Latest posts

Tayinlov.uz | Расмий канал
17 Apr, 07:07
Тошкент шаҳар ҳокимига янги “зам” тайинландиОбиджон Одилович Мўминов Тошкент шаҳри ҳокимининг ўринбосари – Уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.У 1987 йилда Навоий вилоятида туғилган. 2013 йилда Навоий давлат педагогика институтини, 2024 йилда эса, Россия Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси Давлат бошқаруви олий мактабини (магистратурани) тамомлаган.Тайинловга қадар Ўзбекистон Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида Кўп хонадонли уй-жой фондини бошқариш ва эксплуатация қилиш тизимини мувофиқлаштириш ҳамда реновация лойиҳаларини умумлаштириш департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
6 Apr, 11:14
Уйчи тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғиПатхиддинов Камолиддин ХабибуллаевичК.Х.Патхиддинов 1987 йилда Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 2008 йилда Наманган муҳандислик-педагогика институтини агроинженерия, 2025 йилда Наманган муҳандислик қурилиш институтини бино иншоотлари қурилиши мутахассислиги бўйича тамомлаган.Меҳнат фаолиятини 2008 йилда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги мелиоратив экспедицияси иш юритувчиси вазифасидан бошлаган. 2011-2014 йилларда "Prosperus Telekom" МЧЖ директори, 2014-2017 йилларда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси қошидаги гидрогеология Мелиоратив Экспедицияси суғориладиган ерларнинг шўрланишини баҳолаш бўлими 1-тоифали техник-гидротехниги, Мелиоратив Экспедицияси мелиоратив тадбирлар дастурини шакллантириш сектори бош мелиоратори,
Tayinlov.uz | Расмий канал
6 Jan, 08:59
💼Касбий таълим агентлиги директорининг ўринбосарлари тайинландиҲукумат қарорига кўра, Шихназар Шарофаддинов ва Авзалхон Абдуллахонов Касбий таълим агентлиги директори ўринбосарлари этиб тасдиқланди.Tayinlovga oid maʼlumotlar va yangiliklarni yuborish uchun maxsus bot @Tayinlovbot Kanalga obuna boʻling: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
31 Dec 2025, 16:30
🎄 Қадрли Tayinlov_UZ Telegram канали обуначилари! 🎄Янги — 2026 йил муборак бўлсин! Янги йил ҳар бирингизга янги имкониятлар, барака, соғлиқ-саломатлик ва катта ютуқлар олиб келсин.Ортда қолган йил тажриба бўлди, олдимиздаги йил эса янада катта мақсадлар ва муваффақиятлар йили бўлишини тилаймиз.Ҳар бир тайинловингиз рост келсин, ҳар бир режангиз амалга ошсин! Tayinlov_UZ жамоаси сиз билан бирга ривожланишда давом этади. Ишончингиз ва қўллаб-қувватлашингиз учун миннатдормиз!✨ Янги йил муборак бўлсин! ✨ Ҳурмат билан, Tayinlov_UZ жамоаси
Tayinlov.uz | Расмий канал
30 Dec 2025, 04:34
Ширин шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқ депутатлари Ширин шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида яна бир ташкилий масала кўрилди.Депутатлар томонидан Камбарова Дилфуза Йигиталиевна Ширин шаҳар ҳокими лавозимига тасдиқланди.Маълумот учун: Дилфуза Камбарова 1975-йилда Гулистон шаҳрида таваллуд топган. Ушбу тайинловга қадар акциядорлик-тижорат Халқ банки Сирдарё вилояти минтақавий маркази Аёллар тадбиркорлигини қўллаб қувватлаш бўйича минтақавий марказ бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.Tayinlovga oid maʼlumotlar va yangiliklarni yuborish uchun maxsus bot @Tayinlovbot Kanalga obuna boʻling: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
30 Dec 2025, 04:32
⚡НАМАНГАН ВИЛОЯТИГА ЯНГИ БОШ ИМОМ-ХАТИБ ТАЙИНЛАНДИ📢 Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида Уламолар Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Унда бир неча масалалар қатори Наманган вилояти бош имом-хатиби Мусохон қори Аббосиддинов бошқа ишга ўтиши муносабати билан вазифасидан озод этилгани, Наманган шаҳар бош имом-хатиби вазифасида меҳнат қилаётган Абдуллоҳ домла Самадов Наманган вилояти бош имом-хатиби этиб тайинлангани эълон қилинди.ℹ️Абдуллоҳ домла Самадов 1972 йили Наманган шаҳрида таваллуд топган. 1998 йилда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтини тамомлаган. Наманган шаҳридаги “Боқи Полвон” жоме масжиди имом-хатиби ва шаҳар бош имом-хатиби вазифаларида ишлаб келган.🤲 Янги вазифага тайинланган
Tayinlov.uz | Расмий канал
28 Dec 2025, 01:17
Абдуманноп Абдураҳматович Бўриев Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили (бизнес-омбудсман) лавозимига тайинланди.Маълумот учун, Абдуманноп Бўриев 1986 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида туғилган. Бўриев янги лавозимга тайинланишидан аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фаолият юритган. У ерда коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ тизими масалалари билан шуғулланувчи қўмита аъзоси ҳамда ЎзЛиДеП партиясидан вакил бўлган. Шунингдек, Бўриев Фарғона вилояти Адлия бошқармасига раҳбарлик қилган, Адлия вазирлиги марказий аппаратида эса ташкилий назорат ва стратегик режалаштириш бўлимини бошқарган.Эндиликда Бўриевнинг асосий вазифаси хусусий бизнес манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат бўлади. У давлат органларининг тадбиркорлар фаолиятига ноқонуний аралашувига йўл қўймасликни, шунингдек,
Tayinlov.uz | Расмий канал
24 Dec 2025, 14:44
Абдулазиз Аққулов Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси лавозимига тайинланди.Бу ҳақида Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар қилмоқда.Умид Шадиев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси раиси лавозимидан озод этилди.Tayinlovga oid maʼlumotlar va yangiliklarni yuborish uchun maxsus bot @Tayinlovbot Kanalga obuna boʻling: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
