Latest posts

Kun Uzunligi
20 Dec 2025, 07:48
⚡️Шавкат Мирзиёев Токиода «Марказий Осиё + Япония» ҳамкорлиги учун янги йўл харитасини таклиф қилди20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Токио шаҳрида бўлиб ўтган «Марказий Осиё + Япония» мулоқотининг биринчи саммитида иштирок этиб, минтақавий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди.Япония Бош вазири Санаэ Такаичи раислигида ўтган саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистон давлат раҳбарлари ҳам қатнашди. Томонлар «яшил иқтисодиёт», барқарор ривожланиш, транспорт, рақамли технологиялар, таълим ва инсон капитали соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Президент Мирзиёев Япония Марказий Осиё учун ишончли ва узоқ йиллик стратегик шерик эканини таъкидлаб, «Марказий Осиё – Япония 2040» ҳамкорлик стратегиясини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Шунингдек, саммитларни ҳар икки
Kun Uzunligi
10 Dec 2025, 16:55
Парагвай президенти Сантьяго Пенья 11-13 декабрь кунлари расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлади.Ташриф дастурига мувофиқ, Тошкентда бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон билан Парагвай ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш режалаштирилган.Қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат ва кимё саноати, рақамлаштириш, туризм ҳамда спорт соҳаларида амалий шерикликни ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилади.Парагвай етакчиси, шунингдек, Халқаро автомобиль федерацияси Бош ассамблеясида ва федерация шафелигида ўтказиладиган мусобақалар ғолибларини тақдирлаш маросимида иштирок этади.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://telegram.me/+J6aA2NLVK6xmMzgy
Kun Uzunligi
6 Oct 2025, 14:40
7 октябрдан Тошкентда Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги ишга тушади7 октябрдан бошлаб пойтахтнинг Шота Руставели кўчасида марказий автобус йўлаги фаолият бошлайди. Биринчи босқичда ушбу йўлак орқали 37-, 57- ва 58-сонли автобус йўналишлари ҳаракатланади.Йўловчилар учун муҳим маълумотлар:🔹 Автобуслар энди йўлнинг ўрта қисмидаги махсус йўлак орқали ҳаракатланади.🔹 Чиқиш ва тушиш фақат йўл ўртасидаги махсус платформаларда амалга оширилади.🔹 Платформага фақат белгиланган пиёдалар ўтиш жойи орқали чиқиш мумкин.🔹 Автобусни фақат олд томонидан айланиб ўтиш талаб этилади.Ҳайдовчилар учун қоидалар:🔹 Йўлнинг ўрта қисмидаги марказий йўлак фақат автобуслар учун мўлжалланган — бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши, тўхташи ёки кесиб ўтиши қатъиян тақиқланади.🔹 Марказий йўлакда автобусларга устуворлик берилиши лозим.
Kun Uzunligi
2 Sept 2025, 05:40
2 сентябрдан Пискент автополигонида автомобилларни синовдан ўтказиш амалиёти тўхтайдиЎзбекистон Техникавий жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълумотига кўра, истеъмолчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва сифати кафолатланмаган автомобилларни мамлакатга киритиш ҳамда жамоат йўлларида фожиали ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида, 2024 йилнинг 1 ноябридан Пискент синов мажмуасида транспорт воситалари Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган техник регламентга мувофиқ синовдан ўтказилган эди.Таҳлил натижалари шуни кўрсатдики, мамлакатга техник регламентга мувофиқ тасдиқланмаган енгил автомобиллар импорт қилинган ва уларнинг синовлари бирма-бир ўтказилишга мажбур бўлган.2024 йилга қадар фақат 3 та дилерлик маркази фаолият кўрсатган бўлиб, улар 15 та автомобил модели учун турини тасдиқлаш ҳужжатларини олган эди. Ҳозир эса, 21 та хорижий компаниянинг расмий дилерлари ўз фаолиятини бошлаган ва 100
Kun Uzunligi
2 Sept 2025, 04:55
