Latest posts

UZBEK FORUM
15 Sept, 10:49
Бошқа ҳудудлардаги фермерлар ҳам шунга ўхшаш ҳолатлар ҳақида гапирмоқдаЖиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги исмини ошкор қилмаган фермер “Озодлик” нашрига февраль ойида фермерларга пилла кластери билан тузиладиган бўш шартномаларга ўз фермер хўжалиги муҳрини босиш буюрилганини айтди. Уларга кейин тўлдирилган шартномаларнинг нусхаси берилмаган.Фермернинг айтишича, уларнинг аксарияти ипак қуртини ўзлари боқиб, пилла етиштирмаган. Шундан сўнг улардан белгиланган пилла етиштириш режасига етмай қолган ҳар бир килограмм учун 25 000 сўмдан тўлаш талаб қилинган.«50 гектар ери бор фермерга 175 килограмм пилла етиштириш режаси берилган. У 4 375 000 сўм тўлади».Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги яна бир фермер “Озодлик”ка 200 килограммлик режасини бошқа фермерлардан ҳар килосини 75 000 сўмдан сотиб олган пилла ҳисобига «бажарганини» айтди.Бу кўрсатмалар фермерлар фойдаланадиган
UZBEK FORUM
15 Sept, 10:47
Фермернинг таъкидлашича, туман мутасаддилари фермерга белгиланган режа билан амалда етиштирилган пилла миқдори ўртасидаги фарқдан фойда кўрган.“Озодлик” Жалақудуқ тумани ҳокимлиги томонидан маҳалла масъулларига юборилгани айтилган хабар скриншотини эълон қилди. Унда белгиланган миқдорда пилла топширмаган фермерларни соат 18:00 да туман ҳокими ва унинг ўринбосари иштирокида ўтадиган йиғилишга олиб келиш топширилган. Хабарда вилоят бўйича пилла режаси бажарилгани, аммо Жалақудуқ тумани ҳали орқада қолаётгани қайд этилган.Шу тумандаги фермер хўжалиги раҳбари Фахриддин Абдураҳимов “Озодлик”ка айтишича, у парваришлаган ипак қуртларининг аксарияти учинчи ёш босқичида нобуд бўлган. Унинг сўзларига кўра, агроном ва бошқа мутахассислар чақирилган, аммо қуртларнинг нима сабабдан қирилиб кетганини аниқлашнинг иложи бўлмаган.Абдураҳимовнинг фикрича, фермерларга тарқатилган ипак қурти уруғлари
UZBEK FORUM
15 Sept, 10:43edited
Ўзбекистон ипакчилик саноатида фермерлардан пул ундириш, маҳсулот етиштириш режасини сохталаштириш ва тўловларни кечиктиришЎзбекистонда ипакчилик соҳаси кенгайиб бораётган бир пайтда, пилла етиштириш режасининг давлат томонидан мажбуран белгиланиши, шартномаларни мажбурий тарзда тузиш ва тўловларни кечиктириш билан боғлиқ муаммолар фермерлар ҳамда касаначиларга катта қийинчилик туғдирмоқда.«Ҳурматли фермерлар, 2026 йилга пиллангиз учун пул олганлар борми? Агар олган бўлсангиз, қанча олдингиз?»Бундай саволлар Ўзбекистонда фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари фойдаланадиган махсус Telegram каналларида мунтазам равишда пайдо бўлади.2026 йилги пилла ҳосили йиғиб олинганидан бир неча ой ўтган бўлса ҳам, кўплаб фермерлар ва касаначилар ҳали ҳам ҳақларини олишни кутаётганини айтмоқда. Уларнинг аксарияти имзолаган шартномаларида якуний тўлов 2026 йил 31 декабрга қадар
UZBEK FORUM
14 Sept, 17:09edited
