gram news
Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси channel avatar

Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

@uzbekistanaya

Узбекистон Автомобиль Йулчилари Ассоциацияси! тел.:+998949994602 info@uzaya.uz

ProjectsKK

498subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    31 Aug, 03:18

  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    18 Aug, 13:52

    forwarded from @shmirziyoyev

    Prezidentimiz Xiva shahridan Urganch aeroportiga yangi avtomobil yo‘li orqali qaytdi va Toshkentga jo‘nab ketdi. — Президент нашей страны вернулся из Хивы в аэропорт Ургенча по новой автодороге и отбыл в Ташкент.Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
    386video2Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    9 Aug, 12:19

    Ҳурматли йўл соҳаси фидойилари!Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси номидан барча йўл-қурилиш соҳаси мутахассислари, муҳандислар, лойиҳачилар, қурувчилар, йўл ва кўприк бунёдкорлари ҳамда соҳа фахрийларини Қурувчилар куни билан самимий муборакбод этамиз!Йўл — тараққиёт, фаровонлик ва юрт равнақининг муҳим асосидир. Мамлакатимизда барпо этилаётган замонавий автомобиль йўллари, кўприклар, йўлўтказгичлар ва бошқа муҳандислик иншоотларида минглаб йўлчиларнинг машаққатли меҳнати, билими ва касбий маҳорати мужассам.Иссиқ-совуққа қарамай, йўлларда меҳнат қилаётган ҳар бир мутахассиснинг фидокорона хизмати халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилиб, ҳудудларни бир-бири билан боғлаш ва иқтисодиётимиз ривожига хизмат қилмоқда.Ушбу қутлуғ айёмда барча йўл соҳаси ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, фаровонлик ва масъулиятли меҳнатларида улкан зафарлар тилаймиз. Бунёд
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    4 Aug, 14:16edited

    Темур Малик кўчасидаги йўл ўтказгичнинг ачинарли тариҳи. Тошкент шаҳрининг Темур Малик кўчасида 2024 йилда реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилган йўл ўтказгичга олиб чиқувчи ён йўл тиргак деворининг бир қисми 2026 йил 12 март куни қулаб тушди. Ҳодиса бўйича кўрилган жиноят ишида буюртмачи, пудратчи, техник назорат ва лойиҳа ташкилоти билан боғлиқ олти нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. Суд ҳужжати ҳақида эълон қилинган маълумотларга кўра, объектда 6 млрд 177 млн сўмлик ишлар яроқсиз бажарилган. Шунингдек, 1 млрд 199 млн сўмлик базальт геосетка ва қум-шағал аралашмасини ётқизиш ишлари амалда бажарилмаган бўлса-да, бажарилган ишлар ҳужжатларига киритилган. Суд жами 7 млрд 377 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилинган, деган хулосага келган. Қулаш тасодифий ҳодиса эмас Текширувга жалб қилинган экспертлар тиргак деворда бир нечта жиддий технологик бузилишлар мавжуд
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    3 Aug, 12:33edited

    Йўл ва транспорт соҳасида муваффақият — пухта билимдан бошланади! Сифатли йўллар, ишончли кўприклар, хавфсиз темир йўллар ва замонавий транспорт тизимлари ўз-ўзидан барпо бўлмайди. Уларни чуқур билимга, амалий тажрибага ва юксак масъулиятга эга малакали муҳандислар яратади. Йўлнинг сифати, аввало, уни лойиҳалаётган, қураётган ва назорат қилаётган мутахассисларнинг касбий тайёргарлигига боғлиқ. Худди шунингдек, автомобиль, темир йўл, авиация, логистика ва транспортнинг бошқа йўналишларидаги тараққиёт ҳам соҳани мукаммал билган етук кадрлар меҳнатининг натижасидир. Шунинг учун келажагини транспорт соҳаси билан боғламоқчи бўлган ҳар бир ёш тўғри таълим масканини танлаши муҳим. Тошкент давлат транспорт университети — йўл ва транспорт тизимларининг келажагини яратадиган муҳандислар, лойиҳачилар, қурувчилар ва бошқарувчилар тайёрланадиган нуфузли таълим даргоҳи. Бу ерда олинган билим —
    644video3Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    2 Aug, 07:45edited

