Latest posts

"UDDU" CHANNEL
21 Sept, 16:21

"UDDU" CHANNEL
18 Sept, 04:04
Ақлли светофорлар ишга тушди, лекин ақллилигидан дарак йўқ.Улар билан бирга ўрнатилган камералар эса Швецария соатларидек шақиллаб, тўхтовсиз жарималарни ёзмоқда... Шунда, мақсад нималиги тушунарли... Жарима ёзишми ёки аҳолига қулайлик яратишми?Ўйлайманки, жарималардан тушган маблағлар светофор ва камераларга тикилган пулларни оқлаб бўлгач, ақлли светофорлар дастури (ПО) ишга тушади.🛡 @UDDU_channel
"UDDU" CHANNEL
16 Sept, 05:53
❗️Суд ишларига аралашган мансабдорлар 5 йилгача қамалиши мумкин12 сентябрдан кучга кирган қонун билан суд ишларини ҳал этишга ноқонуний аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.Судья ёки халқ маслаҳатчисига суд ишининг холис кўрилишига тўсқинлик қилиш ёки адолатсиз қарор чиқарилишига эришиш мақсадида ноқонуний таъсир ўтказганлик учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш мумкин.Агар бу ҳаракат мансабдор шахс томонидан содир этилса, жазо 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилишни ташкил этади.Шунингдек, суд биносида тартибни бузиш ёки суд раисининг қонуний талабларига бўйсунмаслик учун 1–3 БҲМ миқдорида жарима белгиланди.🛡 @UDDU_channel


"UDDU" CHANNEL
15 Sept, 12:21
Ҳайдовчи ушбу ўрнатилган қўшимча газ балонларини жарима майдонида қандай бартараф этади?Тиркамада ўрнатилган газ баллонларни жарима майдончасининг ўзида демонтаж қилиш шартми? Амалдаги қонунчиликда транспорт воситаси қайта жиҳозланган ҳолатда уни эксплуатация қилиш ва аниқланган камчиликни бартараф этишнинг алоҳида тартиби белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2012 йил 4 апрелдаги 53-сон буйруғи билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, рухсатсиз қайта жиҳозланган транспорт воситасига нисбатан белгиланган тартиб қўлланилади.Камчиликни жойида бартараф этиш мумкинми? Ҳа. Низомнинг 6-бандига мувофиқ, ҳайдовчи (транспорт воситаси эгаси ёки унинг вакили) аниқланган камчиликларни бевосита жойнинг ўзида бартараф этиши мумкин. Бундай ҳолатда давлат рақами ечиб олинмайди. Агар камчиликни жойида бартараф этишнинг имкони бўлмаса-чи? Бундай ҳолатда давлат рақами ечиб олинади ва
"UDDU" CHANNEL
14 Sept, 12:42
Қаршида ҳайдовчи маҳалла ичида «Дамас»ни хавфли тарзда, катта тезликда ҳайдаганҚашқадарё вилояти ЙҲХБ ҳайдовчи аниқланганини маълум қилди.Ҳайдовчига нисбатан МЖтКнинг қуйидаги моддалари билан баённома расмийлаштирилди: • 125-модда 5-қисми; • 128⁵-модда 2-қисми; • 128¹⁰-модда 2-қисми; • 135-модда 2-қисми.Автомашина вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди/🛡 @UDDU_channel
"UDDU" CHANNEL
13 Sept, 14:19
Самарқандда йўл беъзорилигини содир этган автотеррорист ушланганлиги ҳақида ахборот тарқалди.Гуглга кириб "автотеррорист нима" деб юборган сўроқимга шундай жавоб берди:Автотеррорист (ёки автомобил террорчиси) — бу террорчилик ҳаракатини содир этиш учун транспорт воситасидан (енгил машина, юк машинаси ёки автобус) қурол сифатида фойдаланувчи шахсдир. Бундай шахслар одатда одамлар гавжум бўлган жойларга, пиёдалар йўлакларига ёки оммавий тадбирлар ўтказилаётган ҳудудларга машинани катта тезликда ҳайдаб кириб, имкон қадар кўпроқ одамга шикаст етказишни мақсад қилади.🛡 @UDDU_channel
"UDDU" CHANNEL
13 Sept, 14:07edited
Бухоро шахрининг айрим йўллари таъмирлаш учун ёпилгани, йўллар қачон очилиши ноъмалумлиги ва бу ҳақида ҳеч қаерда хабар берилмагани ҳақида ёзишмоқда.🛡 @UDDU_channel
"UDDU" CHANNEL
13 Sept, 11:42

"UDDU" CHANNEL
12 Sept, 13:00
«10 йил бўлибди энди, "ПОЛКОВНИК" олсангиз ҳам бўлади.»Муборак бўлсин! Халқ хизматида асло чарчаманг! Бардавом бўлсин!🛡 @UDDU_channel
"UDDU" CHANNEL
12 Sept, 04:45
Тошкентда тест тариқасида кўп қаватли парковка ўрнатишибти.Бунга сабаб парковка муаммолари. Чет эл тажрибаси деб шу каби ишлар қилинса, кўзлар қувонади...Бухорога ҳам керак. Айнан эски шаҳар ҳудудида талаб жуда катта.🛡 @UDDU_channel