📚 Узоқ йўлни босиб ўтган фаоллардан сабоқлар«Узоқ йўлни босиб ўтган фаоллардан сабоқлар: 25 нафар инсон дунёни қандай ўзгартиргани ва уларнинг матонат, стратегия ҳамда умид ҳақидаги сабоқлари» (Lessons from Long-Haul Activists: How 25 People Changed the World and What They Teach Us About Persistence, Strategy, and Hope)Инсон ҳуқуқлари ва адолат учун курашда натижага бир кунда эришиб бўлмайди. Баъзан катта ўзгаришлар ортида ўнлаб йиллик меҳнат, сабр-тоқат, кўплаб тўсиқлар ва таслим бўлмасдан давом этган кураш тарихи ётади.Яқинда инсон ҳуқуқлари бўйича мутахассис Жо Беккер (Jo Becker)нинг ана шундай узоқ йиллар давомида инсон ҳуқуқлари ва ижтимоий адолат учун курашган 25 нафар фаол билан суҳбатлари асосида ёзилган “Узоқ йўлни босиб ўтган фаоллардан сабоқлар” номли янги китоби нашрдан чиқди.Китобда мажбурий меҳнат, болалар никоҳининг олдини олиш, маҳаллий аҳоли ҳуқуқларини ҳимоя
UZBEK FORUM
6 Sept, 07:47
📢 “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум” ташкилотининг Instagram саҳифаси очилди!Энди бизни Инстаграмда ҳам кузатиб боришингиз мумкин. Саҳифамизда Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари, фуқаролик жамияти, меҳнат ҳуқуқлари ва долзарб воқеалар ҳақида хабарлар, фото ва видеоларни улашиб борамиз.📲 Instagram: @uzbek_forum_uzКузатинг ва биз билан бирга бўлинг!https://t.me/UzFoHR/361
UZBEK FORUM
4 Sept, 08:11
Мақоланинг давомиҚашқадарё: адвокат ИИБ биносида ушлаб турилгани айтилмоқдаШунга ўхшаш ҳолат 2026 йил 24 август куни Қарши шаҳридаги Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси биносида ҳам содир бўлгани хабар қилинди. Маҳаллий телеграм канали эълон қилган видеода исми ошкор қилинмаган адвокат металл турникет ортида туриб, ички ишлар ходимидан уни чиқариб юборишни сўраётгани кўринади. Адвокат ходимнинг уни ушлаб туришга қонуний асоси йўқлигини айтса ҳам, ходим турникетни очишдан бош тортади ва ундан воқеани тасвирга олишни тўхтатишни сўрайди.Видео билан бирга берилган маълумотларга кўра, адвокат мижози ишини олиб бораётган терговчини ишдан четлатишни сўраб ариза берган ва бунга сабаб сифатида терговчига ишонмаслигини билдирган. Шундан сўнг қўриқчиларга адвокатни бинодан чиқармаслик ҳақида кўрсатма берилгани айтилмоқда. Адвокат тахминан 30 дақиқа давомида бино ичида ушлаб турилгани
UZBEK FORUM
4 Sept, 08:09
Мақоланинг давомиҚашқадарё: адвокат мижози билан учрашишга уринганида зўравонликка дуч келганини айтмоқда2026 йил 10 июнь куни адвокат Лазизжон Шарипов товламачиликда гумон қилиниб ҳибсга олинган мижози, ҳуқуқ ҳимоячиси Жавоҳир Мўминов билан учрашиш учун Қарши шаҳар ички ишлар бўлимига борган.Шу куни Қарши шаҳар прокурорига берган шикоятида Шарипов мижози Мўминов сақланаётган вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи Нодир Элматов ундан мобил телефонини ўз хонасида қолдиришни талаб қилганини билдирди. Шариповнинг айтишича, шундан сўнг Элматов унинг билагидан куч билан ушлаб, видеокузатув камералари бўлмаган жойга олиб боришга уринган. Ҳодиса оқибатида адвокатнинг билагида катта кўкариш пайдо бўлган.Шарипов ёзма шикоятида адвокатлик фаолиятига аралашилгани ва унга нисбатан жисмоний куч ишлатилганини кўрсатиб, ҳолатни текширишни сўраган.Бироқ 12 июнь куни Қарши шаҳар прокуратураси
UZBEK FORUM
4 Sept, 08:07
