Latest posts

bakiroo
14 Nov, 07:01
Газ етказиб беришнинг кунлик, ўнкунлик ва ойлик жадваллари тасдиқланадиЁзилишича, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик аҳамиятга эга истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланган (ҳали lex.uz’да кўринмади).2026 йил 1 октябрдан 2027 йил 31 мартгача амал қиладиган мазкур қарорга мувофиқ, мавжуд табиий газ ресурсларини оқилона тақсимлаш, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари, мактаблар, боғчалар, шифохоналар ва бошқа ижтимоий соҳа объектларини барқарор газ билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган.Энергетика вазирлиги “Ўзтрансгаз” АЖ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва бошқа масъул ташкилотлар билан биргаликда мавжуд газ ресурслари ҳамда об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб, табиий газ етказиб беришнинг ўн кунлик ва кунлик жадвалларини ишлаб чиқади. Ушбу жадваллар ҳар ойнинг 25-санасига қадар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича республика комиссиясига тасдиқлаш учун киритилади.Шунингдек, магистраль газ қувурларида босим пасайиши ёки газ ресурслари ҳажмида кутилмаган ўзгаришлар юз берган тақдирда, газ тақсимотини тезкор қайта кўриб чиқиш чоралари кўрилади. Бунда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш устуворлиги сақлаб қолинади.Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича Республика комиссияси ҳар ойнинг охирги кунига қадар кейинги ой учун ҳудудлар ва йирик улгуржи истеъмолчилар кесимида табиий газ етказиб бериш жадвалларини тасдиқлайди.Ҳаво ҳарорати кескин пасайган даврда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан барқарор таъминлаш мақсадида бошқа тоифадаги истеъмолчиларга белгиланган тартибда вақтинчалик чекловлар жорий этилиши мумкин.Охирги кунларда ҳароратнинг пасайиши фонида метан заправкалар фаолияти тушдан кейин ва кечки соатларда тўхтатилмоқда. Кундуз кунлари эса узун навбатлар пайдо бўлган.TelegramMINENERGY.UZKuz-qiş mavsumida tabiiy gaz ta’minoti: aholi va ijtimoiy soha obyektlariga ustuvorlik beriladi Vazirlar Mahkamasining tegişli qarori bilan 2026–2027-yillar kuz-qiş mavsumida aholi, ijtimoiy soha obyektlari va strategik ahamiyatga ega iste’molçilarni tabiiy…6,020Open in Telegram
bakiroo
13 Nov, 16:21
ЯИМ 2027 йилда 232 миллиард долларга етиши прогноз қилинмоқдаБугунги катта йиғилишда жорий йил якунида мамлакатимиз иқтисодиёти камида 8 фоизга ўсиши, ялпи ички маҳсулот ҳажми 200 миллиард доллардан, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромад эса 5,2 минг доллардан ошиши кутилаётгани айтилган.Шунингдек, 2027 йилга мўлжалланган асосий макроиқтисодий прогнозлар кўриб чиқилган.Ҳисоб-китобларга кўра, ялпи ички маҳсулот ҳажми 2027 йилда 232 миллиард долларга (жон бошига ўртача 5 800 доллар) етиши прогноз қилинмоқда. Шу билан бирга, инфляция даражасини 2027 йилда 6 фоизга, 2028–2029 йилларда эса 5 фоизгача пасайтириш, олтинсиз экспорт ҳажмини 2027 йилда қарийб 40 миллиард долларга етказиш назарда тутилган.Тақдимотда 2027 йил учун Давлат бюджети даромадларини 416 триллион сўм, харажатларини эса 464 триллион сўм миқдорида белгилаш назарда тутилаётгани маълум қилинган. Бюджет лойиҳаси иқтисодий ўсишнинг 7 фоизлик прогнози асосида шакллантирилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президенти2027 йилги Давлат бюджети ҳам ижтимоий йўналтирилган бўладиПрезидент Шавкат Мирзиёев 2027 йил учун Давлат бюджетининг мақсадли кўрсаткичлари, асосий макроиқтисодий прогнозлар ҳамда бюджет-солиқ сиёсатининг устувор йўналишлари юзасидан йиғилиш ўтказди.11,800Open in Telegram
