанида исми ўрнига фақатгина "У" сўзини ишлатиб жавоб берарди. Икки ой илгари эшикларини навбатдаги "қулчиликка келганлар" тақиллатишганида бунга ортиқча эътибор бермаган, лекин шу бола ота-онасига маъқул тушиб, учрашувга чиқаришган. Шарофиддин унчалик чиройли бўлмаса ҳам, бўйи баланд, келишган йигит экан. Уни мақташганида Нодира "Бу сафар юрагим жиз этармикин?" — деган хаёлга борганди, лекин ундай бўлмади... Ўтган икки ой ичида Нодира йигитнинг кўнглини совутишни қанчалик хоҳламасин ички овози уни тўхтатар, қаттиқ гап гапиролмасди. Ҳамма Шарофиддинни мақтаб оғзидан бол томган, Нодиранинг бахти борлигини қайта-қайта такрорлаган. Ҳа, у ёмон йигит эмас, лекин негадир ҳечам кулмасди. — Жиддийлик ҳам шунчалик бўлади-да! Нега кўнглимни олишга ҳаракат қилмайди? — Дугонажоней! Ҳозир ундай йигитлар — нақ анқонинг уруғи. Хурсанд бўлсанг-чи, қаёқдаги майнавозчи учрамаганига, жиддий одам ҳаётга ҳам жиддий қарайди, — дея дугонаси Нодиранинг кўнглини кўтарарди. Мана, бугун ҳам кутиш .... Нодиранинг жонига тегиб қайрилиб кетмоқчи эди ҳамки, унга кўзи тушди. — Вақтлироқ келибсизми, Нодира? — Ассалому алайкум, — зўрға сўрашди, ичидаги бор заҳрини сочишга тайёрланиб. — Ваалейкум ассалом, соат 12 га келишгандик-ку... — хижолат тортиб қолди йигит. — Ҳали 15 дақиқа бор экан... Нодира ўзи учрашув вақтини сурганини эслади.. “Яхшиямки, қаттиқ гапиришга улгурмадим”, — деди ички бир овоз. — Уялиб қолардим-а... Келин либосларини бирма-бир кўришаркан Нодира бир кўйлак олдида тўхтаб, унга қараганди Шарофиддин шартта "Бўлмайди!" деб кейинги либос олдига ўтиб кетди. Қизнинг қовоғи осилди. — Унда ўзлари кўрсатақолсинлар... — Нодира аразлаган оҳангда гапирди. — Мана, бу кўйлак. Мен ташқарида кутиб тураман, кийиб кўриб, ёққан ёқмаганлигини айтарсиз. — Ўзингиз кўрмайсизми? — Мен кўриб бўлдим. Агар Нодирага ёқса кейин гаплашамиз. У чиқиб кетгач, Нодира йиғлаб юборди... — Вой, мана бу қизни қаранглар, нега йиғлайсиз? —ҳайрон бўлиб сўради салон эгаси. — Доим шунақа қилади. Опажон, менинг фикрим-чи?! — Вой сингилгинамей. Ахир ёмон кўйлак танламадилар-ку?! Сиз танлаган кўйлагингиз эса... орқасини кўрдингизми? Нодира ўзига ёқган кўйлакни айланиб ўтиб кўриб, кўзлари катталашиб кетди, чунки олди меъёрда бўлса, кўйлакнинг орқаси умуман очиқ эди. Яна тилини тишлаб қолди. — Яхши йигитга ўхшайдилар, ориятли эканлиги кўриниб турибди, кузатувчан ҳам экан. Кўйлак кийганингизни кўрмаслиги эса ҳақиқий эркакларга хос, менимча. Биласизми, баъзи йигитлар ичи қизиб, қизни келин кўйлакда тўйдан олдин кўргиси келади, қиз қарши бўлса ҳам... — Менга кўрса яхши эди, зора ёқмай қолса-ю бошқасини танласа.. — Майли синглим, аввал кийиб кўринг-чи, кейин бир нарса ўйлаб топармиз. Ҳа айтганча, бўлажак турмуш ўртоғингизни ҳозирдан бегоналар олдида "улар" деб сизлаб айтишни ўргансангиз кейин қийналиб қолмайсиз. Шунда одамлар сизга ҳам, уларга ҳам ҳурмат билан қарашади. Нодира индамади. Кўйлакни кийиб бўлгач, ўзини таниёлмай қолди, ойнадаги акси наҳотки ўзи?! — Ажойиб-ку!!! деган хаёл билан турган Нодира салон эгаси йигитни чақиришга чиқиб кетганини сезмай қолди. — Уни тўхтатишим керак эди, аттанг. Шарофиддиннинг либосни кўришига ҳожат қолмаганди, чунки кўйлак Нодира учун тикилгандек. “Улар энди мени фақат тўй куни кўриши керак”. Иккиланиб қолган Нодира нима қилишини билмай, бир кийиниш хонаси, бир ташқари эшикка қарар, аҳволи ўзига кулгили туюларди.
  • solixa_ayol