Ўзбекистонда қонунсизлик: адвокатлар зўравонлик ва касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш ҳақида хабар бермоқдаЎзбекистонда адвокатларга нисбатан ички ишлар ходимлари томонидан зўравонлик қўллангани, таҳдид қилингани ва уларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилингани ҳақидаги сўнгги хабарлар жиддий хавотир уйғотмоқда. Бу ҳолатлар нафақат адвокатларнинг хавфсизлиги ва мустақиллиги, балки улар ҳимоя қилаётган шахсларнинг самарали ҳуқуқий ҳимоядан фойдаланиш имконияти ҳақида ҳам саволлар туғдирмоқда.Назиржон Абдуҳафизов: адвокат ИИБда калтакланганини айтмоқдаШифохонадан туриб видеомурожаат қилган Тошкентлик адвокат Назиржон Абдуҳафизов 2026 йил 27 август куни Яшнобод тумани ИИБ биносида калтакланганини билдирди. Унинг айтишича, ўша куни у икки нафар мижозини Аслиддин исмли терговчи ҳузурига олиб борган. Улар фирибгарлик ҳолати бўйича аввалроқ мурожаат қилиб, ишга оид қўшимча ҳужжат ва
UZBEK FORUM
30 Aug, 10:12
Мақоланинг давоми:Хоразм бу борада янги усуллар синовдан ўтказилаётган ҳудудга айланди. Ғайрат Орағметов ўз фермер хўжалигида сўнгги олти ойдан бери насос ер остидаги ўн икки метрча чуқурликдан сув тортиб чиқариб, қувурлар тармоғи орқали уни далаларга бир меъёрда етказиб бермоқда. АҚШда ишлаб чиқилган бу ақлли суғориш тизими БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) кўмагида амалга оширилаётган тажриба лойиҳаси доирасида ўрнатилган. «Бу йил шу тизим ёрдамида сув сарфини қарийб 30 фоизга камайтиришга эришдик», дейди фермер. Бироқ ҳукумат янги технологияларни жорий этиш учун фермерларга субсидия ажратаётганига қарамай, FAO маълумотларига кўра, айрим кичик хўжаликларда улардан фойдаланиш ҳали ҳам чекланган. Бунга технологияларнинг қимматлиги, молиялаштириш имкониятларининг чеклангани ва техник билимларнинг етишмаслиги сабаб бўлмоқда.Жавобини камдан-кам амалдор очиқчасига
UZBEK FORUM
30 Aug, 10:08edited
Мақоланинг давоми:Вазиятнинг яна бир хавотирли томони шундаки, шоли Ўзбекистон ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Чунки у мамлакатнинг миллий таоми бўлган паловнинг асосий масаллиғидир. Чунки у мамлакатнинг миллий таоми бўлган паловнинг асосий масаллиғидир. Шолининг аҳамияти шу қадар каттаки, ҳатто АҚШдаги «Биг Мак индекси»дан илҳомланган «палов индекси» орқали яшаш қийматидаги ўзгаришлар ҳам кузатиб борилади. «Мамлакатдаги энг мазали шоли бизда етиштирилади. Иқлимимиз туфайли у табиий равишда шўртаъм бўлади», дейди Ш. Султонов ғурурланиб, сотувга тайёрланган беш килограммлик шоли халтасига бир қўлини тиқиб, ўз маҳсулотини кўрсатар экан.Бу ўзига хос хусусият аслида совет давридан мерос қолган экологик фожианинг оқибатидир. Хоразмдан қарийб 400 километр шимолда жойлашган Орол денгизининг қуриб бориши туфайли ҳудуд тупроқлари кучли шўрланган. Ёпиқ сув ҳавзаси бўлган Орол денгизи совет7,510Open in Telegram
UZBEK FORUM
30 Aug, 10:04edited