bakiroo
13 Nov, 14:30
5та вилоятда 98 бензин сотуви йўқ, энг қиммат пропан ЗоминдаСтатқўм бугун narx.stat.uz порталини ишга туширди.Портал орқали қатор муҳим индексларни — саноат нархлари ва уй-жой нархлари индексларини кузатиб бориш мумкин. Шу билан бирга, порталнинг энг қизиқ саҳифаси ёқилғи нархларини ҳудудлар қирқимида ва ҳафталик кесимда кўриш имконияти пайдо бўлгани билан боғлиқ. Ким билсин, балки бу келажакда инфляцияни ҳафталик кесимда тақдим этиб бориш йўлидаги биринчи қадамдир.Ёқилғи нархлари Ўзбекистонда куздан баҳоргача, ёздан қишгача доим долзарб масала. Кейинги пайтда бирон бир йил ё ой йўқки, олигархия ва монополистлар назоратидаги ёқилғи қимматлашмаса.Ёқилғи нархларини кузатиб туриб, айрим қизиқ ҳолатларга эътибор қаратмаслик мумкин эмас. Масалан, Сўхдан тортиб Мўйноққача ўнлаб туманларда 95 бензин йўқ, нақ 5та вилоятда 98 бензин сотувда мавжуд эмас. Тасаввур қилаяпмизми, қанчалик танловимиз ғариб ва хароблигини?Энг қиммат пропан эса Зоминда — 12 437 сўм.Охирги 3 ойда 95 бензин нархи Республика бўйича 14 726 сўмдан 17 016 сўмгача, пойтахт Тошкентда эса 15 894 сўмдан 18 870 сўмгача қимматлаган.13,200Open in Telegram
bakiroo
13 Nov, 12:01
Муқобил сценарийларда инфляция тезлашади, иқтисодий ўсиш эса секинлашади2027-2029 йилларга мўлжалланган макроиқтисодий прогнозлар доирасида асосий сценарийдан четлашишга олиб келиши мумкин бўлган кўплаб омиллар мавжудлигидан келиб чиқиб, инфляция ва бошқа макроиқтисодий кўрсаткичларга сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган айрим омиллар бўйича муқобил сценарийлар ишлаб чиқилган.Хусусан, қуйидаги омилларнинг макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозларига таъсири ҳамда улар рўёбга чиққан тақдирда пул-кредит сиёсатининг эҳтимолий жавоб чоралари баҳоланган.Савдо ҳамкорлари валюталари алмашув курсларининг сезиларли даражада қадрсизланиши таъсирида инфляция даражаси асосий сценарийга нисбатан 0,8-1 фоиз бандга юқори, иқтисодий ўсиш эса 0,1-0,2 фоиз бандга пастроқ шаклланиши мумкин.Глобал бозорларда нефть нархининг кескин ошиши таъсирида инфляция даражаси асосий сценарийга нисбатан 0,3-0,5 фоиз бандга юқори, иқтисодий ўсиш эса 0,3-0,4 фоиз бандга пастроқ шаклланиши мумкин.Жаҳон озиқ-овқат нархларининг сезиларли даражада ошиши офибатида инфляция даражаси асосий сценарийга нисбатан 0,2-0,4 фоиз бандга юқори, иқтисодий ўсиш эса 0,05-0,15 фоиз бандга пастроқ шаклланиши тахмин қилинмоқда.Банк тизимида рақобатнинг кучайиши ҳисобига иқтисодиётда кредитлаш фаоллигининг ошиши ҳисобига инфляция даражаси асосий сценарийга нисбатан 0,6-0,9 фоиз бандга, иқтисодий ўсиш эса 0,25-0,35 фоиз бандга юқори бўлиши мумкин.Регуляторнинг тушунтиришича, муқобил сценарий таҳлилининг асосий мақсади келгусида юзага келиши мумкин бўлган барча ҳолатларни олдиндан прогноз қилиш эмас, балки турли иқтисодий шароитларда пул-кредит сиёсатининг эҳтимолий йўналишларини баҳолаш ва зарур ҳолларда ўз вақтида, олдиндан чоралар кўришга тайёрликни таъминлашдан иборат.12,600Open in Telegram
bakiroo
13 Nov, 11:31
