gram news
O'zLiDeP-Samarqаnd channel avatar

O'zLiDeP-Samarqаnd

@uzlidep_samarqand

O'zLiDeP Samarqand viloyat Kengashi Mazkur kanalda tadbirkorlikni qo‘llab-quvvatlash, ishbilarmonlik muhitini yaxshilash va aholi farovonligini oshirishga oid loyihalar yoritiladi. Taklif va muroja

ProjectsKK

842subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    21 Sept, 17:42

    😎«Фаровон оила» — фаровон жамият асоси🔍ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Фаровон оила» лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Нуробод тумани Нурдум маҳалласи фаоллари, хотин-қизлар иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Унда ЎзЛиДеП Нуробод туман Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари — аппарат раҳбари М. Усанова, туман Хотин-қизлар қўмитаси раиси З. Садинова ҳамда маҳалланинг фаол хотин-қизлари иштирок этди. Мулоқотда оила институтини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.🔍Тадбирда оиланинг жамиятдаги ўрни, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни уй-жой билан таъминлаш, турмуш ва меҳнат шароитларини яхшилаш ҳамда даромадларини ошириш
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    21 Sept, 17:40

    😎Маҳаллаларда хотин-қизлар бандлиги таъминланмоқда🔍ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилаётган “Ишбилармон аёл–2026” кўрик-танловининг “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Самарқанд туманининг Қавчинон, Паррандачилик, Ўрта Оҳалик, Оҳалик, Миронқул, Ўрташиқ, Гулбоғ, Кўсаҳо, Сулфакабутак, Хўжа Аҳрори Вали, Хаймари боло, Хаймари поён, Чоршанба, Бўзи, Арабхона, Хишрав, Дўстлик, Андижони, Кулба, Навобод, Найзатеппа, Диёр, Шўрбойича, Шўрбои, Равонак ва Чаман маҳаллаларида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.🔍Жумладан, Қавчинон маҳалласида чевар Холмуродова Зулайхо Одиловна “ARZU” BY ZULAYXO цехини ташкил этиб, замонавий парда ҳамда кўрпа-ёстиқлар тайёрлаш орқали 5 нафар аёлни иш билан таъминлаган.
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    19 Sept, 06:36edited

    #Табриклаймиз 🎉Ҳурматли Акбарали Қосималиевич!Сизни бугунги қутлуғ таваллуд айёмингиз билан ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши жамоаси номидан самимий муборакбод этамиз!Сизга аввало мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ ва мазмунли умр, оилавий хотиржамлик, файзу барака ва қалб хотиржамлигини тилаймиз. Ҳаёт йўлингиз доимо қувончли кунлар, эзгу ниятлар ва улуғвор мақсадлар билан безаниб борсин!Хонадонингиздан меҳр-оқибат, файзу барака ва шодлик ҳеч қачон аримасин. Касбий фаолиятингизда янги ютуқ ва муваффақиятлар, жамоатчилик эътирофи ҳамда юксак зафарлар доимо ҳамроҳингиз бўлсин!Яқинларингиз меҳри ва ҳурматида, эл-юрт равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда ҳамиша омад ёр бўлишини тилаймиз!Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин!Ҳурмат билан, ЎзЛиДеП Самарқанд вилоят Кенгаши жамоаси#uzlidep #XalqBilanBirga✅Bizni kuzatib boring!
    8511Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    18 Sept, 19:23edited

    #yangi_loyiha🏢JARAYON…✅“Tashabbusli budjet”ning 2026-yilgi ikkinchi mavsumi yakunlandi.✅Bu safar deputatlar uchun yangi imkoniyat yaratildi — ajratilgan mablag‘ doirasida bir nechta loyihani qo‘shimcha g‘olib sifatida tanlash mumkin bo‘ldi.✅Xo‘sh, deputatlar tanlovi hududlardagi qaysi ehtiyojlarni ko‘proq aks ettirdi?✅Qaysi loyihalarga ustuvorlik berildi?✅Deputatlar tanlovida nimalar asosiy mezon bo‘ldi?✅Bu haqda batafsil — “Jarayon” loyihasida.🔍БАТАФСИЛ: https://t.me/qonunchilikpalatasi/38100#uzlidep #XalqBilanBirga
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    18 Sept, 17:47edited

