gram news
Танатоз channel avatar

Танатоз

@tanatoz1920

Қўрқсанг гапирма, гапирдингми қўрқма.. Тарих, сиёсат, фалсафа ҳақида диван экспертининг фикрлари. Murojat uchun: @TanatozBot

ProjectsKKPolitics

2,540subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Танатоз

    7 Sept, 03:22

    Кеча бозорда арава тортдим. Кўринишидан осон арзимас ишдай туйилгани билан бунинг учун ҳам маҳорат, озроқ тажриба керак экан. Олдида иккита орқасида бир ғилдираги бор аравани орқа ғилдираги “рул” вазифасини бажариб, хушёрроқ бўлмасангиз йўлдан чиқиб кетиб, атрофдагиларга зарар етказиб қўйиш мумкин экан. Тажрибасизликми ёки бесўнақайлигимданми ё юкнинг ноқулайлигиданми аравани зўрға манзилигача етказдим. Йўлда юкни бир неча бор тушуриб юбордим. Қисқаси бу иш ҳар кимга ҳам эмас экан. Манга тасир қилган ҳолат шуки, ҳамма ўз ташвиши билан овора бўлган, биров билан бировнинг иши йўқ замонда, мен танимаган, бегона одамлар ҳар сафар юк тушиб кетганда келиб юкни аравага юклашга ёрдам беришар, аравам тиқилиб қолганда аравамни ториб, ё итаришар эди. Ўйлаб қарасам қирқ ёшга кириб бирор бир аравакашга бирор марта ёрдам берганимни эслай олмадим. Нега бу одамлар ҳеч қандай манфаатсиз, таъмасиз менга
    87663127411Open in Telegram
  • Танатоз

    3 Sept, 03:11

    Давлатчилик иморатининг қулаши энг катта фалокатдир, чунки у ҳар доим халқнинг бошига қулайди.Абдулҳамид Кўчарнинг "Қулликдан ҳурликка" китобида муаллифнинг Амир билан суҳбати келтирилади. Таъкидланишича ХХ аср бошида амирлик аҳолиси 3.5 млн бўлиб бу ерда фақат эркаклар ҳисобга олинган экан, Амирнинг таъкидлашича аёллар билан қўшиб ҳисобланганда аҳоли 7 млндан ошар экан.1940 йилги маълумотларга кўра Ўзбекистон аҳолиси 6 млн атрофида бўлган. Масаланинг даҳшатли томони шуки, Бухоро, Водий ва Хоразмни қўшиб ҳисобаганда ҳам 20 йил ичида аҳоли сони умуман ўсмаган. Бу қуруқ рақамлар аслида Ватан ҳимоясида қурбон бўлган миллионлаб муборак жонлар, бегона юртларга кетишга мажбур бўлган саргардонларнинг кўз ёшларидан аламли ҳикоя қилади.Ватан озодлиги йўлида ёвуз кучларга қарши машаққатли курашларда қурбон бўлганлар хотирасига дуолар қилинг.Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
    2,530video28105311Open in Telegram
  • Танатоз

    1 Sept, 02:53

    🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿Мустақиллигимиз абадий бўлсин! Байрам муборак азизларБиздан узоқлашманг @tanatoz1920
    1,580video1921Open in Telegram
  • Танатоз

    28 Jul, 06:49

    Ҳар шаҳар, ҳар бир район, ҳар бир ҳарбий қисм учун режа белгиланган бўлиб, улар бу меъёрни ўз вақтида бажаришга мажбур эдилар. Қолгани оперларнинг маҳоратига боғлиқ эди. Собиқ чекист Александр Калгановнинг хотирлашича, бир сафар Тошкентга “Икки юзта жўнатинг!”деб телеграмма келади. Улар эса боягина анчасини “тиқиб” бўлишган, яна топишни имкони йўқдай эди. Тўғри, районлардан 50 тача олиб келинди. Шунда ғоя пайдо бўлди! Маиший масалалар билан қўлга олинганларнинг моддасини 58-(халқ душмани)га ўзгартириш! Айтилди ва бажарилди. Аммо ҳали ҳам белгиларган меъёр бажарилмаганди. Шу орада милиция хабар етказди: шаҳар кўчаларидан бирида лўлилар безбетларча чодир ўрнатишибди, нима қилиш керак? Ажойиб ғоя! 16 дан 60 ёшгача бўлган эркаклар қўлга олиниб,58 билан “тиқиб” юборилди! Ва режа ҳам бажарилди! Солженицин ГУЛАГ архипелаги Сурат муаллифи Игорь Обросов «Зомби ГУЛАГа»Истиқлол, озодлик бу
    3,5903499331Open in Telegram
  • Танатоз

