Latest posts

Kadrovik.uz
10 Sept, 13:16
👤 Компанияда аллақачон ўриндошлик асосида ишлайдиган мутахассис мавжуд. Бироқ маълум вақт ўтгач, ушбу лавозимни асосий иш жойи бўйича эгаллашга тайёр бўлган номзод топилди.📄 Раҳбар янги ходимни ишга қабул қилишни, ўриндош ходим билан тузилган шартномани эса бекор қилишни хоҳламоқда. Амалдаги ходимнинг ҳеч қандай айби йўқдек туюлади: интизомни бузмаган, мажбуриятларини бажариб келмоқда. Ишдан бўшатиш учун умуман асос борми?📕 Бор. МКда ўриндошлар учун меҳнат шартномасини бекор қилишнинг алоҳида асоси назарда тутилган. Бироқ шунчаки бир ходимни бошқаси билан алмаштириб қўйиш мумкин эмас. Белгиланган тартиб-таомилга риоя этиш лозим.📝 Бундай вазиятда ўриндош билан шартномани қандай қилиб тўғри бекор қилиш кераклиги ва уни ишдан бўшатишда яна қандай ўзига хос хусусиятларни инобатга
Kadrovik.uz
9 Sept, 12:33edited
👀 Ходимни унинг розилигисиз иш вақтидан ташқари ишга жалб қилишингиз мумкинлигини билармидингиз? Ҳа, бу матндаги хато ҳам, янглишиш ҳам эмас. МКнинг 189-моддасида бундай учта асос тўғридан-тўғри мустаҳкамлаб қўйилган. Уларнинг орасида – агар сменачи ишга келмаса, узлуксиз ишни давом эттириш ҳам бор.🤔 Лекин ходим 12 соатлик сменани ишлаб бериб, ва унинг бошқа сменачилари бўлмаса, нима қилиш керак? Бу ҳолда ҳам 189-моддадаги қоида амал қиладими?📝 Экспертлар бу масалани Kadrovik PROда тавсияномада батафсил таҳлил қилишган.
Kadrovik.uz
9 Sept, 11:09edited
📌 Барча кадрлар бўйича мутахассислар билиши керак: чет элликни ишга қабул қиляпмизми = муддатли шартнома тузамиз. Бироқ истиснолар мавжудми?🤔 Масалан, IT-парк резидентлари чет элликлар учун ишлашга рухсатнома олишлари шарт эмас. Демак, муддатли шартномани тузиш ҳам шарт эмас экан-да? Айтганча, кўпчилик айнан шундай деб ўйлайди.💡 Бундай қарор компаниялар учун қандай хавфларни келтириб чиқариши ҳақида тавсияномада таҳлил қилдик.
Kadrovik.uz
8 Sept, 12:56
🗣 Ҳамкасбимиз бизга нимани сўзлаб берганини тасаввур қилолмайсиз... Унинг қариндошини, буржи Чаён бўлганлиги сабабли, ишга қабул қилишмабди! Бу ҳам кулгили, ҳам ачинарли – бундай рад этишлар яна қанча бўлиши мумкинлигини тасаввур қилиш даҳшатга солади. Ахир бу тўғридан-тўғри қонунбузарлик-ку! Ўша компанияда текширув, жарима, судлардан, зарарни қоплаш ва обрў-эътибор йўқотишдан умуман қўрқишмас экан, шекилли...😅🙂🤝Келинг, бир йўла аниқ белгилаб олайлик: директор, HR-менежер, кадрлар бўйича мутахассис ёки бошқа бировнинг хаёлига келган ҳар қандай сабаб билан ишга қабул қилишни рад этиш мумкин эмас. ❗️МК ҳар қандай кўринишдаги камситишни тўғридан-тўғри тақиқлайди.🖥 Ишга қабул қилишни рад
Kadrovik.uz
8 Sept, 06:18
💳 Иш берувчи бир нечта ходимлар учун малака ошириш курслари тўловини амалга оширди. Оғзаки келишилди: ишлаб бериш муддати – 12 ой.🎓 Ходимлардан бири ОТМга ўқишга кирганлиги сабабли ишдан бўшамоқда. Бироқ ишлаб бериш муддати ҳали тугамаган, директор эса ярим йил аввал ходимнинг малакасини ошириш учун сарфланган пулларнинг бир қисмини ундириб олмоқчи.❓ Ушбу вазиятда ходимдан уни ўқитишга сарфланган пулларни ундириб олиш мумкинми? Бу бир нечта ҳолатларга боғлиқ. Бу ҳақда батафсил – Kadrovik PRO экспертларининг тавсияномасида>>>
Kadrovik.uz
7 Sept, 12:27
⚠️ Кейинчалик ишдан бўшатган ҳолда таътил беришда ходим билан ҳисоб-китоб қилишнинг тўртта варианти бор. Улардан учтаси ҳуқуқбузарликлар, ортиқча тўловлар, баъзан эса жарима ёки ундан ҳам ёмон оқибатларга олиб келади.✅ Амалиётчи-экспертлар қайси вариант тўғри ва хавфсиз эканлиги билан тавсияномада бўлишдилар>>>❓ Гап қайси вариантлар ҳақида бораётганини ва улардан қайси бири тўғри эканини биласизми? Изоҳларда фикрларингиз билан бўлишинг⤵️
