Latest posts

Uzbek-MDK
22 Sept, 15:40
Тошкентда Spark оилавий жанжал сабаб BYDни атайдан бориб урибди.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
22 Sept, 15:39
23 сентябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (ТОШКЕНТ вақти билан)❗️👇🏻https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw6,980Open in Telegram
Uzbek-MDK
22 Sept, 09:05
Булар ҳазиллашмаяпти шекилли. 👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
22 Sept, 08:13
Автомобил бошқарган мактаб ўқувчисининг отасига чора кўрилдиИжтимоий тармоқларда вояга етмаган бола автомобил бошқаргани акс этган видео тарқалди. Ўрганишлар натижасида ҳайдовчи Сўх туманидаги 11-мактабнинг 5-синф ўқувчиси экани, автомобиль эса унинг отасига тегишлилиги аниқланди.Ҳолат юзасидан боланинг отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси ва 135-моддаси 2-қисми асосида маъмурий баённома расмийлаштирилди.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
22 Sept, 07:42
Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш нега тез ёпилмоқда?Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълум қилишича, эндиликда миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш ҳар бир ҳудуд учун ажратилган ўтириш ўринлари сонидан келиб чиқиб амалга оширилади. Бу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 29 июлдаги 411-сон қарори билан жорий этилган.Яъни, рўйхатдан ўтиш муддати тугамаган бўлса ҳам, танланган ҳудуддаги барча ўринлар банд бўлса, ўша ҳудуд учун рўйхатдан ўтиш ёпилиши мумкин.2026 йил сентябрь–декабрь ойларида миллий сертификат имтиҳонлари учун жами 496 303 та ўрин ажратилган. Шу даврда турли фанлардан жами 15 та имтиҳон ўтказилиши режалаштирилган. Агентликка кўра, бу тартиб талабгорлар сонини чеклаш учун эмас, балки имтиҳонларни мавжуд бино, техника, ходимлар ва назорат имкониятларидан келиб чиқиб сифатли ташкил этиш учун жорий қилинган.👇https://telegram.me/joinchat/15,800Open in Telegram
Uzbek-MDK
22 Sept, 05:28
#долзарбБугундан бошлаб мактабда байрамми, ўқитувчини туғилган куними, 1 октябрми ПУЛ ЙИҒИЛМАЙДИЯқинларга юбориб қўямиз, шунақа ўқитувчилар кўпайсин👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
22 Sept, 04:08
⁉️ "Уч кунда даволаймиз", "Касалликдан тўлиқ қутуласиз", "Натижаси юз фоиз кафолатланган", деб реклама бериш қонунийми?📎 Ёлғон реклама сабаб истеъмолчига етказилган зарарни ким қоплайди?📝 Агар сиз ҳам шундай ҳолатга дуч келсангиз, қаерга мурожаат қилишни биласизми?👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
22 Sept, 03:09
Каттақўрғон, Мавлонсой қишлоғида болалар мактабда шу тариқа бориб келишга мажбур экан.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
22 Sept, 02:57
⚡️ Бугун Тошкентнинг икки туманида вақтинча газ ўчирилади❗️Яккасарой тумани Шоҳжаҳон кўчасидаги ўрта босимли газ қудуғида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш ишлари муносабати билан 22 сентябрь куни соат 10:00 дан 22:00 гача табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.📍 Яккасарой тумани — «Шоҳ-Жаҳон», «Ракат», «Мукими», «Ракатбоши», «Тепа», «Беларик», «Конституция», «Муҳандислар», «Бобур», «Дамарик», «А. Қаҳҳор», «Аргумон» ва «Бошлиқ» маҳаллаларидаги 3 250 та хонадон.🏢 Шунингдек, Яккасарой туманидаги 132 та улгуржи истеъмолчининг ҳам газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.📍 Миробод тумани — «Байналмилал», «Янги Миробод», «Миробод» ва «Авлоний» маҳаллаларидаги 1 627 та хонадон.🏢 Улгуржи истеъмолчилар орасида: — Миробод тумани — 71 та; — Чилонзор тумани — 5 та.Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг газ таъминоти хавфсизлик талабларига риоя қилинган ҳолда20,500Open in Telegram
Uzbek-MDK
22 Sept, 00:37
🌅ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!Бугун — 22 сентябрь, сешанба.Янги кунни яхши ният, шукр ва дуо билан бошлайлик. 🤲Илоҳим, бугунги кунимиз хайрли хабарлар, барака, омад ва хурсандчиликларга бой бўлсин.Хонадонимиздан тинчлик, дастурхонимиздан файзу барака, қалбимиздан хотиржамлик аримасин.Барчангизга файзли ва унумли кун тилаймиз!☀️ЭНГ ЯҚИНЛАРГА УЛАШИБ ҚЎЙИНГ.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