    26 Jul, 18:49edited

    Бошимга иш тушгач атрофимда ҳеч ким қолмаганини сездим... Ўйлаб қарасам ўзи аслида аввалдан ҳам ҳеч ким бўлмаган экан, шунчаки мен буни сезмаган эканман...
    2,2905512511Open in Telegram
  • Танатоз

    24 Jul, 05:54

    Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин, ҳурматли Президент!Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев 69 ёшни қарши олди. Давлатимиз раҳбарига мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр ва бардавом куч-ғайрат тилаймиз!Юртимиздаги ҳар бир хонадонга кириб борган эзгу ўзгаришлар учун, одамларнинг юзидаги табассум ва эртанги кунга бўлган ишончи учун Сизга миннатдорлик билдирамиз!Халқимизнинг чин самимий меҳри ва дуолари ҳамиша Сизга ҳамроҳ бўлсин!🇺🇿Канал👉 @MrDoppi
    3,86017108521Open in Telegram
  • Танатоз

    19 Jul, 14:46edited

    ЛомехаузТабиатда шу номдаги кичик паразит қўнғиз бор. Жуссаси қора чумолича келадиган бу митти қўнғизнинг даҳшатли қуроли бўлиб, у ёрдамида бутун бошли чумоли оиласини йўқ қила олади. Ломехауз танасидан ажратадиган модда наркотик каби таъсир қилиб чумолининг инстинктив онгини бузилишига олиб келади. Соддароқ қилиб айтганда "банги"ларга айлантиради. Одатда инига бегонани киритмайдиган чумолилар наркотик тасирида Ломехаузни "дўст" сифатида қабул қилиб, боқишади. Бир йил бирга яшагач, чумолиларнинг учдан бири "наркоман"ларга айланиб қолишади, яна бир қисмида айниш, дегенерация содир бўлиб, оила учун ишлашдан бош тортишади. Атиги 30-40 фоиз чумолиларгина ишга ва авлодни давом эттиришга лаёқатини сақлаб қолади. Иккинчи йилга келиб эса ўзлигини, моҳиятини йўқотган чумолилар жамияти тўлиқ ҳалокатга учрайди.Инсоният ўзини ҳар қанча ақилли ҳисобламасин айрим ҳолларда ҳашаротлар жамиятидан
    2,59031126321Open in Telegram
  • Танатоз

    19 Jul, 01:34

    "ЧУРКА"-нима ? ёки ким?Ушбу сўз маъноси, тарихи билан қизиқиб манбаларни излаганимда Д. Н. Ушаков муҳаррирлигидаги луғатда чурка атамага кўзим тушди. Унда келтирилишича Чурка сўзи турк-татарчадан олинган бўлиб - бўлак, парча, яна ҳам аниқроқ айтганда ғўла, тўнка маъносида ишлатилган. Бу атаманинг пайдо бўлиш тарихи узоқ ўтмишга, Россия тарихидаги энг "қора кунлар" бўлган мўғуллар ва Олтин ўрда (1243-1480) ҳукмронлиги даврига бориб тақалади. Чурка атамасини биринчи бўлиб айнан татарлар русларга нисбатан қўллашаган. Бу даврда татарлар руслардан ўлпон йиғишган ҳамда ёш рус эркакларни қўшинга аскарликка олишган. Аскарликка боришни хохламаган содда-айёр руслар печ ичига яширинишган. Ўлпон йиғувчининг "эркаклар борми ?" деган саволига, ўзининг "ишончли" ерда яширинганига амин бўлган уй эгаси йўқ деб жавоб қайтарган. Улардан кўра анча айёрроқ бўлган Татарлар уй ичига кириб, печ ичига
    5,530431563Open in Telegram
  • Танатоз

    11 Jul, 02:01edited

    Қизил майдонда "Ғалаба паради" фақатгина 1965 йилдан кейингина доимий тарзда ўтказила бошланганини билармидингиз? Нега айнан шу даврдан бошлаб урушни илоҳийлаштириш бошланди?Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
    3,050video1766111Open in Telegram
  • Танатоз

    10 Jul, 17:34

    Эй дил, бу фоний олам тариқ донига арзимайди Дунёга келишинг кетиш заҳматига арзимайди. Агар юз йил дунёда болу-шакар ичсанг Жончиқарда тотган аччиқ азобнингни бир онига арзимайди.Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
    2,750video28822Open in Telegram
  • Танатоз