Kadrovik.uz
7 Sept, 11:13
💬 Тадбиркорлар билан ўтказилган VI очиқ мулоқот якунлари бўйича Президент меҳнат муносабатларини расмийлаштиришда бюрократияни қисқартиришга қаратилган ҳужжатни ишлаб чиқишга топшириқ берди.➡️ Хусусан, меҳнат шартномаларини расмийлаштиришни тўлиқ электрон форматга ўтказиш, агрегаторлар, рақамли платформалар ва сервислар орқали бандликни таъминлаш тартибини белгилаш ҳамда меҳнат қонунчилигидаги камчиликларни бартараф этиш учун тузатишлар киритиш режалаштирилмоқда.🖥 Нималар ўзгаради ва қайси муддатларда – бу ҳақида kadrovik.uz мақоласида ўқинг>>>
Kadrovik.uz
5 Sept, 10:15
🤩 Шахсий ҳимоя воситалари (ШҲВ) – бу ходимни меҳнат мажбуриятларини бажараётган вақтда зарарли ва/ёки хавфли ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳимоя қиладиган махсус кийим-бош ва пойабзал, шунингдек бошқа мосламалардир.📝 Агар ходимнинг хавфсизлигини қуйидагилар орқали таъминлашнинг имкони бўлмаса, иш берувчи ШҲВни беради: 🔹 ускунанинг конструкцияси; 🔹 технологик жараённинг ташкил этилиши; 🔹 жамоавий ҳимоя воситалари.👍 Агар ушбу чоралар кўрилганидан кейин ҳам ишлаб чиқариш хавфи сақланиб қолса, иш берувчи ходимни ШҲВ билан таъминлаши шарт.💜 Муҳим. Ходимларни ШҲВ билан таъминлаш – иш берувчининг мажбуриятидир. Ходим ҳимоя воситаларини ўз ҳисобидан
Kadrovik.uz
5 Sept, 09:15
📝 Узайтирилган таътил – меҳнат таътилининг турларидан бири бўлиб, у алоҳида тоифадаги ходимларга берилади. Бундай таътилнинг давомийлигини Меҳнат кодекси белгилайди. Узайтирилган таътилни қуйидаги ходимларга тақдим этинг: 🔹 вояга етмаганларга – 30 календарь кун; 🔹 I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга – 30 календарь кун; 🔹 давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимларига – 27 календарь кун. Ушбу тоифадаги айрим ходимлар учун қонунчилик томонидан узайтирилган таътилнинг узоқроқ муддати ҳам белгиланиши мумкин.📌 МКдан ташқари узайтирилган таътиллар меҳнат вазифаларининг ўзига хослиги, хусусияти ва бошқа ҳолларга боғлиқ ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланиши мумкин. Масалан, судьяларга, прокуратура
Kadrovik.uz
3 Sept, 13:12
📌 Ходим олий ўқув юртига киришдан олдин ишни ўқиш билан бирга олиб боришни мўлжаллаган эди. Иш берувчи билан келишувга кўра, унга мослашувчан иш жадвали белгиланди. Бироқ, бир неча кундан сўнг у буни уддалай олмаётганини тушунди: иш ўқишига, ўқиши эса, ишига халақит бераётган эди.🗣 Ходим ҳисоб-китобни олиш ва бошқа ишга чиқмаслик учун у билан тузилган меҳнат шартномасини эртаси куниёқ бекор қилишни илтимос қилди.🤔 Иш берувчи саросимада: ишдан бўшаш ҳақида 14 кун олдин огоҳлантириш мажбурияти-чи? Бир кунда ўрнига бошқа ходим топиб бўлмайди-ку.❓ Ходимнинг ишдан бўшашини рад этиш ва уни 14 кунлик огоҳлантириш муддатига риоя қилишга мажбурлаш мумкинми – Kadrovik PRO экспертлари тавсияномада тушунтириш бердилар>>>
Kadrovik.uz
3 Sept, 12:29
🎓 Ходимнинг қўлида дипломи бор, лекин ЯММТда ҳужжат ҳақида маълумот йўқ. Кадрлар бўйича мутахассис нима қилиши керак? Бундай вазият ҳужжат рақамлаштирилмаган бўлса юзага келиши мумкин. Бу кўпинча хорижий ОТМлар дипломлари ёки 2019-2020 йилларгача берилган ҳужжатларга тааллуқли. Қоғоз дипломдаги маълумотларни шунчаки кўчириб ўтказиш мумкин эмас – маълумотларни рўйхатдан ўтказиш лозим.❓ Қаерга мурожаат қилиш керак, маълумотларни ким киритиши мумкин, уларни тасдиқлаш қандай кечади ва хорижий дипломлар билан ишлашда нималарни инобатга олиш лозим? 🔗 Kadrovik PRO экспертлари таҳлил қилиб, ҳар бир қадамни скриншотларда кўрсатиб беришди – тавсияномада>