    Ўзбекистон автомобиль йўлчилари Ассоциацияси ва барча Ўзбекистон йўлчилари номидан темир йўл соҳаси ходимларини касб байрами билан чин қалбдан муборакбод этамиз! Темир йўллар — мамлакатимиз иқтисодиётини юксалтириш, ҳудудларни ўзаро боғлаш, йўловчилар ва юкларни хавфсиз ҳамда узлуксиз манзилга етказишда муҳим аҳамиятга эга. Сизларнинг фидокорона меҳнатингиз, юксак масъулиятингиз ва касбий маҳоратингиз юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса бўлиб қўшилмоқда. Барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий хотиржамлик, масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар ҳамда янги зафарлар тилаймиз! Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз темир йўлчилар!
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    31 Jul, 06:11

    Ўзбекистонлик ёш йўлчилар Туркияда малака оширмоқдаАйни кунларда Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфидаги корхоналарнинг бир гуруҳ ёш мутахассислари Туркиянинг Анқара шаҳрида малака оширмоқда.Ўқув-амалий дастур доирасида мутахассислар автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, лаборатория назорати ҳамда йўллардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан шуғулланувчи ташкилотлар фаолияти билан яқиндан танишмоқда. Шунингдек, уларга Туркияда амалга оширилаётган йирик йўл-қурилиш объектлари кўрсатилиб, замонавий технологиялар ва иш услублари бўйича амалий маълумотлар берилмоқда.Мазкур малака ошириш дастури Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ўртасида эришилган юқори даражадаги келишувларнинг амалий натижаларидан биридир. Шунингдек, у Ўзбекистон Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда Туркия Кара йўллари бош бошқармаси ўртасида автомобиль йўлларини
    2,02991Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    23 Jul, 08:28

    Тошкент — Самарқанд пулли автомагистралини COVEC компанияси қуради! Қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган Тошкент — Самарқанд янги пулли автомобиль йўли қурилиши бўйича бош пудратчи сифатида Хитойнинг China Overseas Engineering Construction — COVEC компанияси танланди. COVEC 1987 йилда ташкил этилган бўлиб, China Railway Group таркибига киради. Компания автомобиль йўллари, кўприклар, туннеллар ва бошқа йирик инфратузилма объектларини қуриш бўйича халқаро тажрибага эга ҳамда 88 та давлатда фаолият юритади. Компания зиммасига автомагистрални қуриш ва белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш вазифаси юклатилган. Транспорт вазирининг маълум қилишича, қурилиш ишлари якунлангач, йўлни пулли тартибда бошқариш ва эксплуатация қилиш учун алоҳида ҳамкор жалб этилиши режалаштирилмоқда. COVEC раҳбарияти лойиҳани амалга оширишда қурилиш сифати, меҳнат хавфсизлиги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш,
    1,04032Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    22 Jul, 10:44edited

    Тошкент-Самарқанд янги автомагистрали — мамлакат йўл инфратузилмасининг янги босқичи!Бугун 22-июль куни Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйилди.Умумий қиймати қарийб 2,2 миллиард доллар бўлган 282 километрлик олти тасмали автомагистраль таркибида 92 та кўприк, 28 та йўлўтказгич ва 60 та туннель типидаги ўтиш жойи қурилади. Йўлга оғир ва юқори тезликда ҳаракатланувчи транспорт воситалари юкламасига чидамли яхлит бетон қоплама ётқизилиши режалаштирилган.Янги магистраль ишга тушгач, Тошкентдан Самарқандга етиб бориш вақти 2,5 соатгача қисқаради, йўлнинг суткалик ўтказиш қобилияти 60–80 мингта транспорт воситасига етади. Юк ташиш таннархи эса 20–24 фоизга камайиши кутилмоқда.Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси ушбу йирик лойиҳани мамлакат транспорт салоҳиятини ошириш, бетон йўллар
    81621Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    21 Jul, 06:12edited

