gram news
Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси channel avatar

Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

@tvhssb

Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb Официальный телеграм канал. Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.

ProjectsKKHealth

12,500subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    22 Sept, 12:32

    forwarded from @ssvuz

    🔴🟦🟦🟦❗️Yangi tanlov: Eng munosiblarni siz tanlaysiz!🟡 Endi sizni davolagan fidoyi shifokor, tunlari uxlamay navbatchilik qilgan mehribon hamshira, ishonchingizni oqlagan shifoxona rahbari mehtatini keng miqyosda e'tirof etishingiz mumkin. Muhimi, sizning ovozingiz hal qiluvchi ahamiyatga ega!🗣Sog‘liqni saqlash vazirligi OVI platformasi bilan hamkorlikda “Tibbiyot fidoyisi” respublika tanlovini o’tkazmoqda.👩‍💻 G‘oliblar qanday aniqlanadi? 📎 Sizning fikringiz — 60% 📎 Professional tibbiy assotsiatsiyalar bahosi — 30%
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    22 Sept, 12:32

    forwarded from @ssvuz

    🔴🟦🟦🟦🟦🟦❗️“Tibbiyot fidoyisi” tanlovi: 30 million so‘mdan 500 million so‘mgacha mukofotni qo‘lga kiriting!👨‍⚕️ Bemorlaringiz sizga ishonch bilan qaraydimi? Kechalari uxlamay navbatchilik qilasizmi? Kasbingizni sevasizmi? Bemorlaringiz sog‘ayganida ich-ichingizdan quvonib ketasizmi? Unda bu tanlov aynan siz uchun!Sog‘liqni saqlash vazirligi “Tibbiyot fidoyisi” respublika tanlovini o‘tkazmoqda.🏅 Unda quyidagi yo‘nalishlar bo‘yicha ishtirok etishingiz mumkin:⬇️ Respublika darajasida 🔴“Eng yaxshi respublika
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    22 Sept, 11:56edited

    Олис тоғли ҳудудда бугун тиббий хизмат сифати қандай?Бўстонлиқ тумани Нанай қишлоғидаги 14-сонли оилавий поликлиника 5 мингдан зиёд аҳолига хизмат кўрсатади.1970 йилда қурилган, муҳандислик коммуникациялари билан тўлиқ таъминланмаган муассаса ўтган йилларда капитал таъмирланиб, 4 миллиард сўмга яқин маблағ ҳисобидан замонавий қиёфага келтирилди.Бугун поликлиникада УЗИ, ЭКГ, стоматология, акушерлик ва гинекология каби хоналар замонавий жиҳозлар билан таъминланган. Лабораторияда 10 дан зиёд турдаги таҳлиллар ўтказилади.Рақамлаштириш жараёни ҳам йўлга қўйилган. Патронаж ҳамширалари беморлар ҳақидаги маълумотларни планшетга киритади, шифокор эса бемор ҳолати билан ўз иш жойида танишиши мумкин.Муассасага кунига ўртача 50 нафарга яқин аҳоли мурожаат қилади. Беморлар ўзларига қулай вақтга шифокор қабулига навбатга ёзилиш имкониятига эга.Website|Telegram | Facebook |YouTube |
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    22 Sept, 10:26

    https://uza.uz/uz/posts/endokrin-bemorlarga-etibor-kuchaytirilmoqda_911943
    UZA.uzЭндокрин беморларга эътибор кучайтирилмоқдаТошкент вилояти эндокринология диспансери мутахассислари томонидан вилоятда эндокрин касалликларга чалинган беморларни дори воситалари ва тиббий буюмлар билан т
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    21 Sept, 12:19

    ЭНДОКРИН БЕМОРЛАРНИ ДОРИ-ДАРМОНЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛМОҚДАТошкент вилояти эндокринология диспансери мутахассислари томонидан вилоятдаги эндокрин беморларни дори воситалари билан таъминлаш ҳолати ўрганилмоқда.Жойларда DMED тизими орқали скрининг ишларининг ташкил этилиши, эндокрин касалликларнинг энг кўп учрайдиган 6 та нозологияси бўйича беморларни йўналтириш, шунингдек, эндокрин беморларга берилаётган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ҳолати кўриб чиқилди.Хусусан, барча турдаги инсулин препаратлари, йод воситалари, метформин, соматотроп гормони, десмопрессин, шунингдек, глюкометр, ланцет, тест-аппликаторлар ва ТТГ, Т4, гликирланган гемоглобин, глюкоза, кетон, микроальбуминурия учун реактивларнинг тарқатилиши, сақланиши, қолдиғи ҳамда яроқлилик муддатлари ўрганилди.Аниқланган камчиликлар юзасидан масъул ходимларга тегишли тушунтиришлар берилиб, уларни бартараф
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    21 Sept, 10:13

    #Савол_берингБолалар томоғини ювдириш фойдалими?Бу муолажа ҳақида шундай савол сизда ҳам пайдо бўлганми?Шифокор «Доктор Live» кўрсатувида ушбу саволга жавоб берди.🎥 Шифокорнинг жавобини видеода тингланг.Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
    1,720video1Open in Telegram
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    21 Sept, 06:12