"UDDU" CHANNEL
10 Sept, 04:33
ЙТҲ содир бўлгандан кейин 102 га қўнғироқ қилиб, ГАИ чақиргандан кейин, Европротокол билан шуғулланадиган ходимларни чақирманглар, 102 қилган ЙТҲларни ГАИ Европротоколчиларга бермаётгани видеода айтилмоқда.Ушбу норма-ҳолат ҳар қаерда ҳар хил ишлаётгани ҳақида эшитяпмиз, айрим жойларда 102 қилиниб, ундан кейин Европротоколчилар қўшилиб, автомашиналар жарима майдонидан олиб чиқиляпти экан... Шунда Европротоколчилар 3 млн атрофида хизматлари учун олишаётгани ҳақида ҳам хабарлар келмоқда.Аслида Европротокол хизмати БҲМнинг 2 баравари (тахминан 840.000 сўм)Яъни норма бор, қонун бор, ҳолат бор, лекин ишлаши ҳар хил... Қаерда нима бўляпти хз.❗️Яқин вақтда битта яримтаси қўлга тушиб қамалиб кетса биздан кўриб ўтирманглар тағин😁.Биз шунчаки эшитганимизни ва бизнингча нималардир бўлаётгани ҳақида ёзяпмиз...Фикрларни изоҳда қолдиринглар.
"UDDU" CHANNEL
9 Sept, 15:28
Эртага навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади10 сентябр куни республика бўйлаб навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади.Акция Президентнинг “Тоза ҳаво” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилмоқда. Унга кўра, ҳар ойнинг 10 ва 25 саналари “Автомобилсиз кун” этиб белгиланган.Aкция ўтказиладиган кунларда давлат ташкилотлари ва идоралари ходимларига хизмат автотранспорт воситаларидан фойдаланиш қатъиян тақиқланади.🛡 @UDDU_channel


"UDDU" CHANNEL
9 Sept, 06:24
❗️Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат бўйича ҳайдовчига чора кўрилдиҲолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан BYD русумли автомобиль ҳайдовчисига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.Транспорт воситаси вақтинча сақлаш учун жарима майдонига жойлаштирилди.Ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаси асосида чора кўрилган.🛡 @UDDU_channel
"UDDU" CHANNEL
8 Sept, 11:06
Шунчалар ҳам бағритошлик бўладими?«Тез ёрдам» машинаси чироқларини ёқиб, сирена чалиб, овоз кучайтиргич орқали машинанинг давлат рақамини қайта-қайта айтиб, йўл беришини сўрамоқда. Аммо руль ортидаги «ҳайдовчи» гўёки кар ва кўр — на орқага қарайди, на ёнга сурилади.Бу шунчаки йўл ҳаракати қоидаларини бузиш эмас, бу — бировнинг ҳаётига қасд қилишдир!Ўша «Тез ёрдам» машинаси ичида кимдир ўлим билан олишаётган бўлиши мумкин. Инфаркт бўлаётган ота, оғир аҳволдаги ҳомиладор аёл, ёки нафаси сиқилаётган маъсум гўдак бўлиши мумкин!Ҳар бир бой берилган сония — бу сўнаётган бир инсон ҳаёти. Руль ортида ўтирган, ўзини «йўл подшоҳи» деб ҳисоблаётган бўлса керак...ЙҲХХ ходимларидан ушбу видео/ҳолат бўйича: Мазкур ҳайдовчини зудлик билан аниқлаб, энг оғир жазо чорасини қўлланилишини, Фақат жарима билан чекланмай, уни ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласини кўриб чиқишингизни сўраймиз!
"UDDU" CHANNEL
6 Sept, 09:19
❗️Энди фуқаро ўз мурожаатини ўзи назорат қиладиПрезидент Халқ қабулхонаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида СМС-хабарнома орқали қайта алоқа хизмати ишга туширилди.📲 Энди фуқарога мурожаатининг ҳар бир босқичи pm.gov.uz сайтидаги шахсий кабинети ва СМС орқали маълум қилиб борилади.Фуқаро юборилган жавобдан: ✅ «Розиман» — қониққан бўлса; ❌ «Эътирозим бор» — жавобдан қониқмаса, мурожаатни қайта ижрога қайтариши мумкин.Мурожаатни кузатиш 5 босқичда амалга оширилади: СМСдаги ҳавола орқали кириш → мурожаат ҳолатини кузатиш → жавобни олиш → жавоб билан танишиш → розилик ёки эътироз билдириш.Янги тизим мурожаатлар устидан фуқаронинг назоратини кучайтиради.🛡 @UDDU_channel
"UDDU" CHANNEL
5 Sept, 16:55
... Қоғозда «расмий» бўлмаслигимиз мумкин, аммо биз кўтараётган муаммолар — ҲАҚИҚИЙ, РЕАЛ ва ФАКТ!Буни ҳал қилаётганингиз учун раҳмат. ...🛡 @UDDU_channel
"UDDU" CHANNEL
5 Sept, 12:35edited
Боди-камеранинг қуввати тугаши ходимнинг муаммосими?Кўпчилигимиз йўлларда шундай ҳолатга дуч келамиз: ЙПХ ходими сизни тўхтатади, аммо боди-камераси ўчиқ бўлади. Эътироз билдирсангиз: «Камера ишлашига ман жавоб бермайман, асосийси кўксимда турибдику», деган жавобни эшитасиз. Бу каби видеолар ҳам интернет оламида тиқилиб ётибди...Аммо бу мутлақо ноқонуний ва ходимнинг хизмат интизомини бузишидир! Lex.uz сайтида очиқ эълон қилинмаган, лекин тизимда амалда бўлган муҳим ички ҳужжат мавжуд бўлиб, у Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2019 йил 25 декабрдаги 444-сонли буйруғи.Ушбу буйруқ билан тасдиқланган Низомнинг 31-бандига кўра:«Носозликлар ёки аккумулятор батареяси қуввати тугаганда IIO ходими дарҳол навбатчилик қисми ёки бевосита бошлиғига (командир) хабар беради ва бу ҳақида дастурий таъминотига тегишли ёзувлар киритади.»Ҳайдовчи сифатида нимани билишингиз керак? Ходим «қуввати