    Йўл қурилишида инсон омилини камайтириш — сифат ва хавфсизлик сари муҳим қадам. Бугунги кунда автомобиль йўлларини қуришда замонавий техника ва рақамли технологиялардан фойдаланиш фақат меҳнат унумдорлигини ошириш воситаси эмас, балки қурилиш сифатини таъминлашнинг асосий шартларидан бирига айланмоқда. Айниқса, қурилиш жараёнларида инсон омилини камайтириш, техникаларни автоматлаштирилган ва ҳайдовчисиз бошқарув тизимларига ўтказиш жаҳон йўл қурилиш соҳасининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Анъанавий қурилиш жараёнида натижа кўп жиҳатдан механизаторнинг малакаси, диққати, иш тажрибаси ва жисмоний ҳолатига боғлиқ бўлади. Узоқ вақт ишлаш, юқори ҳарорат, чанг, шовқин, тунги смена ва бир хил ҳаракатларни такрорлаш ҳайдовчининг чарчашига олиб келади. Бу эса техниканинг белгиланган йўналишдан оғиши, тезликнинг ўзгариши, зичлаш ўтишлари сонининг етарли бўлмаслиги ёки қоплама
    1,80031Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    20 Jul, 07:29

    Ўзбекистон йўлчилари SANY корпорациясининг илғор техникалари билан танишди.Жорий йилнинг 13–19 июль кунлари Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси вакиллари SANY компанияси таклифига биноан Хитой Халқ Республикасининг Хунан провинциясида хизмат сафарида бўлдилар. Ташрифнинг асосий мақсади йўл-қурилиш соҳасида қўлланилаётган замонавий техника ва технологияларни ўрганиш, ақлли ҳамда ҳайдовчисиз бошқарув тизимига эга машиналарнинг имкониятлари билан яқиндан танишиш, шунингдек, мазкур йўналишда ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат бўлди. Хизмат сафари давомида Ассоциация вакиллари SANY компаниясининг ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, ҳайдовчисиз йўл-қурилиш техникалари, электр юк машиналари ва бошқа замонавий машиналарни ишлаб чиқариш ҳамда йиғиш жараёнларини кўздан кечирдилар. Техникаларнинг ишлаш тамойили, автоматик бошқарув тизими, хавфсизлик даражаси, иш
    1,6701221Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    16 Jul, 01:41

    Ўзбекистон йўлчилари SANY корпорациясининг замонавий технологиялари билан танишмоқда Шу кунларда Ўзбекистон Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси вакиллари йўл-қурилиш техникалари ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияларидан бири — SANY корпорацияси таклифига биноан Хитой Халқ Республикасининг Чанша шаҳридаги заводга ташриф буюрмоқда. Ташриф давомида йўлчи муҳандислар ҳайдовчисиз бошқариладиган йўл-қурилиш техникалари, электр юк машиналари ва бошқа замонавий ақлли техникаларни ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, инновацион техникаларнинг имкониятларини амалда баҳолаш мақсадида ташкил этилган тест-драйв жараёнларида ҳам иштирок этдилар. Мазкур ташриф йўл қурилиши соҳасида илғор технологияларни ўрганиш, тажриба алмашиш ҳамда келгусида замонавий ва экологик тоза техникаларни Ўзбекистонда қўллаш имкониятларини муҳокама қилишга хизмат қилади. SANY корпорациясинин
    1,4501011Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    14 Jul, 11:45

    forwarded from @tstu_official

    #Abituriyent #Qabul2026🌉 60730500 - Yo‘l muhandisligi (Ko‘priklar va tonnellar) — xalqlar va qit’alarni bog‘lovchi muhandislik san’ati!🏗 BIM texnologiyalari yordamida 3D loyihalar yaratish, asrning yirik megaloyihalarini boshqarish hamda yuqori daromadli kasb egasi bo‘lishga qiziqasizmi? Unda bu yo‘nalish aynan siz uchun!🏛 Toshkent davlat transport universiteti sizni “Yo‘l muhandisligi (Ko‘priklar va tunnellar)” ta’lim yo‘nalishiga taklif etadi!🎓 Zamonaviy bilimlarni egallang, mehnat bozorida talab yuqori bo‘lgan yetuk mutaxassisga va asrlar davomida xalqqa xizmat qiladigan ulug‘vor inshootlar muallifiga aylaning!Batafsil #videolavhada@http_bridgesUniversitet rasmiy sahifalari: 🌐 TSTU.uz | ✅ Telegram | 🌐 Instagram |
    398video211Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    9 Jul, 13:11edited

