gram news
Ustoz Jobir domla Buxoriy channel avatar

Ustoz Jobir domla Buxoriy

@ustoz_jobir_domla_buxoriy

Ustoz Jobir domla Buxoriyning rasmiy telegram kanali

ProjectsKKOther

1,500subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    22 Sept, 10:59

    🧠 ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИН — ЗАКОВАТ ВА ИЛМ БАЙРАМИ📍Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимидаги отинойилар иштирокида «Билим — тафаккур, тафаккур — камолот!» шиори остида интеллектуал ўйин ўтказилди.Беллашув давомида иштирокчилар ўзларининг билим савияси, мантиқий фикрлаш қобилияти ва жамоавий ҳамкорлик борасидаги маҳоратини намоён этдилар.🎖 Беллашув якунларига кўра: 🥈 2-ўрин — Бухоро тумани отинойиларидан ташкил топган «Оқила аёллар» жамоаси; 🥉 3-ўрин — Ромитан тумани отинойиларидан ташкил топган «Волидаи Азизон» жамоаси. 🏆 Бош соврин — 1-ўрин эса билим ва қатъияти билан алоҳида ажралиб турган Бухоро шаҳар отинойиларидан иборат «Солиҳа аёллар» жамоасига насиб этди.🎁 «Вақф хайрия» жамоат фонди Бухоро вилояти филиали томонидан барча жамоаларга эсдалик совғалари ва ташаккурномалар топширилди.Тадбирда сўзга чиққанлар ташаббускорлар ва иштирокчиларга
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    22 Sept, 10:27

    📚 ОТИНОЙИЛАР ЎРТАСИДА «ЗАКОВАТ» 🧠 «Билим — тафаккур, тафаккур — камолот!»Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакиллиги тизимида фаолият юритаётган отинойилар иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.Тадбирда Бухоро вилояти ҳокими ўринбосари Азизбек Қаландаров ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бухоро вилояти вакили, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов иштирок этдилар.Меҳмонлар сўзга чиқиб, юртимизда инсон қадри, илм-маърифат ва маънавий тараққиётга қаратилаётган эътибор хусусида фикр билдирдилар ҳамда иштирокчиларга муваффақият тиладилар.Беллашувда отинойилар тарих, маърифат, миллий ва диний қадриятлар ҳамда юртимиз тараққиётига оид саволларга жавоб бериш орқали ўз билим ва тафаккурларини синовдан ўтказдилар.Қизғин ва дўстона руҳда кечган «Заковат» беллашуви иштирокчилар учун билим ва тафаккурни чархлаш билан бирга, ўзаро
    257411Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    22 Sept, 09:02

    274poll62Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    22 Sept, 07:03

    БЕЛИНИ БОҒЛАБ НАМОЗ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?❓CАВОЛ: Бир одам белбоғ боғлаган ҳолда намоз ўқиб бўлмайди деб қолди. Шу гап қанчалик тўғри. Белга белбоғ боғлаб намоз ўқиш мумкин эмасми?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозда белга белбоғ боғлаб намоз ўқиш жоиз. Унинг ҳеч қандай гуноҳи йўқ. Ҳанафий уламолардан Абул Ихлос Ҳасан Ал-Вафоий Шурунбилолий бу ҳақда шундай дейди: لا يكره له شد الوسط “ Намозхон белини боғлаб намоз ўқиши макруҳ бўлмайди” (“Нурул изоҳ ва нажотул арвоҳ” китоби, “Намоз ўқиётган кишига макруҳ бўлмаган нарсалар” фасли). Яна “Фатовои Оламгирия” китобида шундай дейилади:صَلَّى وَهُوَ مَشْدُودُ الْوَسَطِ لَا يُكْرَهُ ، كَذَا فِي الْمُحِيطِ “ Бели боғланган ҳолда намоз ўқиса, макруҳ бўлмайди. “Муҳийт”да ҳам шундай келган”. Валлоҳу аълам.🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    22 Sept, 05:00

    293poll5Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    22 Sept, 03:00

    #Бош_имом_минбари #ВидеоларЧақимчиликнинг оқибати©Жобир домла Элов Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
    309video921Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    22 Sept, 01:01

    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дунё тор келиб қолса, ғам-ташвишлари кўпайса, қўлларидан олдин қалбларини кўтариб, бундай муножот қилар эдилар: «Эй тирик ва барҳаёт бўлган Зот! Сенинг раҳматингдан умид қиламан (ёрдам сўрайман). Менинг барча ҳолимни ислоҳ қилгин. Бир лаҳза бўлсин мени ўз ҳолимга ташлаб қўймагин!»🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
    3296221Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    21 Sept, 23:01

    🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
    269file41Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    21 Sept, 21:02

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.Бугун сешанба — 22 сентябрь 2026 — 11 рабиъус сони 1448«Кимки Аллоҳнинг бандаларининг яхшилигига сабабчи бўлса, Аллоҳ унинг зурриётига яхшиликлар ато этиб туради»Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
    33461Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    21 Sept, 07:02

    Ички хотиржамликИнсоннинг қалбида ҳасад, кек ёки адоват бор экан, у ҳеч қачон ҳақиқий хотиржамликка эриша олмайди. Руҳий осойишталик — ўз қўлингдагига рози бўлиш, бировнинг неъматига хурсанд бўлиш, ва яхшиликни чин дилдан қилиш билан келади.Оилада ҳам инсон қаршисидаги кишини қадрламас экан, фақат айбини кўраверса, уни камситса ёки ҳақорат қилса — қалбида хотиржамлик қолмайди.«Сен аҳмоқсан», «Сендан одам бўлмайсин» каби сўзлар оила деворини секин-секин емириб боради. Ички хотиржамлик оддий нарса эмас. У инсонга яшаш завқини берадиган руҳдир. Уни йўқотган одам эса ташқаридан кулиб турса ҳам, ичидан тўкилган бўлади.Шунинг учун қалбингизни ортиқча жароҳатлар, кераксиз жанжаллар ва руҳий зарбалар билан тўлдириб булғаманг. Чунки бу нафақат сизга, балки фарзандларингизга ҳам таъсир қилади.🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
    69161Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    21 Sept, 05:02

