Latest posts

Тўртликлар ва рубоийлар
22 Sept, 13:34
Оқ-қора булутдан иборатдирман, Ёзиб чиқяпман совуқ осмонга. Чўккан иморатман, буткул ғоратман, Айтинг, тинчлик борми сизлар томонда?© Феруза Комил | @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
21 Sept, 07:46
Кибрли одамМутакаббир - қоя устида турган Инсонга ўхшашга беҳад уринар: Заррадек кўради одамларни у, Лек ўзи ундан-да майда кўринар.© Хайрулла Ҳамидов | @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
18 Sept, 12:02edited
БойликОиланг бор сенга суянч, қадрдон, Дўстларинг сафида мисли байроқсан. Яшашга кулбанг бор кичкина, демак, Ўзинг ўйлагандан кўра бойроқсан.©️Алишер Айматли | @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
16 Sept, 08:28
Борма айтмаганнинг дастурхонига, Қўл узатсанг, қадринг тушар, нонига, Қўшма ўзгаларнинг барра кабобин. Қотган нону совуқ сувинг сонига.✍️ Паҳлавон Маҳмуд ©️@turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
14 Sept, 13:13
Орзулар армонга дўнмасдан туриб, Дил тақдир ҳукмига кўнмасдан туриб, Ошиқиб, интиқиб, елиб-югуриб- Келсанг бўлмасмиди, кечиккан севги..?©️ Лобар Азизхўжаева | @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
12 Sept, 12:43
🗓12 сентябрь — халқимиз севган шоир Шавкат Раҳмон таваллуд топган кунКўп йиғлама, оғрийди бошинг, ахир бахтли бўлмоғимиз шарт. Ёмон бўлар агар кўзёшинг тугаб қолса, келгунича Бахт.Кўзёшингни сочма тунларга. асраб қўйгин яхши кунларга.✍️ Шавкат Раҳмон © @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
11 Sept, 11:12
Араз қилиб юриб кечиргандайин Кимдир киминидир дийдор чоғлари — Заминнинг юзига урилар майин, Япроқлар — дарахтнинг шапалоқлари. Куз...© Ирода Умарова | @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
10 Sept, 12:03
Шундоқ эди бу дунё, шундоқ бўлур ҳамиша, Кўҳна бир ҳақиқатнинг дўкони ёпилмайди: Доно одам жуда кам, гарчи кўп илм пеша, Бисёрдир таниш-билиш лекин дўст топилмайди.✍️ А.С.Пушкин (А.Орипов таржимаси) © @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
9 Sept, 07:42edited
Қайси қиммат?– Табассумми, кўз ёши, қайси қиммат, айтар ким? Қайси бирига кўпроқ мадҳиялар тўқилар? – Табассумни ҳар кимга ҳадя этишинг мумкин, Кўз ёш фақат қадрли инсон учун тўкилар!© Алишер Айматли | @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
8 Sept, 12:23
ИЗҲОРСиз — менинг бахтимсиз, Мен эсам сизнинг— Дунё бахтимиздир Иккаламизнинг...✍️ Аъзам Ўктам © @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
7 Sept, 09:11
Бир сафга тизилиб, сап-сариқ, ял-ял, Зар ҳал рўмолига ўраб ўзини, Узоқ йўлга тушар, тераклар жим-жит, Кузак шамолига тутиб кўксини.✍️ Жумагул Сувонова © @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
4 Sept, 10:58
Бир тотли шарбатлар илиб шохларга, Бир гўзал рангларда бериб чиқар тус. Хазончинак ўйнаб юрар боғларда Бола юрагимдан чиқиб борган куз.© Ирода Умарова | @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
2 Sept, 12:29
Кўнгил томонларга кетсанг умрбод, Сени тополмаса ой, йиллар, буткул. Сабринг ҳар лаҳзада бахш этиб қанот, Бўлмаса ҳеч қандай ортга қайтар йўл...✍️ Нодира Назар ©️ @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
1 Sept, 15:39
Дунё тақ тўхтади, чап бўлди бирдан, Армонга кўниккан бахтнинг кўнгли тўқ. Кейин нима бўлди, Кейин куз келди... Кейинчи қолгани эсимда ҳам йўқ...© Раҳмат Бобожон | @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
31 Aug, 06:35edited
Опен бюджетЎйлардим: ҳайқирсам етади ойга, Бўйин эгмас эдим мансабдор, бойга. Ғурур - овозимни нархлашди бугун - Овозимни сотдим бир кило мойга!© Манба | @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
29 Aug, 08:17
〰️〰️〰️ Тўртликлар 〰️〰️〰️Қизиқиш бўлмаса инсонда ҳеч ҳам Онгини жаҳолат эгаллар маҳкам. Ҳаётдан завқлана олмаган гумроҳ Разолат йўлига қўяди қадам.Шошма эй биродар, суҳбат қурамиз, Бир оз маишат бор, баҳам кўрамиз. Ҳаккадай йўрғалаб шошяпти умр, Қамишзор остида қанча жўрамизБилки, рубоийлар-маҳзанул асрор, Моҳият илмида устоди заркор. Ҳаётинг йўлида мушкул кушодинг, Саодат эшигин калити, ҳамкор.© Мамадалиев Абдулмажид (Дилҳуш Намангоний ) © @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
27 Aug, 16:53
Балиқ дер: ҳаётнинг боши дарёда, Самандар дер: борлиқ — ўтда ифода. Қушлар дер: тириклик фақат ҳавода, Ҳақиқат қолмади, дўстлар дунёда.✍️ Гул Поча Улфат (Э. Воҳидов таржимаси) ©️ @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
24 Aug, 07:39edited
Ҳолим сўрадилар, яхшиман, дедим, Ғамлар гоҳ кетгуси, кетмагай гоҳи. Менга таскин берар ҳамиша илм, Дафтару чироғим бунинг гувоҳи.© @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
22 Aug, 14:15
Иллат излаганга иллатдир дунё, Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё. Ким неки изласа, топгай бегумон, Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё.🪶 Садриддин Салим Бухорий 💬 @turtliklar
Тўртликлар ва рубоийлар
21 Aug, 10:59
Тилаклар айтмасман гўзал, серҳашам, Эскирди бахтлар ҳам, тож-у тахтлар ҳам. "Яхши одам бўлинг" дегайман холос, Яхши одам бўлиш қайси бахтдан кам?!🪶 Ирода Умарова 💬 @turtliklar
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
