Latest posts

VAQT QADRI
13 Nov, 23:05
🌸 Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ!Хайрли тонг, азизлар! 🤍Аллоҳ бугунги кунингизни хайрли, қалбингизни сакинатга, хонадонларингизни файзу баракага тўлдирсин. Барча эзгу ниятларингиз ижобат бўлиб, кунларингиз қувончли хабарларга бой бўлсин!Яқинларингиз дийдорига тўйиб, доимо бахт ва хотиржамликда яшанг!@Vaqtqadri
VAQT QADRI
13 Nov, 09:13
Бутун борлиғи билан боласига сарф қилган, ўзига ортиб қара олмаган у эркак — ота.Илгаригилар қўшнисини болаларига қараб, маҳалладаги одамларнинг аҳволига қараб болаларни кийинтиришган экан...@Vaqtqadri
VAQT QADRI
13 Nov, 01:01
🧕 Узоқдаги қадри баланд ҚАДРДОНЛАРИМ..🤲 Тортиқ бўлсин сизга дуо-ю саломларим..🌸 Чин юракдан билдирайин тилак...🕋 ЖУМА АЁМИНГИЗ БЎЛСИН МУБОРАК❗️@Vaqtqadri
VAQT QADRI
12 Nov, 22:03
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳиЖума муборак бўлсин!Аллоҳ таоло бу муборак кунда барчамизнинг дуоларимизни ижобат қилсин, қалбларимизни нурга тўлдирсин. Оилангизга тинчлик, барокот ва соғлик ато этсин. Ҳар бир кунингиз хайрли ва файзли ўтсин.Жума айёми барчамизга муборак бўлсин!@Vaqtqadri
VAQT QADRI
12 Nov, 12:50
АЛЛОҲНИНГ МЎЪЖИЗАСИ- Илтимос менга мўъжиза деган дорингиздан бир дона бериб юборинг, - кичкинагина қизчанинг бу сўзлари дори сотувчи аёлни таажжубга солди. - Қанақа дорини айтяпсан? - сўради у. - Укам оғир ётибди. Онам эса уни фақат Аллоҳнинг мўъжизаси қутқара олади деяптилар. Дадамда эса, бу дорини сотиб олиш учун пул йўқ. Ўзимни озгина йиққаним бор эди. Илтимос, бир дона бўлса хам ана шу дорингиздан беринг! - Қизалоқ, айтяпман-ку бундай дори йўқ, сотилмайди. - Илтимос, пулини тўлайман, етмаса эртага келтириб бераман. Бир дона бўлсаҳхам “Аллоҳнинг мўъжизаси”дан бера қолинг! Шу пайт эшикдан яхши кийинган, кўзойнакли харидор кириб келди. У қизчани сўнгги сўзларини эшитишга улгирган эди. - Қизалоғим, қандай мўъжизани айтаяпсан? - дея сўради у. - Билмадим. Менга шундай деб аталган дори жудаям керак. Укам операция столида, аммо отам керакли пулни топиб бера олмаяптилар. Уларнинг айтишича, “Аллоҳнинг мўъжизаси”гина укажонимни асраб қолар экан. Нархи қиммат бўлса ҳам уни сотиб олардим, - деди қизалоқ кўзларидаги ёшни артиб. - Хўш, ёнингда қанча пулинг бор? - деб сўради ҳалиги киши. - Ўн ярим рупия! - Мени укангнинг ёнига олиб бора оласанми? Унга қандай мўъжиза кераклигини билмоқчи эдим. Бу киши Эрондаги машҳур доктор Ашрафий эди. У болани кўрди-да, операцияга тайёргарлик кўриш учун буйруқ берди.