gram news
Усмон Азим ижоди channel avatar

Усмон Азим ижоди

@usmonazimijodi

Ўзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз

ProjectsKKLanguages

7,070subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Усмон Азим ижоди

    22 Sept, 18:10

    Бу - Оллоҳнинг мурувватими? Сўнги фаслим ўтаётган пайт - Бу оламнинг бор ҳолатини Руҳга аниқ этмоқдаман қайд.Дунё тўғри жонга қуйилар: Ёруғию зулмати, ғами... Юрак эса ортиқ куйинар - Жон беришга шайланган каби.Билишимча, бу ҳаёт билан Кўнгил қаътий шартнома тузган: “Оҳ”ларининг расмини бекам - Рост сўзларда чизгани чизган.Бу дунёнинг сўзига боқмай - Кўзларига қараб мардона - Бирда ёқиб, иккида ёқмай - Шеърлар ёзган кўнгил – девона...
    507742Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    20 Sept, 18:32

    https://www.instagram.com/reel/DdhBI8CIC00/?stkn=ZzV5cHc3ajI1MDFo
    1,46071Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    20 Sept, 03:47

    Одамлар айтганига юрмадим, Тақдирда турмоқни уқтирдим ўзимга: Дарахт ўстирмадим, уй қурмадим, Шеър қурдим, дарахтлар ўстирдим сўзимдан.Даврлар тўфони теграмда бешафқат, Қанча тошларини бошимга урди. “Мен ҳам одамман”, деб, такрорладим фақат – Сўздан тақдир қурдим.Оламга қарадим: дунё қават-қават – Ана, юрак дунё, ана, қорин дун… Мен оёқ тирадим: ор-номус ҳам бир давлат – Шаън талашдим инсонлар учун.Тупроққа чўктирдим ҳар бир сўзимни, Ҳар сатримни азобга таратдим…
    3,8301710643Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    19 Sept, 15:15

    Чарчаганман. Етмайди кучим, "Кўп оғирсан, ҳаёт", - демоққа.Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
    Image from a post by Усмон Азим ижодиImage from a post by Усмон Азим ижоди
    2,210331610641Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    19 Sept, 15:11

    Яшамоққа етмайди бардош, Термуламан кўкка — кенг ғамга. Кўнгилчан қиз —Ҳаёт қўяр бош Қирққа кирган ҳорғин елкамга.Худди осий юлдуздай учиб, Руҳ юксакдан пастга энмоқда... Чарчаганман. Етмайди кучим, "Кўп оғирсан, ҳаёт", - демоққа.Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
    2,29026125431Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    19 Sept, 04:33edited

    Йўлбарс магар ташланса қўрқма, Илон чақса олма хавотир. Бўри қувса тизингни-букма Ғайри бир ҳол бўлмади содир.Мунча юксак айлаган парвоз Мусичами? Даҳшатку турқи! Сен ундан қўрқ... Ва яна нохос Ириллаган қуёндан қўрққин.Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
    TelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
    2,48038191493Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    17 Sept, 20:09

    Фақат ўзингга суян.Фарзандлар айтади «бизга суянинг» деб; дўстлар елкасини тутади; туғишганларинг далда берар: - Биз бормиз! Уларни хафа қилма: майли, фарзандларинг бизга суянди, деб ўйласин;дўстлар елкаларида сезсин қўлингни; борлигини ҳис қилсин туғишганларинг.Аммо сен ўзингга суян.
    TelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
    3,0003513111083Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    17 Sept, 20:03edited

    Кўзимда ёш, Сўзимда ёш, Кўнглимда ёш, Одамизод бу дунёдан ўтиб борар...Ўзбекистон санъатининг таниқли вакилларидан бири, актриса Ёдгора Зиямухамедова 74 ёшида оламдан ўтди.Марҳуманинг яқинлари ҳамдардлик билдирамиз.https://t.me/UsmonAzimijodi
    Image from a post by Усмон Азим ижодиImage from a post by Усмон Азим ижоди
    2,660627Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    17 Sept, 05:40

    ДЕНГИЗДА Қандай чексизлик! Қандай тубсизлик!..Яйраб яшаш мумкин!Аммо Осмонга ўзини отди -денгизга сиғмаган бир балиқча.Шу балиқча билан суҳбат қурсак... майлими, денгиз,дунёнинг торлиги ҳақида, осмоннинг борлиги ҳақида.
    2,880218544Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    17 Sept, 04:07

    Мен билан юлдузларнинг ораси юракка тўлган.Осмон таранг тортилгандир.Сезиб турибман - юрагим кенгайтириб борар дунёни.Юрак, аста!.. Юрак, секин!.. Қаттиқ "оҳ" урма... -Дунё ортиқ кенгая олмайди: у - қўрқинчли тарзда митти ва даҳшатли йўсинда тордир...
    2,53028983Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    15 Sept, 18:35

    Кузак хонамгача бостириб келди. Ташқарига чиқдим. Хазондан қочиб. Умрим тугаяпти. Келгин.Кел энди. Ёв енгган шаҳардай юрагим очиқ.Куз боғлар бошига не иш солмади, Ана, дарахтларнинг сўнгаклари - чўп… Сенга айтадиган сўзим қолмади, Сенга айтадиган жимликларим – кўп…Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
    TelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
    3,6106124151371Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    12 Sept, 04:21edited

