Latest posts

Homidjon Ishmatbekov
9 Sept, 17:07edited
Қуръони каримда ҳайратланарли маълумотлар«Кунлар» (الأَيَّام) сўзи — 365 марта эслатилган «Кун» (الْيَوْم) сўзи алоҳида — 30 марта эслатилган «Ой» (الشَّهْر) сўзи — 12 марта эслатилган «Одамлар» (النَّاس) сўзи — 50 марта эслатилган «Пайғамбарлар» (الأَنْبِيَاء) сўзи ҳам — 50 марта эслатилган «Эркаклар» (الرِّجَال) сўзи — 24 марта эслатилган «Аёллар» (النِّسَاء) сўзи ҳам — 24 марта эслатилган «Ҳаёт» (الْحَيَاة) сўзи — 145 марта эслатилган «Ўлим» (الْمَوْت) сўзи ҳам — 145 марта эслатилган «Уқубат/Жазо» (الْعِقَاب) сўзи — 117 марта эслатилган «Мағфират/Кечирим» (الْمَغْفِرَة) сўзи эса — 234 марта эслатилган (жазодан икки баравар кўп) «Аллоҳдан мағфират сўранглар, албатта У Ғафур (кечиримли) ва Раҳим (рахмли)дир.»https://t.me/tuhurTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
7 Sept, 15:11
Девордаги ёриқДевор ёриғида яшаб, диаметри ярим метрдан ошмайдиган кичик бир оламда кезгувчи ва умр бўйи ердан нон увоқларини уйига ташишдан иборат бир хил иш билан банд бўлган чумоли бутун борлиқни ана шу кичик ёриқдан иборат, деб тасаввур қилади. Унингча, ҳаётнинг ана шу нон увоғидан бошқа ҳеч бир мақсади йўқ, ундан ортиғи эса мавжуд эмас... У бундай тасаввур қилишда маъзур, чунки бу унинг сезги аъзолари етказа оладиган энг охирги чегарадир. Инсон эса ёриқ шунчаки девордаги бир дарз, девор эса хоналардан бирига тегишли эканини билади. Хона хонадонлардан бирида, хонадон эса кўп қаватли уйдаги ўнлаб шундай хонадонлардан биридир. Бино шаҳардаги маҳаллалардан бирида, маҳалла эса Қоҳирадаги бир нечта маҳаллалардан биридир. Қоҳира республика пойтахти, бу республика эса Африка номли кaтта қитъадаги бир нечта мамлакатлардан бири, холос... Шунингдек, фазода сузиб юрувчи «Ер шари» дебTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
7 Sept, 09:37
Бир аъробийдан сўралди: — Ҳеч жаннатга киришингни кўнглингдан ўтказганмисан? Аъробий деди: — Аллоҳга қасамки, унинг боғларида юришимга, ҳовузларидан сув ичишимга, дарахтлари соясида салқинланишимга, меваларидан ейишимга, салқин салқинларида истироҳат қилишимга, булоқларидан симиришимга ҳамда саройу қасрларидаги ҳурлари билан роҳатланишимга ҳеч қачон шубҳа қилмаганман. Унга айтилди: — Буни бирор қилган яхши амалинг ёки илгари қилган бирор эзгулигинг эвазига деб биласанми? Аъробий деди: — Аллоҳ таолога бўлган имонимдан, Олий ва Бaракотли бўлган Аллоҳдан ўзга ҳар бир сохта маъбудни инкор этганимдан кўра улуғроқ, шарафлироқ яна қандай яхшилик бўлиши мумкин?! Унга айтилди: — Гўноҳларингдан қўрқмайсанми? Аъробий деди: — Аллоҳ мағфиратни гуноҳлар учун, раҳматни хатолар учун, афвни эса жиноятлар (гуноҳ ишлар) учун яратган. У Ўзини яхши кўрганларни дўзах оловида азоблашдан кўра Карамлироқдир. БасTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
6 Sept, 13:07