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТ саммитида иштирок этдиТяньцзинь шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди.Хитой раиси Си Цзиньпин давлатимиз раҳбарини сўзга таклиф этишдан олдин, Ўзбекистон халқи ва президентини Мустақиллик куни билан табриклади. Шу билан бирга, Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз жадал ривожланаётгани ва ҳаёт сифати яхшиланганини мамнуният билан қайд этди.Президентимиз халқаро хавфсизлик, иқтисодий ҳамкорлик, логистика занжирлари, “яшил” трансформация ва Афғонистон масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди. Шунингдек, “ШҲТ университети”нинг онлайн кампусини яратиш, туризм ва тиббиёт туризмини ривожлантириш бўйича муҳим таклифлар илгари сурди.Йиғилиш якунида бир қатор муҳим ҳужжатлар, жумладан, Тяньцзинь декларацияси ҳамда ШҲТни 2035 йилгача ривожлантириш стратегияси қабул
Kun Uzunligi
29 Aug 2025, 11:54
Uzcard тизимидаги узилишлардан кейин мижозлар пул йўқотганини билдирди28 август куни Uzcard платформа ишида бир неча соатлик узилиш кузатилди. Бу вақт мобайнида картадан маблағ ўтказиш ва банкоматлар орқали ечиб олиш имконияти чеклангани қайд этилди.Шундан сўнг, бир қатор фойдаланувчилар операция амалга ошмаганига қарамай, карталаридан пул ечилганини маълум қилмоқда. Айримлар мурожаат марказига боғланишда ҳам қийинчиликка дуч келган, чунки кўплаб мижозлар пул йўқотиш билан боғлиқ хавотирда қўнғироқ қилган.Uzcard компанияси эса тизимда профилактика ишлари олиб борилганини билдириб, вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўради. Шу билан бирга, айни вақтда банкоматлар, терминаллар ва халқаро карталар орқали тўловларда қисқа узилишлар кузатилиши мумкинлиги огоҳлантирилди.Ҳозирча компания мижозлар йўқотган маблағлар қандай қайтарилиши ёки зарарларни қоплаш тартиби ҳақида аниқ маълумот
Kun Uzunligi
20 May 2025, 17:49
Сергели ва Юнусободни тезюрар автобус йўлаги боғлайди. Лойиҳа қиймати – 50 млн долларТошкентда йўл ўртасидан ўтувчи тезюрар автобус йўлаги (BRT) Янги Сергели, Шота Руставели, Шаҳрисабз ва Амир Темур кўчалари бўйлаб ўтади. Лойиҳа қиймати 50 млн долларга баҳоланган. Бу – Хитой компанияси билан тузилган 1 млрд долларлик келишувнинг бир қисми бўлиб, битимнинг камида йўл қуришга оид қисми (300 млн доллар) бўйича харажатлар 7 йил давомида давлат бюджетидан қопланади.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://telegram.me/+J6aA2NLVK6xmMzgy
Kun Uzunligi
20 May 2025, 17:00
Шавкат Мирзиёев Венгрия Бош вазири билан тор доирада музокаралар ўтказди.Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.Жумладан: • Қўшма инвестиция лойиҳалари портфели 500 млн долларга етгани, яна 1,5 млрд еврога яқин янги лойиҳалар тайёрлангани айтилди.• “OTP Bank” Ўзбекистонда молия бозорига киргани, автокредитлаш ва қўшма компаниялар ташкил этиш юзасидан келишувлар эришилгани таъкидланди.• Инфратузилма, қурилиш, кимё, фармацевтика, рақамли технологиялар ва саноат зонаси ташкил этиш юзасидан келишувлар бўлган.• 2025 йил — Ўзбекистон ва Венгрия маданияти йили сифатида нишонланиши таклиф этилди. “Лазги” балетини Будапештда саҳналаштириш, ўзбек маданияти кўргазмасини ўтказиш режалаштирилган.• Stipendium Hungaricum дастури доирасида таълим алмашинуви давом эттирилади, Венгрия ОТМлари филиалларини Ўзбекистонда очиш
Kun Uzunligi
20 Apr 2025, 18:21