    Мавжуд кўприкларни диагностика қилиш ва таъмирлаш — долзарб вазифа Бугунги кунда мавжуд кўприк иншоотларини диагностика қилиш, таъмирлаш ва зарур ҳолларда кучайтириш масаласи йўл хўжалиги соҳасида энг долзарб йўналишлардан бирига айланмоқда. Транспорт юкламаларининг ортиши, ҳаракат жадаллигининг кўпайиши, иқлим таъсири, бетон ва арматуранинг эскириши кўприкларнинг техник ҳолатига жиддий таъсир кўрсатмоқда. Ўзбекистонлик мутахассис Қурбонов Хожиакбар Тўлқин ўғли томонидан тайёрланган ва ҳавола қилинаётган мазкур тақдимот айнан шу масалага бағишланган. У ҳозирда Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида фаолият олиб бормоқда ва Беларусь тажрибаси асосида кўприкларни текшириш, диагностикадан ўтказиш, таъмирлаш ҳамда кучайтириш бўйича замонавий ёндашувларни ўрганмоқда. Тақдимотда мавжуд кўприкларда учрайдиган асосий нуқсонларни аниқлаш, уларнинг ҳолатини баҳолаш каби диагностика усуллари
    1,850file11Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    6 Jul, 08:43

    Минск шаҳрида цементбетон йўллар бўйича халқаро конференция ўтказилади 2026 йил 24–25 сентябрь кунлари Беларусь Республикасининг Минск шаҳридаги “Виктория” меҳмонхонасида “Цементбетон ва минерал боғловчиларни қўллаган ҳолда сифатли ва хавфсиз йўллар қурилиши” мавзусида VI Халқаро илмий-амалий конференция ўтказилиши режалаштирилган. Мазкур конференцияда цементбетон қопламали автомобиль йўлларини қуриш, минерал боғловчилардан самарали фойдаланиш, йўл конструкцияларининг мустаҳкамлиги ва узоқ хизмат қилиш муддатини таъминлаш, бетон қопламали йўлларни эксплуатация қилиш ва сақлаш, шунингдек, ҳаракат хавфсизлигини оширишга қаратилган замонавий ёндашувлар муҳокама қилинади. Бугунги кунда Ўзбекистонда автомобиль йўлларини сифатли қуриш, уларнинг таъмирлараро хизмат муддатини узайтириш ва иқлим шароитига чидамли қоплама турларини жорий этиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, оғир юк
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    2 Jul, 10:05

    Фарғона шаҳрида кўприк иншоотларини диагностика қилиш, сақлаш, таъмирлаш ва замонавий углерод толали композит материаллар ёрдамида кучайтириш бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.Семинар «Ўзбекистон Автомобиль Йўлчилари Ассоциацияси» ҳамда Россия Федерациясининг «Нано технологиялар Композит Маркази» (НЦК) ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда лойиҳачи ташкилотлар, пудратчи корхоналар, эксплуатация хизмати ходимлари, техник назорат вакиллари ҳамда буюртмачи ташкилотлар мутахассислари иштирок этдилар.Тадбир давомида мавжуд кўприк иншоотларининг техник ҳолатини баҳолаш, эксплуатация даврида уларни сақлаш, тўсинлар, таянчлар, деформация чоклари ва бошқа конструктив элементларда учрайдиган нуқсонларни аниқлаш ҳамда таъмирлаш масалалари муҳокама қилинди.Шунингдек, темир-бетон кўприк конструкцияларини углерод ламеллалар, композит матолар, карбон-толали арматуралаш ва полимер таркиблар
    1,93041Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    25 Jun, 09:38edited

