gram news
Водий футболи | Расмий channel avatar

Водий футболи | Расмий

@vodiy_futboli

Водий футболи ва Ўзбек Футболи доирасидаги янгиликлар Kanaldagi postga muallif javobgar!

ProjectsKK

682subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Водий футболи | Расмий

    11 Sept, 08:52edited

    Ҳозирда ОФК да фаолият олиб бораётган таниқли футбол мутахассиси А.Никинбаев ўз телеграм каналида қуйидагича маълумот бериб ўтган:Энг бошидан бошлайлик: ОФК клуб мусобақаларида легионерлар учун лимит мавжуд эмас. Исталганча футболчи қайд этиш, хоҳласа майдонга бир йўла 11 нафар легионерни ҳам тушириш мумкин. ПФЛ регламентидаги чекловлар Чемпионлар лигасига тааллуқли эмас. Булар турли ташкилотлар томонидан ўтказиладиган турли мусобақалардир. Шундай экан, «Нефтчи» хоҳласа, нафақат шартнома имзоланган 8 нафар легионерни, балки ундан ҳам кўпроқ футболчини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга. Тўғри, айрим чекловлар ҳам бор. Биринчиси — трансфер ойнаси. Ўзбекистонда у бир ой олдин ёпилган. Бироқ трансфер ойнаси ёпилганидан кейин ҳам агар футболчилар унинг ёпилиш вақтида эркин агент бўлишган бўлса, уларни рўйхатдан ўтказиш мумкин. «Нефтчи» шундай икки нафар футболчини топиб, ПФЛ ва ЎФАни уларни
  • Водий футболи | Расмий

    25 Aug, 11:35edited

    Neftchi" Elit Chempionlar ligasi o‘yini uchun Qatarga borishi mumkinFutbol mutaxassisi Alisher Nikimbayevning ma’lum qilishicha, Eronning "Traktor" va "Istiqlol" klublari OFK Elit Chempionlar ligasidagi uy uchrashuvlarini Dohada o‘tkazish istagida. "Traktor" dastlab o‘yinlarini Ummonda qabul qilish bo‘yicha kelishuvga erishgani aytilgandi, ammo klub Qatar variantini tanlamoqchi. Vaqt kamligi va muqobil variantlar cheklangani sababli OFK Eron klublarining ushbu taklifini ma’qullashi mumkin. Taqvimga ko‘ra, "Neftchi" 2 noyabr kuni "Traktor" mehmoni bo‘ladi. 7 dekabrda esa farg‘onaliklar "Istiqlol"ga qarshi safar uchrashuvini o‘tkazishi belgilangan. Shu tariqa, agar OFK Dohani neytral maydon sifatida tasdiqlasa, "Neftchi" Eronning har ikki klubiga qarshi safar o‘yinlarini Qatarda o‘tkazishi mumkin. Manba: https://t.me/ANikimbaev✅ @vodiy_futboli
  • Водий футболи | Расмий

    21 Aug, 14:16edited

    Ҳар доимгидек, водийдаги ўйин, турнинг марказий деб қаралган ва энг шиддатли ўтиши таҳмин қилинган Намангандаги баҳсни футбол канали ҳодимлари қўлдан келгунча улдиришмоқда. Ҳа, ўнг бурчакдаги жонли эфир деб ёзилганига ишонманг. Мухлиссиз футбол, тузсиз ошдек эканлиги ўша пандемия йилларида ўз исботини топиб бўлган. Афсуски Ўзбекистон телевидениеси ижодкорлари мухлислар овози футболга жозиба қўшишини билишмайди шекилли. Шарҳловчи ўзи учун қулай тарзда овозни паслатиб олган. Камига ҳикоя ўқиб беришни бошлади, ҳатто ҳавфли вазиятларни ҳам кўрмай қоляпти. Томошабинларга сифатсиз намойиш олиб бераётган мутасаддилар, истеъмолчилар ҳуқуқини поймол қилишаётганини билишармикан.@vodiy_futboli
  • Водий футболи | Расмий

