gram news
YO'LOVCHI channel avatar

YO'LOVCHI

@umidaaziz

Журналист, ижодкор, таржимон Умида Адизованинг шахсий блоги. Шунингдек:https://umidaadizova54.blogspot.com да ижод намуналарим билан танишишингиз мумкин.

ProjectsKKBlogs

4,060subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • YO'LOVCHI

    22 Sept, 13:57

    #ўзимга_насиҳатСенга берилмаган нарсани сенга нодаркор бил...✍️@umidaaziz
    20973211Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    22 Sept, 13:03

    Бу ўзимизнинг шилпилдоқ овқатими? 😋
  • YO'LOVCHI

    22 Sept, 11:53

    Ҳеч нарса қалбингиз қуёши чарақлашига тўсқинлик қилмасин..!✍️@umidaaziz
    2889411Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    22 Sept, 09:16

    Ташимиз қуёшли, чароғон, ичимиз сентябрь, фасли хазон. Бир ўлим оқибатли, бир кузда вафо бор...✍️@umidaaziz
    317421Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    22 Sept, 07:40

    Ҳар ишонган тоғинг нураб, қиялаши тасодиф эмас. Кўнгил кимга майл боғласа, ўша жойдан синалади киши. Одамлардан узоқлашишинг ўзингга ва Ўзига яқинлашаётганингдан ишора...✍️@umidaaziz
    326176632Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    21 Sept, 17:08

    Ҳар сафар "шуниям кўрдимку, мени бу дунёда бошқа нарса ҳайратлантирмайди", деганимдан кейин олдинги кўрган ҳайратланарли воқеаларим ҳолва бўлиб қоладиган, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган воқеага дуч келаман...✍️@umidaaziz
    356103Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    21 Sept, 13:19

    Ҳаёт баъзида Сабоҳатдин Алининг: "Юрагим куз ёмғиридек йиғларди. Лекин яна алланималар яшашга ундарди мени", деган сатрларидек ҳис эттиради.Бизни ҳаётга боғлайдиган неъматларимиз омон бўлсин...✍️@umidaaziz
    3951372111Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    21 Sept, 11:25edited

    #твиттерданҚизим университетга ўқишга кирди. Онамнинг хабари йўқ. Қизиқиб сўраб-суриштиришини кутяпман, лекин онажонимнинг кун тартибида 1984 йилда вафот этган бувим ва аммамнинг унга қилган ноҳақликларидан бошқа нарса йўқ. Депрессиянинг эти устихонга бурканган кўриниши бўлган онанинг фарзанди бўлиш, чўлда кактус бўлишдан фарқ қилмайди...✍️@umidaaziz
    42818741Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    21 Sept, 10:24

    #ўзимга_насиҳатСени хурсанд қилмаса ҳам, бошингга тушадиган ҳар қандай иш хайрлидир...Аллоҳнинг ҳикматида хато бўлмайди..!✍️@umidaaziz
    450video1975Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    20 Sept, 16:20

    Бир куни кўнглингиз "чорбоғли ҳовли хоҳлайман" деб шивирлайди.Бу овозга беэътибор бўлманг...✍️@umidaaziz
    45712117Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    20 Sept, 10:29

    - Мен билан яшаб бўлармиди!?- дедим. - Сен билан яшашга умр етарми?!- деди.Бу эътироф учун бутун умрингни берсанг арзимасми... 😍❤️✍@umidaaziz
    508191132Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    20 Sept, 06:31

    Аслида ҳаёт ҳар бир кишига иккинчи имкониятни беради. Биз бунинг номини "ЭРТАГА" деймиз...Кун хайрларга васила бўлсин...✍@umidaaziz
    474175Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    19 Sept, 19:44