Kadrovik.uz
2 Sept, 12:21
🧮 Ҳисоб-китоб бухгалтерига вақтинча ҳозирда бола парваришлаш таътилида бўлган кадрлар бўйича инспекторнинг мажбуриятларини бажариш таклиф этилди. Тартиб-таомилни буйруқ ёки янги шартнома тузиш орқали расмийлаштириш керакми? Бу янги ишнинг бажарилиш вақтига боғлиқ.👥 Агар ишнинг бажарилиши асосий иш куни доирасида режалаштирилса – бу касб (лавозим)ларни қўшиб ишлаш саналанади. Буйруқ чиқариш, қўшимча иш муддатини ва унинг учун тўланадиган қўшимча ҳақни белгилаш кифоя. Агар иш асосий иш вақти тугаганидан кейин бажарилса – бу ички ўриндошликдир. Бу ҳолда алоҳида меҳнат шартномасини тузиш зарур, ва уни асосий ходим ишда бўлмаган даврга муддатли шартнома сифатида расмийлаштириш мумкин.📋 Қўшимча иш турларини адаштириб юбормаслик учун нима қилиш керак, уларни расмийлаштиришда қандай
Kadrovik.uz
2 Sept, 11:13edited
⚡️ Компания лавозимга муносиб номзод топилгунга қадар бошқа номзодларни ишга қабул қилишни бир неча бор рад этиши мумкин. Ишга қабул қилишни ёзма рад этиш – бу мажбурий тартиб-таомил эмас. Кўпинча номзодга қарор ҳақида оғзаки, суҳбат пайтида ёки ундан кейин, ёхуд телефон ёки электрон почта орқали маълум қилинади.📌 Бироқ номзод рад этиш сабабларини расман тушунтириб беришни талаб қиладиган ҳолатлар ҳам учрайди. Бундай вазиятда иш берувчи уч иш куни ичида ёзма жавоб тақдим этиши шарт. Шуни тушуниш муҳимки, «Сиз бизга тўғри келмайсиз» деган оддий жумла – ишга қабул қилишни рад этиш учун асос эмас. Ахир ходим рад жавоби юзасидан шикоят аризаси билан судга мурожаат қилиши мумкин.⚖ Агар суд рад этиш асосини ноқонуний ёки асоссиз деб топса, иш берувчи қуйидаги талабларни бажаришига тўғри
Kadrovik.uz
1 Sept, 05:03
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни муборак бўлсин!✨ Мустақиллик куни – бизни бирлаштирувчи ва муҳим нарсаларни: тинчлик, барқарорлик, ишлаш, ривожланиш ва олдинга ишонч билан қараш имкониятлари ҳақида эслатувчи байрамлардан биридир.👥 Мамлакатнинг ҳар бир ютуғи ортида унинг фуқаролари – мутахассислар, раҳбарлар, тадбиркорлар ва турли касб эгаларининг кундалик меҳнати туради. Ваҳар бир инсон ўз ўрнида унинг ривожига ҳисса қўшади.🎉 Kadrovik PRO жамоаси сизни Мустақиллик куни билан табриклайди! Сизга барқарорлик, касбий муваффақиятлар, янги имкониятлар ва фаровонлик тилаймиз. Олдинда ўз ишингиз натижалари билан фахрланиш ва келажакка ишонч билан режалар тузиш учун кўпроқ сабаблар бўлсин.✍️ Самимий ҳурмат
Kadrovik.uz
31 Aug, 06:41
💼 Хизмат сафари байрамдан сўнг дарҳол бошланади: ходимни олдиндан сафарга жўнатиш мумкинми?– 7 сентябрь куни эрталаб ходим Самарқанддаги учрашувда бўлиши керак. Олдинроқ, 6 сентябрь куни кечқурун йўлга чиқсин. 👀 Бир қарашда, оддий иш топшириғи. Чунки ходим ишламайди – у фақат хизмат сафари жойига етиб олиши керак, холос.🤔 Демак, чипта олиб, буйруқни расмийлаштириш мумкин экан-да? Ёки дам олиш кунида йўлга чиқишнинг ўзи саёҳатни расмийлаштириш тартибини ўзгартирадими? Кадрлар бўлими ходими қуйидагиларни ҳам ўрганиши лозим: 🔸 ишланмайдиган кунларда чиқишни алоҳида расмийлаштириш керакми? 🔸 бундай кунни табелда қандай акс эттириш керак? 🔸 агар ходим дам олиш кунида нафақат йўлда бўлса, балки амалда ишласа, унга нима берилади?
