Latest posts

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
22 Sept, 11:04
forwarded from @uz_sfa
Сиёсий фанлар ва касблар каталоги – Т.: «Complex Print», 2024. – Б. 14-17✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
22 Sept, 11:00
forwarded from @uz_sfa
ҚИЁСИЙ СИЁСАТШУНОСЛИКҚиёсий сиёсатшунослик – сиёсий фаннинг кенг қамровли йўналишларидан бири бўлиб, турли давлат ва жамиятлардаги сиёсий тизимлар, институтлар ва жараёнларни ўзаро таққослаш орқали умумий қонуниятлар ҳамда фарқларни аниқлайди. Бу йўналиш орқали сиёсий тузумлар қандай шаклланиши, ривожланиши ва инқирозга учрашини чуқур таҳлил қилиш мумкин.Қиёсий сиёсатшунослик фақат демократик ва авторитар тузумларни қиёслаш билан чекланиб қолмайди, балки сиёсий маданият, партия тизимлари, сайлов жараёнлари ва давлат бошқаруви механизмларини ҳам қиёсий таҳлил қилади.Қиёсий сиёсатшунослик билан қизиққан киши дунё сиёсий жараёнларига фақат маҳаллий нуқтаи назардан эмас, балки глобал қиёсий контекстда назар ташлайди. Бу эса талабалар ва тадқиқотчиларга сиёсий жараёнларни чуқур англаш, турли сиёсий моделларни танқидий баҳолаш ва замонавий сиёсий воқеликка кенг қамровли илмий қарашни
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
22 Sept, 06:43edited
📚 МАРКАЗИЙ ОСИЁНИНГ КЕЧАГИ ТАРИХИ, БУГУНГИ ГЕОСИЁСИЙ ЎРНИ ВА КЕЛАЖАК ИСТИҚБОЛЛАРИНИ ЧУҚУРРОҚ АНГЛАШНИ ИСТАЙСИЗМИ?Таниқли олим, сиёсий фанлар доктори, профессор Р.М. Алимовнинг чоп этилган “Марказий Осиё умумжаҳон сиёсатида” номли фундаментал монографиясида минтақанинг геосиёсий аҳамияти, хавфсизлик масалалари, халқаро муносабатлар ва минтақавий ҳамкорлик жараёнлари атрофлича таҳлил қилинган.Ушбу асар сиёсатшунослар, тадқиқотчилар, талабалар, дипломатлар ҳамда Марказий Осиёнинг бугуни ва келажагига қизиқувчи кенг китобхонлар учун қимматли илмий манба бўлиб хизмат қилади. Марказий Осиёни англаш — бугунги глобал сиёсий жараёнларни англаш демакдир.📖 Монографияни харид қилиш учун қуйидаги китоб дуконларига мурожаат қилиш мумкин:1. "Китобдор" дўкони. "Тошкент" китоб маркази ичида жойлашган. Манзил: Хадра майдони, А.Навоий кўчаси 40. тел.: +998 95 747-06-06. 2. «Книжный мир» китоб
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
22 Sept, 05:03
#Taqdimot🔸"USTOZ-KELAJAK ME’MORI" mavzusida taqdimot🇺🇿1-oktabr O‘qituvchi va murabbiylar kuni.Ilmning toshi ustozning mehnati bilan toblanadi. ABDULLA Avloniy(Targ'ibot tadbirlarida foydalanish tavsiya etiladi)TARG‘IBOT MATERIALLARI ✈️✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
22 Sept, 02:08
forwarded from @uz_sfa
Чуқурликни унга тош отиш орқали ўрганишади. Станислав Ежи ЛецИзучают глубину, кидая в неё камни. Станислав Ежи Лец👉🏻Каналга уланиш @uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
21 Sept, 14:00

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
21 Sept, 06:57
Мосолова О.В. Австралия: политика устойчивого развития. Институт востоковедения РАН. — М.: ИВ РАН, 2019. — 260 с.✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
21 Sept, 06:52
Мосолова О.В. Австралия: политика устойчивого развития. Институт востоковедения РАН. — М.: ИВ РАН, 2019. — 260 с. Австралия: барқарор ривожланиш сиёсатиМазкур монография қизиқарли ва долзарб мавзуга бағишланган бўлиб, унда иқтисодий тизим, жамият ва табиий муҳитнинг ўзаро таъсир муаммолари Австралия мисолида тадқиқ этилган. Иқтисодиёт, жамият ва атроф-муҳитнинг ўзаро боғлиқлиги халқаро ҳамжамият томонидан қабул қилинган барқарор тараққиёт концепциясининг асосини ташкил этади. Монографиянинг биринчи қисмида барқарор тараққиёт моделининг батафсил тавсифи берилиб, уни амалга оширишнинг асосий йўналишлари кўрсатиб ўтилган. Иккинчи қисмида эса Австралиянинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши мазкур барқарор тараққиёт моделини ҳаётга татбиқ этиш нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Замонавий иқтисодиёт, экология, барқарор ривожланиш муаммолари ҳамда хорижий тажрибалар билан қизиқувчи илмий
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
21 Sept, 05:00
ОҒЗИБИРЧИЛИК ВА ВАТАНГА БЎЛГАН МУҲАББАТ — ТАРАҚҚИЁТ БЕЛГИСИДИР📌 Ўзбекистон кўплаб миллат ва элат вакиллари бир оиладек аҳил, тинч-тотув умргузаронлик қилаётган бағрикенг диёр.Бу самимий дўстлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини ушбу фикрлар асосида болаларга сабоқ бераётган фидойи ўқитувчи сиймосида яққол кўриш мумкин. ✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
21 Sept, 04:01
Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи: бир эл, ягона халқ бўлиб, Қорақалпоғистоннинг улкан имкониятлари ва салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариб, ҳудуд тараққиёти ва одамларнинг фаровон ҳаёти йўлида янада юксак марраларга эришамиз. — Поездка Президента в Каракалпакстан: сплоченной страной, единым народом, в полной мере реализуя огромные возможности и потенциал Каракалпакстана, мы достигнем новых высот в развитии региона и повышении благосостояния людей.✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
21 Sept, 02:03
Журналист: «11 сентябрь воқеаларини сиз мансуб бўлган дин вакиллари амалга оширди, бунга қандай қарайсиз?».Муҳаммад Али: «Гитлер ҳам сиз мансуб бўлган дин вакили бўлганига сиз қандай қарайсиз?»✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
19 Sept, 14:04