    10 Jul, 15:32edited

    "Самовар" – Қизил империянинг қора юзи...Иккинчи жаҳон уруши даврида жароҳатлар ва касалликлар туфайли 4 миллионга яқин киши демобилизация қилиниб, уларнинг 2,5 миллиони ногиронлар бўлган, улар орасидан 450-500 минг нафари қўл ва оёқларидан ажралгандилар. Уйига қўл-оёқсиз қайтган шўрпешоналарни, жирканиб - "Самовар" деб аташган. Қачонлардир кўзни қувнатадиган азамат йигитлар бўлган, “Ватан учун”, “Сталин учун” ўзини қурбон қилган бу қаҳрамонларнинг фидоийлигини тез орада доҳий ҳам, ватан ҳам унутади. Аксарияти 30 ёшлар атрофида бўлсада алла қачон соч-соқолига оқ тушиб, чолга айланиб қолганган бу инсонларга нисбатан олиб борилган сиёсат ҳақида Валаам монастирида 40 йил гид(йўлбошчи)лик қилган, “санатория”даги асл воқейликни кўрган, Ленинградлик санъат тарихи билан шуғулланган тарихчи Евгений Кузнецов қуйидагиларни ёзиб қолдирган: “Юзлаб қўл-оёқсиз, имконияти чекланган, ўз ҳолига ташлаб
    2,5602319753Open in Telegram
  • Танатоз

    2 Jul, 05:03

    Усмон Қуръонини сақлаб қолган қаҳрамонБиз Петербургда мусулмон советида эдик. Руслар энди очиқдан очиқ ўзаро курашаётгандилар. Болшевиклар кўчада изғиб, барча муассасаларни ўққа тутишарди. Мусулмонлар совети ҳам уларнинг отишмастига учради. Бутун халқни умидсизлик ва қайғу қамраб олганди. Ҳар ким ўз тақдири ҳақида қайғурадиган дақиқаларда, менинг хаёлимга ярқ этиб муқаддас бир фикр келди. Мен ҳалифа Усмон томонидан терига кўчирилган, Қуръони Каримнинг илк қўлёзмаларидан бири, ағдарилган подшоҳнинг Петербургдаги музейида сақланишини хотирладим. Бутун олам остин-устун бўлиб турган айни шу вазиятда, ҳар қандай ҳолатда ҳам муқаддас Қуръонни сақлаб қолиш иштиёқи менга тинчлик бермасди. Мен ўз қароримни бошқа Мусулмон совети вакилларига ҳам билдирдим аммо ҳеч бирлари мен билан бирга боришга журъат қилишмади. Ўзимга савол бердим: Қуръонни йўқ қилишлари мумкин бўлган вазиятда, жон сақлаб
    2,96044201122Open in Telegram
  • Танатоз

    1 Jul, 18:40

    Ёр Раб, ту маро ҳақиру шарманда накун, Муҳтоҷу асири дасти ҳар банда накун.Сар хам накунам ҷуз ту, ба даргоҳи дигар, Моро ба чашми халқ ту бозанда накун.Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
    2,47025641Open in Telegram
  • Танатоз

    23 Jun, 17:01

    Йигитларга омад
    3,310347621Open in Telegram
  • Танатоз

    21 Jun, 17:08edited

    Бир тийнли гугурт, бир тийнли газ сув ва бир тийнли умирлар...Москва вилояти партия кенгаши бўлаяпти. Кенгашни қамалиб кетган райком секретари ўрнига яқинда тайнланган олиб бормоқда. Йиғилиш якунида ўртоқ Сталинга содиқлик чақириғи янгради. Барча оёққа қалқиди. Кичкина зални давомли қарсаклар тўлқини қамраб олди. Уч...тўрт, беш дақиқа ўтса ҳамки гулдурос қарсаклар янада важ олаверди. Аммо энди кафтлар оғрий бошлади, баланд кўтарилган қўллар толиқди. Ёши катталар ҳансирай бошлашди. Сталиннинг ашаддий тарафдорлари учун ҳам энди бу жараён чидаб бўлмас ахмоқликдай туйила бошлади. Аммо бу маънисизликни тугатиш учун кимда журъат топиларди? Буни трибунадан туриб, ҳозиргина мурожаатни ўқиган райком секретари қила олар эди. Аммо у янги, у олдинги қамалганни ўрнига тайинланган, уни ўзи ҳам қўрқади. Ахир залда қарсак чалаётганлар орасида “энкеведечилар”бор, улар кузатишаяпти, ким биринчи тўхтар
    7,35040103222Open in Telegram
  • Танатоз

    26 May, 23:46

    💐🍀🌸 АССАЛАМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХУ ВА БАРОКАТУҲ🍀🌸🌼🌺Сизга ҳам бизга ҳам ИСЛОМ муборак! 🌺Қалбимиз баҳори Қуръон муборак! 🌺Аллоҳдан ажр кутиб дуо қилгувчи... 🌺Байрамлар саййиди Ҳайит муборак!!!🕋Аллоҳнинг раҳмати бир сизга бўлсин, 🕋Умрингиз Исломнинг нурига тўлсин, 🕋Шукурким етказди улуғ кунларга, 🕋Ушбу Айёмингиз муборак бўлсин!💐Жаннат йўлингизда бир дарак бўлсин, 💐Шафоат элчиси таборак бўлсин, 💐Арафа кунингиз хайрли ўтиб, 💐Ҳайит айёмингиз муборак бўлсин🌷Дунё бир боғдир меваси инсон, 🌷Инсоннинг мағизи этиқод иймон. 🌷Иймонга қувватдир хуру саловат,
    5,78014441Open in Telegram
  • Танатоз

