Latest posts

Migratsiya agentligi
23 Sept, 11:14
🔎 Тил ўргатиляпти, касбга тайёрланяпти. Аммо бунинг ўзи етарлими?Хорижда ишлаш истагидаги номзодлар ҳудудларда қандай тайёрланяпти? Шароит ва дастурлар хорижий иш берувчилар талабларига қанчалик мос? Тизимнинг қуйи бўғинида қандай муаммолар бор?📌 Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Андижон вилоятидаги ўрганишлари шу саволларга қаратилди.📍 Қурилиш соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш марказида ўқиш ва яшаш шароитлари, амалий тайёргарлик имкониятлари кўздан кечирилди. “Kara” ўқув полигони лойиҳаси тақдимоти билан танишилди.🇯🇵 REIWA лойиҳасида Японияда, 🇩🇪 Berlin Zentrum ва Globogate дастурларида Германияда ишлаш учун тайёрланаётган номзодлар, жумладан тиббиёт ходимлари билан мулоқот қилинди.📍 Ўрганишлар вилоят маркази билан чекланмади. Улуғнор туманида ҳокимлик вакиллари билан хорижда ишлаш истагидаги ҳамюртларимиз учун сайёр қабул ўтказилди.📌 Тизим натижаси фуқаро билан ишлайдиган энг қуйи бўғинда кўринади. ❓ Номзодни шунчаки хорижга ишга жўнатиш эмас, балки тил, касб ва зарур билимга эга рақобатбардош мутахассис сифатида тайёрлаш учун яна нимани ўзгартириш керак?📷 Фикрингизни 👉 Instagram 👈 саҳифамизда ёзиб қолдиринг.🇬🇧 EN 🇷🇺 RU📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration




Migratsiya agentligi
23 Sept, 09:12
forwarded from @shmirziyoyev
Andijon tumanidagi zamonaviy to‘qimachilik korxonasi faoliyati Prezidentimizga namoyish etildi. — Президенту нашей страны представлена работа современного текстильного предприятия в Андижанском районе.Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|XMigratsiya agentligi pinned a photo
22 Sept, 15:33

Migratsiya agentligi
22 Sept, 15:33edited
📌📌📌📌📌📢 МУҲИМ ЭСЛАТМА!📱 Сўнгги вақтларда “Telegram реклама” орқали тарқатилаётган айрим эълонлар фойдаланувчиларда уларнинг Миграция агентлигига тегишли деган таассуротни уйғотмоқда.⚠️ Шу муносабат билан қуйидагиларни маълум қиламиз:📱 Telegram платформаси 2024 йилдан бошлаб пуллик реклама эълонларини автоматик жойлаштириш тизимини жорий этган.❗️ Бундай реклама хабарлари, уларнинг мазмуни ҳамда жойлаштирилиши канал маъмуриятининг назоратида бўлмайди.📌 Миграция агентлигининг “XORIJDA ISH” ва «Migratsiya agentligi» Telegram каналларида чиқадиган қисқа рекламалар агентлик фаолияти билан ҳеч қандай алоқага эга эмас.📌 Хорижда ишга жойлашиш ёки хизматлар ҳақидаги эълонлар билан танишиш жараёнида, аввало,


Migratsiya agentligi
22 Sept, 11:08
🇺🇿 35 йиллик тараққиёт — рақамлар ва янги марралар1,6 млн — олийгоҳлардаги талабалар 1 млн — техникумларда қамров бўйича янги марра 2 млн — саноатда яратиладиган юқори даромадли иш ўринлари 7 та — келгуси ўн йиллик учун миллий дастур.Биринчи устувор мақсад — билим ва малакани тараққиётнинг асосий капиталига айлантириш.Миграция соҳасида ҳам йўналиш аниқ: касб + тил + малака = рақобатбардош кадр ва муносиб меҳнат.📎 Ўзбекистоннинг 35 йилдаги ўзгаришлари ва келгуси ўн йиллик мақсадлари — аниқ рақам ва инфографикаларда.(Илова қилинган тўпламда)📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration
Migratsiya agentligi
22 Sept, 10:40
«Worknet XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI» МЧЖ ЛИЦЕНЗИЯСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИМиграция агентлигининг 2026 йил 21 сентябрдаги 9-сон қарорига асосан «Worknet xususiy bandlik agentligi» МЧЖга берилган лицензиянинг амал қилиши 10 (ўн) кун муддатга тўхтатилди.Ушбу қарор Агентлик томонидан ўтказилган текширувда қонунчилик талаблари бузилганлиги аниқланиб, қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича берилган кўрсатмалар белгиланган муддатда бажарилмаганлиги муносабати билан қабул қилинди.❗️Фуқаролардан мазкур хусусий бандлик агентлиги лицензиясининг амал қилиши тиклангунига қадар хорижда ишга жойлашиш билан боғлиқ шартномалар тузмаслик ҳамда ушбу хизматлар учун тўловларни амалга оширмаслик сўралади.📌 Эслатиб ўтамиз, хусусий бандлик агентликларининг лицензия ҳолати ҳақидаги маълумотларни Миграция агентлигининг расмий манбалари орқали текширишингиз мумкин👇https://gov.uz/uz/migrati