Операция ҳам муваффақият билан якунланди. Бола кўзини очиб мулойим жилмайди. Она эса юм-юм йиғлаб шундай деди: - Раҳмат доктор. Сиз туфайли бола тирик қолди. - Кечирасиз, - шифокор сўзида давом этди. Бу менинг ишим эмас. Мен уни қутқарганим йўқ. Бу жажжи қизалоқнинг илтожиси асосида қабул бўлган Аллоҳнинг инояти, унинг мўъжизаси. - Пулини қандай тўлаймиз? Нархи қанча бўлади? Жаррох жилмайди. - Хеч қанча. Ҳавотир олманг пули тўланган. Бу менинг ҳаётимдаги энг қиммат операция. Онанинг кўз ёшлари ила отилиб чиққан сўзлари шу бўлди: - Рахмат, сизга! Бу яхшилигингизни бир умр унутмайман. Бу пайтда она операциянинг нархи атиги ўн ярим рупияга баҳоланганидан беҳабар эди. Аллоҳ эса ўз мўъжизасини яна бир карра исботлаш учун шифокорни восита қилганди.@Vaqtqadri
VAQT QADRI
12 Nov, 08:50
Ота онамни минғир синғирини эшитиб ўтиришга тоқатим йўқ..@Vaqtqadri
VAQT QADRI
11 Nov, 23:04
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!Аллоҳ таоло хонадонларингизга доимий тинчлик ва барака ато этсин. Ўзингиз ва аҳли яқинларингизни Ўз мағфиратига мушарраф айласин. Ҳар бир тонгингизни саодат ва ҳидоят ила қарши олишингизни насиб этсин.Ҳайрли тонг!@Vaqtqadri
VAQT QADRI
11 Nov, 12:50
🎤 Шукурхон Ғофуров – Аёлларни ғийбат қилган эркаклар.. 📝 Муаллиф: Шукурхон Ғофуров ..@Vaqtqadri
VAQT QADRI
22 Sept, 12:04
🎤 Азалбегим - Мухтожман... 📝 Муаллиф: Азалбегим@Vaqtqadri
VAQT QADRI
22 Sept, 08:01
• Жаннат пойин ўпай десанг онага бор • Қиблага бош урай десанг отага бор • Меҳр тафтини сезай десанг опанга бор • Тавба қилиб қолай десанг масжидга бор • Шайтон уйин кўрай десанг бозорга бор • Борар жойингни билай десанг мозорга бор@Vaqtqadri
VAQT QADRI
21 Sept, 22:05
Ассалому алайкум ва рoҳматуллоҳҲайрли кун! Бугун — сиз кеча орзу қилган ҳаётга яна бир қадам яқинлашиш имконияти. Ҳар бир дақиқани қадрланг, чунки вақт қайта келмайди. Яхшилик қилинг, ҳаракатдан тўхтаманг — албатта, самарасини кўрасиз.@Vaqtqadri
VAQT QADRI
21 Sept, 12:03
#оилаБаъзан икки гапнинг мазмуни бир хил бўлса ҳам, у инсонга икки хил таъсир қилади. Бу инсоннинг ўша пайтдаги кайфияти, руҳий ҳолати, ҳамда гапирувчининг кимлиги ва оҳангига боғлиқ. Айниқса, ўзимизга яқин деб билган инсонларнинг сўзи янада оғирроқ туюлади. Чунки қалб яқинларнинг яқинлигидан, меҳр-муҳаббатидан умид қилади, совуқлигидан, эмас.Шунинг учун яқинларингизни эҳтиёт қилинг. “Яқин” дегани — истаган гапни айтиш мумкин дегани эмас. Аксинча, айнан яқин бўлгани учун улар сизнинг ҳар бир сўзингиздан кўпроқ таъсирланишини унутманг.📌Икром Шариф@vaqtqadri
VAQT QADRI
21 Sept, 08:00
Ҳаётда пант емай десангиз.@Vaqtqadri
VAQT QADRI
20 Sept, 23:50