    27 Sept, 04:00

    #АСТАҒФИРУЛЛОҲ!!!Шўрлик ота қизини дафн этаркан, қизини қабригача ўзи туширибди. Ва маҳкам қучоқлаб олиб, тинмай йиғлабди. Азадан сўнг ота барча ҳаражатларни қайтармоқчи бўлиб, ҳамёнини қидира бошлабди. Аммо ҳеч қаердан топа олмас эмиш. Кейин "қизимни қабрига қўйганимда тушиб қолган бўлса керак" деб ўйлабди. Эртасига имомлардан бирининг олдига бориб сўрабди: - қизимнинг қабрига тушиб ҳамёнимни олиб чиқсам бўладими? Имом "бўлади"деб жавоб берибди. Ота имомнинг ҳузуридан чиқиб, тўғри қабристон томон йўл олибди. Боргач қабрни ковлабди, ковлабди.. ҳамёнини ҳам топибди.. аммо!!! Қабрдаги холатдан ота шўрлик хайрон қолиб, қимир этолмай қолибди. Чунки қабрда қизи йўқ эди... Бироздан сўнг қизи....ДАВОМИНИ ӮҚИНГ 👇
    Image from a post by solixa_ayolImage from a post by solixa_ayol
  • solixa_ayol

    27 Sept, 04:00

    ​​Фақатгина масжидда кўришяпти. Энди эса масжиддан ҳам алоҳида бўлиб, умуман кўрмасликни исташяпти..." Мана шу бизни ҳаётимиз. Мана шу бугунги воқелик. Энди эса алоҳида шаҳарчалар қуриляпти... Биз мусулмон эмас модапараст, пульпараст, матоҳпараст умматга айланиб бўлдик. Росулуллоҳ айтганларидай "Мен умматимни адашиб кетишидан эмас, мол-дунё йўлдан уришидан қўрқаман", деган даврларида яшаяпмиз.Аллоҳ таоло "Енглар, ичинглар, исроф қилманглар", деяпти. Исроф қилманглар. Виждонингизга қулоқ тутинг. Айтади исроф ҳақида. Кийилмай ётган қанчадан-қанча кийимлар (Ока-укамга бериб юбораман, деб баҳона қилишингиз аниқ). Кўнглингиз тўлмаётган машинангиз. Янги участкангиз. Ҳаттоки янги хотинингиз ҳам.Формула қандай эди? Формулага қайтайлик: Дунё топинг. Дунёни ичига киринг. Дунё сизни ичингизга кирмасин. Мен пул топишдан, бой бўлишдан қайтармаяпман. миллионлаб, миллиардлаб пул, ресурс бизни қўлимизда шунчаки увол. Орзуларингиз чегараси қаерда? Sayyid Islom🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
  • solixa_ayol