Янги Kia Seltos — ёрқин дизайн ва қулай харид шартлари!— Ойлик тўлов — 4 859 722 сўмдан — Бошланғич тўлов — 50% — Муддат — 36 ой | 0% йиллик ставка Бепул тест-драйвга ёзилинг ва тўлов жадвалини олинг!📍 Kia Sergeli 📞 +998(55)500-05-12 Молиявий маҳсулот “Universal bank” АТБ орқали тақдим этилади. Шартлар индивидуал ҳисобланади. Автомобилни суғурталаш мажбурий. Реклама11,800Open in Telegram
bakiroo
13 Nov, 08:10
2027 йилда инфляция 5%гача пасайиши учун қандай шартлар керак?Пул-кредит сиёсатининг 2027-2029 йилларга мўлжалланган асосий йўналишлари концептуал лойиҳасида макроиқтисодий ривожланишнинг асосий ва муқобил сценарийлари ишлаб чиқилган.Асосий сценарий ташқи ва ички иқтисодий шароитларнинг келгусида босқичма-босқич мувозанатлашувига асосланади. Хусусан, Яқин Шарқдаги можаронинг можаронинг фаол босқичдан чиқиши ва нефть нархларининг босқичма-босқич пасайиши, асосий савдо ҳамкорларида иқтисодий ўсишнинг мўътадил давом этиши, пул ўтказмалари ўсишининг ижобий шаклланиши ҳамда умумий фискал тақчилликнинг ЯИМга нисбатан 3 фоиз атрофида сақланиши назарда тутилган. Шунингдек, кредитлаш ва ички талаб ўсишининг мувозанатлашуви, тартибга солинадиган нархлар ислоҳотининг олдиндан эълон қилинган режалар доирасида якунланиши ва прогноз даврида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолик жараёни якунига етиши фараз қилинган.Ушбу шартлар амалга ошган тақдирда, иқтисодий ўсиш 2027 йилда 7-7,5 фоиз, 2028-2029 йилларда 6,5-7,5 фоиз атрофида шаклланиши ва иқтисодий фаолликнинг потенциал ўсиш суръатларига яқинлашиши прогноз қилинмоқда.Умумий инфляциянинг 2027 йилнинг иккинчи ярмида 5 фоизлик таргетгача пасайиши, 2028-2029 йилларда эса ушбу даража атрофида барқарорлашиши прогноз қилинмоқда. Базавий инфляциянинг 2027 йилда 4-5 фоизгача пасайиши кутилмоқда.2027 йилда инфляцияни 2 фоиз банддан кўпроқ пасайтириш бир қатор иқтисодий шартларнинг амалга ошиши ҳамда тегишли чора-тадбирларнинг самарали давом эттирилишига боғлиқ.Биринчидан, 2026 йилда энергия ресурслари ва коммунал хизматлар тарифлари оширилишининг бирламчи таъсири йиллик инфляцияни ҳисоблашда базадан чиқиб кетиши кутилмоқда. Иккинчидан, қатъий пул-кредит шароитлари таъсирида ялпи талаб ўсишининг мувозанатлашуви ва инфляцион кутилмаларнинг пасайиши тахмин қилинмоқда. Учинчидан, ташқи нарх босимининг юмшаши ва ички таклиф имкониятларининг кенгайиши инфляцияни пасайишига омил бўлиши кутилмоқда.Регуляторга кўра, инфляцияни барқарор пасайтириш учун нархлар ошишининг иккиламчи таъсирларини жиловлаш, инфляцион кутилмаларни пасайишига шарт-шароитлар яратиш ҳамда ялпи талаб ўсишини иқтисодиётнинг таклиф имкониятларига мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга.12,800Open in Telegram
bakiroo
13 Nov, 07:33
Ipoteka bank OTP Group: фойданинг ўсиши сервис сифатининг яхшиланиши билан бирга кечмоқда2026 йил тўққиз ойи якунларига кўра, Ipoteka bank OTP Group соф фойдаси 56% га – 1,8 трлн сўмгача ўсди. Бунда банк БҲМСга кўра кетма-кет учинчи чорак Ўзбекистон банклари ўртасида соф фойда бўйича биринчи ўринни эгаллаб келмоқда.Активлар 16% га, операцион фойда – 39% га ўсди. Бу бизнеснинг ўсаётгани ва самарадорлиги ортаётганини кўрсатади.Мижозлар кўрсаткичларида ҳам ижобий динамика кузатилади: мижозлар садоқати индекси (НПС) бир йил олдинги 58% ўрнига 74% га етди, бўлимлар ва контакт марказидаги хизмат кўрсатиш баҳоси 90% дан ортди.Шу тариқа, банк трансформацияси даромадлилик ўсишида, бозордаги мақомнинг мустаҳкамланишида ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланишида акс этмоқда. ўзгачаси кўрсатилмаган бўлса, МҲХС бўйича.Батафсил: https://t.me/ipotekabankofficial/4123Реклама12,200Open in Telegram