Ҳотим ат-Тоий ва сахий болакайРивоят қилишларича, бир киши Ҳотим ат-Тоийдан сўради: «Эй Ҳотим, сахийликда сиздан ўзиб кетган бирор кимса бўлганми?» Ҳотим деди: «Ҳа, Тай қабиласидан бўлган бир етим болакай. Мен унинг ҳовлисига меҳмон бўлиб тушдим. Унинг бор-йўғи ўнта қўйи бор эди. У қўйлардан бирини сўйиб, гўштини пиширди ва олдимга келтирди. Тортилган таомлар орасида мия ҳам бор эди. Мен уни тотиб кўриб, жуда ёқтирдим ва: «Аллоҳга қасамки, бу жуда ширин экан!» дедим. Болакай ҳузуримдан чиқиб кетди ва мен билмаган ҳолда қолган қўйларни ҳам бир-бир сўйиб, мияларини менга тортиқ қилаверди. Жўнаб кетиш учун ташқарига чиққанимда, уй атрофида катта қон кўлмакини кўрдим ва унинг ҳамма қўйларини сўйиб бўлганини билдим. Унга: «Нима учун бундай қилдинг?» дедим. Бола: «Субҳаноллоҳ! Сизга ёққан нарсага эга бўлатуриб, ундан сизга бахиллик қилишим мумкинми?! Бу араблар учун ўчириб бўлмас хунук айбTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
6 Sept, 13:01
﴿وَرُسُلًا لَّمْ نَقْصُصْهُمْ عَلَيْكَ﴾ «Агар одамлар фазлингни билишмаса, қайғурма! Сенинг кимлигингни Аллоҳ билишининг ўзи кифоядир. Нуҳ алайҳиссаломнинг мезонига (тарозисига) уни биз таниганимиз ҳеч нарса қўшмайди. Шундек, биз уларни билмаганимиз сабабли, Аллоҳ бизга хабар бермаган пайғамбарларнинг мезонидан ҳам ҳеч нарса камаймайди. Ҳорун ар-Рашиднинг қўшинида йигирма минг мужоҳид бор эди. Улар ўз исмларини аскарлар рўйхатига (девонига) ёздирмас эдилар. Маошларини ҳам бирор кимса эмас, фақат Аллоҳ билсин деб олмас эдилар! Саиб ибн Ақраъ Умар ибн Хаттобга Наҳовандда шаҳид бўлган мусулмонларнинг хабарини келтирди. У одамларнинг кўзга кўринганлари ва ашрофларидан (кўзга кўринган катталаридан) бир неча кишининг исмини санаб, сўнг деди: «Ва бошқа оддий одамлардан ҳам бор, уларни мўминлар амири танимайди». Шунда Умар йиғлади ва деди: «Уларни Умар танимаса, нима қилибди! Меҳрибон АллоҳTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
6 Sept, 05:23
Бир киши қўй боқиб юрган чўпоннинг олдидан ўтиб, унга: — «Эй чўпон, сенда илмдан нима бор?» деди. Чўпон унга: — «Менда бешта калима (ўгит) бор. Агар сиз ҳам менга яна бештасини қўшганингиз-да, илмимни кўпайтириб олардим», деди. Киши унга: — «Аввал сен ўзингдаги калималарни айт-чи, балки мен унга яна қўшимча қилмасман?», деди. Шунда чўпон: — «Эй хожам! Биринчиси: мен рост сўз турганда, ёлғонни ишлатмайман. Иккинчиси: Ҳалол луқма турганда, ҳаромга бормайман. Учинчиси: Ўзимда айб турганда, одамларнинг айбини эсламайман (тилга олмайман). Тўртинчиси: Аллоҳ мени кўриб турганда, Унга осийлик (гуноҳ) қилмайман. Бешинчиси: Аллоҳ менга кифоя қилиб турганда, Унинг неъматига ношукрлик қилмайман», деди. Шунда ҳалиги киши чўпонга: — «Дарҳақиқат, сен аввалгилару охиргиларнинг илмини жамлабсан. Энди ўзингдаги шу беш сўзга мустаҳкам бўл, чунки уларга ҳеч нарсани қўшишнинг ҳожати йўқ (улар мукаммалдир)»,TelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
