Latest posts

Toshkent viloyati
10 Sept, 06:54
Сенат алифбода тўртта ҳарфни ўзгартиришни маъқулладиҚонун қуйидаги ўзгаришларни назарда тутади:O‘ o‘ → Ö ö G‘ g‘ → Ğ ğ Sh sh → Ş ş Ch ch → Ç çҚонун кучга киргунига қадар амалдаги алифбо асосида расмийлаштирилган ҳужжатлар, миллий валюта ва қимматли қоғозлар тўсиқсиз муомалада қолади. Давлат органлари ва ташкилотларининг рамзий белгилари, пешлавҳа ва кўрсаткичлардан эса улар яроқсиз ҳолатга келгунига қадар ёки белгиланган муддатгача фойдаланишга рухсат берилади.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
10 Sept, 06:06
"Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва хусусийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент ФармониЭътиборингизга ҳавола этилмоқда.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
9 Sept, 11:47
📡 Рация қурилмасидан фойдаланишни режалаштиряпсизми?“Ўзкомназорат” инспекцияси эслатиб ўтади: супермаркет, меҳмонхона, қурилиш объекти ёки ресторанларда фойдаланиш учун рация қурилмасини харид қилишдан олдин муҳим қоидаларни билинг. Республикамиз ҳудудида рухсатномасиз фойдаланиш мумкин бўлган частоталар қуйидагилардан иборат:433.05–434.79 MHz – чиқиш қуввати 10 мW дан ошмаган.446.0–446.2 MHz – чиқиш қуввати 0.5 W дан ортиқ бўлмаган.❌ Ушбу диапазонлардан ташқарида ишлайдиган рацияларни рухсатномасиз ишлатиш мумкин эмас. Бошқа частотадан фойдаланмоқчи бўлсангиз, аввал албатта рухсатнома олишингиз шарт.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
9 Sept, 11:37
⚠️ Диққат! Базавий ҳисоблаш миқдори ошди — жарималар ҳам қимматлашди!1 сентябрдан Ўзбекистонда базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 412 минг сўмдан 440 минг сўмга оширилди. Шу сабаб БҲМга боғлиқ бўлган маъмурий жарималар миқдори ҳам қайта ҳисобланди.Масалан: Хавфсизлик камарини тақмаслик — 220 минг сўм Рульда телефондан фойдаланиш — 1 млн 320 минг сўм Тезликни 20 км/соатгача ошириш — 440 минг сўм Тезликни 40 км/соатдан ортиқ ошириш — 3 млн 960 минг сўм.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
7 Sept, 04:13
📅 7 сентябрь ҳолатига хорижий валюталар курслари1 АҚШ доллари – 11 785.30 сўм (−9.70) 1 евро – 13 695.70 сўм (−3.01) 1 фунт стерлинг – 15 949.05 сўм (+31.70) 1 Россия рубли – 136.13 сўм (+0.33) 1 юань – 1 756.14 сўм (+0.70) 1 Қозоғистон тенгеси – 25.90 сўм (+0.07) ——————— 📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
7 Sept, 03:41
Сиз қайси тоифадасизАгар уйингиз ишингиз бўлса дунёнинг 82 фоиз ахолисида йўқ нарса сизда борЯқинларга юбориб қўямиз📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
6 Sept, 15:00
#Диққат Эслатиб ўтамиз, эртадан Ўзбекистон талабалари учун ўқиш бошланади.7 сентябрдан олийгоҳларга янги қабул қилинган биринчи курс талабалари учун ўқув жараёни бошланади.Тошкентдаги олийгоҳларда биринчи жуфтлик соат 08:00 дан белгиланган.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
5 Sept, 11:28
Ичи қоралар учун махсус қўшиқ...📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
5 Sept, 06:49
"Ҳоким бува, мени уйлаб қўйинг!"Мана бу йигит Зойир Мирзаевга "Онам ва синглим менинг қарамоғимда. Уйланмоқчиман, ёрдам беринг" деди. Ўз ўрнида вилоят ҳокими ҳам "Қабул" деди ва ёшлар бўйича ўринбосари Отабек Султонбековга "тўй тараддудини бошлаш" бўйича топшириқ берди.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
5 Sept, 06:32
Президентнинг “Давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони матни📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
4 Sept, 06:33
