Latest posts

Тошкенто • Тошкент янгиликлари
19 Oct, 16:21
🍂 Куз Ботаника боғини аста-секин олтинрангга буркамокда.Дарахт барглари сарғая бошлади, боғ эса янада гўзаллашмоқда. Кузнинг турфа ранглари орасида сайр қилиш, чиройли суратларга тушиш ва кузги кайфиятдан баҳра олиш учун айни вақти.Тошкенто • Тошкент янгиликлари
Тошкенто • Тошкент янгиликлари
19 Oct, 15:22
⚡️ Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда.Электр тармоқларидаги носозлик сабаб Қибрай, Тошкент ва Юнусобод туманларининг айрим ҳудудларида чироқ ўчган. Мутахассислар электр таъминотини тиклаш устида ишламоқда.Тошкенто • Тошкент янгиликлари
Тошкенто • Тошкент янгиликлари
19 Oct, 14:48
🏢 “Golden House"нинг мижозлари алданаётганини айтиб видео мурожаат қилиб чиқишибди.Компания вакиллари вазиятга изоҳ беришларини кутиб қоламиз.Тошкенто • Тошкент янгиликлари
Тошкенто • Тошкент янгиликлари
19 Oct, 14:18edited
📱 Beeline компанияси Perfectum’ни $207 млн га сотиб олади.Хариддан сўнг абонентлар учун алоқа қамрови яхшиланиши, интернет тезлиги ошиши ва 5G тармоғи кенгайиши кутилмоқда. Битимни октябрь ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.Тошкенто • Тошкент янгиликлари


Тошкенто • Тошкент янгиликлари
19 Oct, 08:12edited
⚡️ "Свет ўчмайди, деб ваъда беролмаймиз".У ўчади. Бу — техник қурилмалар билан боғлиқ жараён. Текис йўлда кетаётган машинанинг балони тешилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди-ку, тўғрими? Электр таъминотида ҳам авариявий узилишлар бўлиши мумкин.Сардор Исақулов, “Ҳудудий электр тармоқлари” раҳбари.Тошкенто • Тошкент янгиликлари


Тошкенто • Тошкент янгиликлари
19 Oct, 07:45edited
💳 Google Pay Ўзбекистонда ишга туширилди.Бу ҳақда Google Cloud вакили Марцин Красуски маълум қилди.Тошкенто • Тошкент янгиликлари


Тошкенто • Тошкент янгиликлари
19 Oct, 06:38
😷 Тошкент ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида 8-ўринни эгаллади — IQAir.19 октябрь соат 11:00 да ҳаво сифати индекси 158 AQI ни ташкил этди. Ҳаводаги PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия этган меъёрдан 12,8 баробар юқори экани қайд этилди.Тошкенто • Тошкент янгиликлари



Тошкенто • Тошкент янгиликлари
18 Oct, 14:25edited
🚷 Мовий гумбазлар хиёбонида жойлашган «Brasserie Park» ресторанининг ёзги майдончаси тротуарни тўсиб қўйгани аниқланди.Ҳокимлик ўтказган текширувдан сўнг қоидабузарликлар бартараф этилиб, пиёдалар учун эркин ўтиш имконияти тикланди.Тошкенто • Тошкент янгиликлари




Тошкенто • Тошкент янгиликлари
22 Sept, 18:47
🔥 Арча кўчадаги кафеларнинг бирида ёнғин бўлмоқда.🔤 Ёнғин соат 00:10 да ўчирилди, тан жароҳати олганлар йўқ — ФВВ.Тошкенто – Тошкент янгиликлари
Тошкенто • Тошкент янгиликлари
22 Sept, 18:08edited
🌫️ Эшонгузар ҳудудидаги айни дамдаги чангли ҳаво.Тошкенто – Тошкент янгиликлари
Тошкенто • Тошкент янгиликлари
22 Sept, 14:18edited
😷 Бугун соат 22:00 дан 01:00 гача Тошкентнинг аксарият ҳудудларида ҳаво сифати «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражагача ёмонлашиши мумкин.Экология қўмитаси кечки вақтларда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликни тавсия қилмоқда.Тошкенто – Тошкент янгиликлари