    Кўнглимни ўт тутган! Тақдирим - гулхан. Мени қийноқ ютган, мени шеър ютган.Дунёми? Тош афсун! Билмас - азалдан шеърга кўчмоқ учун, ахир, яралган.Бу ҳоли фожиам тангримга аён... Бандангман, бандангман, бандангман, Раҳмон...Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
    4,1902216765Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    12 Sept, 04:11edited

    Х АСР. ЧОЛҒУЧИ АЁЛ- Ёнғин ҳаётимда Оҳанг – беҳудуд... Бармоқларим тегди - Зор қақшади уд!Удни бўзлатганча, Бағримга босдим. Ақлдан оздим мен, Ақлдан оздим.Тангрининг ёнига Бордиму қайтдим, Сени “севаман”, деб Навода айтдим.Торлар чарс узилди, Тўхтади наво. Бўғзингга тиқилди
    TelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
    3,87015965Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    11 Sept, 02:11

    Куз - Навоий девони. Бедор Ўқи. Хўнгра - қийнаса дардлар. Қатор-қатор кузги дарахтлар Дахо ёзган фожеа байтлар.Дил тақдирдан қайтишга мойил - Хазон бўлдим! - (қўллагин, наби!) Кезинаман боғда Навоий Тополмаган ёлғиз сўз каби....Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
    TelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
    4,1902310874Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    10 Sept, 05:12

    ОГОҲЛАНТИРИШ Воҳ, нақадар нозиксан - Ишонмайман ўнгимга! Тушларга сени бердим, Ва асрадим Кўнглимда.Кўнглимдасан! Тегмасин Маломату фалокат. Эҳтиёт бўл! Нозиксан. Йиқилмоғинг - ҳалокат.Ахир, кўнглим фалакда! Йиқилсанг – хато бўлғай. Умрим ишқ синиқларин Йиғолмай – адо бўлғай.Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
    3,830191497Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    10 Sept, 01:33

    Бизни бахт яратган.Қишлоқдаги онамизга ўхшаш бахт.Аммо уни ташлаб кетдик.Баъзан соғиниб кўргани борамиз. Яйраймиз уйида. Аммо Меҳмонлигимизни сезиб турамиз.Бахтдан наридаги ҳаёт барибир бизники.Кетиш керак…
    4,11043301576Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    9 Sept, 11:49

    ЯГАНА. ИШБИЛАРМОН ДУНЁ Жаладан, қатқалоқдан, ҳашоратдан, хато қилмоқдан ва яна бир балолардан қўрқишди: уруғ ташлашди ҳовучлаб.Биз - ҳам-м-ма-миз – униб чиқдик.Аммо уларга кўпчилик халақит берар –Уларга бир-иккитадан кўчат қолса – бўлди!.....Юлиб ташлашади бизни.
    TelegramУсмон Азим ижодиЎзбекистон ҳалқ шоири Усмон Азим ижодидан баҳраманд бўламиз
    3,64015974Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    8 Sept, 04:45

    forwarded from @dilgamaktublar

    ҚАЙТИШУйда чироқ ёнди. Қайнади қозон. Плитада олов гулдай сарсари. Столга тўшалди оппоқ дастурхон, Чангдан холи бўлди токчалар - бари.Бўшлиқ қаршисида бўш турган ойна Юзини ним тўсган чойшабни юлди. Юзингни лаҳзада акс эттирди ва Тақлид ҳам айлади: жилмайдинг - кулди.Дераза дунёга боқди чароғон, Балконга ювилиб кирлар осилди. Дазмол буғлар тараб югурди равон - Ғижим кўйлакларнинг қаъти ёзилди.Хиргойи зўриқмай, сокин куйлади - Хонани тўлдирди бир илиқ туйғу.
    TelegramДилга мактублар!..Сизнинг борлигингиз нақадар яхши Дунёда, борлиги каби Худонинг!.. Шеърият, дилдаги гаплар, мулоҳазалар... Фикр ва мулоҳазалар учун: @tiiamea
    3,41031187333Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    8 Sept, 03:57edited

    Йўлаклар четида қатордир арча, Сарвлар тизилгандир, гуллар тортган саф. Сен билан қийин бир суҳбат қурганча, Бу сенсиз чорбоғда юрибман йиғлаб.Кўнгилчан тасалли дарахтларда мўл: Қушлари, шамоли, соя-салқини... – Аммо сенсизликда йўқдир таскин йўл - Ўкириб йиғлашдан ўзга талқини.Гулу дарахтларга дардим айтмадим, Уларга сарғаймоқ нечун соғинай? Менга нечук бундай Соғинч қолдирдинг, Дунёнинг энг гўзал ғусса боғидай?25.06.2012 Усмон Азим
    Image from a post by Усмон Азим ижодиImage from a post by Усмон Азим ижоди
    3,160281372Open in Telegram
  • Усмон Азим ижоди

    7 Sept, 03:35edited

    Тўйганмидим шодликни ичиб, Келганмиди ҳатто ишқ малол, Айтолмадим: — Азизим, кечир... Қичқирмадим: — Кетмасанг-чи! Қол!.Ёлғизликнинг улкан залвори Босар — қалбим тортади майда. Энди қаро тунга ёлвориб, Шивирлайман: — Қайдасан, қайда?Энди беишқ бегоналарга Оёқости бўларкан жоним, Мен хушомад қилиб уларга Жовдирайман: — Илтимос, қолинг...Усмон Азимhttps://t.me/UsmonAzimijodi
    Image from a post by Усмон Азим ижодиImage from a post by Усмон Азим ижоди
    3,87022181662Open in Telegram