"UDDU" CHANNEL
5 Sept, 12:15
Ҳайдовчига хавф солаётган бу баннерларни ўрнатиш кимдан чиқди?Видеога эътибор беринг. Катта йўл, чегараланган тезлик 60 км/соат, пиёдалар ўтиш жойлари ва светофорлар мавжуд, шаҳар ҳудуди... Айнан шундай хавфли нуқталарда, йўл ўртасидаги бетон тўсиқларда оммавий равишда ўрнатилган «насиҳатнома» баннерларини кўриш мумкин.Уларнинг бирида ёзилишича: «Ҳар доим жарима тўлаб нолигандан кўра, қонунга риоя қилгин». (бу насиҳатга кейинроқ қайтамиз)Ўйланмай, «бюджет пулини сувориш» учун қилингандек кўринган лойиҳа бир нечта жиддий саволларни келтириб чиқаради:Авария хавфи ва диққатни чалғитиш эмасми бу ? Ахир 60 км/соат тезликда кетаётган ҳайдовчининг нигоҳи йўлда, пиёдаларда ва светофорда бўлиши керакми ёки йўл ўртасидаги майда ёзувли «ахлоқшунослик» баннерларини ўқишдами? Ҳайдовчи бу матнни ўқишга диққатини қаратган сонияда ЙТҲ содир бўлса, ким жавоб беради? Ёки насиҳатлардан бирини
"UDDU" CHANNEL
5 Sept, 11:30
Ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда: Бефарқ бўлмаган ППС ходимларига ташаккур!Бир ҳолатнинг гувоҳи бўлдим. Йўлда ЙТҲ содир бўлганида, ўтиб кетаётган ППС автомашинаси дарҳол тўхтади. Ходим тушиб, фуқаролар томонига шошилди.Илгари «бу ЙҲХХ (ГАИ)нинг иши, ўзлари келиб ҳал қилади» деб ёнидан бепарво ўтиб кетилган ҳолатлар бўларди. Бугун эса тизимда ростдан ҳам яхшилик сари ўзгаришлар борлиги кўринмоқда.Ўз хизмат вазифасига ва инсонлар тақдирига бефарқ бўлмаган, бурчини аъло даражада бажараётган ППС ходимларига ташаккур!🛡 @UDDU_channel
"UDDU" CHANNEL
2 Sept, 03:36edited
🇺🇿 Барча ҳайдовчиларни хушёр бўлишга чақирамиз!Ўқув йили бошланди. Ҳамма эрталаб шошиб бировни этади ё ўзи боради. Автомошина ва пиёдалар кўп бўлади. 1,2,3 кун шунақа бўлади, то ки бир ўз йўлига тушгунча.Шу сабабдан сал барвақтроқ уйдан чиқишиншизни, шошилмаслигингизни, пиёдаларга йўл бериш кераклигини эсдан чиқармасликни, светофор ва ЙПХ ходимлари ишорасига амал қилишларингизни, йўлда бир биримизни ҳурмат қилишимизни сўраб қолар эдик!Ушбу мақолани иложи борича тарқатишингизни ва ҳайдовчиларга уларни йўлларда нима кутятганини билишларини эслатиб, сабрли бўлишларини хохлардик.Йўлингиз бехатар бўлсин!🇷🇺 Призываем всех водителей быть бдительными!Начался учебный год. С утра кто-то будет спешить кого-то отвезти, кто-то пойдёт сам. Будет много машин и пешеходов. Так будет 1, 2, 3 дня, пока всё не встанет на свои места.По этой причине мы просим вас выходить из дома немного

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