    #ЭҳтиромТошкент вилояти соғлиқни сақлаш тизимида 17 йил меҳнат қилган, ўзининг фидойилиги, масъулияти ва касбига садоқати билан жамоа ҳурматига сазовор бўлган Эшалиев Акбар Мамаражабович бугун бошқа ишга ўтиши муносабати билан эҳтиром билан кузатилди.Акбар Мамаражабович соҳа тизимидаги кўп йиллик меҳнат фаолияти давомида ўз вазифасига виждонан ёндашиб, тиббиёт тизимининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келган фидойи инсон сифатида жамоада алоҳида ҳурмат қозонди.Унинг самарали фаолияти, масъулиятли меҳнат йўли ва соҳа ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида эътироф этилди.Йиғилганлар Акбар Мамаражабовичга кўп йиллик меҳнати учун миннатдорлик билдириб, келгуси фаолиятида муваффақият ва янги зафарлар тилади.Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
    2,160131Open in Telegram
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    19 Sept, 09:04

    https://yuz.uz/oz/news/toskent-viloiati-tibbietida-koreia-tazribasi-zorii-etiladi
    YuzNewsТошкент вилояти тиббиётида Корея тажрибаси жорий этиладиТошкент вилояти ва Корея Республикасининг Кёнгидо провинцияси ўртасида тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилмоқда.
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    18 Sept, 13:40

    #РАСМИЙ_МУНОСАБАТХУСУСИЙ КЛИНИКАДА БЕМОР АҲВОЛИ ОҒИРЛАШГАНИ ЮЗАСИДАН ТЕКШИРУВ БОШЛАНДИИжтимоий тармоқларда Ангрен шаҳридаги хусусий тиббиёт муассасасида тиббий ёрдам кўрсатилганидан сўнг фуқаронинг соғлиғи оғирлашгани ҳақида хабар тарқалди.Мазкур ҳолат Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан назоратга олинди.Ҳолатни ҳар томонлама ва холис ўрганиш мақсадида бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, хизмат текшируви тайинланди. Текширув жараёнида беморга кўрсатилган тиббий ёрдам сифати, даволаш жараёни ва ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари тегишли мутахассислар иштирокида ўрганилади.Текширув натижалари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилади ҳамда қўшимча маълумот тақдим этилади.Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    18 Sept, 08:34edited

    Тиббиёт ходимларига 2027 йилдан ҳар ой устамалар тўланадиПрезидент фармонига кўра, 2027 йил 1 январдан тиббиёт, фармацевтика ва педагог ходимларининг ойлик маошига ҳар ойлик устамалар жорий этилади.Бакалавриатни тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига устама меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1 баравари миқдорида белгиланади.Магистратурани тамомлаган ҳамширалар ва тиббиёт оғаларига эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 2 баравари миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.Оилавий тиббиёт бўйича резидентурани тамомлаган оилавий шифокорлар учун устама меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4 баравари этиб белгиланади.Шу устама мазкур йўналишда магистратурани тамомлаган педагогларга ҳам берилади ва ҳар ой тўланади.2027/2028 ўқув йилидан ўрта тиббиёт ходимларини тайёрлашнинг икки йиллик дастурларига қабул бекор қилиниб, тиббий ҳамроҳлик иши бўйича қўшма таълим
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
    5,47061Open in Telegram
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    17 Sept, 12:29

    forwarded from @toshvilpressa

    #hamkorlikXitoy tajribasi — Toshkent viloyati tibbiyotida yangi imkoniyatlarToshkent viloyati hokimi Zoyir Mirzayev boshchiligidagi viloyat delegatsiyasining Xitoy Xalq Respublikasiga amaliy tashrifining navbatdagi kuni ham samarali uchrashuvlar va istiqbolli muhokamalarga boy o‘tmoqda.Bugun delegatsiya Changsha shahrida “Sansure Biotech Inc.” kompaniyasi vitse-prezidenti, bosh direktor o‘rinbosari va korporativ boshqaruv a’zosi Van Xaysyao bilan uchrashuv o‘tkazdi.Muloqotda molekulyar va tibbiy diagnostika mahsulotlarini mahalliylashtirish, zamonaviy PCR hamda ekspress-diagnostika uskunalarini joriy etish, yuqumli va onkologik kasalliklarni erta aniqlash bo‘yicha qo‘shma loyihalarni amalga oshirish masalalari muhokama qilindi.“Sansure Biotech Inc.” 2008-yilda tashkil etilgan bo‘lib, gen texnologiyalari va molekulyar diagnostika yo‘nalishida faoliyat yuritadi. Kompaniyaning
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    17 Sept, 12:17

    #бу_муҳим!!!ПАНЭНЦЕФАЛИТ: ЭРТА АНИҚЛАШ ВА ДАВОЛАШ БЎЙИЧА ҚАНДАЙ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА?Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, қизамиқ билан касалланган ҳар 100 минг нафар боланинг 4–11 нафарида кейинчалик ўткир ости склерозловчи панэнцефалит хасталиги ривожланиши мумкин.Шу боис юртимизда мазкур касалликни эрта аниқлаш, ташхислаш ва беморларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳада ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилади.Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    17 Sept, 05:33

