gram news
UzA — LIVE channel avatar

UzA — LIVE

@uzalive

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги — ЎзАнинг кирилл алифбосида юритиладиган тезкор хабарлар канали

ProjectsKKNews

1,260subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • UzA — LIVE

    18 Aug, 07:14

    Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳудуди кенгайтирилмоқдаПарламент қуйи палатаси мажлисида “Сирдарё вилоятининг Гулистон, Ширин, Янгиер шаҳарлари, Гулистон, Боёвут, Мирзаобод, Оқолтин, Сардоба, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги палата қарори лойиҳаси кўриб чиқилди.Гулистон туманидан 527,23 гектар ва Боёвут туманидан 582,0 гектар ер майдонини Гулистон шаҳри таркибига ҳамда Боёвут туманидан 638,77 гектар ер майдонини Ширин шаҳри таркибига ўтказиш назарда тутилмоқда.Гулистон ва Ширин шаҳарлари чегараларининг кенгайиши шаҳарда аҳоли зичлигини камайтиришга, транспорт қатновини яхшилашга хизмат қилади. Ҳудудда йирик лойиҳаларни амалга ошириш учун замин яратади.@uzalive
  • UzA — LIVE

    4 Aug, 06:34

    ⚡Президент Администрациясининг ҳуқуқий мақоми белгиланмоқдаОлий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.Қонун лойиҳаси Президент Администрациясининг давлат бошқаруви тизимидаги ўрни, ҳуқуқий мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишларини конституциявий қонун даражасида белгилашга қаратилган.Лойиҳада Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилиши, шунингдек, Администрацияга Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Администрация Раҳбари бошчилик қилиши белгиланмоқда.Администрациянинг мақоми, фаолиятининг асосий принциплари, таркибий тузилиши ва фаолиятини ташкил этиш тартиби, унинг давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотлари билан ўзаро алоқалари, Администрациянинг мансабдор шахслари, бошқарув ва
  • UzA — LIVE

    30 Jul, 06:13

    #VMQ_QARORIҲуқуқшунослик ва 11 та чет тили бўйича миллий сертификат бериш тизими йўлга қўйиладиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий сертификат бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори қабул қилинди.Қарорга кўра:— 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб ҳуқуқшунослик фанини билиш даражасини аниқлаш ва миллий сертификат бериш тизими жорий этилади.— Ҳуқуқшунослик бўйича тест топшириқлари умумий ўрта таълим дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилик ҳужжатлари асосида шакллантирилади.— 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб яна 11 та чет тилидан (хитой, кореys, япон, испан, итальян, форс, дари, пушту, урду, ҳиндий ва уйғур) кўп даражали (Multi-level) тест тизими амалиётга татбиқ этилади.— Имтиҳон кунлари ва ўринлар сони Агентликнинг расмий веб-сайти ва ЯИДХП орқали олдиндан эълон қилинади.— Ушбу
  • UzA — LIVE

    30 Jul, 06:02edited

    #VMQ_QARORIБошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича янги тизим жорий этилмоқдаCертификатга эга ўқитувчиларига 15 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Миллий сертификат бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» (29.07.2026 №411) қарори қабул қилинди.Қарорга кўра:— 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб бошланғич таълим ўқитувчиларининг билим даражаси ва педагогик маҳоратини аниқлаш ҳамда уларга миллий сертификат бериш тизими йўлга қўйилади.— Малака имтиҳони натижасига кўра талабгорларга 3 йил муддатга амал қилувчи электрон сертификат (A+, A, B+, B, C+, C даражаларида) берилади.— 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб B+ ва ундан юқори даражали миллий сертификатга эга бошланғич синф ўқитувчиларига лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.— Сертификатга эга
  • UzA — LIVE

    27 Jul, 12:09

    ⚡Формали кийим-бошлардан ноқонуний фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўладиПарламент қуйи палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларининг йиғилишларида давлат тузилмалари ходимларининг формали кийим-бошидан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олишга қаратилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.Қонун лойиҳаси билан ҳарбий ва идоравий формали кийим-бошларга одамларни адаштириб юбориш даражада ўхшаш кийим-бошларни кийиш ёки улардан ноқонуний фойдаланиш қатъиян тақиқланяпти.Бундай ҳуқуқбузарликни содир этганларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Унга кўра, формали кийим-бошнинг ўзи мусодара қилинади ҳамда БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (2 миллион сўмдан 4,1 миллион сўмгача) жарима солинади.@uzalive
  • UzA — LIVE