    12 Aug, 00:05

    forwarded from @neftchifans

    Номи сир сақлашни лозим топган футболчимиз бугун бир оилани қувончига шерик бўлди. Қилган эҳсонидан аллоҳ рози бўлсин.https://t.me/NeftchiFans
    935video7Open in Telegram
  • Водий футболи | Расмий

    11 Aug, 09:07edited

    1979 йил 11 август... Ўзбек футболи ва бутун мамлакат тарихидаги энг қора, энг оғир жудолик куни.Бундан роса 47 йил аввал Минскнинг «Динамо» жамоаси билан ўйинга учиб кетаётган афсонавий «Пахтакор-79» таркиби Днепродзержинск осмонида ҳалокатга учраган эди. Ўша куни нафақат 17 нафар мард, иқтидорли ва порлоқ футболчиларимиздан, балки ўзбек футболининг бутун бир олтин авлодидан айрилган эдик.Михаил Ан, Владимир Фёдоров, Равил Агишев, Олим Аширов, Константин Баканов... Улар майдонда шунчаки тўп суришмасди, улар миллионлаб қалбларга қувонч, фахр ва умид бағишлардилар. Ўша машъум кун миллий футболимизда ҳеч қачон битмайдиган дард қолдирди.Вақт ўтса-да, бу оғриқ унутилмайди. Улар бизнинг хотирамизда ҳамишаa барҳаёт, доим ғолиб бўлиб қоладилар.Осмонга учган юлдузларимизнинг охирати обод бўлсин.«Пахтакор-79» хотираси қалбимизда мангу яшайди!(сурат сунъий идрок ёрдамида
  • Водий футболи | Расмий

    6 Aug, 16:19edited

    Ўйингоҳларга қаттиқ талаб қўйган ПФЛ "Пахтакор" ўйингоҳига ҳам кириб кўрганмикан деб ўйлаб қолдик. Балки, пойтахт ўйингоҳларида қандайдир имтиёзлар бордир. Нима бўлганда ҳам мамлакатимиздаги энг катта ўйингоҳ чими ачинарли ҳолатда. Мабодо терма жамоамиз ўртоқлик ўйини ўтқазадиган бўлса, уятга қолмаймизми.@vodiy_futboli
  • Водий футболи | Расмий

    1 Aug, 05:09edited

    Фарғонанинг "Нефтчи" клуби — ўзбек футболининг энг катта тарихи, бренди ва анъаналарига эга бўлган жамоаларидан бири. Клубни хусусийлаштириш истиқболларини таҳлил қилганда, унда ҳам жуда катта ижобий потенциал (плюслар), ҳам ўзига хос жиддий тўсиқлар (минуслар) борлигини кўриш мумкин. ​"Нефтчи" мисолида вазиятни қуйидагича баҳолаш мумкин: ​⚡️ Хусусий инвестор учун "Нефтчи"нинг жозибадор томонлари (Плюслар) ​Агар чет эллик ёки маҳаллий йирик тадбиркор Ўзбекистондан футбол клуби сотиб олмоқчи бўлса, "Нефтчи" Тошкент клубларидан кўра жозибадорроқ кўриниши мумкин. Нега? ​Улкан ва содиқ мухлислар армияси (Энг катта капитал): Тошкентда мухлис жалб қилиш жуда қийин, чунки рақобат катта ва одамларда алтернатив кўнгилочар масканлар кўп. Фарғонада эса футбол — рақамли биринчи эҳтиёж. "Нефтчи" ўзининг ашаддий ва содиқ мухлисларига эга. Тўғри маркетинг билан стадионни ҳар ўйинда тўлдириш ва чипта,
  • Водий футболи | Расмий

