gram news
Tahlil360 channel avatar

Tahlil360

@taxlil_360

ProjectsKKOther

1,900subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Tahlil360

    21 Sept, 21:31

    Исроилнинг 12-канали:Исроил Эрон билан эҳтимолий янги тўқнашувга тайёргарлик кўрмоқда.@Taxlil_360
  • Tahlil360

    21 Sept, 20:03

    Яман | Саудия ҳаво зарбаси Боб ал-Мандаб яқинидаги маҳаллий бозорни нишонга олдиЯман Ҳусийлари эълон қилган видеоларда, уларнинг билдиришича, Саудия Арабистони ҳаво зарбаси Боб ал-Мандаб бўғози яқинидаги қишлоқлардан бирида жойлашган маҳаллий бозорни нишонга олгани акс этган.Ҳусийлар ҳозирда Саудия қўллаб-қувватлайдиган ҳукумат кучларидан тортиб олинган, Боб ал-Мандаб бўғозига туташ стратегик соҳил ҳудудларини назорат қилмоқда.@Taxlil_360
  • Tahlil360

    20 Sept, 04:01

    🇸🇾🇸🇦🇾🇪Сурия Саудия Арабистони валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг Ҳусийларга қарши курашиш учун Яманга ҳарбий бўлинмалар юбориш ҳақидаги илтимосини рад этди.Хабарларга кўра, Дамашқ Ар-Риёдга айни пайтда ўз армиясини қайта ташкил этишга эътибор қаратаётгани ва учинчи томонлар иштирокидаги можароларга аралашиш нияти йўқлигини билдирган.Манбанинг даъво қилишича, Муҳаммад бин Салмоннинг Ҳусийларга қарши урушда ҳимоя ва ҳарбий иштирок сўраб қилган мурожаатлари аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий томонидан рад этилган. Энди эса Сурия президенти Аҳмад аш-Шаръ ҳам бу илтимосни рад этган.@Taxlil_360
  • Tahlil360

    18 Sept, 16:33

    Jerusalem Post Исроил хавфсизлик манбаларига таяниб:Сурия Президенти Аҳмад аш-Шаръ мамлакат ресурслари ва халқаро ёрдамнинг катта қисмини йирик мунтазам армия тузиш ҳамда қурол тизимларини сотиб олишга йўналтирмоқда.Сурия ҳукумати инфратузилма ва қайта қуриш ишларига сармоя киритиш ёки аҳоли фаровонлигини яхшилаш ўрнига, ҳарбий салоҳиятини кучайтиришга урғу бермоқда ва ўзининг кенгайиш стратегиясини яширмоқда.Исроил армияси баҳоларига кўра, аш-Шарънинг ҳарбий режалари қулай фурсат келганда Ливандаги Ҳизбуллоҳ ва Ироқдаги Эронга яқин шиалар тузилмаларига зарба беришга қаратилган.Аш-Шаръ ўз кучларини шакллантириш анча илгарилаши ва АҚШнинг минтақадаги ҳарбий иштироки камайишини кутаётгани айтилмоқда. Бу унинг кейинги ҳаракатларига тўсқинлик қилишни қийинлаштириши мумкин.Германия бошчилигидаги Европа давлатлари қочқинлар оқимини камайтириш ва Сурия жанг ҳудуди сифатида
  • Tahlil360

    18 Sept, 16:03

    Туркиянинг Яман бўйича режаси: Анқара Ар-Риёдга стратегияни ўзгартириб, Ҳусийлар билан келишишни таклиф қилди Тахминан бир ой аввал туркиялик стратеглар Саудия Арабистонига Ямандаги можарони ҳал этиш бўйича кенг кўламли режа тақдим этган. Унинг асосий ғояси
  • Tahlil360