    😎Ҳурматли Шоҳрух Қудратов!🔍Сизни бугунги қутлуғ шукрона кунингиз билан Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлари ҳамда партиядошларимиз номидан самимий муборакбод этамиз! Сиз ёш, ташаббускор ва фидойи депутат сифатида ғайрат-шижоатингиз, изланишларингиз ва халқ манфаати йўлидаги фаол меҳнатингиз билан ҳурмат қозониб келмоқдасиз. Эл-юрт дарди билан яшаб, фуқаролар мурожаатларига эътибор қаратиб, вилоятимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигига муносиб ҳисса қўшаётганингиз таҳсинга лойиқ.🔍Ушбу қутлуғ кунда Сизга мустаҳкам соғлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик ва яқинларингиз бахтига доимо соғ-омон бўлишингизни тилаймиз. Барча эзгу ташаббус ва ниятларингиз рўёбга чиқиб, халқимизга хизмат қилишдек шарафли йўлда омад ва зафарлар ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин! Мартабангиз янада
    7822Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    18 Sept, 17:08edited

    😎Самарқанд — жаҳон шахмати марказида🔍Самарқанд бугун яна бир улуғ халқаро воқеага мезбонлик қилмоқда. Қадимий ва ҳамиша навқирон шаҳримизда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси бўлиб ўтмоқда. 15–27 сентябрь кунлари давом этадиган мусобақада дунёнинг 200 дан зиёд мамлакати вакиллари иштирок этмоқда. Жаҳоннинг энг кучли шахматчилари ғолиблик учун тахта олдида ўз маҳорати, тафаккури ва стратегик салоҳиятини намойиш этмоқда.🔍Жаҳон шахматининг энг нуфузли жамоавий мусобақаси илк бор Марказий Осиёда — Ўзбекистонда ўтказилаётгани юртимиз учун катта фахр ва юксак эътирофдир. Асрлар давомида илм-фан, маданият ва тафаккур маркази бўлиб келган Самарқанд бугун дунёнинг шахмат аҳлини бир майдонга жамламоқда. Мусобақа мамлакатимизнинг халқаро нуфузи, спорт салоҳияти ва сайёҳлик имкониятларини яна бир
    66111Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    18 Sept, 16:50edited

    #intervyu😎Xalq deputatlari Jomboy tumani Kengashi 11-G‘azira saylov okrugi deputati Nodir To‘rayev tomonidan G‘azira mahallasida infratuzilmani yaxshilash va aholiga qulay shart-sharoitlar yaratish borasida amalga oshirilgan ishlar yuzasidan intervyu berildi...#uzlidep #XalqBilanBirga✅Bizni kuzatib boring!
    65video21Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    17 Sept, 18:01

    😎Пахтачида ишбилармон аёллар фаолияти ўрганилди🔍ЎзЛиДеПнинг “Халқ билан бирга” умуммиллий дастури доирасида ўтказилаётган “Ишбилармон аёл–2026” кўрик-танловининг “Маҳалланинг ишбилармон аёли” лойиҳаси доирасида Пахтачи туманининг Мирза Салимий, Чашма, Гулобод, Ҳайитэлбеги, Янгиобод, Қоратеппа ва Фай маҳаллаларида фаолият юритаётган тадбиркор аёлларнинг меҳнати ўрганилди. Ўрганишларда ЎзЛиДеП Пахтачи туман Кенгаши аппарат раҳбари Р. Бобожонов ҳамда маҳалла хотин-қизлари иштирок этди.🔍Жараёнда Мирза Салимий маҳалласида Саттарова Нозигулнинг тадбиркорлик фаолияти билан танишилиб, 2023 йилдан буён фаолият юритаётгани ва 3 та янги иш ўрни яратгани қайд этилди. Чашма маҳалласида Рахмонова Шоҳистанинг кўрпа-тўшак ва ёстиқлар тайёрлашга ихтисослашган тикувчилик фаолияти ўрганилиб, 2 та иш
    7821Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    17 Sept, 11:56

    “XXI asr” газетасининг 2026 йил 17 сентябрь 37(1191)-сонида босилган мақолалар анонси:Абдулла Аслонов: Ишончни оқлашдан кўра оғирроқ масъулият йўқ!#uzlidep #XalqBilanBirga✅Bizni kuzatib boring!
    102111Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    17 Sept, 09:57edited