Тошкенто • Тошкент янгиликлари
22 Sept, 13:20
🚇 Тошкент метроси бир ҳафтада иккинчи бор рекорд янгилади.21 сентябрь куни метродан 1 181 581 нафар йўловчи фойдаланди — бу аввалги рекорддан 16 031 нафарга кўп. Октябрда эса кунлик йўловчилар сони 1,2 млнга етиши кутилмоқда.Тошкенто – Тошкент янгиликлари


Тошкенто • Тошкент янгиликлари
22 Sept, 10:53
😳 Ибн Сино маҳалласида эр-хотин ўртасидаги жанжалдан сўнг эр катта тезликда Спаркда келиб, аёлига тегишли BYDни атайлаб орқасидан ургани айтилмоқда.Тошкенто – Тошкент янгиликлари
Тошкенто • Тошкент янгиликлари
22 Sept, 05:56edited
🛵 Лутфий кўчасининг 2,4 кмлик қисмида велосипед, электросамокат, электроскутер ва бошқа микромобиллик воситалари учун махсус йўлак ташкил этилди.Тажриба муваффақиятли деб баҳоланиб, бундай йўлакларни бошқа кўчаларда ҳам ташкил этиш режалаштирилмоқда.Тошкенто – Тошкент янгиликлари
Тошкенто • Тошкент янгиликлари
21 Sept, 16:23
🅿️ Миллий кутубхона ортида 1,3 гектарлик ҳудудда пулли автотураргоҳ ташкил этилади.Ер участкасини электрон аукционга чиқариш режалаштирилмоқда. Ҳудуддан 10 йил муддатга фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритадиган хусусий шерик инвестиция мажбуриятларини бажариши, шунингдек, ҳудудни сақлаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни таъминлаши лозим бўлади.Тошкенто – Тошкент янгиликлари


Тошкенто • Тошкент янгиликлари
21 Sept, 15:29
🏦 Ўзбекистонда долларда пул сақлаш камаймоқда.Бир йилда банкларда хорижий валютада сақланаётган депозитлар улуши 24%дан 19%га тушган. Сўмдаги депозитлар эса қарийб 43%га ўсган.Тошкенто – Тошкент янгиликлари


Тошкенто • Тошкент янгиликлари
21 Sept, 12:21
🔥 Яшнобод туманидаги ҳонадонлардан бирида катта ёнғин чиққани хабар қилинмоқда.Ўт ўчирувчилар воқеа жойига етиб келишган.Тошкенто – Тошкент янгиликлари
Тошкенто • Тошкент янгиликлари
21 Sept, 11:33edited
Тошкентда қишда етарлича иситилмаган кўп қаватли уйларни текшириш бошланди.Энергия аудити ўтказиш мақсадида ўтган иссиқлик мавсумида белгиланган меъёрий талаблар даражасида иситилмаган кўп квартирали уйлар танлаб олинди. Ҳар бир уйда иссиқлик йўқотишларига сабаб бўлаётган асосий омиллар аниқланади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тегишли техник ечимлар ишлаб чиқилади.Тошкенто – Тошкент янгиликлари


Тошкенто • Тошкент янгиликлари
21 Sept, 10:46edited
☀️ Бу ҳафта Тошкентда ҳаво ҳарорати +32°C гача исийди.Ҳафта давомида асосан очиқ ва ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Кечалари ҳаво ҳарорати +15°C пасаяди.Тошкенто – Тошкент янгиликлари


Тошкенто • Тошкент янгиликлари
21 Sept, 06:51edited
💸 Тошкентда банк ходимлари фуқаронинг омонатидаги $300 мингни ўзлаштирди.Сергели туманида ўтказилган текширув давомида банк ходимлари фуқаронинг $500 минглик омонатидан $300 мингини қалбаки ҳужжатлар билан ўзлаштиргани аниқланган.Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.Тошкенто – Тошкент янгиликлари
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
