Latest posts

Tasavvuf.uz
22 Sept, 09:11
Эй инсон! Қоф тоғидек юксакларда бўлсанг ҳам, кафанга сиғадиган даражада кичкинасан. Унутма! Ҳар бир нарсанинг ҳисоби бор. Бировни хафа қилганинг қадар хафа қилинасан...Ҳазрати Шамси Табризий қуддиса сирруҳуt.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
22 Sept, 04:01
Ота-онанинг ризоси Оллоҳнинг ризосидир. Ким ота-онасини норизо қилиб, бизнинг сафимизда турмоқчи бўлса, у биздан эмас.Устоз эса сенинг руҳий отангдир. Жисмингни дунёга келишига ота-онанг сабабчи бўлса, руҳингнинг тирилишига устоз сабабчидир. Устозига беодоблик қилган муриднинг чироғи тез ўчади. У илм ўрганиши мумкин, лекин илмининг нури ва баракаси бўлмайди.Саййид Амир Кулолt.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
22 Sept, 03:59
#ҳайрли_тонгАссалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин." Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".(Анкабут сураси, 45 - оят.)Бугун Ҳижрий 1448 йил 11 - Рабиъус сони. Милодий 2026 йил 22 - сентябрь сешанба.t.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
21 Sept, 05:40
Кўзлари очиқ бўла туриб, ҳақиқатни кўрмайдиган кимсалардан ажабланаман. Билгинки, ҳақиқий кўрлик юздаги кўзнинг нурсизлиги эмас, балки қалбдаги фитратнинг сўнишидир. Кўз фақат нарсаларнинг ташқи рангини ва шаклини кўради, қалб эса уларнинг моҳиятини ва Яратганнинг улардаги изини англайди.Кимки дунёга фақат нафс кўзи билан боқса, у фақат еб-ичиш ва лаззатни кўради. Кимки дунёга ибрат кўзи билан боқса, у ҳар бир тўкилган барг ва ҳар бир оққан сувда охиратнинг хабарини ўқийди.Иброҳим ан Наззомt.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
21 Sept, 05:39
#ҲикматУлуғ тобеъин Саъид ибн Мусайяб роҳимаҳуллоҳ шундай дедилар: «Ота-онасига яхшилик қилган одам ёмон ўлим топмайди». Аллоҳим! Бизни ота-онасига яхшилик қилувчилардан қилгин!t.me/uztasavvuf1,020Open in Telegram
Tasavvuf.uz
21 Sept, 03:18
Ҳақиқий сажда Аллоҳнинг олдида жисмнинг эгилиши эмас, балки Унинг кўрсатма ва тавсияларига қалбнинг бўйсунишидир.Имом Абу Ҳомид Ғаззолий♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!t.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
21 Sept, 03:17
#ҳайрли_тонгАссалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин." Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".(Анкабут сураси, 45 - оят.)Бугун Ҳижрий 1448 йил 10 - Рабиъус сони. Милодий 2026 йил 21 - сентябрь душанба.t.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
20 Sept, 09:29
МУҲАББАТ ЙЎЛИ МУВАФФАҚИЯТ ЙЎЛИДИРСевгиларнинг энг олдинда келадигани, энг кераклиси, энг гўзали, энг юксаги Аллоҳ севгисидир. Чунки Аллоҳ энг гўзал сифатларнинг соҳиби, ҳар турли гўзалликларнинг мужиди-ижодкори, сониъи – санъаткори, фоили – бажарувчиси ва холиқидир! Инсон яхшироқ ва теранроқ ўйласа, ўзи севган барча гўзалликларнинг ортида мулкнинг мутлақ соҳиби, бутун оламларнинг Робби - Парвардигори – Зул-жалоли вал-жамол ҳазратларини кўради.© Маҳмуд Асъад Жўшон раҳматуллоҳи алайҳt.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
20 Sept, 06:27
Кимки тунни бедорлик билан тирилтирса, Оллоҳ унинг қалбини ўлмайдиган нур билан тирилтиради. Мен дунё подшоҳларининг саройларига боқдим, эшиклари қулфланган, соқчилари қаттиққўл эди.Лекин Илоҳий Саройга боқдим, на эшик бор, на тўсиқ! Ҳамма ухлаб ётган кечанинг ярмида "Келгувчи борми?" деган нидо келиб турарди. Ўшанда билдимки, ҳақиқий султонлик, тунда ҳамма ухлаганда уйғоқ бўлиб, Подшоҳлар Подшоҳи билан сўзлашиш экан.Боязид Бистомийt.me/uztasavvuf1,060Open in Telegram
Tasavvuf.uz
20 Sept, 02:21
Қалблар юмшаган вақтда дуо қилишни ғанимат билинг! Зеро, у (қалбларнинг юмшаши) Аллоҳнинг раҳматидир."Жавомиъул калим" китобидан.•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!t.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
20 Sept, 02:21
#ҳайрли_тонгАссалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин." Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".(Анкабут сураси, 45 - оят.)Бугун Ҳижрий 1448 йил 9 - Рабиъус сони. Милодий 2026 йил 20 - сентябрь якшанба.t.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
19 Sept, 03:43
Ташқи одоб, ички одобнинг белгисидир. Кимнинг ташқарисида одоб бўлмаса, демак, унинг қалбида ҳам одоб йўқдир. Зоҳирнинг гўзаллиги қалбнинг поклигидан дарак беради. Зеро, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бу кишининг қалбида хушуъ бўлганида, аъзоларида ҳам хушуъ бўлар эди» - деганлар.Шундай экан, ҳақ йўлидаги солик аввало ўз аъзоларини тийиши, сўнг қалбини ислоҳ қилиши лозим.Абу Ҳафс Ҳаддодt.me/uztasavvuf1,050Open in Telegram
Tasavvuf.uz
19 Sept, 02:25
#Ҳикмат_хазинаси ҲАЗРАТИ УВАЙС ҚАРАНИЙ ҲИТКМАТЛАРИАгар сен Аллоҳ таъолога ер аҳли ва осмон аҳли каби ибодатлар қилиб, қуллуқ этсанг, то Унга ишончинг бўлмагунича, сендан қабул этмас! Ишончнинг белгиси эса сенга раво кўрган нарсасига чин дилдан рози бўлиб, эмин бўлмоғинг, тоат-ибодатда хотиржам ва озод бўлмоғингдир.Агар киши уч нарсани севса, дўзах унга бўйин томиридан ҳам яқиндир: бири – яхши таъом емоқ, иккинчиси – яхши либос киймоқ, учинчиси – бойлар билан ўтирмоқ.Кимки Аллоҳни таниса, унга ҳеч бир нарса махфий қолмас. (Яъни, Аллоҳни инсонга Аллоҳ танитар. Чунки: «Раббимни Раббим орқали танидим», дейилган. Кимки Аллоҳни Аллоҳ ила таниса, у ҳамма нарсани билур).Омонлик танҳоликдадир. Танҳолик ваҳдатда фард (тоқ) бўлмоқ, ваҳдат эса Ундан бошқасини хаёлга сиғдирмасликдир. Саломат-омонлик ана шундадир. Ёлғизлик фақатгина суратда бўлса, тўғри бўлмас! Чунки: «Шайтон ёлғиз киши биланTelegramTasavvuf.uzМақсадимиз: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида, тасаввуф ҳаётини ёритиб бериш.