    22 Sept, 16:32

    ​​​​Нима сени вазифанг килиш Хали Ёш келин булиб менга шундай киляпсанми деб бир шапалок тортиб юборди. Додлаганча ховлига чикиб Ота Онасига айтди йиглаб Углингиз уряпти деб. Отаси урушиб хонасига олиб киргизиб роса урушди. Иккаласи хам айбни айтишмади. Бу орада Онасига смс ёзиб жунатди. Икки Соатдан кейин Юлдуз опа етиб келди. Кайнонаси-Кайнотасига Куёвига каттик -каттик гапирди. Мени битта -ю, битта Кизимни берганман сизларга деди, яна урганингизни кулингизни кутарганингизни эшитсам мендан яхшилик кутманглар сунг деб урушиб Кизига яна ала нималарни гапириб кетди. Отаси Сирожни участкасини Сментини куйишни усталар билан бошлади. Узи енгил -елпи ишларни киларди. Сирож кунда Мактабда ишлади ,Малохат хали ишга кирмади, Онаси рузгор уй килиб чарчайсан хали ишламагин деб кетганди, Участкасини эшитиб Юлдуз опа гишт, смент сотиб олиб берди. Битта -ю, битта Кизим деб Ота Онаси хам келиб
  • solixa_ayol

    22 Sept, 16:32

    📝ТУРМУШ ЧОРАХАЛАРИ...(Укинглар Хаётий хикоя Кизини Хаётига кушилиб бахтсиз килган Кайнона)Юлдуз опани Бир Киз бир угли бор. Эру -Хотин Франсуз тилидан мактабга дарс берарди. Иккаласи бир укишда укиб турмуш куришган. Юлдуз опа Уткир аёл Эрига сузини утказар эди. Оилада Юлдуз опа айтгани буларди. Кизи Малохат Мактабни битирди. Кизи Отасига ухшаган ювошгина киз эди. Юлдуз опа бунча Отанга ухшаб бушсана менга ухшамаган икки болам хам деб жахли чикарди. Рузгорди хамма нарсасини узи бозоргаям узи Икки кора мол хам бокарди. Хар турт ойдан олти ойгача бука суйиб сотарди. Мактабни олди -да Гуштини сотиб пул килишарди. Малохатни Олийгохда киргизди. Малохат Бошлангич Синф укитувчи буламан деб Пединститутга кирди. Юлдуз опа Укишида хам узи бориб Домлалари билан сухбатлашиб келарди. Икки Боласини кунглига карарди. Углини мактабни битиришига хали бор эди. Малохат Укишда укиб келарди. Укишда Рус
  • solixa_ayol

    22 Sept, 15:32

    forwarded from @super_skidkalar

    🟥🟥🟥🟥🟥🟥УЙИНГИЗГА ЕТҚАЗИБ БЕРАМИЗ 🔈ТАВАРЛАР СКИДКАДА УЛГИРИБ ҚОЛИЛАР❗️ 💠ОШХОНА БУЮМЛАРИ ОПТОМ НАРХДА ЭНГ АСОСИЙСИ 1ДОНА ЗАКАЗ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ОПТОМ НАРҲДА ОЛАСИЗ . КАНАЛГА УЛАНИНГ ЖУДА КЎП СИЗ ХОХЛАГАН НАРСАЛАР 😍Уйингиздан чиқмай туриб бизга заказ беринг ва бир кунга қолмай қулингизда бўлади.ТУРКИЯ, ДУБАЙ, ЭРОН,ХИТОЙ ТАВАРЛАРИ ФАҚАТ БИЗДА 🔺НАЛИЧИДА ХАММА ТАВАР БОР❗️Заказлар буйича🫴 T.me/ROYAL_JIHOZLAR+998884981010КАНАЛГА ЎЛАНИНГ 👇 https://t.me/+PSupvsKQ33AzMmRi https://t.me/+PSupvsKQ33AzMmRi
    Image from a post by solixa_ayolImage from a post by solixa_ayolImage from a post by solixa_ayolImage from a post by solixa_ayol
  • solixa_ayol