    28 Apr, 14:20

    Қачонлардир, вақти келиб собиқ совет тузуми раҳбарияти фашистлар Нюренберг трибуналида суд қилингани мисоли сиртдан суд қилинса, уларнинг жиноятлари фашистларданда даҳшатлироқ, ғайри инсонийроқ эканини инсоният англайди. Совет жаллодлари миллионлаб одамларни жисмонан йўқ қилишдан ташқари, тирик қолдирилганларнинг руҳиятини мақсадли тарзда янчиб ташлашган. Жисмоний азоб, жон узулиши билан тугайди аммо руҳий жароҳат ирсий касаллик каби авлоддан авлодга ўтиб узоқ йиллар тасирини кўрсатади. ...айниқса 1927 йилдан "Соловки"га роҳибалар билан бирга фоҳишаларни ҳам юборишди. Гуноҳга ботган дунёвий ҳаёт ихлосмандлари енгил моддалар билан икки-уч йилга ҳукм қилинишди. Сургунлар, кўчиришлар, Соловкида уларнинг "завқли ҳунари" орқасидан раҳбарият ва соқчилардан пул ишлашига халал бермаган, ва икки уч йилда оғир жомодонлари билан яна бошланғич нуқталарига қайтишган. Диёнатлилар эса қачондир, ўз
    5,390video201381Open in Telegram
  • Танатоз

    26 Apr, 17:28edited

    Ленин ким эди?Разил, туғма ахлоқий тубан кимса. Ленин ўз фаолиятининг авж палласида, дунёга даҳшатли бир ғаройибот сифатида намоён бўлди. У дунёдаги буюк бир мамлакатни пароканда қилиб, бир неча миллион аҳолини қирганига қарамай, олам шу даражада ақлдан озган-ки куппа-кундузи уни нажоткор, валенеъмат инсонми ёки йўқ деб баҳслашимоқда. Ўзиниг қонли тахтида тўрт оёқлаб туриб олиб, уни суратга олаётган инглиз фотографига дамба-дам тилини чиқариб телбанамо ҳаракатлар қилаганида ҳам, хулоса қилмайдилар, барибир у ҳақида баҳслашаверадилар. "Навуходоносор"нинг бош чаноғида мия ўрнида яшил шилимшиқ топилганида ҳам, у ўзининг қизил тобутида ётганида, газеталарда ёзишгани каби даҳшатли бужмайган сарғиш-кулранг башарасини кўриб ҳам, ҳеч нимани англашни хохламай, баҳслашаверадилар. Унинг ҳамтовоқлари эса тап тормай ёзаверадилар: «Янги Худованд, Янги Дунёнинг яратувчиси, Демиург вафот этди!»..Ива
    4,2202499641Open in Telegram
  • Танатоз

    25 Apr, 15:20

    Санъатдан халққа қандай фойда бор? У билан одамларнинг қорни тўядими? Табиийки йўқ, чунки санъат инсоннинг жисми эмас, руҳига таъсир қилиш учун яратилган. Минг йиллар давомида қиссахонлар, маддоҳлар, бахшилар, ривоят ва достонлари орқали омма онгига кучли таъсир кўрсатиб, ватанпарварлик, мардлик ва фидоийликка, ўзи мансуб тамаддунни ҳимоя қилишга тарғиб қилишган. Шу тарафидан қаралганида санъат миллат тарбияси учун энг самарали воситалардан бири бўлиб хизмат қилиши мумкин. Аммо, агар санъат ниқоби билан “қорни тўқлар”нинг маишатга тўла ҳаёти мадҳ этилиб, авомни ўзи ҳеч қачон эриша олмайдиган дабдабали ҳаёт васвасасига дучор қилинса, одамлар инсоний фитратини йўқотиб, ойнадан тушаётган нурга ташланган мушук боласи мисоли, ҳою – ҳаваслар, сароблар ортидан югуришга мажбур қилинса, бу “санъат” жамиятни таназзул сари етаклаётган бўлади.Ушбу сал кам икки дақиқалик видео роликни кўриб гўёки
    4,370video3313655Open in Telegram
  • Танатоз

    1 Apr, 01:52

    Биздан узоқлашманг @tanatoz1920
    4,180381921Open in Telegram