    ДИҚҚАТ, АМАЛИЙ СЕМИНАР! «Ўзбекистон Автомобиль Йўлчилари Ассоциацияси» ҳамда Россия Федерациясининг «Нано технологиялар Композит Маркази» (НЦК) ҳамкорлигида Фарғона шаҳрида кўприк иншоотларини диагностика қилиш, сақлаш, таъмирлаш ва замонавий углерод толали композит материаллар ёрдамида кучайтириш бўйича ўқув-амалий семинар ташкил этилади. Семинарнинг асосий мавзуси: “Кўприклар ҳолатини баҳолаш, уларни сақлаш, таъмирлаш ва углерод ламел материаллари орқали кучайтириш асосида юк кўтариш қобилиятини ошириш” Семинар давомида мавжуд кўприк иншоотларининг техник ҳолатини баҳолаш, уларни эксплуатация даврида сақлаш, тўсинлар, таянчлар, деформация чоклари ва бошқа конструктив элементлардаги нуқсонларни аниқлаш, таъмирлаш ҳамда углерод ламеллалар, композит матолар, карбон-толали арматуралаш ва полимер таркиблар ёрдамида кучайтириш технологиялари муҳокама қилинади. Шунингдек, темир-бетон кўприк
    2,210421Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    15 Jun, 19:04edited

    Йўл қопламасининг мустаҳкамлиги тўғри қатламлараро ишловдан бошланади Автомобиль йўлининг узоқ муддат ва ишончли хизмат қилиши фақат асфальтбетоннинг сифатига эмас, балки қоплама қатламларининг бир-бири билан қай даражада мустаҳкам боғланганига ҳам бевосита боғлиқ. Шу сабабли янги асфальтбетон қатламини ётқизишдан олдин мавжуд юзага битум эмульсияси билан тўғри ишлов бериш муҳим технологик жараён ҳисобланади. Қатламлараро ишлов учун катионли битум эмульсиясидан фойдаланиш юқори самара беради. Катионли эмульсия таркибидаги битум заррачалари мусбат электр зарядига эга бўлиб, аксарият минерал материаллар — чақиқтош, қум ва асфальтбетон юзаси билан фаол ўзаро таъсирга киришади. Натижада эмульсия юза бўйлаб бир текис тақсимланади, минерал заррачаларга яхши ёпишади ва қатламлар ўртасида мустаҳкам боғланиш ҳосил қилади. Эмульсия парчаланиб, суви буғланганидан кейин юзада юпқа ва бир текис
    1,110532Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    4 Jun, 18:57edited

    Бетон йўллар — узоқ муддатли ва барқарор йўл қурилишининг замонавий йўналиши Бугунги кунда дунё йўл қурилиши амалиётида цементобетон қопламали автомобиль йўлларига қизиқиш ортиб бормоқда. Бунга асосий сабаб — транспорт оқимининг кўпайиши, оғир юк автомобиллари салмоғининг ортиши, иқлим ўзгариши ва йўлларни тез-тез таъмирлаш харажатларининг ошиб бораётганидир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, тўғри лойиҳаланган ва сифатли қурилган цементобетон йўллар асфальтбетон қопламали йўлларга нисбатан анча узоқ хизмат қилади. АҚШ Федерал автомобиль йўллари маъмурияти маълумотларида узоқ хизмат қилувчи бетон қопламалар учун 40 йилдан ортиқ хизмат муддати реал кўрсаткич сифатида қайд этилган. Европа ва Канада тажрибасида ҳам бетон йўллар одатда 30 йилдан кам бўлмаган муддатга лойиҳаланиши, айрим ҳолларда эса 40–50 йилгача хизмат қилиши таъкидланади. Цементобетон қопламанинг асосий устунлиги унинг
    784video6Open in Telegram
  • Автомобиль йўлчилари Ассоциацияси

    27 May, 06:49edited

    Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Азиз ватандошлар, ҳурматли йўлсозлар ва соҳа фидойилари! Ўзбекистон автомобиль йўлчилари ассоциацияси номидан барчангизни меҳр-оқибат, эзгулик ва бағрикенглик байрами — Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этамиз. Ушбу муборак айём хонадонларимизга тинчлик, файз-барака, соғлик-саломатлик ва қут-барака олиб келсин. Юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида, халқимиз фаровонлиги ва йўлларимиз равнақи йўлида меҳнат қилаётган ҳар бир инсонга куч-ғайрат, омад ва муваффақият тилаймиз. Эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин, дастурхонингиз тўкин, кўнглингиз хотиржам, хонадонларингизда меҳр-муҳаббат бардавом бўлсин. Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин! Ҳурмат билан, Ўзбекистон автомобиль йўлчилари Ассоциацияси