"Архив иши тўғрисида"ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасиданҚонунга кўра, давлат органлари ва ташкилотларида, шунингдек давлат иштирокидаги корхоналарда, шу жумладан амалий эҳтиёж мавжуд бўлса уларга бевосита бўйсунадиган алоҳида бўлинмалар ва филиалларда ҳам, архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда идоравий архивлар мажбурий тарзда ташкил этилади.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
4 Sept, 03:51
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорлари билан:Мухсинхўжа Турсунхўжаевич Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимига тайинланди;Бехзод Анварович Мусаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори лавозимидан озод этилди.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
3 Sept, 17:21
☝️ Тўрт оёқли яхши, икки оёқли ёмон.— Telegram'да турли каналлар, блоглар бор. Охирги пайтларда менинг эътиборимни тортаётган блог бу — МОЛХОНА бўлмоқда.— Ҳам танқид, ҳам кайфият. Юқори савиядаги қочиримлари ўз ўрнида чиқмоқда. Бир кирсангиз, қайтиб чиқиб кетолмаслик хавфи бор!😉Ҳавола: @molxonauzb
Toshkent viloyati
3 Sept, 04:53
БҲМ ошди, жарималар ҳамЎзбекистон Республикаси Президентининг 23.06.2026 йилдаги ПФ-115-сонли Фармонига кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади.Бунда:ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;2026 йил 1 сентябрдан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.2026 йил 1 сентябрдан:меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.Энди жарималар суммаси ҳам олдингидек эмас. Демак янгиланган суммалар:
Toshkent viloyati
2 Sept, 13:10
Чорвачилик учун олинган кредитнинг 40% игача қисмини грант сифатида қайтариб берилади!Чорвачилик мажмуаларини қуриш, хўжаликни модернизация қилиш ёки гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш катта миқдорда инвестиция талаб қилади. Франция тараққиёт агентлиги (ФТА) иштирокида ва Европа Иттифоқи кўмагида амалга оширилаётган «Чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш» лойиҳаси фермерларга молиявий юкни камайтириш учун ажойиб имконият тақдим этади.Бу қандай ишлайди?Сиз лойиҳа доирасида 100 минг еврогача бўлган имтиёзли кредит олиб (3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йилгача муддатга), чорвачилик соҳасида иқлимга барқарор ва атроф-муҳитга безарар лойиҳангизни амалга оширасиз. Бажарилган лойиҳа иқлим барқарорлиги мезонларига мос келиб, объект ёки ускуналар фойдаланишга топширилгач, олинган кредитнинг бир қисми Европа Иттифоқи томонидан ажратиладиган грант маблағлари ҳисобидан
Toshkent viloyati
2 Sept, 06:55
Телеграмда фирибгарлар юбораётган иловани ишлаш кетма кетлигиБарча яқинларингизга юбориб огоҳлантириб қўйинг❗️📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
1 Sept, 09:36
Ўттиз беш йиллик мустақил тараққиёт йўлимиз бизга бир ҳақиқатни ўргатди: халқ ва давлат ягона мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилса, забт этиб бўлмайдиган марранинг ўзи йўқ.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
1 Sept, 05:41
🇺🇿Энг улуғ, энг азиз байрам — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги билан чин қалбдан самимий муборакбод этамиз!Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз дастурхони тўкин-сочин бўлсин!📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Toshkent viloyati
29 Aug, 15:21
Самарқанд-202629.08.2026 й✍️🌟@axborotuz
Toshkent viloyati
27 Aug, 10:31
👨💻 Интернет фирибгарлигини қандай аниқлаш мумкин?Қуйидаги белгилар асосида интернет фирибгарлигини аниқлаш мумкин:🟢жуда фойдали кўринадиган таклифлар; 🟢шошилтириш (“тезда пул ўтказинг”); 🟢матндаги хатолар (клон сайтлар); 🟢шубҳали ҳаволалар ва сайтлар.📍 @Toshvil | Тошкент вилояти
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