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси 9 киши бўлиб ўйнаб, Осиё чемпионига айланди!Саудия Арабистонида ўтган ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубоги якунланди.Финалда Ўзбекистон U-17 жамоаси мезбонларга қарши 1-бўлимдаёқ 9 киши бўлиб қолишди. 40-дақиқада Нурбек Сарсенбаев эпизоддан сўнг рақибига зарба бергани учун, 45-дафиқада Миразиз Абдукаримов бирга-бир чиқиб кетаётган рақибни тўхтатгани учун қатарлик ҳакам томонидан четлатилди.Иккинчи бўлимда эса Ислом Исмоилов шогирдлари чинакам матонат кўрсатишди. Жамоа камчиликда қолганига қарамай, 2 та гол уришни уддалади. 50-дақиқада қўл билан ўйиндан сўнг белгиланган пеналтидан Муҳаммад Ҳакимов фойдаланган бўлса, 71-дақиқада Садриддин Ҳасаноов супер рейд уюштириб рақию дарвозабонининг оёқлари орасидан тўп киритди.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://telegram.me/+J6aA2NLVK6xmMzgy
Kun Uzunligi
19 Apr 2025, 19:40
🇷🇺🇺🇦 Россия президенти Пасха муносабати билан қисқа муддатли сулҳ эълон қилдиВладимир Путиннинг маълум қилишича, Россия Москва вақти билан 19 апрел соат 18:00 дан 21 апрел соат 00:00 гача барча ҳарбий ҳаракатларни тўхтатади."Ушбу давр мобайнида барча жанговар ҳаракатларни тўхтатишни буюраман. Киевни ҳам Пасха сулҳи доирасида Россиянинг қарорига эргашишга чақиpаман", — дея таъкидлади Путин.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://telegram.me/+J6aA2NLVK6xmMzgy
Kun Uzunligi
19 Apr 2025, 19:28
1-2 кунга четга чиқиб келганлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайдиЭндиликда божсиз товар олиб кириш лимитидан фойдаланиш учун фуқаро пиёда ёки темирйўлда кириб келаётган пайтда камида 2 кун, самолётда келаётганида эса камида 3 кун Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлиши керак. Ўзбекистон ҳукумати 1 майдан эътиборан шундай тартиб жорий этишга қарор қилди.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://telegram.me/+J6aA2NLVK6xmMzgy
Kun Uzunligi
16 Apr 2025, 14:26
🇨🇳 🚙 “Leapmotor” Ўзбекистонда расман иш бошлаш ниятида13 апрель куни “Leapmotor” компанияси расмий хат орқали Ўзбекистондаги техник тартибга солиш органларига расмий мурожаат билан чиққан.Унда компания C16 автомоделининг рўйхатдан ўтмаган дистрибьюторлар орқали олиб кирилганини тан олди ва бу билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга тайёрлигини билдирди.Мурожаатда компания, шунингдек, қуйидагиларни маълум қилган:- Компания фаолияти фақат расмий дистрибьютор орқали олиб борилади; - Рухсатсиз олиб кирилган автомобиллар учун кафолат ва хизмат кўрсатилмайди; - Яқин 14 кун ичида “UzTest” мутахассислари иштирокида компания заводида техник текширув ўтказилади. У ерда B10EV ва B10EREV моделлари бўйича синов натижалари тақдим этилади; - Транспорт воситаларини сертификатлаш жараёнлари яқин вақтда якунланади; - “UzTest” билан сифат назоратини кучайтириш мақсадида ҳамкорлик кенгайтирилади.К
Kun Uzunligi
11 Apr 2025, 18:17
Ўзбекистонда доимий аҳолининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли?Миллий статистика қўмитаси республика аҳолисининг неча фоизи меҳнатга лаёқатли эканлиги ҳақида маълумот берди.Унга кўра, Ўзбекистон Республикасида 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатидаги доимий аҳоли сони 37 миллион 697,8 минг кишини ташкил этган. Меҳнатга лаёқатли ёшдагилар умумий аҳоли сонининг 56 фоизи, яъни 21,1 миллион нафарни ташкил қилган.Доимий аҳоли сонининг 32,1 фоизи, яъни 12,1 миллион нафари эса меҳнатга лаёқатли ёшдан кичик эканлиги айтилди. Меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар доимий аҳоли сонининг 11,9 фоизи, яъни 4,5 миллион нафарни ташкил этган.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://telegram.me/+J6aA2NLVK6xmMzgy
Kun Uzunligi
11 Apr 2025, 18:02
Евро курси кескин, доллар ва рубль ҳам бироз кўтарилдиЎзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 14 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.Унга кўра, долларнинг расмий курси 11,95 сўмга ошди ва 12 980,33 сўмни ташкил қилди.Евро курси 436,37 сўмга кўтарилиб, 14 779,40 сўм этиб белгиланди.Россия рубли 2,14 сўмга ошди ва 154,51 сўмни ташкил қилди.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://telegram.me/+J6aA2NLVK6xmMzgy