bakiroo
13 Nov, 05:34
BYD Yuan Up: чайқовчи "маҳаллийлаштирувчиларнинг" қўли нимага тегса, ё дефицитга айланади ёки каррасига қиммат бўлади Учинчи ойдирки, Ўзбекистонда BYD Yuan Up электромобиллари сотувда йўқ. Мабодо шартнома топиб, тўлов қилсангиз, камида 3-4 ой кутасиз. ХуддиTelegrambakirooМетанда юрадиган Cobalt'дан Seagull электромобилига оммавий ўтиш қандай юз беради? Албатта, электромобилда такси хизматини кўрсатувчи ўзини ўзи банд қилган фуқаролар сонини 300 минг нафарга етказиш вазифаси қўйилгани жуда хурсанд қилади. Бу ҳар 3 таксичидан…16,500Open in Telegram
bakiroo
22 Sept, 14:37
Муқобил сценарийларда инфляция прогнозлари қандай? Биринчи муқобил сценарий 2026 йилнинг II чораги бўйича Пул-кредит сиёсати шарҳида тартибга солинадиган нархларнинг ўзгариш кўлами, минтақадаги ёнилғи таклифи ва буғдой нархлари бўйича ноаниқликларни инобатга6,880Open in Telegram
bakiroo
22 Sept, 11:15
Муқобил сценарийларда инфляция прогнозлари қандай? Биринчи муқобил сценарий2026 йилнинг II чораги бўйича Пул-кредит сиёсати шарҳида тартибга солинадиган нархларнинг ўзгариш кўлами, минтақадаги ёнилғи таклифи ва буғдой нархлари бўйича ноаниқликларни инобатга олган ҳолда, асосий сценарийга қўшимча равишда 2та муқобил сценарий доирасида инфляция прогнозлари шартли равишда баҳоланган.Биринчи муқобил сценарийга кўра, асосий етказиб берувчи мамлакатларда нефтни қайта ишлаш қувватларининг вақтинча чекланиши ва ёнилғи экспортига жорий этилган чекловлар минтақада бензин таклифининг қисқаришига олиб келиши мумкин. Мазкур сценарийда автомобиль пропан ҳамда бензин нархларининг шартли қўшимча 15 фоизга ошиши назарда тутилган. Бунда нарх ошишининг умумий инфляцияга бирламчи тўғридан-тўғри таъсири 0,22 фоиз бандни ташкил этади.Ушбу сценарийда умумий инфляция 2026 йил якунида 6,8 фоиз даражасида9,590Open in Telegram
bakiroo
22 Sept, 10:40
ХДП транспорт тарифлари ошиши ва мактаб автобуслари масаласида ўз позициясини билдирдиТошкент жамоат транспортида йўл кира ҳақини ошириш таклифи нафақат иқтисодий, балки жиддий ижтимоий юкни юзага келтиради. ХДП расмий баёнот билан чиқиб, тарифларни белгилашда ташувчиларнинг зарарини ёпишдан аввал аҳолининг реал даромадлари ва оилавий харажатларини ҳисобга олишни талаб қилмоқда.Шунингдек, партия пойтахтда жорий этилиши кутилаётган School Bus (мактаб автобуслари) тизими ота-оналар учун қўшимча молиявий юкка айланмаслиги кераклигини таъкидлаган. ХДП позициясига кўра, ижтимоий тенглик ва болалар хавфсизлиги устуворлиги таъминланиши керак.Халқаро тажрибадан келиб чиқиб, ўқувчиларга имтиёзли тарифлар бериш ёки транспорт харажатларини қисман бюджетдан қоплаш таклиф этилмоқда.9,920Open in Telegram
bakiroo
22 Sept, 10:05