    23 Jul, 04:36edited

    #RASMIY_MUNOSABATМИБ: Миграция агентлигига нисбатан ижро ҳаракатлари тўхтатилгани йўқИжтимоий тармоқларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ ходимларини ишга тиклаш ва улар фойдасига пул ундириш бўйича суд қарорлари ижро этилмаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.Мазкур ҳолат юзасидан ЎзАга Мажбурий ижро бюроси ахборот хизмати томонидан расмий маълумотнома тақдим этилди:"Мажбурий ижро бюроси Олмазор туман бўлими иш юритувида тугатилган Ташқи меҳнат миграцияси агентлигидан 126 та ижро ҳужжати бўйича жами 13,6 миллиард сўмлик қарздорликни ундириш ва 28 нафар собиқ ходимни ишга тиклаш ҳақида суд қарорлари мавжуд.Президентнинг ПФ-162-сонли фармонига кўра, эски агентлик тугатилиб, унинг вориси сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида янги Миграция агентлиги ташкил этилган. Шу боис МИБ давлат ижрочиси қонунчиликка асосан қарздорлик ва ишга тиклаш мажбуриятини янги Агентлик зиммасига
  • UzA — LIVE

    16 Jul, 08:10

    ⚡ХДП Тошкент шаҳар ҳокимининг пуллик автотураргоҳлар бўйича лойиҳасига қарши чиқдиЎзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳрида пуллик автотураргоҳлар учун тўлов қилмаганликка маъмурий жарима жорий этиш ҳақидаги лойиҳасини қабул қилиб бўлмайди, деб ҳисоблайди.Партияга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Конституцияга мувофиқ қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъект ҳисобланмайди ва кодексларга ўзгартиш киритиш бўйича ташаббус билан чиқиши мумкин эмас. Пуллик автотураргоҳ хизмати учун тўловни амалга оширмаслик фуқаролик-ҳуқуқий муносабат ҳисобланади.Давлатнинг мажбурлов чоралари хусусий тижорат тузилмалари даромадини таъминлаш учун эмас, жамоат манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўлланилиши керак.Шунингдек, партия шаҳар ҳокимлиги томонидан пуллик автотураргоҳлардан тушган тўловлар ва бюджетга ўтказилган маблағлар ҳақидаги маълумотлар ҳанузгача очиқланмаганини таъкидлаб, тўлов
  • UzA — LIVE

    23 Jun, 12:46

    #RASMIY_XABAR❗️ Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори оширилади“Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–115-сон, 23.06.2026 й.) қабул қилинди.💸 Фармонга кўра, 2026 йил 1 июлдан пенсиялар ва нафақалар ҳамда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари миқдорлари 7 фоизга оширилади. Бунда:🔹 ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 983 000 сўм;🔹 ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 1 083 000 сўм;🔹 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:➖ 3 ёшгача бўлган 1 та кичик фарзанди учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанди учун – 295 000 сўм; ➖ оиланинг 2-фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм; ➖ оиланинг 3- ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;🔹 Ижтимои
  • UzA — LIVE

    4 Jun, 07:44

    Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президентига мактуб йўлладиЎзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикасининг 2027-2028 йилларда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани муносабати билан Президент Садир Жапаров ва қардош қирғиз халқини чин дилдан самимий муборакбод этди.Давлатимиз раҳбарининг мактубида ушбу тарихий ютуқ нафақат Қирғиз Республикаси, балки бутун Марказий Осиё минтақаси учун катта аҳамиятга эга экани таъкидланди. Бу воқеа Қирғизистоннинг халқаро майдонда тобора юксалиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг амалий тасдиғи сифатида баҳоланди.Шунингдек, Президент Садир Жапаров томонидан олиб борилаётган яхши қўшничилик, барча давлатлар билан ўзаро манфаатли ва узоқ муддатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган тизимли ва оқилона сиёсат жаҳон ҳамжамияти томонидан кенг эътироф этилаётгани
  • UzA — LIVE

