gram news
Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал channel avatar

Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

@suratdagihaqiqat

🕵🏻‍♂️ «Суратдаги Ҳақиқат»нинг телеграмдаги расмий саҳифаси шу, қолганлари фейк! 🔞 КАТТАЛАР УЧУН! ‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми? Унда бизга юборинг: @suratdagihaqiqat_bot 💰 Реклама: @Suratdagi_Reklama

ProjectsKKMilitary

355,570subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 18:13

    🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Мухбир: Ўтган йили сиз Украина ўзининг барча ҳудудларини қайтара олишини айтгандингиз. Ҳали ҳам шу фикрдамисиз?Трамп: Ўйлайманки, улар келишувга эришади. Бу келишув айнан нималардан иборат бўлишини айтишни хоҳламайман.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    6,150video267541Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 18:06

    🇺🇸🇺🇦 Нью-Йоркда Доналд Трамп ва Володимир Зеленский ўртасидаги учрашув бошланди.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    6,91027105Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 17:37

    🇹🇷 Bayraktar TB3 илк бор сувости кемаларига қарши янги имкониятини намойиш қилди.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    8,990video24103Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 17:36

    🇺🇸🇩🇰🇬🇱 Трамп Дания ва Гренландия раҳбарлари билан Гренландия бўйича келишув имзолади.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    8,900video1973Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 16:52

    #Маърифат_акс_садосиЎЗБЕКИСТОНДАГИ ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ИСПАНИЯДА TERRES ОЛТИН МУКОФОТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИЎзбекистоннинг илмий-маърифий мероси халқаро экранларда яна бир бор юксак эътироф этилди. “Оскар” мукофоти совриндори Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” фильми Испанияда ўтказилган Terres Travel Festival – Films & Creativity 2026 фестивалида олтин мукофотни қўлга киритди.Дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатидан лойиҳалар иштирок этган фестивалда фильм “Туристик хизмат” номинациясида ғолиб деб топилди. “Маърифат акс-садоси” бунга қадар New York Festivals ва Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалчиси бўлган. Фильм Ўзбекистонни буюк алломалар, илм-фан ва маърифат салоҳиятига эга замин сифатида халқаро аудиторияга танитишга хизмат қилмоқда.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    11,80040241Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 15:18

    🇺🇳🇺🇸 Трамп БМТ Бош Ассамблеясида CNN мухбирига ўзининг фаолиятини ёритмаслиги кераклигини айтди"CNN менинг чиқишларимни шу ерда эканлиги ва фаоилиятимни ёритиб боришидан ҳайратдаман. Сизнинг жойингиз бу ерда эмас. Сиз менинг ишларимни намойиш этмаслигингизни айтгандингиз-ку. Сиз бундай қилмаслигингиз керак", — деди АҚШ президенти.Аввалроқ Трамп CNN, MS NOW ва Politico журналистларига Оқ уйда ишлашни тақиқлашни буюрган эди. Бунга жавобан CНН билан бирга Оқ уй телевизион пулига кирувчи Қўшма Штатларнинг ABC, NBC, CBS ва Fox News телеканаллари журналистлар ишлаши кўзда тутилган ва АҚШ президенти иштирок этадиган тадбирларни ёритмасликларини эълон қилишди.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    16,500video35221211Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 15:17

    🇺🇸 «Сизга Америка қайтганини ва мамлакатимиз аввалгидан ҳам кучлироқ эканлигини айтишдан фахрланаман», деб бошлади Трамп БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқини.«Мамлакатимиз аввалгидан ҳам яхшироқ ишламоқда ва келажагимиз жуда, жуда порлоқ», деб қўшимча қилди у.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    15,900video68272552Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 14:11

    🇺🇸🇷🇺 Журналист: «Путинга нима деган бўлардингиз?»Трамп: «Урушни тўхтат»👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    19,400video84131Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 07:47

    ❗️Автомобил бошқарган мактаб ўқувчисининг отасига чора кўрилди.Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган бола автомобил бошқаргани акс этган видео тарқалди. Ўрганишлар натижасида ҳайдовчи Сўх туманидаги 11-мактабнинг 5-синф ўқувчиси экани, автомобиль эса унинг отасига тегишлилиги аниқланди.Ҳолат юзасидан боланинг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси ва 135-моддаси 2-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    25,700video62238632Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 07:46