5 Sept, 17:48
Жума маърузаси: Мавлиди шариф фазилати (04.09.2026)
Homidjon Ishmatbekov
5 Sept, 12:54
Ғам инсонни еб битиради!Ибн ал-Қаййим «Тариқ ал-ҳижратайн» китобида шундай деган: «Ғам қалбни заифлаштиради, азму шижоатни сустлаштиради ва иродага зарар етказади. Шайтон учун мўминнинг ғам-андуҳга ботишидан кўра суюмлироқ нарса йўқ. Эзгуликка умид боғланг, уни топасиз!» Эй дўстим! Биз ичкаридан нур сочамиз ва ичкаридан ўчамиз! Ички дунёнгни ислоҳ қил, шунда кўзингга бутун олам гўзал бўлиб кўринади! Ғам инсонни мажозий эмас, ҳақиқий маънода еб битиради! Одамларнинг хасталиклари улар еган нарсалардан эмас, балки уларни ичидан еб битираётган нарсалардандир! Ғамгин инсон ҳамроҳлар билан хушнуд бўлмайди, таомдан лаззат олмайди. Ҳатто ғам-андуҳ меъдага тушган таомни заҳарга айлантиради! Кунлар ўзгариб туради, ҳаммамиз ҳам маҳзун бўламиз. Лекин ғамни ўткинчи меҳмон деб билганлар билан, уни доимий яшовчига айлантириб олганлар ўртасида катта фарқ бор. Ўрнингдан тур, қалбингдаги ғам тўзониниTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
5 Sept, 03:13
Дин Мол-дунё Илм Куч-қудрат Инсон ҳаётида муҳтож бўлган тўрт нарса, агар мезонни йўқотса, фитнага айланиши мумкин. Шунинг учун сура инсон қанча нарсага эга бўлмасин, ёдида тутиши керак бўлган ҳақиқатга қайтиш билан якунланади: «Ким Роббига рўбарў бўлишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Роббига қиладиган ибодатда ҳеч кимни шерик қилмасин» Миллионлаб мусулмонлар ҳар жума Каҳф сурасини ўқишларининг боиси шудир. Инсон ҳар ҳафта янги бир қиссага муҳтож бўлгани учун эмас. Балки у ҳар ҳафта, фитна унинг ҳаётига ўзи энг яхши кўрган эшикдан кириб келиши мумкинлигини эслаб туришга муҳтож бўлгани учундир. Инсон учун энг хавфли нарса ниманидир йўқотиб қўйиши эмас... балки нимагадир эга бўлиб, ўша нарса сабабли ўзини йўқотиб қўйишидир. Доктор Абдулкарим Баккорhttps://t.me/tuhurTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
5 Sept, 03:13
Нима учун айнан Каҳф сураси?Ҳар жума куни миллионлаб мусулмонлар Каҳф сурасини ўқишади... Баъзилар ундан оятларни ёд олади, ҳафтама-ҳафта такрорлайди, унинг фазилати ва у билан боғлиқ нур ҳақида келган хабарларни билишади. Биз бироз тўхталиб ўтишимизга арзийдиган бир савол бор: Нима учун айнан Каҳф сураси? Бир қарашда бир-биридан йироқ туюладиган қиссаларни — ғорга қочган йигитлар, икки боғ соҳиби, Мусо алайҳиссаломнинг солих банда билан сафари ва ер юзини кезиб чиққан буюк подшоҳни — ягона бир сурада жамлаган нарса нима? Эҳтимол, бу қиссалар кўринганидек бир-биридан йироқ эмасдир. Улар, аслида, инсоннинг фитнага учраган пайтидаги қиссасидир. Энг хавфлиси шундаки, фитна ҳар доим ҳам инсон қўрқадиган нарса кўринишида келмайди. Гоҳида у инсон яхши кўрадиган нарса қиёфасида келади. Сура қуйидагича бошланади: «Kitobни ўз бандасига туширган ва унда ҳеч бир эгрилик қилмаган Аллоҳга ҳамдTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 19:46