    #Депутат минбариСайловчи ишончи амалий натижаларда ёки маҳаллалар қиёфаси қандай ўзгараётгани ҳақида қайдларСайловчиларимни жиддий ташвишга солаётган масалалардан бири – «Чилқудуқ» маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Дарғом канали устидаги кўприкнинг аҳволи эди. Бу кўприк йиллар давомида хизмат қилиб, мутлақо яроқсиз ва ҳаракатланиш учун хавфли ҳолатга келиб қолганди. Маҳалла аҳли ҳақли равишда хавотир билдириб, ушбу муаммони ҳал этишда кўмак сўраб мурожаат қилди.———-#Deputat minbari Saylovchi ishonchi amaliy natijalarda yoki mahallalar qiyofasi qanday oʻzgarayotgani haqida qaydlarSaylovchilarimni jiddiy tashvishga solayotgan masalalardan biri – «Chilquduq» mahallasi hududidan oqib oʻtuvchi Dargʻom kanali ustidagi koʻprikning ahvoli edi. Bu koʻprik yillar davomida xizmat qilib, mutlaqo yaroqsiz va harakatlanish uchun xavfli holatga kelib qolgandi. Mahalla ahli haqli ravishda
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    17 Sept, 09:53

    forwarded from @uzlidep

    😎 Жомбойда 68 нафар ёш ишли бўлди🔍 Батафсил#uzlidep #XalqBilanBirga #yoshlar🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
    47221Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    17 Sept, 02:31edited

    😎Янги саноат кооперацияси ва технологик шериклик🔍Ўзбекистон–Корея ҳамкорлигининг истиқболли йўналишларидан бири — саноат кооперацияси ва инвестициявий шерикликни минтақавий кўламда кенгайтиришдир. Саммитда Ўзбекистонда “Марказий Осиё – Корея” саноат-технология паркини ташкил этиш таклифи илгари сурилди. Ушбу майдон автокомпонентлар, электротехника, машинасозлик, фармацевтика ва кимё саноати маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашиши мумкин. Шунингдек, нодир минераллар бўйича минтақавий инвестициявий альянс тузиш орқали геология-қидирув ва қазиб олишдан тортиб, хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ занжирни шакллантириш таклиф этилди.🔍Технологик шерикликни кучайтиришда Кореянинг инновацион салоҳияти ва Марказий Осиёнинг
    6011Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    17 Sept, 02:29edited

    😎Марказий Осиё ва Корея: стратегик шерикликнинг янги босқичи🔍Сеулда ўтказилган биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммити икки ҳудуд ўртасидаги ҳамкорликни узоқ муддатли ва стратегик асосда ривожлантириш учун янги имкониятларни белгилаб берди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ўз нутқида Марказий Осиёнинг 80 миллиондан ортиқ аҳолиси, катта ресурслари ва инсон салоҳиятини Кореянинг технология, инновация ва илм-фан соҳасидаги имкониятлари билан уйғунлаштириш муҳимлигини таъкидлади. Шу мақсадда 2030 йилга қадар минтақанинг Корея билан савдо айланмасини 20 миллиард долларга етказиш, Ўзбекистонда “Марказий Осиё – Корея” саноат-технология паркини ташкил этиш ҳамда ҳудудлар ўртасида тўғридан-тўғри иқтисодий алоқаларни кучайтириш таклиф қилинди.🔍Саммитда ҳамкорликнинг узоқ
    57111Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    17 Sept, 02:20edited

    😎Марказий Осиё – Корея: технология ва инвестициялар учун янги макон🔍Сеулда ўтказилган биринчи “Марказий Осиё – Корея Республикаси” бизнес саммити минтақа давлатлари ва Корея ўртасида иқтисодий шерикликни янги мазмун билан бойитишга қаратилган муҳим мулоқот майдони бўлди. Саммитда иштирок этган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёни 80 миллиондан ортиқ аҳоли, катта ресурслар, энергетика ва инсон салоҳиятига эга ягона иқтисодий имкониятлар макони сифатида кўриш зарурлигини таъкидлади. Айниқса, минтақанинг хомашё базаси ва Кореянинг технологик ҳамда молиявий имкониятларини бирлаштириш орқали саноат кооперациясини кенгайтириш, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ўтиш устувор вазифа сифатида илгари сурилди. Ўзбекистонда минерал-хомашё базаси 3 триллион
    54111Open in Telegram
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    17 Sept, 02:16edited