Капиталбанк The Bank of New York Mellon'да корреспондентлик ҳисобрақамини очди“Капиталбанк” АТБ дунёдаги йирик молиявий институтлардан бири – BNY (The Bank of New York Mellon) билан ҳамкорлик ўрнатиб, АҚШ долларида корреспондентлик ҳисоб рақамини очди. Мазкур қадам банкнинг тўлов инфратузилмасини диверсификация қилиб, ташқи иқтисодий фаолият юритувчи мижозлар учун халқаро ҳисоб-китоблар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.“BNY’да корреспондентлик ҳисоб рақамининг очилиши Капиталбанк халқаро инфратузилмасини ривожлантиришдаги муҳим босқичдир. Биз учун бу нафақат АҚШ долларида ҳисоб-китобларни амалга ошириш имкониятларини кенгайтириш, балки комплаенс жараёнларини ривожлантириш ҳамда бизнес юритишнинг халқаро стандартларига риоя этиш бўйича олиб борилган изчил ишлар натижасидир. Мижозларимизга халқаро амалиётлар учун кенгроқ имкониятлар яратиш мақсадида етакчи глобал молиявий10,000Open in Telegram
bakiroo
22 Sept, 07:44edited
Иқрор: Рақамли молиявий платформа Humo каби “хусусийлаштириладими”? Форумда ишга туширилганига ҳали кўп бўлмаган, нафақат банклар, ҳали кичик ва ўрта бизнес вакиллари моҳияти ва афзаллигини тўла тўкис тушуниб етмаган ва амалда фойдаланиб кўрмаган Рақамли11,100Open in Telegram
bakiroo
22 Sept, 07:30
Бюрократиясиз ЎзбекистонМуаммони энг яхши биладиган одам - унга дуч келган одам. Энг самарали ечимларни ҳам муаммога дуч келганлар бера олади."Бюрократияни бартараф этиш - 2030" лойиҳаси доирасида фуқаролар ва тадбиркорлар бюрократияни камайтириш ва йўқ қилиш бўйича таклифларини юборишлари мумкин.Таклиф ва ташаббусларингизни 20 ноябргача murojaat.byurokratiyasiz2030.uz порталига юборишингиз мумкин.TelegramStrategik rivojlanish va islohotlar agentligi - Rasmiy kanalHayotda to‘siqqa uchradingizmi? Befarq boʻlmang. Strategik rivojlanish va islohotlar agentligining «Byurokratiyasiz O‘zbekiston» jamoatchilik tashabbusiga qoʻshiling. Tashabbus 21-sentabrdan 20-noyabrgacha davom etadi. murojaat.byurokratiyasiz2030.uz12,000Open in Telegram
bakiroo
22 Sept, 04:30
Гўштнинг қимматлашиши тезлашган9-16 сентябрь ҳафтасида энг юқори қимматлаган маҳсулот помидор бўлиб қолган (+3,2%).Айни ҳафтада мол гўшти нархи 0,9%га, қўй гўшти нархи 0,7%га ошган. Энг қиммат мол гўшти Тошкент туманида (135 526 сўм), энг қиммат қўй гўшти эса Қарши шаҳрида (152 308 сўм) қайд этилган.18 сентябрь куни ва кеча гўштнинг улгуржи нархида ҳам навбатдаги сакраш кузатилган. Бунда мол гўшти 112 минг сўмгача (+2 минг сўм), қўй гўшти 129 000 сўмгача (+4 минг сўм) қимматлаган.Таҳлил қилинган ҳафтада муҳим озиқ-овқатлардан картошка (+3,0%), тухум (+2,8%), сабзи ва пиёз (+0,6%) сезиларли қимматлаган.12,600Open in Telegram
bakiroo
22 Sept, 03:48
Ҳовли шароитида кунига 3,5 млн даромад«Менинг томорқам» кўрсатувининг навбатдаги сонида Қашқадарё вилояти Нишон тумани «Пахтазор» маҳалласида яшовчи Бахтиёр Ҳусанов тажрибаси ҳикоя қилинди.У ўз хонадонида бройлер парваришлаб, сифатли парранда гўшти ҳамда «кефси» услубидаги тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган. Маҳсулотлар маҳаллий савдо дўконларига етказиб берилмоқда.Бахтиёр ака бу ишни пандемия даврида 50 дона товуқ билан бошлаган. Эндиликда бу бизнес 4–5 кишини иш билан таъминлаб, бутун оиланинг асосий даромад манбаига айланган.Тадбиркор фақат бу билан чекланмайди. У товуқни пишириб, маҳалладаги тўйлар ва йиғинлар учун ҳам етказиб беради.«Кефсини 30 килодан бошлагандик, ҳозир кунига 70 кило пишириб сотяпмиз», — дейди у.Бу орқали Бахтиёр ака кунига 3,5 млн сўмдан даромад қилмоқда. У «Агробанк» билан ҳамкорликни давом эттириб, бизнесини янада кенгайтирмоқда.