Migratsiya agentligi
22 Sept, 07:02
📌📌📌📌📌✈️ Чиптангиз тайёр. Чемоданингиз ҳам. Хўш, иш жойингиз ҳақида ҳамма нарсани биласизми?1️⃣Иш берувчи ким? 2️⃣Шартномада нима ёзилган? 3️⃣Қаерда ишлайсиз ва қаерда яшайсиз? ⚠️ Агар бу саволларга аниқ жавобингиз бўлмаса — учишдан олдин яна бир бор ўйлаб кўринг.❌ «Боргач ҳал қиламиз», «ҳужжат шарт эмас» деган ваъдалар катта муаммога айланиши мумкин.📌 Чет-элда ишлашга тайёргарлик чипта олишдан эмас, маълумотни текширишдан бошланади.📌 Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида мушкул вазиятга тушсангиз,
Migratsiya agentligi
21 Sept, 07:02
🎥 Xavfsiz migratsiya — xavotirsiz hayot🌍 Xorijda ishlash — tanlovdan boshlanadi.💼 Tashkillashtirilgan migratsiya — xavfsiz, rasmiy va kafolatli yo‘l. 💰 Qolaversa, kasbiy tayyorgarlikdan o‘tasiz va moliyaviy ko‘mak ham olasiz.⚠️ Yakka tartibdagi migratsiya — noma’lum, xavfli va himoyasiz qolish ehtimoli. 💸 Hatto qarz ostida qolib ketishingiz mumkin.🔴 Tanlovingiz to‘g‘ri bo‘lishiga ishonamiz!📢 Xabarni tarqating! 👉 So‘nggi yangiliklar uchun — @uzmigration
Migratsiya agentligi
21 Sept, 04:35
🇬🇧 Инглиз тилини билиш мавсумий ишда қандай имконият беради?Тилни яхши билган ходим оддий ишчи лавозими билан чекланиб қолмай, менежер ёки супервайзер бўлиб ишлаш ва қўшимча ҳақ олиш имкониятига эга бўлади.Буюк Британияда Мавсумий ишчилар схемасида ҳозир ишлаётган ёки сўнгги 3 йилда ишлаб қайтганлар учун бепул онлайн инглиз тили курсига қабул бошланди.🎓 Саралашдан ўтган 100 нафар иштирокчи:🔹 5 ой давомида бепул таълим олади; 🔹 дарсларда ўзига қулай вақтда қатнашади.👩💼 Аёлларнинг иштироки алоҳида қўллаб-қувватланади.👉 Ариза топшириш 👈🗓️ Аризалар 2026 йил 1 октябргача қабул қилинади.Лойиҳа Миграция бўйича халқаро ташкилот (IOM) ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида амалга оширилади. (Ишга жойлаштириш ёки хорижга юборишни назарда тутилмайди.)