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳиҲайрли кун!Бугун сизга яхши кайфият ва омад тилайман. Ишларингиз баракали ва муваффақиятли бўлсин. Ҳар бир қилган ишингиз самарали якун топиб, кунингиз тинчлик ва хотиржамликда ўтсин. Яхши ниятларингиз амалга ошсин, ҳаётингизда фақат эзгуликлар ҳамроҳ бўлсин.@Vaqtqadri
VAQT QADRI
20 Sept, 10:00
Хола — бу иккинчи она.Холажонларга юбориб кўйинг...@vaqtqadri
VAQT QADRI
19 Sept, 12:32
Ота она фарзандига ўргатиши керак бўлган энг асосий 3 нарса@vaqtqadri
VAQT QADRI
19 Sept, 04:40
“ЭШАК ҲАНГРАСА, НАМОЗ БУЗИЛАДИМИ?”Бир киши бир масжидга кирса имом одамларга маъруза қилиб турган экан, бу одам кириши билан эшитган гапи имом жамоатга караб: “Намозхон эшак ҳанграганини эшитса, намози бузилади, намозини қайта ўқийди”, деган сўз бўлибди. Ишонмай деса, имом тақволи олим киши, ишонай деса шунча пайтдан бери бу гапни ҳеч кимдан эшитмаган. Имомнинг ўзидан сўрашга ботинмай қишлоғига кетибди. Қишлоқ масжидида ўтиришганда, “биродарлар, фалон масжидда ғаройиб бир гап эшитдим, фалончи домла маъруза қилаётган эканлар, “эшак ҳанграганини эшитса намоз бузилади, намозини қайта ўқийди” деб айтдилар”, деб имомдан эшитганни айтибди.Ҳаммалари қайғуга тушиб қолишибди: эшак ҳанграса намоз бузилса, бизни қишлоқда эшаксиз уй бўлмаса, шунча йилдан бери намоз ўқиганимизда неча марта хўроз қичқириб эшак ҳанграган, шунча йиллик ибодатимиз бекор кетдими, деб ҳасратга ботишибди. Тоқатлари тоқ
VAQT QADRI
18 Sept, 22:40
🌤Aссалому алайкум. Янги тонги муборак бўлсин😊Бугун уйқудан уйғондикми, демак биз яна бир бор неъматлар ичидамиз... Неъматларни исроф қиламизми, ё мақбул ишлатамизми, бу бизга боғлиқ. Танлаш имкони берилибдими, демак ҳаммасини яхшиликка айлантиришга қодирмиз!Кунингиз хайрли ва мазмунли ўтсин!❗️Яқинларга Ҳам Улашинг@Vaqtqadri
VAQT QADRI
18 Sept, 12:01
❍ Уйланган билан бирга ўтирсам, бўйдоқлик ҳаёти ҳақида завқ-у шавқга тўлиб гапирди.❍ Бўйдоқ билан ўтирсам, оилалилар ҳаётига ҳасад билан гапирди.❍ Бой билан ўтирсам, бекорчиларга ҳавас билан гапирди.❍ Камбағал билан ўтирсам, фақирликни лаънатлаб, бойликни орзу қилди.❍ Ўқимишли билан ўтирсам, жоҳиллик замонидаги илмдан шикоят қилди.❍ Жоҳил - нодон билан ўтирсам, илм ололмаганидан йиғлади.❍ Қария билан ўтирсам, ёшлик, болаликка ташна бўлиб гапирди.❍ Ёш гўдак билан ўтирсам, «Қачон сизлардек катта бўламан?» деди.❍ Ўзим ёлғиз ўтириб қалбимга юқоридагилар ҳақида сўзладим. Деди: «Ҳар бирлари яхшилик ва неъматдалар. Лекин уларда Аллоҳ таоланинг берган қисматига ризолик йўқ!» деди.❍ Аллоҳ барчамизга ризо ва қаноатни насиб қилсин!
VAQT QADRI
18 Sept, 09:32
Биз кимнинг умматимиз…@Vaqtqadri
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