    ЎН БЕШ КУНДАН КАМ МУДДАТГА КЕЛГАН МУСОФИРНИНГ НИЯТИ ЎЗГАРСА, НАМОЗИГА ТАЪСИР ҚИЛАДИМИ? #мусофир❓ САВОЛ: Мусофир 15 кунга қолмасдан юртига қайтишни ният қилиб сафарга чиқсаю, маълум бир сабаб билан сафари 15 кундан ортиб кетса, ўша 15 кундан бошлаб намозни тўлиқ ҳолда ўқийдими? Аввалги кунларнинг қазосини ўқиб қўядими?💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу масаланинг бироз тафсилоти бор. 15 кундан кам муддат туришни ният қилган мусофир эртага кетаман, индинга кетаман деб турадиган кунлари чўзилиб кетса, бу ҳолатда намозини қаср қилиб ўқишда давом этади. Агар 15 кундан кам муддатни ният қилиб келгандан кейин яна маълум кунлар қолиши аниқ бўлиб қолса, шу аниқ бўлган вақтдан юртига қайтадиган кунгача бўлган муддатни ҳисоблайди. Агар қоладиган кунлари 15 ва ундан кўп бўлса, аниқ бўлган вақтдан бошлаб намозларни тўлиқ ўқишни бошлайди. Аввалги қаср қилиб ўқиган намозларини қазосини
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    21 Sept, 03:01

    #muftiy_minbariТалабага суянчиқ бўлайлик🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
    352video5Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    21 Sept, 01:01

    343poll3Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    20 Sept, 23:05

    #ҲадисАллоҳ таолони зикр қилиш.Имом Муслим ва Термизийнинг ривоятида: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир қавм ўтириб, Аллоҳ азза ва жаллани зикр қилсалар, албатта, уларни фаришталар қуршаб олур, раҳмат ўраб олур, устиларидан сакийна нозил бўлур ва Аллоҳ уларни Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилур», дедилар».Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар: 1. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилиш фазл эканлиги. 2. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни фаришталар қуршаб олиши. 3. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни раҳмат ўраб олиши. 4. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларнинг устиларидан сакийна нозил бўлиши. 5. Аллоҳ азза ва жаллани жамоат бўлиб зикр қилганларни Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар ичида зикр қилиши. Демак, Аллоҳ таолонинг зикрини жамоат бўлиб ҳам қилиб туриш керак.“Ҳадис ва ҳаёт” китобидан.•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•🔗 @Ustoz
    34361Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    20 Sept, 20:59

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.Бугун душанба — 21 сентябрь 2026 — 10 рабиъус сони 1448«Кимки Аллоҳнинг бандаларининг яхшилигига сабабчи бўлса, Аллоҳ унинг зурриётига яхшиликлар ато этиб туради»Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
    588511Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    20 Sept, 06:13

    371poll3221Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    20 Sept, 04:30

    Қуръонни тўлиқ ёки ярим, ёхуд чорак, ҳеч бўлмаганда бир қисмини ёдлаш учун вақтингизни ғанимат билинг. Кексайиб қолганингизда, қабрда ва охират кунида У каби тасалли бўладиган нарсани топа олмайсиз. Мен саксон ёшли, кўзи ожиз ва бир ўзи ёлғиз яшайдиган кимсани кўрдим. Унинг юзида розилик аломати ва табассум балқиб турарди. У Қуръон ҳофизи бўлиб, ҳар уч кунда хатм қиларди.Доктор Абдулазиз Аҳмад🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
    41672Open in Telegram
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    20 Sept, 02:24

    #Kun_hadisi“Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Kimki o‘z uyida omonlikda, jasadi salomatlikda, kunlik taomi huzurida holda tong ottirsa, xuddi unga butun dunyo jamlangandek bo‘ladi”, dedilar”. Imom Termiziy rivoyati🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    19 Sept, 23:00

    КАЛБНИНГ ПОКЛАНИШИҚалбнинг тўғриланиши беш нарса билан бўлар: 1. Тадаббур ила Қуръон тиловат қилиш. 2. Кам таом ейиш. 3. Тунги ибодат. 4. Саҳар вақтида тазарру, илтижо қилиш. 5. Солиҳ зотлар билан ҳамсуҳбат бўлиш. Қуйидаги сўз қандай ҳам гўзал: Таом – ичингизга экилган ишларнинг уруғидир. Агар, ичингизга ҳалол таом кирса, ҳалол ишлар чиқади, ҳаром кирса, ҳаром чиқади, шубҳа кирса, шубҳа чиқади."Ал-вофий фий шарҳил арбаиъйнан нававийя" китоби, 39-бет. Муҳаммад Юнус Муҳаммад Мусо ўғли таржимаси.•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy
  • Ustoz Jobir domla Buxoriy

    19 Sept, 20:59

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.Бугун якшанба — 20 сентябрь 2026 — 09 рабиъус сони 1448«Кимки Аллоҳнинг бандаларининг яхшилигига сабабчи бўлса, Аллоҳ унинг зурриётига яхшиликлар ато этиб туради»Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳазратлари.🔗 @Ustoz_Jobir_domla_Buxoriy