bakiroo
21 Sept, 16:30
"Маиший газ баллонлари етказиб бериш ...Ургут, Булунғур, Иштихон туманларида 60-70 кунгача чўзилди"“Ҳудудгаз Самарқанд” газ таъминоти филиали суюлтирилган газ таъминоти бўлими бошлиғи Маъруф Пардаев аҳолига пропан етказиб бериш тизимидаги муаммоларни тан олган. Пардаевга кўра, асосий муаммо — етарли миқдорда суюлтирилган газ етказиб берилишида.Ёз ойларида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларининг пасайиши, заводларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича техник жараёнлар амалга оширилиши сабабли белгиланган миқдордаги газ олинмаган. Натижада маиший газ баллонлари етказиб бериш даврийлиги 45 кун ошиб кетди, Ургут, Булунғур, Иштихон туманларида 60-70 кунгача чўзилган.Август ойининг иккинчи ярми ва сентябрь ойидан лимит бўйича тўлиқ суюлтирилган газ олиш бошланган ва айланма график асосида етказиб бериш изга тушмоқда. Пардаевнинг ваъдасига кўра, ой охирига қадар вилоят бўйичаUZA.uzГаз баллон тадбиркор томонидан етказиб бериладиШу йилнинг 27 июль куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган ёқилғи-энергетика тармоғидаги келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиш13,400Open in Telegram
bakiroo
21 Sept, 15:53
Aydarkul Resort - тайёр комплекс. Катта ҳудуд. Янги бизнес модели учун очиқ имкониятАйдаркўл соҳилидаги йирик Resort комплекси сотувда. Бу ерда инвестор биноларни эмас, шаклланган туризм инфратузилмасини харид қилади ва уни ўз концепцияси асосида ривожлантириши мумкин.Қиймати — 362,7 млрд сўм. Бошланғич тўлов - 15 фоиз, қолган маблағни 7 йилгача фоизсиз муддатли тўлов асосида амалга ошириш мумкин.Сотиб олиш учун боғланинг.+998 99 998 11 19Реклама
bakiroo
21 Sept, 14:18
Пропан раллиси давом этмоқда Жума, 18 сентябрдаги биржа савдоларида пропаннинг тоннаси яна 312 минг сўмга қимматлаб, 12,2 млн.сўмдан ошган. Сотув ҳажми 1 114 тоннага етган (4 сентябрдан бери 1 000 тоннадан кам сотилаётганди). Пропаннинг биржада кескин қимматлашганиTelegrambakirooАнтимонополия таътилдан қайтди: Пропан учун потолок спред 10 фоизга туширилган Spot’нинг ёзишича, Рақобат қўмитасининг тегишли кўрсатмаси (104/02−15-сон) билан 12 январдан бошлаб биржа савдоларида суюлтирилган газ сотиш нархининг ҳар бир сотувчи бўйича бошланғич…12,900Open in Telegram
bakiroo
21 Sept, 12:46
Пропан биржада 60%дан кўпга қимматлаган: энди 1 долларлик пропанни кўрамизми? Кечаги биржа савдоларида пропаннинг нархи бирданига 60,6%га ёки қарийб 4,5 млн.сўмга ошиб, 11,9 млн.сўмлик чегарадан ҳам ўтган. Бу нархда биржадан олинган пропан чакана савдолардаTelegramUZEXUZ18.09.2026-yilda o'tkazilgan savdo yakunlari bo'yicha ayrim tovarlar uchun shakllangan kunlik o‘rtacha narxlar ✅UZEX - hamkorlikdagi yutuqlar poydevori! 📱Website • 📱 Telegram • 📱 YouTube 📱 Facebook • 📱Instagram • 📱 X • 📱Bot13,400Open in Telegram
Links
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