Tasavvuf.uz
19 Sept, 02:24
#ҳайрли_тонгАссалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин." Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".(Анкабут сураси, 45 - оят.)Бугун Ҳижрий 1448 йил 8 - Рабиъус сони. Милодий 2026 йил 19 - сентябрь шанба.t.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
18 Sept, 02:13
Жумъа суннатлари. 1) Мушк суриш 2 ) ғусл қилиш. 3) дуо қилиш. 4 ) саловат айтиш. 5) тирноқ олиш. 6) мисвок ишлатиш. 7) " каҳф" сурасини ўқиш. 8) тоза кийим кийиш. Жобир розияллоҳу анҳу ривоят қилади: " Худди котиб қулоғига қалам қистириб оладиганидек, Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам ҳам қулоқларига мисвок қистириб олар эдилар" ( Байҳақий" Ас- сунанул-кубро" да ривоят қилган).t.me/uztasavvuf1,130Open in Telegram
Tasavvuf.uz
18 Sept, 02:13
Жумъа кунингиз муборак бўлсин. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Мархамати кенг ва рахмати чексиз Аллоҳ исми билан. Аллоҳ таолога сўнгсиз ҳамду сано, жаноб Росулуллоҳга чексиз салоту салом бўлсин. Ҳазрати Абу Ҳурайрадан(розияллоху анху) ривоят қилинди; жаноб Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Қуёши чиққан энг яхши кун жумъа кунидир. ОДАМ ( алайҳиссалом) ул кунда яратилди,ул кунда жаннатга киритилди ва ул кунда жаннатдан чиқарилди. Соат ( қиёмат ) ҳам фақат жумъа кунида қоим бўлур". ( Имом Муслим, Имом Термизий, Имом Абу Довуд , Имом Насоий ривоятлари. Сунани Термизий, 488- ҳадис.)Ҳазрати Лубоба ибн Абдул- Мунзир ал-Ансорийдан( розияллоҳу анҳу) ривоят қилинди; жаноб Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:Жумъа куни кунларнинг улуғидир ва Аллоҳ ҳузурида энг ҳурматлисидир. У Аллоҳ наздида қурбон ҳайити кунидан ва рамазон ҳайити кунидан ҳам улуғроқдир. Унда ушбу бешTelegramTasavvuf.uzМақсадимиз: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида, тасаввуф ҳаётини ёритиб бериш.
Tasavvuf.uz
18 Sept, 02:13
#Жумъа_муборакАссалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!ЖУМЪА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ “Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар: “Ким жумъа тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).t.me/uztasavvufTelegramTasavvuf.uzМақсадимиз: Аҳли сунна вал жамоа эътиқоди асосида, тасаввуф ҳаётини ёритиб бериш.
Tasavvuf.uz
18 Sept, 02:12
#ҳайрли_тонгАссалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин." Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".(Анкабут сураси, 45 - оят.)Бугун Ҳижрий 1448 йил 7 - Рабиъус сони. Милодий 2026 йил 18 - сентябрь жума.t.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
17 Sept, 01:16
Мавлоно (Жалолуддин Румий)нинг «Маснавий»си ишқдир, найнинг навоси ишқдир, Фузулийнинг шеъри ишқдир, Яссавийнинг «Ҳикмат»и ишқдир, Иброҳим Ҳаққийнинг «Маърифатнома»си ишқдир, Юнус Эмронинг «Илоҳий»лари ишқдир, Итрийнинг басталари ишқдир, обиднинг хилвати ишқдир, дарвишнинг зикри ишқдир...© Маҳмуд Асъад Жўшон раҳматуллоҳи алайҳt.me/uztasavvuf
Tasavvuf.uz
17 Sept, 00:52
#ҳайрли_тонгАссалому алайкум. Тонгингиз ҳайрли ва барокатли бўлсин." Аниқки, Аллоҳни зикр қилмоқ, ( барча нарсалардан) улуғроқдир".(Анкабут сураси, 45 - оят.)Бугун Ҳижрий 1448 йил 6 - Рабиъус сони. Милодий 2026 йил 17 - сентябрь пайшанба.t.me/uztasavvuf
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