    20 May, 06:00edited

    📝📝📝📝📝📝⚡Тошкент метрополитенида йўлкира ҳақини тўлашнинг янгича тизими жорий этиладиЙўлкира ҳақини тўлашнинг янгича тизимида қуйидаги мажбурий тамойиллар акс этади:➖ масофага қараб тўлаш (йўловчи босиб ўтган масофаси ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлайди);➖ аҳоли тоифаларига имтиёзлар бериш (муайян қатламлар учун алоҳида енгилликлар кўзда тутилади);➖ абонементлар тизимини жорий этиш (йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар йўлга қўйилади).Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» (ПҚ-191. 15.05.2026 й.) қарори қабул қилинди.Шунингдек
    6,1202242519552Open in Telegram
  • UzA — LIVE

    19 May, 10:54edited

    #VM_QARORIЕр участкасининг ижара шартномасини янги муддатга узайтириш тартиби белгиландиВазирлар Маҳкамасининг «Ер участкасининг ижара шартномасини янги муддатга узайтириш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида» (№255. 18.05.2026 й.) қарори қабул қилинди.Қарорга кўра:— Ер муносабатлари соҳасида ижара шартномаси муддатини узайтириш истагида бўлган тадбиркорлар ва фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш жараёни тўлиқ рақамлаштирилиб, соҳавий ваколатли органларнинг ўзаро маълумот алмашинуви электрон тизимга ўтказилди.— Ариза келиб тушгандан сўнг, Рақамли ҳукумат тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ер участкасига тақиқ ёки хатлов қўйилгани, шунингдек, мол-мулк солиғи ва ер участкасининг ижара тўловларидан қарздорлик мавжудлиги реал вақт режимида, автоматик тарзда текширилади.— Тегишли туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва филиалларнинг маълумотлари асосида
    2,990file11Open in Telegram
  • UzA — LIVE

    18 May, 10:38edited

    #VM_QARORI⚡Давлат аудити соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйиладиВазирлар Маҳкамасининг «Давлат аудити соҳасига иқтидорли ёшларни мақсадли йўналтириш, етук ва юқори малакали мутахассисларни тайёрлашни йўлга қўйиш тўғрисида» (№248. 16.05.2026 й) қарори қабул қилинди.Қарорга кўра:— Олий таълим ташкилотларида «Давлат аудити» бакалавриат таълим йўналиши бўйича талабаларни ўқишга қабул қилиш ва иқтидорли ёшларни ушбу соҳага мақсадли йўналтириш механизми белгиланди.— «Давлат аудити» йўналишининг ўқув дастурлари дунёнинг нуфузли QS (Quacquarelli Symonds) ва THE (Times Higher Education) рейтингларида биринчи 300 таликка кирган олий таълим муассасалари тажрибаси асосида ишлаб чиқилади.— Янги ўқув дастурлари мажбурий тартибда Ҳисоб палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда амалиётга татбиқ этилиши ва тасдиқланиши белгиланди.— Мактабгача
  • UzA — LIVE

    18 May, 10:28edited

    #VM_QARORI⚡Заргарлик саноатида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар импорти божхона божидан озод этиладиВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган ҳамда заргарлик саноатида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар ва сарфлов воситалари рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» (№251. 18.05.2026 й.) қарори қабул қилинди.Қарорга кўра:— Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божидан озод этиладиган, ўхшаши мамлакатимизда ишлаб чиқарилмайдиган заргарлик ускуналари, эҳтиёт қисмлар ва сарфлов воситаларининг махсус ТИФ ТН кодлари мажмуи билан тасдиқланган рўйхати кучга кирди.— Мазкур имтиёзлар рўйхатга киритилган, ТИФ ТН коди ва номлари мос келувчи ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш учун мўлжалланган янги асбоб-ускуналарга нисбатан қўлланади.@uzalive
  • UzA — LIVE

    18 May, 10:19

    #VM_QARORIГидрометеорология хизмати инфратузилмаси ва авиация парвозлари хавфсизлигини таъминлаш тизими ривожлантириладиВазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 18 майдаги 252-сон қарори қабул қилинди.Қарорга кўра:— 2027-2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг баланд тоғли ва олис ҳудудларида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда мониторинг тармоқларини кенгайтириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.— Фуқаро авиацияси хавфсизлигини ошириш мақсадида Хоразм вилоятининг «Урганч халқаро аэропорти» ҳудудида авиация метеостанциясини модернизация қилиш ва соҳавий объектларни замонавий ускуналар
  • UzA — LIVE