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
19 Sept, 07:05
«Менинг Президентим»«Менинг Президентим» — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг асарлари, мурожаатномалари, мақолалари, нутқлари ва интервьюларини, шунингдек, Президент фаолиятига доир асарлар ҳамда стратегик ҳужжатларни ягона рақамли муҳитда жамлайдиган миллий сиёсий-таълим платформасидир. Унда тасдиқланган манбалар матн, аудио, видео, лотин ва кирилл ёзувларида тақдим этилади. Сунъий интеллект ва эксперт таҳлили орқали мураккаб сиёсий мазмун соддалаштирилиб, асосий ғоялар, муаммолар, ечимлар ҳамда «ғоядан амалиётгача» бўлган жараён очиб берилади.Платформа фойдаланувчининг ахборотни ўқиши билан чекланмай, уни таҳлил қилиши, муҳокама этиши ва билимини синашини таъминлайди. www.meningprezidentim.uz сайтида рўйхатдан ўтгач, «Мутолаа», «Тезкор суҳбат», «Дебат», «Имтиҳон» ва «Шахсий ривожланиш» бўлимларидан фойдаланиш мумкин. Тест, савол-жавоб, дебат ва бошқа
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
19 Sept, 07:02

SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
19 Sept, 02:31
Энди бошланиб келаётган дардни кўрмай қолган ҳукмдор ҳақиқий доно раҳбар бўла олмайди, бироқ бундай дардни ўз вақтида кўра билиш неъмати ҳаммага ҳам берилавермайди. Никколо Макиавелли ("Ҳукмдор" асаридан)✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
18 Sept, 07:03
📘СИЁСИЙ КАСБЛАР КАТАЛОГИ1. Сиёсатшунос ўқитувчи 2. Сиёсатшунос-тарихчи 3. Сиёсий психолог 4. Сиёсий социолог 5. Сиёсатшунос тадқиқотчи 6. Сиёсий таҳлилчи 7. Сиёсий шарҳловчи 8. Сиёсий эксперт 9. Сиёсий стратег 10. Сиёсий маркетолог 11. Сиёсий менежер 12. Сиёсий технолог 13. Сиёсатшунос-имижмейкер 14. Сиёсий консультант 15. Дипломат 16. Давлат хизматчиси 17. Сиёсий спичрайтер 18. Нодавлат нотижорат ташкилотлар ходими
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
18 Sept, 05:00
БМТ ХАЛҚАРО СУДИХалқаро Суд – Бутунжаҳон суди сифатида ҳаммага маълум бўлиб, у Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош суд органидир. Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгаши томонидан сайланадиган 15 судьядан ташкил топган Халқаро Суд давлатлар ўртасидаги можароларни бартараф этиш билан шуғулланади. Давлатларнинг суд муҳокамасида қатнашишлари ёки қатнашмасликлари ихтиёрийдир. Бироқ улар Суд томонидан чиқарилган қарорларга бўйсунишлари шарт. Шунингдек, Бош Ассамблея ва Хавфсизлик Кенгаши сўровлари билан Суд консультатив хулосалар чиқариш ишлари билан ҳам шуғулланади. Халқаро Суд Нидерландиянинг Гаага шаҳрида фаолият кўрсатади.✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
18 Sept, 04:37
forwarded from @sshmirziyoyeva
Toshkent | sentabr, 2026-yil—Ташкент | сентябрь, 2026 год
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
18 Sept, 02:22
Фақат мутаассиб оломон осонлик билан бошқарилади. Адолф ГитлерТолько фанатичная толпа легко управляема. Адольф ГитлерАдольф Гитлер (1889–1945) — Германияда миллий-социалистик тузум асосчиси ва 1933–1945 йилларда диктатор сифатида ҳукмронлик қилган сиёсий арбоб. Унинг ғоялари ва агрессив сиёсати Иккинчи жаҳон урушининг келиб чиқишига ҳамда дунё бўйича 60 миллиондан ортиқ инсоннинг ҳалок бўлишига сабаб бўлган. Шу боис у тарихда энг кўп қарғиш ва лаънатга учраган шахслардан бири сифатида қолган.✅Kanalga ulanish: 👉🏻@uz_sfa
SIYOSIY FANLAR AKADEMIYASI
17 Sept, 14:03
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
