Latest posts

tashxis
22 Sept, 13:48
КераксанСенинг борлигингни аёлим билса, Тинч қўймаса керак, иккимизни ҳам.Зўрға қутулганман ўтганги сафар... Иш чигаллашарди, йўқса, янаям.Шубҳаланиб қолган охирги пайтлар, Бу сафар қарори қатъийми, дейман.Ҳаловат йўқолган, хотиржамлик йўқ, Эххх, шуларни ўйлаб, ич-етим ейман.Топиб олмасин деб сени ишқилиб, Хавотирда ўтар куним ва туним...Сенинг ҳам ўрнинг бор, сен ҳам кераксан. «Тишнинг ковагида» сақлаган пулим.
tashxis
22 Sept, 12:19edited
Баъзан ўзингни эмас, турган жойингни ўзгартиришинг керак.@tashxis
tashxis
22 Sept, 10:09
Баъзи аёллар шунчаки севилмайдиУлар инсоннинг қалбига кириб, бутун тақдирини ўзгартириб кетади.Улардан кейин инсон аввалги инсон бўлиб қолмайди.@tashxis
tashxis
22 Sept, 07:46
«Сентябрь» чемоданини йиғиштиряпти; «Октябрь»нинг қадам товушлари эса йўлакда...@tashxis
tashxis
22 Sept, 06:35edited
Танимасдан турли бўлмағур гапларни гапираётганлардан ҳеч қачон ҳафа бўлма, зотан итлар танимаганларга воввуллайди.Ҳулкар Вафо@tashxis
tashxis
22 Sept, 05:03
Ҳар нарса билан курашиб бўлмайди, ҳар ишни ҳам мукаммал уддалаб бўлмайди. Ҳар доим мантиқ билан яшашнинг ҳам иложи йўқ.Баъзан ҳаммасини ўз ҳолига қўйиш керак. Баъзан хотиржамликка эришиш учун курашиш ўрнига енгилишни ҳам билиш керак.@tashxis
tashxis
22 Sept, 03:01
Ҳақиқатнинг овози баланд бўлмайди. Аксинча, уни пасайтиришга уринганларнинг шовқини баланд бўлади.@tashxis
tashxis
22 Sept, 02:02edited
Маст келибдиСозанда, бу пардани черт — ёримиз маст келибди, Бу мусаффо, вафодор ҳаёт ҳам маст келибди.Қаҳр либосин кийса ҳам, чақмоқ каби танирман уни, Зеро, у бизга неча бор шу ҳолда маст келибди.Сувимизни тўкса ҳам, кўзамизни синдирса ҳам, Эй биродар, дам урма — бу дам соқий маст келибди.Мастлигидан маст қиламан деб, ўзим ҳам унинг жамолига мастман, У эса табассум қилади: «Қара, бу соддадил қай йўлдан маст келибди!»Унга дедим: «Агар мен ўлсам, қабримга келарсанми?» Деди: «Бу гўзал чеҳрали ёр маст келса, қабрингдан ўзинг отилиб чиқасан!»Жалолиддин Румий@tashxis
tashxis
22 Sept, 01:01
На тақвони эплай олдик, на тавбани... На айтилганни қилдик, на ваъдада турдик...@tashxis
tashxis
21 Sept, 23:00
#Хайрли_тонгАссалому алайкум!Тонгингиз хайрли бўлсин. Кунингиз файзли ўтсин. Қалбингиз хотиржам бўлсин. Ризқингиз баракали бўлсин. Дуоларингиз қабул бўлсин.@tashxis
tashxis
21 Sept, 14:16edited
Одам бахтли бўлиши учун тақдиридан рози бўлишни ўрганиши керак.Агар тақдиридан рози бўлмаса, борига қаноат қилмаса, қасрларда ҳам ҳаловат топмайди. Агар розилик билан қаноат бўлса, кулбада ҳам роҳат қилади...Борига қаноат қилинг!"Қалбга таскин битик" лардан@tashxis
tashxis
21 Sept, 11:28edited
Юз йилдан сўнг қабрим ёнидан ўтиб қолсанг, Кафанимни йиртиб, яна сенга ошиқ бўламан!@tashxis
tashxis
21 Sept, 10:36
Эй дўст, фикрлашга замон қолдиргин, Ўзингдан яхши бир гумон қолдиргин. Ким билан урушсанг, масофа сақла, Яна ярашмоқа имкон қолдиргин.Мирзо Кенжабек@tashxis
tashxis
21 Sept, 08:55edited
Осон бўлмаяпти сизни унутишОсон бўлмаяпти сизни унутиш, Сиздан узолмадим умидим ҳамон.Ёдимга тушсангиз нимадир бўлиб, Ҳаёлим кетади яна сиз томон.Ва юравераман мен сизни ўйлаб, Баъзида уйқусиз ўтар тунларим.Қайтаришса эди сизларни тезроқ, Менинг бировларда юрган пулларим!@tashxis
tashxis
21 Sept, 07:29
Агар инсон бировнинг уни хорлашига йўл қўйса, кўз ёш тўкишга ҳам тайёр туриши керак.Антуан де Сент-Экзюпери@tashxis
tashxis
21 Sept, 06:25
Ризқ топиш учун меҳнат қилаётганингда кийиминг кир бўлса, хижолат бўлма.Бу ҳол башанг кийиниб олиб, бошқалар берган таомни ейишингдан афзалдир.@tashxis
tashxis
21 Sept, 05:41edited
Баъзан, аниқ кўриш учун яқинлашиш эмас узоқлашиш керак.Максим Горький@tashxis
tashxis
21 Sept, 04:03
Сени ерга уришяптими?Ҳафа бўлма, чунки улар сенинг юксакда эканингни тан олишмоқда.Фақат юқорида турган нарсанигина пастга тортиш мумкин.Шамс Табризий@tashxis
tashxis
21 Sept, 03:04
Тажриба бебаҳодир, лекин буни ўз ёшлигинг билан тўлашинг керак.С.Харви@tashxis
tashxis
21 Sept, 01:00
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади...Ибн Атоуллоҳ Сакандарий@tashxis
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