23 Dec 2025, 02:44
#ТайинловНаманган давлат техника университети ректори Эргашев Ойбек КаримовичОйбек Эргашев 1982 йили Наманган вилоятининг Наманган туманида туғилган. 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институтини тамомлаган. Кимё фанлари доктори, профессор.Меҳнат фаолиятини 2003 йили Наманган муҳандислик-педагогика институти кимёвий технология кафедраси лаборатория мудирлигидан бошлаган.2006 йилдан 2011 йилга қадар Наманган муҳандислик-педагогика институти ассистенти, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси умумий ва ноорганик кимё институти аспиранти, ушбу институт кичик илмий ходими бўлиб ишлаган.2011 йилдан 2020 йилга қадар Наманган муҳандислик-технология институти умумтехника фанлари кафедра доценти вазифасини бажарувчи, кимё-технология кафедраси мудири вазифасини бажарувчи, кимё-технология кафедраси мудири, кимё-технология факултети декани, ўқув ишлари бўйича проректор
Tayinlov.uz | Расмий канал
9 Dec 2025, 17:07edited
#Tayinlov Abbosbek Sattarov Namangan shahar hokimining matbuot kotibi — axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi etib tayinlandi.Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
6 Nov 2025, 13:37
#Тайинлов✅Мирзоҳид Исмоилов Мухторали ўғли Нурафшон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари, шаҳар ҳокимининг матбуот котиби лавозимига тайинланди.✅Исмоилов Мирзоҳид Мухторали ўғли 1992 йил 14 март куни Фарғона вилояти Боғдод туманида туғилган. Маълумоти олий. “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирланган.Мирзоҳид Исмоилов тайинловга қадар "Водий ТВ" телеканалида мухбир, телеканал сухандони, муҳаррир лавозимида ишлаган. Шунингдек, "Зўр ТВ" телеканалининг Фарғона вилояти мухбири сифатида ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий мавзуларда ахборот лавҳаларини тайёрлаган. Шунингдек, Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ёшлар ишлари бўлимида фаолият юритган.✅Ижодий фаолияти давомида бир қатор кўрсатувлар муаллифи ва бошловчиси сифатида ҳам янги лойиҳаларнинг экранга чиқишига имкон берувчи ташаббусларни илгари сурган. Жумладан: "Халқ ичида", "Эъзоз ва
Tayinlov.uz | Расмий канал
2 Nov 2025, 07:24edited
Камалов Аюбхон Арибжанович Наманган шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди.У 2020 йилдан буён Марказий банк раиси ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётган эди.Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
31 Oct 2025, 18:54
Ayubhon Kamolov
Tayinlov.uz | Расмий канал
22 Jul 2025, 14:10
Йўлдошев Жасурбек Алишер ўғли - Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.Тайинловга қадар Ж.Йўлдошев Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси Архитектура ва ҳудудларни ривожлантиришни режалаштириш шўбаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.Хоразм вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси жамоаси Жасурбек Йўлдошевни янги масъулиятли лавозим билан табриклаб, келгуси ишларига омад тилаймиз!Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
22 Jul 2025, 10:24
Рахматуллаев Элдор Абдумуталович Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига тайинланди.Э.Рахматуллаев Наманган вилояти Норин туманида туғилган. Маълумоти олий. Мутахассислиги - муҳандис-қурувчи. 2014 йилда Наманган муҳандислик педагогика институтини тамомлаган.Меҳнат фаолиятини Наманган шаҳар Архитектура ва Қурилиш бошқармасида етакчи мутахассис вазифасида бошлаган.Тайинловга қадар Наманган шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари бош архитектор лавозимида ишлаб келаётган эди.Мазкур тайинлов Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан амалга оширилди.Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
17 Jul 2025, 22:41edited
ТаъзияБюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти Данғара тумани бўлими бошлиғи Тоштемиров Ферузжон Рустамович 35 ёшида вафот этди.Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
17 Jul 2025, 22:41
Дониёр Қодиров президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.Президент администрациясидаги ўзгаришлар доирасида Дониёр Бахтиёрович Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.Энди Қодиров Президент администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлайди.Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
17 Jul 2025, 22:40edited
ТайинловЗелимхон Ҳайдаров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.У бунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаментининг раҳбари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
17 Jul 2025, 22:40edited
ТайинловАбдулазиз Комилов Президентга маслаҳатчи этиб тайинланди.Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Абдулазиз Ҳафизович Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили лавозимидан озод этилди.Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Tayinlov.uz | Расмий канал
17 Jul 2025, 22:39edited
ТайинловЭркин Турақулович Юлдашев Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди ва Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.Демак, Эркин Турақулович ПАда коррупцияга қарши курашади.Тайинловга оид маълумотлар ва янгиликларни юбориш учун махсус бот @Tayinlovbot Каналга обуна бўлинг: ➢ 三 𝙏𝙖𝙮𝙞𝙣𝙡𝙤𝙫.𝙪𝙯 三
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