Migratsiya agentligi
19 Sept, 10:06
forwarded from @iadunyo_uz
Buyuk Britaniyada mehnat qilayotgan vatandoshlar bilan birgalikda O‘zbekiston mustaqilligining 35-yilligi nishonlandiBatafsil БатафсилРус | Eng | Facebook | X | YouTube | Instagram
Migratsiya agentligi
19 Sept, 08:54
#ваколатхона_фаолияти🇺🇿🇰🇷 Кореяда ишлаш даврингизда муаммога дуч келдингизми? Ваколатхонага мурожаат қилинг!Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси раҳбари Улсан шаҳрида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Қорақалпоғистон Республикасидан бўлган юртдошларимиз билан учрашди.Айни пайтда Кореяда Қорақалпоғистондан борган 550 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда. Уларнинг 35 нафари «Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш маркази» лойиҳаси доирасида Е-9 визаси асосида HD Hyundai кемасозлик корхонасида ишламоқда.Мулоқотда юртдошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, иш берувчи билан муносабатлари ҳамда мавжуд муаммолари ўрганилди.Шунингдек, Кореянинг меҳнат ва миграция қонунчилигига риоя қилиш, иш жойини фақат белгиланган қонуний тартибда ўзгартириш, онлайн фирибгарлик, гиёҳвандлик, жиноятчилик ва турли ноқонуний оқимлардан эҳтиёт бўлиш бўйича профилактик суҳбат
Migratsiya agentligi
19 Sept, 07:35
forwarded from @migratsiyaagentligi
🇩🇪 Toshkentda “BerufsEXPO — 2026” ko‘rgazmasi!🔰 Nemis tilini kamida A2 darajasida bilasiz va Germaniyada ta’lim olish, ish topish yoki nemis kompaniyalari bilan bevosita tanishishni istaysizmi? Unda aynan siz uchun ajoyib imkoniyat bor!🌐 “BerufsEXPO — 2026” — kasbiy yo‘nalish, dual ta’lim (Ausbildung) va ish imkoniyatlariga bag‘ishlangan yirik ko‘rgazma o‘tkaziladi!👉BATAFSIL TANISHISH👈Ko‘rgazmada siz:✅ Germaniyadagi kasb-hunar ta’limi tizimi bilan tanishasiz; ✅ nemis va o‘zbek tashkilotlari vakillari bilan bevosita suhbatlashasiz; ✅ o‘zingizga mos ta’lim yoki ish yo‘nalishini topishingiz mumkin.❗️Tadbirda ishtirok etish mutlaqo bepul, biroq oldindan ro‘yxatdan o‘tish majburiy!👉RO'YXATDAN O'TISH 👈O‘zbekiston va Germaniya hamkorligida tashkil etilgan ushbu yarmarka
Migratsiya agentligi
18 Sept, 15:33
🇺🇿🇯🇵 Япон компаниялари учун мутахассислар Ўзбекистонда тайёрланадиМиграция агентлиги раҳбари Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Японияда «KEIDANREN» ва етакчи компаниялар иштирокидаги давра суҳбатида иш берувчининг аниқ эҳтиёжи асосида кадрлар тайёрлаш таклифини илгари сурди.Бунда япон компаниялари зарур касблар ва малака талабларини белгилаш, ўқув дастурларини шакллантириш ҳамда номзодларни баҳолашда иштирок этиши кўзда тутилмоқда.📊 Япония билан миграция соҳасида бугунги ҳамкорликлар:🔹 Ангренда Proud Partners билан очилган Uzbekistan Proud Academy марказида 140 дан ортиқ ҳайдовчи бепул тил ва касбий тайёргарликдан ўтмоқда. 🔹 Тошкентда Onodera User Run ва Willer Express билан ҳайдовчилик, парвариш ва умумий овқатланиш йўналишларида тайёрлов дастурлари йўлга қўйилган. 🔹 Қаршида Orion Computer Co., Ltd. билан япон тили синфи очилган, қурувчиларни тайёрлаш режалаштирилмоқда. 🔹 200 дан




Migratsiya agentligi
18 Sept, 10:26
🇺🇿🇰🇷 Кореядаги ўзбекистонлик талабаларни иш билан таъминлаш масаласиКореяда таҳсил олаётган 20 мингдан ортиқ ўзбекистонлик талабани ўқишни тамомлагач, ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш режалаштирилмоқда.Бу борада қандай ишлар олиб борилмоқда? Батафсил — Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси раҳбари Нурматжон Комилов билан интервьюда.Манбаа📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration
Migratsiya agentligi
18 Sept, 06:46
🇺🇿🤝🇯🇵 Японияда ўз ўрнини топган ватандошларимизМеханикдан юристгача, ошпаздан Нагоя университети магистригача. Ҳар бирининг йўли бошқа, мақсади эса битта: ўрганиш, ривожланиш ва Ватанга тажриба билан қайтиш.✨ Уларни тил ўрганиш, сертификат олиш ва мақсад сари сабр билан қадам ташлаш бирлаштиради.💬 Сиз қайси йўлни танлаган бўлардингиз: иш, таълим ёки бизнес?Instagram саҳифамизда фикрингизни қолдирингТўлиқ ҳикоялар: Japan Career Portal ва Миграция агентлигининг YouTube саҳифасида.👉 @uzmigration
Migratsiya agentligi
18 Sept, 04:48
🇺🇿🇯🇵 Японияда ўзбекистонликларни ишга жойлаштириш лойиҳалари кенгайтириладиЯпонияда Ташқи ишлар вазирлиги ва Миграция агентлиги раҳбарияти хорижий кадрларни тайёрлаш, танлаш ва ишга жойлаштиришга ихтисослашган “Onodera User Run” компанияси президенти Jun Kato билан учрашди.Компания билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик, парвариш ва умумий овқатланиш соҳалари учун номзодларни япон тили ва касбга тайёрлаш дастурлари амалга оширилмоқда.Учрашувда ушбу лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларда янги таълим марказларини очиш ҳамда ёшларни тайёрлаш ва Японияда ишга жойлаштириш кўламини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.🇬🇧 EN 🇷🇺 RU📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration



Migratsiya agentligi
17 Sept, 05:11edited
🇺🇿🇰🇷 ЎЗБЕКИСТОН — КОРЕЯ: 30 ЙИЛЛИК ҲАМКОРЛИК ҚАНДАЙ ЎЗГАРДИ?30 йилдан ортиқ тарих. Минглаб юртдошларимиз учун яратилган имкониятлар. Оддий иш ўринларидан — малакали кадрлар тайёрлашгача бўлган йўл.Бугун Корея Республикаси Ўзбекистоннинг меҳнат мобиллиги соҳасидаги муҳим ҳамкорларидан бири. Йиллар давомида Е-9 тизими, корейс тили ва касбий тайёргарликдан бошланган жараён янги соҳа ва имкониятлар билан кенгайиб бормоқда.Демак, 30 йиллик ҳамкорликнинг бугунги формуласи ўзгаряпти:тил + касб + малака + қонуний иш.Энди асосий эътибор фақат иш ўринлари сонига эмас, балки Корея меҳнат бозори талабларига мос, малакали ва рақобатбардош кадрлар тайёрлашга қаратилмоқда.Бу ҳамкорлик нимадан бошланган, қандай босқичлардан ўтган ва бугун қаерга қараб кетмоқда?🎥 Видеода батафсил кўрамиз🇬🇧 EN 🇷🇺 RU📢 Хабарни тарқатинг!
Migratsiya agentligi
16 Sept, 13:49
🇺🇿🇰🇷 КОРЕЯДА ЎҚИЁТГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИК ТАЛАБАЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИКореяда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишни тамомлагач, ўз мутахассислиги бўйича ушбу мамлакатда қонуний ишлаш имкониятларини қандай кенгайтириш мумкин?Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Корея Республикасидаги учрашувларидан бирида айнан шу масала муҳокама қилинди.Кореянинг Rotary клуби вакиллари, тадбиркорлар, иш берувчи компаниялар ҳамда таълим муассасалари иштирокидаги мулоқотда ҳамкорликни фақат Е-9 ишчи визаси билан чекламасдан, Корея университетларида таҳсил олаётган ва битираётган ўзбекистонлик ёшларнинг кейинги бандлигини таъминлаш имкониятларига эътибор қаратилди.Хусусан, таълим давридаёқ талабаларни меҳнат бозори талабларига тайёрлаш, иш берувчилар билан боғлаш ва битирувчилар учун мутахассислиги бўйича қонуний бандлик имкониятларини кенгайтириш




Migratsiya agentligi
16 Sept, 12:32
🇺🇿🇰🇷 КОРЕЯ МЕҲНАТ БОЗОРИ: Е-9 ДАН Е-7 ГАЧА ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИМиграция агентлиги директори Мухсинхўжа Абдураҳмонов Кореянинг “Worksmate Inc.” ва “Hyun Ju” компаниялари раҳбарлари билан учрашди.Музокараларда асосий эътибор икки йўналишга қаратилди.🔹Е-9 қурилиш йўналиши. EPS-TOPIK имтиҳонидан муваффақиятли ўтган юртдошларимизни кореялик иш берувчилар томонидан танлаш жараёнини фаоллаштириш масаласи муҳокама қилинди.Бунинг учун Кореянинг 1 500 дан ортиқ қурилиш компаниялари билан ҳамкорлик қилувчи GADA платформаси ва Агентликнинг “Xorijda ish” платформасини интеграция қилиш имконияти кўриб чиқилди.🔹 Учрашувда Корея қурилиш соҳасига Ўзбекистондан Е-7 визаси асосида малакали кадрларни жалб қилиш бўйича режалаштирилаётган лойиҳа ҳам муҳокама қилинди.Миграция агентлиги бунда “таълим — тил — тажриба — юқори малакали иш” модели асосида кадрларни олдиндан тайёрлаш




Migratsiya agentligi
16 Sept, 05:45
#Migration_Update🇪🇺 ЕВРОПА ИТТИФОҚИДА ХОРИЖИЙ МАЛАКАЛАРНИ ТАН ОЛИШ ТЕЗЛАШИШИ МУМКИНЕвропа комиссияси учинчи давлатларда олинган касбий малакаларни тан олиш жараёнини соддалаштиришни таклиф қилди.Янги механизм қабул қилинса, малакани кўриб чиқиш муддати ҳозирги ўртача 14 ойдан 4 ойгача қисқариши мумкин. Ҳужжат, айниқса, тиббиёт ва бошқа тартибга солинадиган касб эгалари учун муҳим аҳамиятга эга.❗️Бу ҳали таклиф бўлиб, Европа парламенти ва Кенгаши томонидан қабул қилиниши керак. Шунингдек, бу Ўзбекистон дипломлари автоматик тан олиниши ёки иш визаси берилишини англатмайди.🔗 Манбаа: Европа комиссияси хабари📢 Хабарни тарқатинг! 👉 @uzmigration

Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
