Latest posts

Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 17:03
🇨🇳🇺🇸 Хитойлик муҳандислар iPhone чипини микроскоп остида текшириб, Apple ишининг нақадар аниқлигини кўрсатдиХитойлик мутахассислар iPhone’даги микрочипни микроскоп остида ўрганиб, унинг ички тузилиши ва ишлаб чиқарилишидаги ниҳоятда юқори аниқликни намойиш қилди. Чипнинг микроскоп остидаги тасвирида транзисторлар жойлашган мураккаб архитектура кўринади.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 16:33
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Журналист: Путинга қандай хабар етказмоқчисиз?Трамп: Урушни тўхтатинг.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 16:16
🇷🇺🇺🇦 Киев яқинида дарёда сайрга чиққан жуфтлик олдига Россия дрони келиб тушди.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 15:53
🇷🇺🇵🇱 Менда гуруч захираси бор, уйда қўл насоси бор, яна ўз боғимда етиштирган мевалардан мураббо ҳам тайёрлаб қўйганман - Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски Россия билан эҳтимолий урушга тайёрлиги ҳақида.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 15:36
🇸🇦 Саудия Арабистони Ҳўрмуз бўғозини айланиб ўтувчи асосий нефт қувури фаолиятини қайта тиклади - Reuters13 сентябр куни дронлар ҳужумидан сўнг тўхтатиб қўйилган “Шарқ-Ғарб” нефт қувури орқали нефт етказиш йўлга қўйилди. Мазкур хабар Brent маркасидаги нефт нархининг бир баррели учун 2 долларга пасайишига олиб келди.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 15:15
🇺🇸 АҚШ ҳукумати Оқ уйнинг YouTube каналида "Trump TV" трансляциясини бошладиАҚШдаги йирик оммавий ахборот воситалари Трампнинг чиқишларини тўғридан-тўғри эфирда намойиш этишдан бош тортганидан кейин АҚШ ҳукумати Trump TV трансляциясини йўлга қўйди.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 14:55
🇺🇸🇮🇷 АҚШда ёқилғи нархларининг кўтарилишига эронликлар сабабчи — АҚШ вице-президенти"Эронликлар юк ташишга таҳдид ва қўрқитишлар қилаётгани сабабли, энергия нархлари ошди. Биз бу тенденцияни ўзгартириш ва нархларни пасайтириш ҳамда америкаликларга босимни бироз юмшатиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиляпмиз"- деди Венс.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 14:39
🇷🇺🇺🇦🇵🇱 Биз Путиннинг танкларини Полшанинг Дороҳуск ва Медйка шаҳарларида кўришдан кўра, уларни Донбассда кўришни афзалроқ деб биламиз — Полша ташқи ишлар вазири"Шунинг учун Украина Путинни чегараларимиздан узоқроқ тутишда бизнинг амалий иттифоқчимиз", деди Сикорски.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 14:24
🇬🇧🇷🇺 Британия Россияга қарши урушга тайёргарлик кўрмоқдаБритания ҳарбийлари биринчи марта учувчисиз сув ости транспорт воситасидан оғир торпедани учирди, деб хабар беради The i Paper. Нашрнинг хабар беришича, синовлар "Россиядан ортиб бораётган таҳдидга қарши курашиш саъй-ҳаракатлари доирасида" ўтказилди. Торпедо Британия ҳудудий сувларида АҚШ денгиз флотининг 12 метрли Excalibur сув ости дронидан учирилди. АҚШ ва Австралия томонидан ишлаб чиқилган ушбу дрон кемалар чуқур денгиз ости кемаларини йўқ қилиш учун мўлжалланган. Уни деярли 10 000 мил масофадан бошқариш мумкин ва ҳозирда синовдан ўтказилмоқда.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 13:59
🇰🇵 Шимолий Корея янги гипертовушли ракета тизимини синовдан ўтказдиКХДР Ракетасозлик бош бошқармаси Hwaseongpho-11Ma-1 янги ракета мажмуаси муваффақиятли синовдан ўтказилганини маълум қилди. Янги мажмуа Hwaseongpho-11Ma тизимининг такомиллаштирилган версияси бўлиб, унда ракета ва учириш қурилмаси янгиланган.Қайд этилишича, бу КХДРнинг гипертовушли қуроллар дастурини ривожлантиришдаги навбатдаги босқич ҳисобланади. Дастурнинг айрим намуналари аллақачон қуролланишга қабул қилиниб, машғулотларда қўлланмоқда.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 13:40
🇺🇸🇮🇱 Нетаняху уруш жиноятчиси ва Фаластин халқига қарши даҳшатли геноциднинг ташкилотчиси — Нью-Йорк мери Зоҳран Мамдани.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 13:21