    18 Sept, 15:35

    Туркиянинг Яман бўйича режаси: Анқара Ар-Риёдга стратегияни ўзгартириб, Ҳусийлар билан келишишни таклиф қилдиТахминан бир ой аввал туркиялик стратеглар Саудия Арабистонига Ямандаги можарони ҳал этиш бўйича кенг кўламли режа тақдим этган. Унинг асосий ғояси — Ҳусийлар билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликдан воз кечиш, улар билан келишувга эришиш ва улардан умумий рақибга қарши фойдаланиш.Таклиф этилган концепцияга кўра, Ар-Риёд Яманнинг айрим ҳудудлари устидан назоратдан амалда воз кечиб, Ҳусийларнинг муайян ҳудудларда кучайишига йўл қўйиши мумкин. Бунинг эвазига ўзаро ҳужум қилмаслик ва бир-бирини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувлар тузилиши кўзда тутилган. Бу Саудия Арабистонига узоққа чўзилган можародан чиқиб, ўз чегараларини ҳимоя қилишга эътибор қаратиш имконини бериши мумкин.Саудия Арабистони хавфсизлигини таъминлаш учун Саудияни қўллаб-қувватловчи кучларнинг катта қисмини
  • Tahlil360

    17 Sept, 18:46

    АҚШ ва Исроил Туркияни Ямандаги урушга тортишни истамоқда Бунинг учун Исроил ва Форс кўрфази ОАВлари Ҳусийлар кеча Каъбага ҳужум қилди, деган хабарларни тарқатди. Аммо улар фойдаланган видео 2025 йил 12 сентябрга тегишли бўлиб, Ямандан Исроилга қарата учирилган
  • Tahlil360

    17 Sept, 18:17

    АҚШ ва Исроил Туркияни Ямандаги урушга тортишни истамоқдаБунинг учун Исроил ва Форс кўрфази ОАВлари Ҳусийлар кеча Каъбага ҳужум қилди, деган хабарларни тарқатди. Аммо улар фойдаланган видео 2025 йил 12 сентябрга тегишли бўлиб, Ямандан Исроилга қарата учирилган ракеталар билан боғлиқ.Бу хабарлар ортидан АҚШ расмийлари Туркия ва Покистонни «Маккани ҳимоя қилиш» учун Ҳусийларга қарши урушга қўшилишга чақирди.Ал-Ақсо масжидини бузиб, унинг ўрнида Сион маъбадини қуришга тайёрланаётганларнинг Масжидул Ҳаромни «ҳимоя қилиш» ҳақида қайғураётгани — нақадар ғалати!@Taxlil_360
  • Tahlil360

    17 Sept, 01:30

    🇸🇦 Саудия Арабистонида ҳаво ҳужумларига қарши ракеталар захираси камайиб бормоқдаЯмандаги Ҳусийларнинг давом этаётган ҳужумлари фонида Саудия Арабистонининг ҳаво ҳужумларини қайтариш учун мўлжалланган ракеталари захираси камайиб бормоқда.Шу сабаб Қироллик Франция, Буюк Британия, Покистон ва Мисрдан ҳаво мудофааси бўйича ёрдам сўраган.@Taxlil_360
  • Tahlil360

    16 Sept, 15:36

    https://youtu.be/ZSl_iF6YYmQ?si=EXbSUH0t4hiW3d1T
    YouTubeO'ZBEKXON-RIM SAFARI 1324-YILO'zbekxon, 1320-yildan boshlab Qora dengiz atrofidan Rim nazoratidagi Frakiya hozirgi Bolqonga o‘lja uchun kichik bo‘linmalar yubora boshladi, eng yirik to‘qnashuv esa 1324-yillarda hozirgi Istanbul yaqinidagi Edirneda yuz berdi.
  • Tahlil360

    16 Sept, 14:30

    АҚШ чекловларни олиб ташлаб, Исроилни қуроллантирмоқдаАҚШ Исроилга сўнгги йиллардаги энг йирик 2 минг фунтлик оғир авиабомбалар етказиб беришга тайёрланмоқда. The Washington Post маълумотига кўра, 2,8 миллиард долларлик пакетга 20 мингта MK-84 авиабомбаси, шунча BLU-117 ҳамда бункерлар ва мустаҳкамланган ерости объектларини нишонга олиш учун 20 мингта I-2000 тешиб кирувчи жанговар каллак киритилган. Ҳар бир ўқ-дорининг оғирлиги қарийб 900 килограмм.Битим ҳали якуний тасдиқланмаган, аммо у норасмий равишда Конгресснинг тегишли қўмиталарига тақдим этилган. Харид асосан АҚШ ҳарбий ёрдами дастури орқали молиялаштирилади: Вашингтон Исроилга маблағ ажратади, бу маблағлар эса кейинчалик Америка қурол-яроғ ишлаб чиқарувчиларига қайтиб боради.Етказиб бериш кўлами ўз-ўзидан ҳам катта аҳамиятга эга. Байден 2024 йилда бундай бомбаларнинг аҳоли зич яшайдиган Ғазо ҳудудларида қўлланишидан
  • Tahlil360