Ўзбекистонда сув танқислиги мамлакатнинг асосий қишлоқ хўжалиги майдонларига таҳдид солмоқдаМанба: Le Monde газетасининг 2026 йил 25 августдаги мақоласи ўзбек тилига таржима қилинди.Ўзбекистоннинг асосан шоличиликка ихтисослашган Хоразм воҳасида фермерлар сув танқислиги йилдан-йилга кучайиб бораётганини тобора кўпроқ ҳис қилмоқда. Иқлим ўзгариши, совет давридан қолган муаммолар ва Толибон ҳокимиятга қайтганидан сўнг Афғонистоннинг Амударё сувларини ўз томонига буриши вазиятни янада оғирлаштирмоқда. Бу муаммо охир-оқибат бутун Марказий Осиё учун жиддий хавф туғдириши мумкин.Эрталабки соат еттиданоқ, Шавкат Султоновнинг шоли далаларида иш қизғин тус олади. Ишчилар қўлда ўғит сочиб, далада меҳнат қилади. Бир неча соатдан кейин эса далада ҳеч ким қолмайди. Июль ва август ойларида Марказий Осиёда қарийб қирқ кун давом этадиган ўта иссиқ давр, чилла бошланади. Бу жазирама Хоразмда8,740Open in Telegram
UZBEK FORUM
15 Aug, 14:57
Қийноқлар бўйича самарали тергов йўқУзоқ йиллардан бери халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари Ўзбекистонда қийноқ ва бошқа шафқатсиз муомала ҳолатларидан хавотир билдириб, бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун янада кучли кафолатлар жорий этиш ва самарали терговлар ўтказишга чақириб келмоқда. “Human Rights Watch” ташкилоти ҳам Ўзбекистон ҳукуматини ёмон муомала ва қийноқ ҳақидаги даъволарни тергов қилишга чақирган.БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси ҳам аввалроқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва қамоқхона ходимлари томонидан қийноқ қўлланилгани ҳақидаги такрорий даъволар, шикоятларни самарали тергов қилишдаги камчиликлар ва шахс ҳибсга олинган дастлабки дақиқалардан бошлаб уни қийноқдан ҳимоя қилувчи асосий кафолатларни таъминлаш зарурати юзасидан хавотир билдирган.Ўзбекистон Конституцияси қийноқ, зўравонлик, шафқатсиз, ғайриинсоний ёки инсон қадр-қимматини камситувчи муомала ваHuman Rights WatchUzbekistan Should Investigate Claims of Ill-Treatment, TortureLast week, Uzbek blogger Abduqodir Muminov alleged in court that he was tortured while in detention.
UZBEK FORUM
15 Aug, 14:56
Суннатбек ҚамчиевСуннатбек Қамчиев — андижонлик блогер ва мультимедиа контент яратувчиси бўлиб, ҳозирда олти йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. У ва шериги Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а» ва «б» бандларига асосан, бир гуруҳ шахслар томонидан катта миқдорда содир этилган товламачиликда айбдор деб топилган. “Ўзбек форум” ташкилоти ўрганган 2026 йил 10 апрелдаги суд ҳукми нусхасига кўра, унга нисбатан жазо Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан тайинланган. Суд Қамчиев жазони қаттиқ тартибли жазони ижро этиш колониясида ўташини белгилаган.Қамоққа олинишидан олдин Қамчиев 50 мингдан ортиқ YouTube обуначисига эга бўлган “Sensatsiya Novosti” медиа каналини юритган. Унинг материалларида жамоатчилик учун муҳим бўлган ва маҳаллий муаммолар, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимидаги эҳтимолий қонунбузарликлар ва коррупция, дорихоналарда дори-дармонларни сотиш
UZBEK FORUM
15 Aug, 14:55