    😎Корея билан ҳамкорлик — тараққиёт ва фаровонлик омили🔍Ўзбекистон–Корея муносабатларида иқтисодий ҳамкорлик мазмунан янги босқичга кирмоқда. Сеулдаги бизнес форумида илгари сурилган ташаббуслар мамлакатимиз саноатини технологиялаштириш, маҳаллий ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва экспортбоп маҳсулотлар яратишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Мисни қайта ишлаш, электротехника, автомобильсозлик, электромобиль учун бутловчи қисмлар, робототехника, биофармацевтика ва “яшил” энергетика каби йўналишларда Корея тажрибасининг жалб этилиши Ўзбекистон иқтисодиётида янги қиймат занжирларини шакллантириши мумкин. Бу жараёнда хомашёни сотишдан кўра, уни юртимизда қайта ишлаб, тайёр ва рақобатбардош маҳсулотга айлантиришга устувор аҳамият берилмоқда.🔍Иқтисодий лойиҳаларнинг натижаси рақамларда эмас,
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    15 Sept, 15:29

    😎Самарқанд шаҳрида «Маҳалланинг ишбилармон аёли» саралаш босқичи ўтказилди🔍ЎзЛиДеПнинг «Халқ билан бирга» умуммиллий дастури доирасида «Ишбилармон аёл — 2026» кўрик-танловининг «Маҳалланинг ишбилармон аёли» лойиҳаси бўйича Самарқанд шаҳридаги қатор маҳаллаларда саралаш босқичлари ўтказилди. Унда тадбиркор аёлларнинг янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва хизматлар кўламини кенгайтириш борасидаги фаолияти ўрганилди. Жумладан, Майсазор маҳалласидан Рузиева Зилола Султонмуродовна тикувчилик йўналишида фаолият юритиб, 4 та иш ўрни яратган ва кўплаб шогирдлар тайёрлаган. Рахматобод маҳалласидан Валиева Саодат Алиевна гўзаллик салони, Оқсарой маҳалласидан Рустамова Дилором Арслоновна эса 50 ўринли «Самира инновацион академия» нодавлат таълим ташкилотини йўлга қўйган.🔍Шунинг
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    15 Sept, 15:25

    😎Каттақўрғон туманида жамоатчилик эшитуви ўтказилди🔍Каттақўрғон туманида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, давлат ижтимоий хизматлари самарадорлигини ошириш ҳамда кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган жамоатчилик эшитуви ўтказилди. Унда депутатлар, тегишли ташкилотлар раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Эшитувда Президентнинг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ-258-сон Фармони ижроси доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд оилалар билан манзилли ишлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан масъул раҳбарнинг ҳисоботи эшитилди.🔍Шунингдек, Президентнинг 2023 йил 14 сентябрдаги ПҚ-306-сон қарори ижроси доирасида кичик бизнес субъектларини молиявий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик
  • O'zLiDeP-Samarqаnd

    15 Sept, 15:22

    😎ЎзЛиДеП Нарпай туман Кенгаши партия гуруҳи эшитуви ўтказилди🔍Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Нарпай туман Кенгаши партия гуруҳи томонидан «Халқ билан бирга» лойиҳаси доирасида туман газ таъминоти корхонаси фаолияти эшитилди. Унда тумандаги 4 та ГРС фаолияти, 9 412 та аҳоли хонадонларига газ ҳисоблаш ускуналари тўлиқ ўрнатилгани, улгуржи истеъмолчиларга 100 фоиз «ақлли» газ ҳисоблаш ускуналари жорий этилгани ҳамда аҳолининг табиий газ билан узлуксиз таъминланиши юзасидан маълумот берилди. Шунингдек, суюлтирилган газдан фойдаланувчи аҳоли хонадонларига 35 450 та маиший газ баллони ижарага берилгани, 2026 йилнинг 6 ойи давомида аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб қўшимча 100 та баллон етказиб берилгани таъкидланди.🔍Эшитув давомида туманда мактабгача таълим тизимини ривожлантириш,