    🇺🇸🇵🇱 Польша: АҚШ республикада 15 минг нафар ҳарбийни жойлаштиришни режалаштирмоқдаПольша мудофаа вазири ўринбосарининг маълум қилишича, Вашингтон мамлакатдаги доимий ҳарбий базада 15 минг нафар америкалик ҳарбийни жойлаштириш имкониятини ўрганмоқда.«Америкаликлар кейинги 2–3 ой давомида Европада ўз ҳарбий иштирокини жойлаштириш имкониятларини ўрганишда давом этади. Бироқ доимий база бўйича қарор қабул қилинишига ва унинг жойлашувини билишимизга ишонаман. Охир-оқибат гап Польшада 15 минг нафар америкалик ҳарбий бўлиши ҳақида кетмоқда», — деди у.Шунингдек, у америкалик ҳарбийлар учун база барпо этиш харажатлари 4 миллиард доллардан ошиши мумкинлигини қўшимча қилди.Унинг сўзларига кўра, ҳозирда Польшада 6,5 мингдан 7,5 минг нафаргача АҚШ Қуролли кучлари ҳарбийлари жойлашган.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    23,60058305432Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    22 Sept, 03:31

    🇺🇸 Матбуот Трампга бойкот эълон қилди.АҚШнинг йирик телеканаллари, жумладан Fox News, ABC News, CBS News, CNN ва NBC News, президент иштирокидаги тадбирларни ёритишни вақтинча тўхтатишини маълум қилди.Бу қарор Оқ уйнинг бир нечта оммавий ахборот воситаларига президент билан ишлаш имконини беришдан бош тортишига қарши норозилик сифатида қабул қилинди.Аввалроқ Трамп CNN, MS NOW ва Politico телеканаллари ва нашрларининг Оқ уйда ишлашини тақиқлагани хабар қилинган эди. Бунга унинг ёрдамчиси Натали Харп унга танқидий материаллар ва телекўрсатувлардан тайёрланган жамланмани кўрсатгани сабаб бўлгани айтилган.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    26,1001422827771Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    21 Sept, 19:35

    🇺🇸🇮🇷 Эроннинг барча тижорат авиакомпаниялари фаолияти тўхтатилади — АҚШ молия вазириСкотт Бесcентнинг сўзларига кўра, 23 сентябрдан эътиборан Эроннинг барча авиакомпаниялари бутун дунё бўйлаб ўз ишини тўхтатади. У Теҳронга тегишли фуқаро авиациясини яккалаш мақсадида киритилаётган қатъий санкциялар моҳиятини тушунтирди.Бесcент Эрон самолётларига хизмат кўрсатадиган халқаро аеропортлар АҚШ банк тизимидан тўлиқ узиб қўйилишини айтди. Эндиликда хорижий операторлар долларда ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиш хавфи туфайли Эрон самолётларига ёнилғи қуёлмайди, қўниш жойларини ажратолмайди ва йўловчи чипталарини сотолмайди.Ушбу авиация эмбаргоси Вашингтоннинг “Иқтисодий ғазаб” амалиёти доирасида Теҳронга нисбатан иқтисодий босимни ошираётган бир пайтда жорий этилмоқда. Эрон расмийлари режалаштирилган ушбу
    29,0001867229961Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    21 Sept, 17:01

    🇺🇸 Politico, CNN ва MS NOW Трампни судга бермоқдаОқ уйга журналистларни киритишга йўл қўйилмагани сабабли ушбу ОАВлар ўз корреспондентларининг аккредитацияси ва Оқ уйга кириш ҳуқуқини тиклашни талаб қилмоқда.ОАВлар бу талабни АҚШ Конституциясининг Биринчи тузатишида белгиланган матбуот эркинлиги кафолатларига таяниб илгари сурмоқда.«Агар бу масалага тегишли чора кўрилмаса, бу матбуот эркинлиги ва жамоатчиликнинг ҳукумат аралашувидан холи мустақил журналистикага бўлган ҳуқуқига таҳдид солади», — дейилади судга мурожаат қилмоқчи бўлган ташкилотлар баёнотида.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    28,30081251452Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    21 Sept, 12:01

    🐑 Қирғизистонда "Арашан" зотига мансуб қўй $1 млнга сотилгани айтилмоқда.Таъкидланишича, қўй мамлакатда машҳур бўлган "Франкел" лақабли қўчқорнинг ўғли бўлиб, у бир неча йил олдин Қозоғистонга ўша вақтда $150 мингга сотилган.Битим ушбу зотни ривожлантиришга бағишланган фестивалда имзоланган.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    32,900video12831252072Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    21 Sept, 11:25edited