Мурод МаҳсудовМурод Маҳсудов — тошкентлик блогер, фаол ва Мўминов сингари инсон ҳуқуқлари бўйича «Эзгулик» жамияти аъзоси. У 2024 йилда Яшнобод тумани жиноят ишлари бўйича суди томонидан туҳмат (Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми «а» ва «г» бандлари), товламачилик (165-модда 2-қисми «б» банди) ҳамда ўзлаштириш ёки растрата (167-модда 2-қисми «б» ва «г» бандлари)да айбдор деб топилиб, етти ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Ҳуқуқ ҳимоячилари унинг суди ёпиқ тарзда ўтказилганини таъкидлаган.Қамоққа олинишидан олдин Маҳсудов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали инсон ҳуқуқлари бузилиши, уйларни ноқонуний бузиш ҳаракатлари ва мажбурий кўчириш ҳолатларини ёритиб келган.2026 йил 15 июль куни ҳуқуқ ҳимоячиси Татьяна Давлатова Зангиота туманидаги 22-сонли жазони ижро этиш колониясида Маҳсудов билан учрашганидан сўнг, унинг руҳий босим, ҳақорат ва таҳқирларга дучор
UZBEK FORUM
15 Aug, 14:53
Ўзбекистон қамоқхоналарида қийноқ ҳолатлари ҳақидаги янги даъволар: уч фаолнинг ҳибсдаги тақдириҲуқуқ фаоллари Суннатбек Қамчиев, Жавоҳир Мўминов ва Мурод Маҳсудовнинг ҳибсдаги даврида қийноқ ва шафқатсиз муомалага дучор бўлгани ҳақида билдирилган сўнгги учта ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг жавобгарлиги таъминланмаётгани, шунингдек, Ўзбекистон ҳукумати бундай даъволарни шаффоф ва холис тарзда тергов қилишга қодир эмаслиги ёки бунга хоҳиши йўқлигини яна бир бор кўрсатмоқда.Суннатбек Қамчиев сақланаётган жазони ижро этиш колониясида муассаса ходимлари томонидан калтаклангани айтилмоқда. Жавоҳир Мўминов қўлга олиниши вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ёмон муомалага дучор бўлган ва бунинг оқибатида нафас олишда қийинчиликлар ҳамда танасида кўкаришлар пайдо бўлган. Мурод Маҳсудов эса сақланаётган қамоқхонасида бир неча бор якка жазо
UZBEK FORUM
6 Aug, 06:49
Мақоланинг давомиАйблов ва ҳимоя позициясиТўрт нафар собиқ судья устидан суд жараёни 2026 йил 24 июль куни Тошкент вилояти судида бошланди. Илк суд мажлисида ҳимоя томони мазкур ишни кўриш ваколатига эътироз билдириб, Тошкент шаҳар суди судьялари чиқарган қарорларнинг қонунийлиги вилоят суди эмас, балки Олий суд томонидан кўриб чиқилиши лозимлигини таъкидлади. Бироқ суд бу илтимосномани рад этиб, ишни мазмунан кўришни давом эттиришга қарор қилди.Ҳимоя томони, шунингдек, юқори инстанция суди кейинчалик бекор қилган ҳар қандай суд қарори судьяни автоматик равишда жиноий жавобгарликка тортиш учун асос бўла олмаслигини билдирди. BBC Uzbek нашрига берган интервьюсида адвокат Абдумалик Абдуллаев мазкур иш коррупция ёки бошқа шахсий манфаатдорлик ҳақида эмас, балки суд мустақиллиги ҳақида эканини таъкидлади. Адвокат Мухсинжон Мадаминов ҳам бу иш натижаси, айниқса, катта жамоатчилик
UZBEK FORUM
6 Aug, 06:46
Мақоланинг давомиШукуров ишиСобиқ судьялар устидан қўзғатилган жиноят иши бевосита Акмал Шукуровга нисбатан юритилган жиноят иши ортидан келиб чиққан. Суд ҳукмига кўра, Шукуров 2022-2025 йилларда содир этилган алоҳида ҳолатларда молиявий ва зўравонлик билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган.BBC Uzbek келтирган суд материалларига кўра, Шукуровга нисбатан қўйилган айбловлардан бири жуда кўп миқдордаги фирибгарлик билан боғлиқ бўлган. Суд аниқлашича, у Германиядан учта Mercedes-Benz микроавтобусини олиб келишни ваъда қилиб, 215 минг евро олган, аммо улардан иккитасини етказиб бермаган. Натижада жабрланувчига тахминан 191,6 минг евро миқдорида моддий зарар етказилган.Энг оғир айблов эса зўравонлик билан боғлиқ жиноятга тааллуқли бўлган. Суд ҳукмига кўра, 2025 йил 16 мартга ўтар кечаси Шукуров Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги The Tower меҳмонхонаси яқинида