    16 Sept, 03:11

    Трамп Эронга қарши уруш бўйича қўллаб-қувватловни йўқотмоқдаАҚШ Вакиллар палатаси Трамп Конгресс розилигисиз олиб бораётган Эронга қарши ҳарбий кампанияни тўхтатишни талаб қилди. Резолюция 220 овозга 204 овоз билан қабул қилинди. Демократларга кўпчиликни таъминлашда республикачиларнинг бир қисми ҳам қўшилди.Бу президент ваколатларини чеклашга қаратилган учинчи уриниш. Аввалги ташаббуслар Сенатда ўтмаган ёки Оқ уй қаршилигига дуч келган. Бу сафар ҳам шундай бўлиши эҳтимол қилинмоқда.Аммо масала энди резолюциянинг тақдиридагина эмас.Уруш қарийб етти ойдан бери давом этмоқда ва бюджетга 38 миллиард доллардан ортиқ харажат келтирган. Бензин нархи ошмоқда, инфляция яна сайловлар кун тартибидаги асосий мавзулардан бирига айланди, Трамп ваъда қилган тезкор ғалаба эса тобора Яқин Шарқдаги навбатдаги чўзилган урушни эслатмоқда.Оралиқ сайловларга икки ойдан ҳам кам вақт қолди.
  • Tahlil360

    15 Sept, 13:42

    🇾🇪 Ҳусийлар:Ал-Жавф шарқида Саудия кучларига тегишли ҳарбий тўпланмаларга зарба берилгани ва кўплаб ҳарбий техникалар ёқиб юборилгани акс этган кадрлар.@Taxlil_360
  • Tahlil360

    14 Sept, 21:06

    🇮🇱 🇸🇾Исроил ҳарбийлари «Дамашқни эгаллаш»га чақирмоқдаБосқинчи Исроил армиясининг 210-дивизияси захирадаги офицерлари амалдаги чекловларни танқид қилиб, Сурия ҳудудига бостириб киришни янада чуқурлаштиришни талаб қилмоқда. Исроилнинг юқори мартабали офицери Walla нашрига захирадаги ҳарбийлар орасидаги кайфият ҳақида гапириб: «Ҳарбийлар Дамашқни эгаллашни истайдими? Кўпчилиги истайди», — деди.⚔️ Босқинчи Исроил армияси Сурия ҳудудидаги 10 та ҳарбий объектни назорат қилиб турибди ва узлуксиз амалиётлар ўтказмоқда. Яқинда Байт Жин (Жўлон тепаликларидан 11 км масофада) ва Қунайтира атрофида бронетехника иштирокидаги рейдлар ҳамда артиллерия зарбалари чоғида Исроил кучлари 14 нафар оддий фуқароларни ўлдирган.2024 йил декабрида Асад режими қулаганидан кейин фаоллашган Исроилнинг
  • Tahlil360

    14 Sept, 18:22

    Саудия Арабистонининг асосий Шарқ–Ғарб нефть қувури дронлар ҳужумидан сўнг 3–5 ҳафта давомида асосан ишламаслиги мумкинҲусий кучлари Қизил денгиздаги денгиз қатнови йўллари бўйлаб таъсир доирасини кенгайтираётган бир пайтда, Саудия Арабистонининг муҳим Шарқ–Ғарб нефть қувурига дронлар билан зарба берилди. Қувурнинг катта қисми уч ҳафтадан беш ҳафтагача ишдан ташқарида қолиши мумкин, бу эса жаҳон бозорида нефть таъминотини янада қисқартириши эҳтимолини оширмоқда.Қувур чекланган қувватда ишлашда давом этиши мумкин, аммо расмийлар у орқали аниқ қанча нефть ўтказилиши мумкинлигини ҳозирча айта олмаган.@Taxlil_360
  • Tahlil360