    #твиттерданБобом вафот этганида бувим деменция касалига чалинганди. Ҳар куни кеч тушганда деразадан қараб "Қайда қолди бу киши?!" деб бобомни кутарди. Бир куни бобомнинг чўнтагидан букланган қоғоз чиқди: "Мени сўраб инжиқлик қилса, бозорга кетди, сизга янги чиққан анжирлардан олиб келади" денглар. Онанг анжирни яхши кўради, жим бўлади", деб ёзилганди. Бобом унтиладиган кунини ҳам ўйлаб ортидан ёлғон эмас, таскин қолдириб кетганди... Ўша кундан кейин бувим бобомни ҳар сўрганида олдига бир товоқ анжир қўйдик. Кулимсиради. "Фаромуш қилмаслигини билардим" деди.Муҳаббат баъзан эслаш, ёд этиш эмас, унутилганида ҳам озор бермасликдир...✍️@umidaaziz
    59628832Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    19 Sept, 19:02

    Ғўрлигимизда "пўлатчи" эдик. Ақлимизни таниган сари "искандар буюкчи" бўлиб боряпмиз.Яъни, Искандар Буюк ҳақлигини англаш улғайишнинг бир белгиси 😁
    440video4Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    19 Sept, 18:09

    Одамлар ўзгармайди.Ўзгарадиган нарса — бизнинг нуқтаи назаримиз. Бир пайтлари эътибор бермасликка уринган нарсаларимизни энди теранроқ кўра бошлаймиз. Илгари изоҳ топган хатти-ҳаракатларига энди баҳона изламай қўямиз. Ва бир куни шуни англаймиз: Қаршимиздаги инсон аслида ҳар доим шундай бўлган экан. Фақат энди биз унинг қиёфасида кўрмоқчи бўлган киши билан аслида қандай киши эканини ажрата оламиз.Эҳтимол баъзан ҳафсаламизнинг пир бўлишига одамларнинг ўзгариши эмас, ўзимизнинг ҳақиқатларни кўра бошлаганимиз сабаб бўлар...✍️@umidaaziz
    435754Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    19 Sept, 17:16

    forwarded from @d_shukurova_mk

    #бунақаси_бўлмаганШунақа хурсандман😍. Таърифлаб беролмайман. Бугун УСТОЗлар чин маънода қадр топганининг яна бир исботи бўлди.Бугун "ЙИЛ ЎҚИТУВЧИСИ" танловининг ғолиблари аниқланди. 🔴Тарихда илк бор республикамизнинг барча туман шаҳарларидан бир нафардан педагоглар 50 минг АҚШ долларидан зиёд пул мукофоти билан тақдирланади.Ростини айтсам, ушбу рўйхат Вазирлигимиз каналига жойланганидан буён уни камида ўн марта очиб ўқидим. Ҳар сафар ғолиб устозларнинг исмларига бир-бир кўз югуртираман-у, беихтиёр кўзларимга ёш келади...🔴Чунки мен - ўқитувчининг қизиман.Онам йиллаб пахта терди, пахта ягана қилди. Колхознинг помидорини терди, карамини узди. Пахта мавсумида олти ойлаб далада ётиб ишлади. Ўқитувчилик машаққатидан ташқари, замоннинг оғир юкини ҳам елкасида кўтарди. Аммо бирор
    4401242Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    19 Sept, 11:11edited

    #ҳазил_эмасВитаминларни, магнийни, эрталабки сайрни, югуришни, шакардан воз кечишни, фитнес билан шуғулланишни, хорижий тиллар ўрганишни синаб кўрдим. Дунёда мени ҳамёнимга келиб тушадиган доллар ва тилла магазинларни айланиб, харид қилишдан бошқа ҳеч нарса хурсанд қилолмаслигига амин бўлдим.✍@umidaaziz
    491307642Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    19 Sept, 04:14

    Умр япроқлари бир-бир тўкилар экан, яна бир сентябрь чўкади ҳазин. Аввал кўнгилларга, сўнг ер юзига...✍️@umidaaziz🍁🍂🌧
    5311133221Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    18 Sept, 11:39

    Бир жойни росманасига ва тамомила тарк этмаган киши бошқа бир янги йўлга чиқолмайди...✍@umidaaziz
    57614831Open in Telegram
  • YO'LOVCHI

    18 Sept, 10:37

    Туркиядаям адраснусха кийимлар анчадан бери урфда.Мен бир пайтлар шу атлас-адрасларни роса севардим. Ҳозирлар нохосдан кўзим тушса юрагим сиқилиб кетади 😁