    #рақамлаштиришТиббий хизмат сифатини ошириш йўлида зарур чоралар кўрилмоқдаЎрта Чирчиқ туманида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва замонавий рақамли технологияларни соҳага кенг жорий этиш мақсадида тиббиёт муассасалари зарур техник воситалар билан таъминланмоқда.Айни пайтда туманда 145 минг нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнларини янада қулай ва самарали ташкил этиш мақсадида туман тиббиёт муассасаларига инфокиоск ва планшетлар тарқатилди.Мазкур қурилмалардан фойдаланиш орқали тиббий маълумотларни электрон шаклда юритиш, беморлар ҳақидаги маълумотларни тезкор олиш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини рақамли технологиялар асосида ташкил этиш имкониятлари кенгаяди.Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    12 Sept, 07:32

    #ҳамкорликКенгидо провинциясида вилоят тиббиёти учун муҳим келишувларга эришилдиАввал хабар берганимиздек, Кёнгидода тиббиёт соҳаси билан боғлиқ қатор келишувларга эришилди.Хусусан:🔹 Нурафшон шаҳридаги Кўп тармоқли тиббиёт маркази фаолиятини ташкил этиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;🔹 Нурафшон шаҳридаги кўп тармоқли тиббиёт маркази учун зарур бўлган нейрохирургия, кардиохирургия, неонатал хирургия, трансплантология, ангиохирургия, умуртқа ва бўғимларни протезлаш ҳамда онкология йўналишларида шифокорларни Кенгидо провинциясининг етакчи тиббиёт муассасаларида бепул малака ошириш курсларига жалб этиш кўламини кенгайтириш;🔹 Кореялик тиббиёт мутахассисларини жалб қилган ҳолда Тошкент вилоятида ўрта тиббиёт ходимлари учун сайёр ўқув курсларини ташкил этиш;🔹 2027 йилда Тошкент вилоятида Кенгидо провинциясининг етакчи тиббиёт муассасалари профессорлари иштирокида илмий-амалий конференция ўтказиш.Бу келишувлар асосида 10 сентябрь куни ўтказилган «Кенгидо – Ўзбекистон тиббиёт истиқболлари» форуми доирасида Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Кенгидо провинциясининг етакчи тиббиёт муассасалари ўртасида 3 та ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.Маълумот ўрнида, айни кунларда мамлакатда малака ошираётган 14 нафар мутахассисларимиз форумда иштирок этди.Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    12 Sept, 06:12

    #ОИВпрофилактикасиЖамоат жойларида ОИВ инфекциясига экспресс текширувлар ўтказилмоқдаТошкент вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассислари томонидан аҳоли ўртасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш ва аҳолининг ўз саломатлигига бўлган масъулиятини ошириш мақсадида жамоат жойларида экспресс текширувлар ташкил этилмоқда.Хусусан, Зангиота туманидаги «Бек барака» буюм савдо мажмуасида аҳолига ОИВ инфекцияси бўйича экспресс текширувдан ўтиш ва ўз статусини билиш имконияти яратилди.Шунингдек, савдо мажмуаси ҳудудида жойлашган гўзаллик салонлари ва савдо шохобчаларида аҳолига ОИВ инфекциясининг юқиш йўллари, клиник белгилари ва профилактикаси ҳақида тушунтириш ишлари олиб борилиб, мавзуга оид буклетлар тарқатилди.Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram
    Image from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасиImage from a post by Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси
  • Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

    12 Sept, 05:07

    #КореяКёнгидоТиббиёт соҳасидаги Корея билан ҳамкорлик янги босқичга кўтарилдиШу мақсадда вилоят ҳокими ўринбосари Отабек Султонбеков бошчилигидаги соғлиқни сақлаш тизими масъуллари Корея Республикасининг Кёнгидо провинциясига амалий сафар уюштирди.7–11 сентябрь кунлари давом этган сафар давомида делегация аъзолари мамлакатдаги йирик шифохоналар, тиббий марказлар ва тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи компаниялар фаолияти билан яқиндан танишди.Жумладан, Сент-Винсент госпитали, Корея университетининг Ансан госпитали, Шихва тиббий маркази ҳамда тиббий ускуналарни қўллаб-қувватлаш ва ўқитиш марказида замонавий тиббий технологиялар, сунъий интеллект, роботлаштирилган онкология, диагностика ва юрак-қон томир касалликларини даволаш йўналишлари ўрганилди.Шунингдек, «Кёнгидо – Ўзбекистон» MedTech бизнес-форумида Тошкент вилоятидаги Нурафшон тиббий кластери тақдимоти ўтказилиб, тиббий ускуналар ишлаб чиқарувчи компаниялар билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.Сафар натижалари бўйича кейинги постларимизда тақдим этамиз.Website|Telegram | Facebook |YouTube | Instagram