    22 Sept, 09:52

    ​​Икки йилдан кейин Бошка Кизга уйланди. Замирани Ота оналарини хам туйга айтишди улар боришга куч топа олишмади бахт тилаб колишди. Инсон эртага нима булишини хеч ким билмас экан. Пешонасида нима ёзилган булса шуни курар экан. Хеч бир Ота Она фарзандини догида куймасин. Фарзандлари оркаларида колишсин Ота Оналарини дуо килиб. Аллохим барчани Хонадонида тинчлик-омонлик, узок -умр, Бахт -саодат берсин!🌸 @Solixa_Ayol 🌸 Яхшилик учун яқинларингиз билан баҳам кўринг! 👇👇👇 БОСИНГ! https://t.me/+SirEm-hvsXrdKMKK
  • solixa_ayol

    22 Sept, 09:52

    📝ТУЙИНГНИ КУТМАДИНГ БОЛАМ...Замира бир йил Узларини кариндошларига фотиха килинганди. Хар байрамларда Кудалар совга -саломлар б,н келиб Кудалар мехмон булиб кетишарди. Йигитни оиласини сал кули туй килишга етишмай турувди. Шунга Бир икки сум ишлаб келиш максадида Ота Онасини унаштирган Гузал Кизини ташлаб Мусофир юртларга кетди. Ота онаси хар вакт жунатган пулларига Туйга икки Хуккиз ва бошка керакли нарсаларни олаетганди. Йигит хам хурсанд белида куч -кувват кириб Уйланишига яхши кайфият б,н ишларди. Хар хафтада икки марта Кизига кунгирок килиб хол -ахвол сураб гаплашиб туришарди. Замирани Оиласи хам Кизини сепларини аста -секин туплаб йигаетганди. Отаси Ерга оз экин экиб хосилидан тушган пулига Кизига ният килиб Мебел сотиб олди. Онаси булса Кариндошлар б,н гап уйнаб Кизига тиллалар йигарди. Хар ой бир -бирини уйларига мехмон булишиб кирк мингдан пул йигишарди. Хар ой кимни навбати
    78682Open in Telegram
  • solixa_ayol

    22 Sept, 09:52

    ​​📝​​ТАРБИЯ.Бугун шаҳримиздаги масжидларнинг бирини олдидан ўтиб кетаётгандим. Масжид олдидаги катта йўлнинг бўйига қўйилган эҳсон қутисига кўзим тушиб қолди. Қутининг пул соладиган тирқишидан икки дона беш минглик пулни қирғоғи шундайгина кўриниб қолганди. Атрофда қўриқчи йўқ, болажонлар эса бир бирлари билан қувлашмачоқ ўйнаб юришарди. Тааъжуб, шундай олдиларида назоратзиз жойда нақд ўн минг сўм турибди, нега олишмади ёки кўришмадимикан? Шу ҳаёл билан бозорга бордим, бир соатдан ортиқроқ бозордаги ишим билан бўлиб ортга қайтдим. Қути турган жойга бордим ва машинадан тушиб қутига яқинлашдим. Атрофдаги болалар эса парвойи фалак, эътибор ҳам қилишмади. Болаларнинг эътиборини тортиш учун баланд овозда - "болажонлар қандайсизлар" деб сўрашгандай бўлдим. Болалар чуғурлашиб жавоб беришдида ўйинда давом этишди. Сабрим чидамади. - Эй болажонлар, қани олдимга келингларчи гапим бор. Тўртта
  • solixa_ayol