    18 May, 10:01

    #VM_QARORI⚡Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ташкил этиладиВазирлар Маҳкамасининг «Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадасини ташкил этиш тўғрисида» 2026 йил 18 майдаги 250-сон қарори қабул қилинди.Қарорга кўра:— Хорижий давлатларда ўзбек тилида таълим олаётган ўқувчиларнинг тилга бўлган қизиқишини рағбатлантириш ва ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги нуфузини ошириш мақсадида Алишер Навоий номидаги халқаро ўзбек тили олимпиадаси ҳар йили анънавий тарзда ўтказиб борилади.— Олимпиадада иштирок этиш учун хорижий давлатларда истиқомат қилувчи, ватандош бўлган 14-18 ёшдаги мактаб ўқувчилари махсус электрон платформа орқали рўйхатдан ўтади.— Олимпиада назорат материаллари ва имтиҳон тизимини тайёрлаш ҳамда жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш Фан олимпиадалари маркази ва «Ватандошлар» жаомат фонди томонидан мувофиқлаштирилади.— Халқаро олимпиада
  • UzA — LIVE

    18 May, 06:09

    #VM_QARORIЁввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартиби такомиллаштириладиВазирлар Маҳкамасининг «Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 15 майдаги 245-сон қарори қабул қилинди.Қарорга кўра:— Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш жойлари ҳамда уларнинг захираларини доимий равишда хатловдан ўтказиб боради.— Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бериш, шу жумладан, тайёрлаш жойларини аниқлаш ва квоталарни тақсимлаш жараёнлари электрон савдо платформалари орқали амалга оширилади.— Табиатдан фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ёввойи ўсимликларни йиғиш учун ариза топшириш ва тегишли рухсатномаларни расмийлаштириш тизими тўлиқ рақамлаштирилди.— Мазкур янги механизм ноқонуний йиғимларнинг олдини олиш, ўсимлик
  • UzA — LIVE

    15 May, 08:07edited

    #RASMIY_AXBOROT1 июндан тарифлар ошадиҲукумат қарори билан 2026 йил 1 июндан электр энергияси ва табиий газнинг янги тарифлари тасдиқланди.Қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳ истеъмолчилари учун электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўм этиб белгиланди. IV гуруҳ истеъмолчилари учун ҳам электр энергиясининг 1 кВт соати 1 минг 100 сўмни ташкил этади.III гуруҳ, шу жумладан аҳоли учун табақалаштирилган тарифлар сақлаб қолинди.Хусусан, овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшовчи аҳоли учун:➖ ойига 200 кВт соатгача — 325 сўм; ➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 450 сўм; ➖ 501 кВт соатдан 1 000 кВт соатгача — 550 сўм этиб белгиланди.Қолган маиший истеъмолчилар учун эса:➖ ойига 200 кВт соатгача — 650 сўм; ➖ 201 кВт соатдан 500 кВт соатгача — 900 сўм;
  • UzA — LIVE

    5 May, 08:04

    ⚡Бугун Олий Мажлисда кўрилган энг муҳим қонун лойиҳаси:➖ Интизомий чораси бор ходимни рағбатлантиришни тақиқлаш бекор қилиниши мумкин.➖ Фарзандли бўлган оталарга ҳам қўшимча таътил берилиши кутилмоқда.➖ Интизомий чораси бор ходимни рағбатлантиришни тақиқлаш бекор қилиниши кутилмоқда.➖ Иш ҳақини кечиктирганлик учун компенсация тўлаш тартиби белгиланмоқда.➖ Ишсизлик нафақасини белгилаш тартиблари такомиллаштирилмоқда.➖ Меҳнат шартномаси бекор бўлган шахсларга меҳнат ташкилотлари томонидан ахборот олинган кундан бошлаб иш таклиф этилиши белгиланмоқда.Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда муҳокама қилинган меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасида шу каби тартиблар ўз аксини топмоқда.@uzalive
  • UzA — LIVE

    4 May, 13:49

    #VM_QARORIБарқарор ривожланиш ва ESG тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари белгиландиВазирлар Маҳкамасининг «Барқарор ривожланиш ва атроф-муҳит, ижтимоий ҳамда корпоратив бошқарув (ESG) тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2026 йил 4 майдаги 221-сон қарори қабул қилинди.@uzalive
  • UzA — LIVE

    29 Apr, 14:04edited

    #VM_QARORI⚡Автотранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш тартиби рақамлаштирилдиВазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситаларини жарима майдончасидан олиб чиқиш юзасидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига электрон мурожаат қилишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» (28.04.2026 й. №208) қарори қабул қилинди.@uzalive