Kun Uzunligi
11 Apr 2025, 17:56
Ўзбекистонда қайси соҳада янги корхоналар кўпроқ ташкил этилмоқда?Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида жами 21 346 та янги корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) ташкил этилган.Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 8 %га ошган.Улар соҳалар кесимида қуйидагича:савдо соҳасида — 7 255 тақишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида — 2 639 тасаноат соҳасида — 2 314 тасоғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида — 1 758 таяшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида — 1 618 тақурилиш соҳасида — 1 111 та
Kun Uzunligi
11 Apr 2025, 17:54
Ўзбекистон 2 ойда қарийб 1,6 минг тонна олма экспорт қилганМиллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 934,6 минг АҚШ долларига тенг бўлган 1 581 тонна олма экспорт қилган.Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1 272 тоннага ёки 5,1 баробарга ошган.2025 йилнинг 2 ойида Ўзбекистон энг кўп олма экспорт қилган давлатлар:Россия – 1 020 тонна;Қозоғистон – 341,4 тонна;Туркманистон – 148,6 тонна;Мўғулистон – 40 тонна;Бошқа давлатлар – 30,9 тонна.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!
Kun Uzunligi
4 Apr 2025, 06:58
Айни пайтда "Марказий Осиё - Европа Иттифоқи" саммитида иштирокчи делегациялар раҳбарлари кун тартиби юзасидан сўзга чиқмоқда.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://telegram.me/+J6aA2NLVK6xmMzgy
Kun Uzunligi
3 Apr 2025, 13:40
Ўзбекистон президенти Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси президенти Урсула фон дер Ляйен хоним билан учрашдиШавкат Мирзиёев Самарқандда Европа кенгаши президенти Антониу Кошта ва Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен билан учрашди. Томонлар савдо, инвестиция ва логистика соҳаларида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди.Музокарада 30 млрд евролик қўшма лойиҳалар портфели, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва Европа инвестиция банки билан муносабатлар муҳокама қилинди. Кенгайтирилган шериклик битими тайёрланаётгани таъкидланди. Европа раҳбарлари Ўзбекистондаги ислоҳотлар ва минтақада яхши қўшничилик сиёсатига юқори баҳо берди.Учрашувда «яшил» энергетика, рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммити ва «Глобал дарвоза» стратегияси кун тартибига алоҳида эътибор
Kun Uzunligi
1 Apr 2025, 14:49
Қозоғистон Президенти амалий ташриф билан Самарқандга келадиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 3-4 апрель кунлари амалий ташриф билан юртимизда бўлади. Бу ҳақда қўшни давлат Президенти матбуот хизмати хабар берди.Билдирилишича, Президент Тоқаев ташриф доирасида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши кутилаётган «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» саммитида иштирок этиши ва қатор учрашувларда қатнашиши режалаштирилган.Маълумот учун, жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида «Марказий Осиё – Европа Иттифоқи» биринчи саммити бўлиб ўтади. Илк марта ўтказилаётган ушбу йирик халқаро тадбир нафақат минтақа, балки Евросиё маконидаги барқарорлик ва ҳамкорлик истиқболларини белгилаб берадиган муҳим воқеа бўлиши кутилмоқда.Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://tel
Kun Uzunligi
25 Mar 2025, 18:57
Ўзбекистон Теҳронда Эрон билан дуранг ўйнадиЖЧ-2026 3-саралаш босқичи доирасида Эрон – Ўзбекистон учрашуви бўлиб ўтди.Эрон - Ўзбекистон 2:2Гол: Хожимат Эркинов (Фарруҳ Сайфиев) 16, 0:1, Меҳди Тареми 51, 1:1, Аббос Файзуллаев 55, 1:2, Меҳди Тареми 82, 2:2Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг!https://telegram.me/+J6aA2NLVK6xmMzgy
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