UZBEK FORUM
6 Aug, 06:42
ЎЗБЕКИСТОНДА ТЎРТ НАФАР СОБИҚ СУДЬЯ УСТИДАН СУД: АПЕЛЛЯЦИЯ ҚАРОРИ ЖИНОИЙ ЖАВОБГАРЛИККА САБАБ БЎЛАДИМИ?Собиқ судьялар устидан қўзғатилган жиноят иши Ўзбекистонда судьяларнинг жавобгарлиги ва суд мустақиллиги ўртасидаги мувозанат ҳақида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.2025 йил декабрь ойида тадбиркор Акмал Шукуровнинг жазосини озодликдан маҳрум қилишдан озодликни чеклашга ўзгартирган апелляция қарори ортидан Тошкент шаҳар судининг тўрт нафар собиқ судьясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Акмал Шукуров аввалроқ фирибгарлик, безорилик ҳамда қасддан оғир тан жароҳати етказиш жиноятларини содир этганликда айбдор деб топилган эди. Айбловга кўра, у бизнес ҳамкорини фирибгарлик йўли билан алдаган, шунингдек, Тошкентдаги ресторанлардан бири яқинида юз берган жанжал вақтида бир фуқарога оғир тан жароҳати етказган.Апелляция инстанцияси биринчи инстанция суди аввал унга тайинлаган 8 йил 1
UZBEK FORUM
7 Jul, 11:05
Мақоланинг давомиҲодиса тафсилотлари: ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан зўравонлик қўллангани ҳақидаги айбловлар билан боғлиқ ишЖавоҳир Мўминов 2026 йил 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (товламачилик) билан ҳибсга олинган. Мазкур жиноят иши Мажбурий ижро бюроси ходимлари томонидан фуқаро Жўра Акбаровга нисбатан зўравонлик ишлатилгани юзасидан олиб борилган тергов билан боғлиқ. Мўминов ушбу ишда Акбаровга ҳуқуқий кўмак кўрсатиб келган.2026 йил май ойида Мажбурий ижро бюроси ходимларидан бири — Шухрат Қуватов Жўра Акбаровга тан жароҳати етказганликда айбдор деб топилиб, икки йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинган. Акбаров ушбу ҳукм устидан аппеляция шикояти бериб, суддан Мажбурий ижро бюроси Қарши шаҳар бўлими бошлиғининг ўринбосари Хусан Нурмаҳметовнинг ҳам ушбу воқеадаги ролини кўриб чиқишни сўраган.2026 йил
UZBEK FORUM
7 Jul, 11:03edited
Ўзбекистон: Суд-тиббий экспертизаси ҳуқуқ ҳимоячиси Жавоҳир Мўминов тан жароҳатлари олганини тасдиқлади«Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбек форум» ташкилоти Қашқадарё вилоятида 2026 йил 5 июнь куни ҳибсга олинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Жавоҳир Мўминов ИИБ ҳибсида бўлган вақтида тан жароҳатлари олганини тасдиқловчи суд-тиббий экспертиза хулосаси нусхаси билан танишди.«Эзгулик» инсон ҳуқуқлари жамияти аъзоси Жавоҳир Мўминов адвокатига берган кўрсатмасида, Қарши шаҳар Ички ишлар бўлими биносида ҳуқуқ-тартибот ходимлари уни калтаклагани ва бошига пакет кийдириб бўғишга уринганини маълум қилган. 2026 йил 10 июнь куни унинг адвокати Лазизжон Шаринов Қарши шаҳар прокуратурасига мурожаат қилиб, суд-тиббий экспертизаси тайинлашни сўраган.Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Жавоҳир Мўминовнинг ҳар икки сони, елкалари ва тос соҳасида кўплаб кўкаришлар ҳамда тирналишлар аниқланган. Шунингдек,
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