Басрада бир кишининг ажали яқинлашиб қолган эди. Аҳли-оиласи унинг атрофида йиғлаб ўтиришарди. У: «Мени ўтқазиб қўйинглар», деди. Уни ўтқазиб қўйишди. У отасига юзланиб: «Эй отам, сизни нима йиғлатмоқда?» деди. Отаси: «Эй ўғлим, сендан кейин ёлғиз қолишимни ва сени йўқотишимни эслаб йиғлаяпман», деди. Сўнг онасига ўгирилиб: «Эй онажон, сизни нима йиғлатмоқда?» деди. Онаси: «Сендан ажралиш алами ва сени йўқотиш қайғуси учун йиғлаяпман», деди. Сўнг аёлига ўгирилиб: «Сени нима йиғлатмоқда?» деди. Аёли: «Сиздаги яхшилик ва меҳрибонликни йўқотиб, бошқага муҳтож бўлиб қолишимдан йиғлаяпман», деди. Сўнг фарзандларига ўгирилиб: «Сизларни нима йиғлатмоқда?» деди. Фарзандлари: «Сиздан кейин етимлик хорлиги ва ғарибликдан йиғлаяпмиз», дейишди. Шунда у киши уларга қараб, ўзи ҳам йиғлай бошлади. Улар: «Сизни нима йиғлатмоқда?» деб сўрашди. У деди: «Мен шунинг учун йиғлаяпманки, сизларнинг ҳарTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 18:21edited
Мен хотиржамлик билан жавоб бердим: «Хижолат бўлма, хафа ҳам бўлма. Бу — сенинг отанг. Одамлар олдида ким бўлишингдан қатъи назар, уни ҳурмат қилиш, эъзозлаш ва бошини ўпиш сенинг бурчингдир. Катта бўласанми, кичик бўласанми, барибир отангнинг соясидасан ва ундан ҳеч қачон узиб бўлмайдиган қарзинг бор». Воқеа мушталашувгача боришига сал қолди, лекин ҳозир бўлганлар орага тушиб, бизни ажратиб қолишди. Мен уйни тезда тарк этдим ва ўша кундан кейин у одам билан бошқа кўришмадим. Орадан атиги бир йил ўтиб, ўша йигитнинг миясига қон қуйилиб (инсульт бўлиб), шол бўлиб қолгани ва тўшакка михланганини эшитдим. Энг аламлиси — у бир неча йил олдин отасидан жирганганидек, энди унинг хотини ва ўсиб келаётган фарзандлари унга қарашдан, хизматини қилишдан жиркана бошлашган эди. Орадан бир ой ўтар-ўтмас у вафот этди. Хулоса: Ота-онани ҳурмат қилиш, кексайганларида уларга ғамхўрлик қилиш ва ҳолиданTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 18:21
Нимани эксанг, шуни ўрасанБундан чорак аср аввал, талабалик йилларимда синфдошларимдан (курсдошимдан) бирининг уйига ифторликка таклиф қилиндим. Дастурхон ёзилиб, ҳамма унинг атрофида жамлангач, мезбон жўрамнинг отаси кўринмаганига ҳайрон бўлиб, у ҳақда сўрадим. Жўрам ўта совуққонлик ва беписандлик билан шундай жавоб берди: «Отам кексайиб қолган, соғлиғи туфайли қариндошлар ва ёшлар билан ўтиришни ёқтирмайди. Қолаверса, уларнинг олдида мени хижолатга қўяди». Унинг бу гаплари юрагимга чақмоқдек урилди. Жуда ғазабландим ва отасини дастурхонга олиб келиб, биз билан бирга ифторлик қилишига қасам ичдим. Нуроний отахон менинг ҳоли-жонимга қўймай чақирганимни эшитиб, иккиланиб, заиф қадамлар билан олдимизга келди ва хижолат чекиб узр сўради: «Болаларим, сизлар ёшсизлар, бемалол ўтиринглар. Мен бўлсам хаста одамман, сизларни хижолатга қўйишдан қўрқаман». Мен дарҳол ҳурмат ва самимият биланTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 17:56