    22 Sept, 09:07

    𝗧𝘂𝘀𝗵 𝗶𝘀𝗵𝗹𝗮𝘁𝗶𝘀𝗵𝗱𝗮𝗴𝗶 𝘅𝗮𝘁𝗼𝗹𝗮𝗿𝗶𝗻𝗴𝗶𝘇𝗻𝗶 𝗯𝗶𝗹𝗮𝘀𝗶𝘇𝗺𝗶?😁 𝗕𝗶𝗹𝗺𝗼𝗾𝗰𝗵𝗶 𝗯𝗼'𝗹𝘀𝗮𝗻𝗴𝗶𝘇 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶𝗺𝗶𝘇𝗴𝗮 𝗼𝗯𝘂𝗻𝗮 𝗯𝗼'𝗹𝗶𝗻𝗴😌
    Image from a post by solixa_ayolImage from a post by solixa_ayol
  • solixa_ayol

    22 Sept, 05:41

    ​​ни ўтлар устига ётқиздим-да шартта ўрнимдан туриб, қонли ўроқни қўлимга олиб, тутзорнинг у томонига қараб югуриб кетдим. Шу пайт тутзор ичида йиқилиб-суриниб, қочиб кетаётган бир эркакка кўзим тушди. Унга етиб олгач, эркакнинг ёқасига чанг солдим. — Мен, мен ундай қилмоқчи эмасдим. Ўзи қаршилик кўрсатди. Қоровулман. Сўрамасдан ўт ўрибди. Шунга... Озгина ичгандим. Уни ўпгандим. Кейин..., — деди эркак дудуқланиб. — Исқирт. Боламнинг бошига етибсан-ку! Сенинг жазоингни ўзим бераман! — дея унинг дуч келган жойига ўроқни тиқиб олавердим, тиқавердим. Турмуш ўртоғим менинг қўлимдан ўроқни тортиб олмагунча бу ҳол давом этди. Кейин ерга ўтирганимча ўкириб йиғлаб юбордим. Болагинамни, беғубор фариштагинамни асраб қололмадим. Турмуш ўртоғим қонга беланган боламнинг ўлигини қўлига кўтариб олди. Эр-хотин бир алфозда уйга кириб бордик. Қайнонам бизни кўриб эси оғай деди. Ёмон гап тез тарқалади,
  • solixa_ayol

    22 Sept, 05:41

    📝 ҚОТИЛГА АЙЛАНГАН АЁЛ. (Хаётий вокеа).Болалар уйида улғайганман. Ота-онам кимлигини ҳам билмайман. Улар мени ташлаб кетганлари учун ҳанузгача улардан нафратланаман. Агар турмуш қурсам ҳеч қачон гўдагимни болалар уйига бермайман, деб ўз-ўзимга сўз берганман. Болалар уйидан учирма бўлгач, тарбиячим бўлган Зарифа опаникига нажот истаб бордим. Чунки энди нима қилишимни ҳам билмасдим. Опанинг уйидан паноҳ топдим. Боғчага ишга кирдим. Ўз ўрнимга эга бўлдим. Бир куни Зарифа опа мени бир йигит билан таништирди. Қадди-басти келишган, чиройли йигит экан. Хуллас, бир-биримизга ёқдик. Тўйимиз бўлди. Онамдек бўлиб қолган Зарифа опанинг юзини ерга қаратмай, дея келинлик вазифамни астойдил бажаришга киришдим. Қайнонамнинг ўтидан кириб кулидан чиқдим. Кейинги йили эса фарзандлик бўлдим. Унинг камолини кўриш менга насиб этсин, дея Камола деб исм қўйдим. Зарифа опам ота-онамнинг йўқлигини
  • solixa_ayol