    🇹🇭 Таиланд қироли ва қироличаси Вьетнамда шунақа учрашув ўтказибди.Таиланд Қироллик идорасининг расмий аккаунтида Таиланд қироли Маха Вачиралонгкорн ва қиролича Сутида Вьетнам пойтахти Ҳанойдаги Fairmont меҳмонхонасида расмий учрашув ўтказгани ҳақида эълон чиқди.Маълум қилинишича, қирол ва қиролича Вьетнам томонидан ташрифга ҳамроҳлик қилган делегация ҳамда Таиланд делегацияси аъзоларига ўз ҳузурларига кириш имкониятини берган. Учрашув давомида делегация аъзолари қирол ва қиролича ҳузурида бўлиб, улардан эсдалик совғаларини қабул қилган.Маросимдан олинган суратлар ҳам Қироллик идорасининг расмий саҳифасида эълон қилинган.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    29,00012051372643Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    21 Sept, 09:10

    ⚡️ChatGPT ҳаммасини «сотиши мумкин». Ўғлини ўлдириш режасини ChatGPT’га ёзган ота ҳибсга олиндиБразилияда 36 ёшли фермер саккиз ёшли ўғлини ўлдиришни режалаштирганликда гумонланмоқда. Терговга кўра, у алимент тўлашдан қутулмоқчи бўлган. Open AI ёзишмалар ҳақида АҚШ ФҚБсини хабардор қилган. Маълумот Бразилия полициясига етказилиб, эркак режалаштирилган ҳужумдан бир кун олдин — 19 июнда ушланган.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    30,1007030238Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    21 Sept, 08:03

    ❗️Тошкентда банк ходимлари омонатдаги 300 минг долларни ўзлаштирди.Улар омонатга пул қўйган фуқаро номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, пулларни талон-торож қилган.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    29,50010560211053Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    21 Sept, 06:54

    🇷🇺 Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари сайловида 97,35 фоиз овоз билан олдинда бормоқда.Бу ҳозирча дастлабки натижа ҳисобланади.Сайловлар 20 сентябрь куни бўлиб ўтган. Якуний натижалар барча протоколлар ҳисоблаб чиқилгандан кейин маълум бўлади.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    29,4009735271622Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    21 Sept, 05:02

    🇮🇷 Теҳрон осмонида номаълум учувчи объект кўриндиТеҳрон осмонида ёруғлик тарқатаётган номаълум объект акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Айрим фойдаланувчилар уни НУО, дрон ёки самолёт бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Ҳозирча объектнинг нима экани расман аниқланмаган. Видеоларда унинг баландлиги, масофаси ва тезлигини ишончли белгилаш имкони йўқ. Эроннинг авиация ёки ҳарбий идоралари ҳам ҳодисага расмий изоҳ бермаган.👉🏽 @SuratdagiHaqiqat - Хақиқатларни билмоқчимисиз? Унда обуна булинг.
    28,900video6127711Open in Telegram
  • Суратдаги Ҳақиқат | Расмий канал

    21 Sept, 04:50

    🇺🇸🇸🇦🇾🇪🇮🇷 Трамп Яман ҳусийларига зарбалар беришга қарор қилди, аммо сўнгги дақиқаларда бу фикридан қайтди — The New York TimesНашр манбаларига кўра, Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Вашингтонни вазиятга аралашишга ундаганидан сўнг, АҚШ президенти Доналд Трамп Пентагонга ҳусийларга ҳаво зарбалари беришга тайёргарлик кўришни буюрган эди.Бироқ якшанба куни Трамп яна ўз қарорини ўзгартирди. Бу пайтга келиб нишонлар рўйхати тасдиқланган, АҚШ ҳарбий самолётларига бомбалар юкланаётган ва зарбалар бошланишига оз қолганди.Трамп маъмуриятидагиларнинг аксарияти Саудия Арабистонининг ҳусийларга қарши курашига қўшилишга шубҳа билан қарамоқда ёки бунга мутлақо қарши. Улар бунга сабаб сифатида Эрон билан уруш фонида АҚШ ҳарбийларига
    27,60013233831Open in Telegram
Download the series as CSV
A feedback bot for your channel — free

Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.

How it works →
Create the bot