Агар бир кишининг фарзандлари унинг тарбиясига ёки феъл-атворига мос келмаётганини кўрсангиз, уни айбламанг. «Фарзанд тарбиясида бепарво бўлибди» деган баҳона билан уни масхара қилманг, зажр қилманг ва ғийбат қилманг. Отамиз Одам алайҳиссалом икки ўғлининг тарбиясида камчиликка йўл қўймаган эдилар, шунга қарамай, улардан бири иккинчисини ўлдирди. Нуҳ алайҳиссалом ҳам фарзандлари тарбиясида камчилик қилмаган эдилар, шунга қарамай, улардан бири кофир бўлиб вафот этди. Яъқуб алайҳиссалом ҳам фарзандлари тарбиясида камчилик қилмаган эдилар, лекин улар ўз биродарлари Юсуф алайҳиссаломга ҳасад қилиб, ундан халос бўлиш учун уни қудуқ қаърига ташлашди. Бунинг бари шундаки: «Албатта, сиз ўзингиз суйган кишини ҳидоят қила олмассиз, лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишисини ҳидоят қилади. У ҳидоят топгувчиларни яхшироқ билувчидир» (Қасас сураси, 56-оят). Агар Аллоҳ сизга солиҳ фарзандлар ато этган бўлса,TelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 17:47
Қуръоний латоифлардан:«Оғир» (ثَقِيلًا — сақийлан) сўзи Қуръони каримда фақат икки ўринда келган: Биринчиси: ﴿إِنَّ هَؤُلَاءِ يُحِبُّونَ الْعَاجِلَةَ وَيَذَرُونَ وَرَاءَهُمْ يَوْمًا ثَقِيلًا﴾ «Албатта, анавилар шошилинч (дунё)ни яхши кўрурлар ва ортларидаги оғир кунни (унутиб) тарк қилурлар». (Ундан мурод: Қиёмат кунидир). Иккинчиси: ﴿إِنَّا سَنُلْقِي عَلَيْكَ قَوْلًا ثَقِيلًا﴾ «Албатта, Биз сенга оғир сўзни тушурамиз». (Ундан мурод: Қуръондир). Шундай экан, агар оғир кун (Қиёмат)дан нажот топмоқчи бўлсангиз, оғир сўз (Қуръон)ни маҳкам тутинг!https://t.me/tuhurTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 17:39
Мусибатлар — гуноҳларга каффоратдирАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Мусулмонга етадиган ҳар бир чарчоқ, хасталик, ташвиш, ҳафалик, азият ва ғам-андуҳ — ҳаттоки унга санчиладиган тикон сабабли ҳам Аллоҳ унинг хато-гуноҳларини кечиради». (Имом Бухорий ривоят қилган).https://t.me/tuhurTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 17:33
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ибн Аббосга қилган васиятлариИбн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларига мингашиб олган эдим. У зот дедилар: «Эй йигитча, мен сенга бир неча калималарни ўргатаман: Аллоҳни (Унинг буйруқларини) риоя қил — У ҳам сени риоя қилади. Аллоҳни ёдингда сақла — Уни қаршингда топасан. Агар сўрасанг, фақат Аллоҳдан сўра! Агар ёрдам истасанг, Аллоҳдан ёрдам сўра! Билиб қўйгинки, агар бутун уммат тўпланиб, сенга бирор фойда етказмоқчи бўлишса ҳам, фақат Аллоҳ сенинг пешонангга ёзган нарса билангина фойда етказа олишади. Агар улар тўпланиб, сенга бирор зарар етказмоқчи бўлишса ҳам, фақат Аллоҳ сенинг пешонангга ёзган нарса билангина зарар етказа олишади. Қаламлар кўтарилган, саҳифалар қуриган (тақдир битилган)». (Имом Термизий ривоят қилган ва «Ҳадис ҳасан-саҳиҳ», деган).https://t.me/tuhurTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 17:28