🇱🇹 Литва парламенти мамлакат ҳудудида хорижий ядровий қуролларни жойлаштиришни маъқуллади.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 12:14
🇨🇳 Хитойнинг J-36 қирувчи самолёти янги синов парвозини амалга оширдиХитойнинг олтинчи авлод J-36 қирувчи самолёти бугун кундузги вақтда навбатдаги синов парвози вақтида яна кузатилди. Бу узунлиги тахминан 22 метр, оғирлиги 50 тоннадан ортиқ бўлган, думсиз, улкан ва радиолокацияда кам кўринадиган, учта двигателга эга самолётдир. Ҳозир ҳавода, тахминларга кўра, бештагача прототип бўлиши мумкин. Шу билан бирга, уларнинг конструкцияларида айрим ўзгаришлар кўзга ташланмоқда.Сўнгги воқеалар орасида 15 сентябрь куни конструктив макетнинг намойиш этилгани, шунингдек, Пекиндаги кўргазмада J-36 тасвирлари ёнида тахминан 100 кВт қувватга эга борт лазер тизимининг намойиш этилгани бор.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 11:50
🇷🇺 Россия Федерацияси Коммунистик партияси етакчиси Геннадий Зюганов амалдаги сиёсий курс сақланиб қолса ва уруш давом этса, охир-оқибат Россия мағлуб бўлишини айтди.Давлат думаси сайловлари якунлари бўйича ўтказилган брифингда у «сўл-марказчи бурилиш» қилишга ва «адолат, дўстлик ва социализм» сиёсатига ўтишга чақирди. Зюганов Кремлнинг иқтисодий сиёсатини танқид қилди, шунингдек, нархлар ошиши ва мамлакатнинг технологик ортда қолиши ҳақида гапирди.Унинг сўзларига кўра, жаҳон иқтисодиёти йилига 3–4 фоизга ўсмоқда, Россия эса сўнгги 15 йилда атиги 1 фоиз атрофида ўсиш кўрсатмоқда. Зюгановнинг айтишича, уруш йилларида Россиядаги олигархлар сони 105 нафардан 155 нафарга етган, уларга тегишли маблағлар эса 700 миллиард долларга етган. У йирик бизнесни кўпроқ солиқ тўлашни ва иқтисодиётга инвестиция киритишни истамасликда айблади.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 11:31
🇺🇸 Аввалроқ Трамп CNN, Politico ва MSNOW нашрларини “доимий сохта янгиликлар” тарқатишда айблаб, Оқ уйдан чиқариб юборганди.Ушбу оммавий ахборот воситалари вакилларига АҚШ президенти қароргоҳига кириш тақиқланди. Бунга жавобан, Оқ уйга кириши тақиқланган учта ОАВ Трамп ва унинг маъмуриятини судга бердиАҚШнинг CNN, Politico ва MS NOW нашрлари президент Доналд Трамп ҳамда унинг маъмуриятидаги уч амалдор устидан судга мурожаат қилди. Оммавий ахборот воситалари ўз журналистларининг Оқ уйга кириш ҳуқуқини тиклашни талаб қилмоқда.Нашрлар Вашингтондаги АҚШ федерал округ судидан Трамп маъмуриятининг бу ҳаракатларини зудлик билан Конституцияга зид деб топиш ва бундай ҳаракатларнинг давом этишини тақиқлашни сўради.Трамп CNN, MS NOW ва Politico журналистларини Оқ уйга киритишни таъқиқлагач, АҚШнинг энг йирик телетармоқлари бирдамлик сифатида президент тадбирларини ёритишдан бош тортдиCN
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 11:04
🇨🇳 Хитойлик 13 ёшли мактаб ўқувчиси Чен Зҳен Рубик кубигини бир қўли билан 6,12 сонияда йиғди - бу жаҳон рекорди.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 10:41
🇪🇪🇷🇺 Россия Эстония билан чегарада (Кингисепп ва Слантсй туманлари) 10 кунлик комендантлик соати жорий қилди.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 10:25
🇮🇷🇺🇸 Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи БМТ Бош Ассамблеясида иштирок этиш учун Нью-Йоркка етиб келди.Strategic Focus: LIVE
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 10:08
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг қатор ҳудудлари баллистик ракеталар ҳамда дронлар зарбасига учради 22 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги учта шаҳар — Днепр, Кривой Рог ва Павлоградга баллистик ракеталар билан зарбалар берди. Strategic Focus:
Strategic Focus: LIVE
22 Sept, 10:08
🇷🇺🇺🇦 Украинанинг қатор ҳудудлари баллистик ракеталар ҳамда дронлар зарбасига учради22 сентябрга ўтар кечаси Россия қўшинлари Днепропетровск вилоятидаги учта шаҳар — Днепр, Кривой Рог ва Павлоградга баллистик ракеталар билан зарбалар берди.Strategic Focus: LIVE
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