    14 Sept, 04:30

    Саудия Арабистони ҳусийларга қарши Исроилдан ёрдам сўрадиСаудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Яманда вазият кескинлашгани ортидан Исроилдан ёрдам сўраган. Бу ҳақда исроиллик журналист Дани Закен хабар берди.Маълум қилинишича, Саудиянинг сўрови АҚШ Марказий қўмондонлиги — CENTCOM орқали Исроилга етказилган.Ар-Риёдга, аввало, шошилинч разведка маълумотлари керак. Ҳусийлар стратегик аҳамиятга эга бўлган Боб-ал-Мандаб бўғози ҳудудига яқинлашган. Бу бўғоз Қизил денгиз орқали ўтувчи муҳим халқаро денгиз йўлларидан бири ҳисобланади.Ҳусийларнинг олдинга силжиши Қизил денгиздаги кемалар ҳаракатига ва Саудия томонидан қўллаб-қувватланаётган кучларга хавф туғдирмоқда.Исроил эса Саудияга сунъий йўлдош ва радиоэлектрон разведка, дронлар орқали кузатув ҳамда ҳусийларнинг ҳаракати ҳақида маълумотлар тақдим этиши мумкин. Шунингдек, уларнинг қўмондонлик марказлари, ракета
  • Tahlil360

    13 Sept, 09:46

    🇾🇪 Ҳусийлар Боб ал-Мандабда Саудия кемаларига таҳдид қилди, АҚШ ва Исроилни нишон сифатида кўрсатмадиҲусийлар Боб ал-Мандаб бўғозидан ўтиш Саудия Арабистони кемаларидан ташқари барча тижорат кемалари учун хавфсиз эканини маълум қилди. Баёнотда АҚШ ёки Исроил кемаларига нисбатан янги таҳдид ёки тақиқ эълон қилинмади.Ямандаги Ҳусийлар бу баёнотни Қизил денгиз соҳилидаги стратегик нуқталар устидан назоратини кенгайтираётган бир пайтда берди.Эрон қўллаб-қувватлаётган Ҳусийларнинг ҳарбий матбуот котиби Яҳё Сарий жума куни:«Яман Қуролли кучлари Саудия кемаларидан ташқари барча компаниялар учун денгиз қатнови хавфсиз эканини тасдиқлайди», — деди.У Саудия кемаларига нисбатан аввал эълон қилинган қамал давом этаётганини билдирди.АҚШ ва Исроил кемаларига ўтиш тақиқланмадиБаёнотда АҚШ ёки Исроил кемаларига нисбатан янги таҳдид ёки денгиз қатновига
  • Tahlil360

    12 Sept, 00:48

    Ушбу саудиялик манбага кўра, ҳозир содир бўлаётган воқеаларнинг барчаси Ҳусий кучларини тор йўлакка сиқиб киритиш, кейин эса уларни қуршовга олиш режасининг бир қисми.Унинг талқинича, ҳукумат кучлари жанг майдонларида кам учрайдиган ўзига хос «гамбит»ни амалга оширмоқда: улар ҳал қилувчи зарба бериш учун атайлаб тактик ҳаракатлар ва стратегик чекинишлардан фойдаланмоқда.Шарҳловчи бу ҳаракатларни ҳатто Хельмут фон Мольтке ва Константин Рокоссовский каби машҳур саркардаларнинг стратегияларига қиёслаб, ҳукумат кучлари қулай фурсатни кутиб, кейин Ҳусийларга қарши ҳал қилувчи ҳужум бошлашини тасвирлайди.Ишонамизми?@Taxlil_360
  • Tahlil360

    11 Sept, 21:01

    10 кун ичида 100 мингга яқин ўзбекистонлик мигрант Россияни тарк этдиМиграция агентлиги маълумотларига кўра, 25 августдан 5 сентябргача Россиядан Ўзбекистонга 96 415 нафар фуқаро қайтиб келган. Улардан 54 885 нафари тўғридан-тўғри рейслар орқали, яна 41 530 нафари эса Қозоғистон орқали транзит йўли билан қайтган.Иқтисодчилар меҳнат мигрантларининг оммавий равишда ватанга қайтишини даромадлар пасайиши ва иш ҳақининг камлиги, шунингдек, Россиядаги ижтимоий-сиёсий беқарорлик ва хавфсизликка таҳдидлар билан боғламоқда.@Taxlil_360
  • Tahlil360

    11 Sept, 19:33

    🥰