21 Sept, 21:01
💥 Бугун 22 сентябрь - Халқаро эрлар куниАнъанага кўра, ушбу байрамда аёллар эрларини табриклайдилар ва барча яхшиликлари учун миннатдорчилик билдирадилар, уларга совғалар берадилар, мақтовлар айтадилар, мазали таомлар пишириб, уларни ҳар томонлама хурсанд қиладилар.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw23,700Open in Telegram
Uzbek-MDK
21 Sept, 16:56
Чирчиқдаги «Ҳайзенберглар» қўлга тушдиЧирчиқ шаҳрида кўп қаватли уйда гиёҳванд моддалар тайёрлаш билан шуғулланган тўрт нафар шахс ушланди.ДХХ ва ИИБ ходимлари ўтказган тезкор тадбирда ижарага олинган хонадондан қарийб 400 грамм гашиш, 5 кг ярим тайёр маҳсулот, шунингдек, наркотик моддаларни тайёрлашда ишлатилган электр печи, миксер, тарози ва бошқа жиҳозлар топилган.Терговга қадар текширувда ушланганларнинг айримлари аввал Россия, Вьетнам ва Таиландда ҳам лаборатория шароитида гиёҳванд моддалар тайёрлаш билан шуғуллангани аниқланган.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
21 Sept, 16:17
Wildberries Тошкент яқинида катта омбор қурмоқчиUZ24.uz маълумотига кўра, Зангиота туманининг Тошкент шаҳрига туташ ҳудудидан компанияга 67,3 гектар ер ажратилган.Ер 25 йилга ижарага берилган, ижара қиймати 5 млн доллар.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw23,400Open in Telegram
Uzbek-MDK
21 Sept, 16:05
ChatGPT ҳаммасини «сотиши мумкин». Ўғлини ўлдириш режасини ChatGPT’га ёзган ота ҳибсга олиндиБразилияда 36 ёшли фермер саккиз ёшли ўғлини ўлдиришни режалаштирганликда гумонланмоқда. Терговга кўра, у алимент тўлашдан қутулмоқчи бўлган. Open AI ёзишмалар ҳақида АҚШ ФҚБсини хабардор қилган. Маълумот Бразилия полициясига етказилиб, эркак режалаштирилган ҳужумдан бир кун олдин — 19 июнда ушланган.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw23,500Open in Telegram
Uzbek-MDK
21 Sept, 15:58
Тошкентда банк ходими мижозларнинг жами 300 минг доллар омонатини ўзлаштиргани маълум бўлдиҲолат Сергели туманидаги тижорат банкларидан бирида содир бўлган. Банк масъул шахслари фуқаронинг 500 минг долларлик омонатидан 300 минг долларни қалбаки ҳужжатлар орқали ўзлаштирганликда гумон қилинмоқда.Айнан қайси банк экани айтилмаган.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw23,500Open in Telegram
Uzbek-MDK
21 Sept, 15:46
Наманганда талабаларга нисбатан талончилик қилган мана шу талабалар ушландиНаманган шаҳридаги техникумнинг 7 нафар талабаси 4 нафар талабанинг ёнидаги пул, соат ва телефонларини зўрлик ишлатиб олиб қўйишган.Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
21 Sept, 15:06
22 сентябрь куни ўқиладиган Намоз вақтлари. (ТОШКЕНТ вақти билан)❗️👇🏻https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw23,500Open in Telegram
Uzbek-MDK
21 Sept, 04:01
#Диққат #Тарқатинг❗️Хаво салқинлади, болалар шамолламай иммунитети баланд бўлиши учун Д витамин беришни бошлангЯқинларга юбориб қўямиз манфаатли бўлади👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
21 Sept, 00:49
🌅ХАЙРЛИ ТОНГ, АЗИЗЛАР!☀️Бугун — 21 сентябрь, душанба. Янги ҳафтанинг биринчи тонги муборак бўлсин!🤲Илоҳим, бу ҳафта хонадонингизга тинчлик, қалбингизга хотиржамлик, ишларингизга барака ва ризқингизга фаровонлик олиб келсин!Орзу қилган ниятларингиз ушалсин, кутган яхши хабарларингиз айнан шу ҳафта келсин! ❤️🌿 Душанба тонги муборак бўлсин!ЭНГ ЯҚИНЛАРГА УЛАШИБ ҚЎЙИНГ.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Uzbek-MDK
20 Sept, 16:52
⚡️Ангрендаги шифохонада 20 ёшли йигит “проба”сиз укол қилингани ортида 45 кундан буён комада қолмоқдаБемор Қувончбек Муродов шамоллаш белгилари билан шу йилнинг 31 июл куни Ангрен шаҳридаги “Angren medical center” хусусий клиникасига мурожаат билан борган ҳамда клиникада “проба”сиз томирига томчи дори юборилиши ортидан соғлиги ёмонлашиб ҳушини йўқотган.Айни дамда бемор Ангрен шаҳар шифохонасида оғир аҳволда қолмоқда.👇https://telegram.me/joinchat/AAAAAFDxEevOzBqAmcdSVw
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