Kadrovik.uz
29 Aug, 06:02
💸 Узоқ дам олиш кунлари олдидан картага шубҳали катта пул келиб тушганда…📞 ...ва кетидан бухгалтер билан директор негадир сиз билан гаплашишни жуда хоҳлашса😅Ким билади, балки тасодифдир?😌👉 Бундай «кутилмаган совғадан»дан сўнг сиз узоқ дам олиш кунларини қандай режалаштирган бўлардингиз?😉
Kadrovik.uz
29 Aug, 05:01
💼 Муддатли шартнома муддати узоқ дам олиш кунларида тугайди: бекор қилишни қачон расмийлаштириш керак?🤔 Вазиятни тасаввур қилайлик: ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси муддати 31 августда – Мустақиллик байрами муносабати билан узоқ дам олиш кунларида тугайди.🗓 6/1 жадвалли компанияда бугун, 29 август – уч кунлик дам олишдан олдинги сўнгги иш куни. Раҳбар кадрлар бўлими ходимасига таклиф қилади: «Келинг, бугун ҳаммасини расмийлаштирайлик. Барибир 2 сентябргача ҳеч ким ишламайди».📌 Шу ўринда бирданига бир нечта савол туғилади: ➡️ қайси санани кўрсатиш керак – 29 августними, 31 августними ёки 2 сентябрними? ➡️ агар муддатнинг охирги куни ишланмайдиган кунга тўғри келса, уни қандай ҳисоблаш керак?
Kadrovik.uz
28 Aug, 11:47
🤓 Мустақиллик кунига тайёрмисиз? Кадрлар бўйича викторинадан ўтиб, ўзингизни текшириб кўринг🗓 Ўзбекистон Мустақиллиги куни – бу шунчаки тақвимдаги бир нечта ишланмайдиган кун эмас. Байрам даври ишдан бўшатиш муддатларини ҳисоблашга, иш ҳақи тўлаш ва иш вақтини ҳисобга олиш тартибига, шу жумладан сменали иш режимида ва хизмат сафарларида, шунингдек бошқа кадрларга оид тартиб-таомилларга таъсир қилиши мумкин.🎂 Мустақиллик кунига биз яқин кунларда ҳар бир кадрлар бўйича мутахассис дуч келиши мумкин бўлган 10та саволдан иборат викторина тайёрладик. Меҳнат кодекси нормасини шунчаки ёдга олишнинг ўзи кифоя қилмайди, уни муайян вазиятда қандай тўғри қўллашни тушуниш лозим.❔ Викторинадан ўтинг ва байрам кунларида кадрларга оид тузоқлардан қоча олишингизни
Kadrovik.uz
28 Aug, 10:29

Kadrovik.uz
28 Aug, 05:19
💼 Ходим таътил даврида касаллик варақасини очди, ишлар эса унинг таътилдан чиқишига режалаштириб бўлган эди. Белгиланган муддатда таътилдан ишга чиқишни талаб қилиш мумкинми?🤔 Таниш вазиятми? Келинг, масалани кўриб чиқамиз: ким ҳақ ва кадрлар бўйича мутахассис нима қилиши керак.💡 Шунчаки олдинги саналарни қолдириш ва ходимнинг ишга чиқишини кутиш бўлмайди. Меҳнат таътили даврига тўғри келган касаллик кунлари ходим учун сақланиб қолади. Агар раҳбарият учун мутахассисни меҳнат жараёнига эртароқ қайтариш муҳим бўлса, бу кунларни бошқа даврга кўчириш мумкин. Яна бир вариант – таътилни шу кунларга узайтириш. Буни ходимнинг ўзи танлайди ва иш берувчи уни мажбурлашга ҳақли эмас.📌 Тартиб-таомилни тўғри расмийлаштириш бўйича саволлар қолди: ➡️ таътилни
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