Қози ва ўғриБир киши иши кўрилиши учун қозининг олдига келтирилди. Қози ундан сўради: — Эй киши, айбинг нима? Киши босиқлик билан деди: — Ҳеч нарса жаноб, фақатгина найза бўйича келадиган бир арқонни ўғирлаб қўйдим. Қози ажабланиб деди: — Шундай калта арқонни ўғирлаганинг учун маҳкамага берилдингми? Киши бошини эгиб деди: — Ҳа, жаноб, чунки арқоннинг у бошида бир сигир ҳам бор эдида.https://t.me/tuhurTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 17:17
Абу Дужона розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида бамдод намозини ўқишга одатланган эди. Лекин у намозини тугатгач, дарҳол масжиддан шошиб чиқиб кетарди. Бу ҳолат Пайғамбар алайҳиссаломнинг эътиборларини тортди ва бир куни уни тўхтатиб, сўрадилар: — Эй Абу Дужона, Аллоҳдан бирор ўтинчинг (эҳтиёжинг) йўқми? Абу Дужона айтди: — Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, кўз очиб юмгунчалик муддат ҳам Ундан беҳожат бўла олмайман. Пайғамбар алайҳиссалом сўрадилар: — Унда нега биз билан намозни охиригача якунлаб, хоҳлаган нарсангни сўраб Аллоҳга дуо қилиб турмайсан? Абу Дужона айтди: — Бунинг сабаби шуки, менинг яҳудий қўшним бор, унинг хурмо дарахтининг шохлари менинг ҳовлимга тушиб туради. Кечаси шамол эсса, хурмолари менинг ҳовлимга тўкилади. Шунинг учун оч қолган фарзандларим уйғониб, ундан еб қўймасларидан олдин ўша тўкилган хурмоларни йиғиб, эгасига қайтариш учун масжидданTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Homidjon Ishmatbekov
4 Sept, 17:08
Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсаларга фақат Тоат-ибодат билан эришиладиПайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни саҳобаларига шундай дедилар: «Руҳул Қудус (Жаброил алайҳиссалом) қалбимга шуни солдики: ҳеч бир жон ўз ризқини тўлиқ олмагунича вафот этмайди. Шунақа экан, Аллоҳдан қўрқинглар ва ризқ сўрашда гўзал йўлни тутинглар! Ризқнинг кечикиши сизларни уни Аллоҳга осийлик (гуноҳ) қилиш билан излашга мажбур этмасин! Зеро, Аллоҳнинг ҳузуридаги нарсага фақат Унга итоат қилиш билан эришилади! Инсонларни энг кўп ташвишга соладиган нарса — ажал ва ризқдир. Ҳолбуки, улар бу иккиси дунёга келишларидан олдинроқ ёзиб қўйилганини ва иш ҳал бўлиб бўлганини билишади-ку!Аллоҳ таоло ризқни бандаларини имтихон ва синов қилиш учун кечиктиради. Бу — (Аллоҳнинг) кучи-қудрати камлигидан эмас, балки У зотнинг хазиналари тўла ва икки қўли очиқдир! Шундай экан, қиз бола эрга тегишга шошиб, ўзини бозоргаTelegramHomidjon IshmatbekovУшбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