    22 Sept, 03:57

    ​​— Бу болани уйдан қуритишинг керак! — деди боланинг мактабдалигидан, куёвининг сафардалигидан фойдаланган она қизига тўғри йўл кўрсатаётгандек керилиб. — Қандай қилиб, ойи? ​​— Эрингга унинг ёмон, одобсиз бола бўлаётганини айт. Балки, меҳрибонлик уйига топшириб юборар?.. — Ҳеч қачон, Икром акам сира ўғлидан воз кечмайди! — Кечади. Мана, бошқа зурриёди туғиляпти-ку. Етимчани нимаям қиларди. Агар уни даф қилмаса, кетаман деб жанжал қил, йиғла. Мана кўрасан, эринг чизган чизиғингдан юради. Ҳафиза кўзлари олайиб маслаҳат бераётган онасига ҳадик билан қаради. Ичини қандайдир ваҳима босди. Ҳақиқатан, Имронбек бу уйда ортиқчалик қилаётгандек эди. Буни бола қалби билан сезаётган Имронбек ҳам мактабдан келиши билан ғунчалаган гулларига қарай бошлади. Уларга сув қуйди. — Кийимларингни ифлос қилдинг-ку, ўт бу ёққа. — Ойи, кун иссиқ, гулларга сув бермасам, улар сўлиб қолади. — Шумтака, гапимга
    68333Open in Telegram
  • solixa_ayol

    22 Sept, 03:57

    📝Ўгай фарзанд дуоси.Имронбек ҳовлига гул кўчатларини ўтқазаётганида оҳиста ёғаётган ёмғир тезлаша бошлади. Аммо яна ўз маромига қайтди. Худдики, табиат ёш болакайга меҳр ё илтифот кўрсатаётгандек. Болаларнинг беғуборлиги бутун дунёни ўзгартиришга қодир. Мана, ҳозир ҳам Имронбек ўз ишига шўнғиган. Меҳрибон ойижонисини йўқотгандан сўнг ичикиб анчагина касал бўлиб ётди. Отаси Икром ёлғизгина зурриёдини даволатиш учун тиним билмади. Вақт инсонни умр қўйнида катта қиларкан. Имронбек туғилганида жуда нимжон туғилганди. Орадан йиллар ўтиб, соғлом ўғлонга айланди. Аммо ойиси тузалмас дардга йўлиқдию, бу ёруғ дунёни тарк этди. Ўшанда Имронбек тобутда жонсиз ётган меҳрибонини қучоқлаб олганди. Болакай бу дунёда ўлим ҳақ эканини қайдан билсин. Ойижониси тонгда ухлаётгандек меҳр нурларига кўмилиб ётарди. Имронбекнинг усти лойга беланди. Ўгай онаси Ҳафиза ичкаридан чиқиб болага имлади: — Бўлди
    72432Open in Telegram
  • solixa_ayol

    21 Sept, 16:46

    ​​Биласизми.... кўпчилик инсонлар жисмонан етишмовчилиги бор, тана тузилишида нуқсони бор одамларни ҳис туйғусиз деб ҳисоблашади. Лекин аслида бундай эмаслигини мен исботини ўзим кўрдим. Ҳозир бир ахмоқни деб ногиронлар аравачасига михланиб қолган софдил қизчани доим кўзларига доим боқаман. Унда мен шуни кўрдимки, фақат тана тузилигидаги нуқсонларини асири бўлиб қолган. Аммо у қалбда жуда бой ҳаёт тушунчасини ҳис қилдим... жудаям қизиқарли, гўзал энг асосийси самимийликни кўрдим... Мен Азиза билан дўстлашиб олдим. Кейин билсам бизни уйимизга яқинроқ жойда яшаркан. Деярли ҳар куни ишдан кейин унга вақт ажратаман. У билан доим сайр қиламиз. Мен ўша красовкани кийиб юрибман... Руслан сен мени кўраётган бўлсанг бир гап айтмоқчиман.... мен ўша қизни севиб қолдим.. Бу ҳаётий ҳикоям кимларгадир ибрат бўлса жудаям хурсанд бўлардим. Ками бор инсонни ногирон деб камситманг у дардни Аллох берган.