    1 Aug, 04:56edited

    Давлат қарамоғидаги футбол: Постсовет давлатлари футболи нега "сурункали банкротлик" ичида? ​Ўзбекистонда футболнинг давлат компаниялари ва маҳаллий бюджетлар қарамоғида экани, бунинг ортидан баъзи клубларнинг мунтазам молиявий инқирозга учраши ёки банкрот бўлиши — бугунги куннинг энг оғриқли мавзуларидан бири. Бироқ, бу фақат бизга хос муаммо эмас. Бу — бутун бошли собиқ иттифоқ ҳудудига мерос бўлиб қолган "постсовет футбол модели"нинг тизимли инқирозидир. ​Хўш, бизга қўшни ва тарихи бир бўлган давлатлар бу касалликни қандай даволашмоқда? Уларнинг тажрибаси нимани кўрсатади? ​1. Россия: Энг бой, аммо энг беқарор "давлат футболи" ​РФда футбол хусусийдек кўринса-да, аслида тизим жиҳатдан бизга жуда ўхшаш. Етакчи клублар йирик давлат монополияларига қарам: "Зенит" — "Газпром", "Локомотив" — "Россия темир йўллари" ҳисобидан яшайди. Бошқа жамоалар эса тўғридан-тўғри вилоят бюджетлари
  • Водий футболи | Расмий

    21 Jul, 17:03edited

    Дилшодбек Тухтабековнинг шунча ҳаракатларига қарамай, "Суғдиёна" бошқа гол уролмади. "Нефтчи" мухлислари ғалаба муборак бўлсин. 'Нефтчи"нинг яқин тақибчиларининг ғалабаси Дилшодбекка озгина таскин берса ажабмас.@vodiy_futboli
    1,0601521Open in Telegram
  • Водий футболи | Расмий

    18 Jul, 17:43edited

    Катта танаффусдан кейинги ўйинлар жамоаларни ҳақиқий жисмоний ҳолатини кўрсатиб беради. Шунингдек, термага номзод ўйинчилар кўп жамоаларда руҳий босим ҳам бўлади. Шу жиҳатларни ҳисобга олсак, Нефтчида ҳаммаси жойида. Жамоа футболчилари аслида термага ким ҳақли эканлигини ҳам исботлай олишди. Қўйинге, шуям баҳона бўлдими.✅ @vodiy_futboli
    90182Open in Telegram
  • Водий футболи | Расмий

    18 Jul, 16:10edited

    Бир пайтлар "Нефтчи" футболчиси сакраб ерга тушишда рақиб ўйинчисига тегиб кетгани учун пенальти белгиланган эди. Бўларкану, оёқни қуйгани жой тополмай, рақибини тўпиғига тепса ҳам оддий ҳолат деб қаралса. Аслида атайми, кутилмагандами, рақиб ўйинчисига қарши қуполлик жазоланмайдими. Ҳеч қайси футболчи кимгадир жароҳат етказиш нияти бўлмайди, демак футболда жарималар отменми. Савол ҳакамлар қумитасига эмас, журалистларга! Яҳёхужа, Нодирхужа, Имомҳужаевларнинг сулоласининг ғирром вакили, сиз нима дейсиз. Оёқни узиб юборсагина жарима қулланиладими. Аҳир сизлар ҳақиқат пешвосисизларку, жавоб беринг!✅ @vodiy_futboli
    1,180video9Open in Telegram
  • Водий футболи | Расмий

    18 Jul, 09:27edited

    ​Ўзининг «даҳо»лиги билан «қуруқ қошиқ» совринини олиб ҳам тўғри хулоса чиқара олмаган баъзи журналистлар, шунингдек, аламзада мураббий «"Нефтчи"нинг орқасида бошқа кучлар бор» деганда, ичи тўла йиринг билан тиржайган қайсидир жамоанинг матбуот котиблари, «ВАР ҳамма нарсага баҳона топади» деб дод солган валломатлар мана бу кадрларга қандай изоҳ беришаркин? ​Бугунги кун журналистикаси ҳам оқим бўйлаб ҳаракатланадиган бўлиб қолган, мухлис фикрига тупуриб қўйишяпти. Ўша гап( кимдир шунақа дермиди), «Кунимиз кинначиларга қолди». Соибхожи, янги соврин устида бош қотириб кўрмайсизми?@vodiy_futboli
    1,08061Open in Telegram
  • Водий футболи | Расмий

    16 Jul, 08:24

    forwarded from @onikkinchi

    Бир ўйин тарихи.2005-йилги Олий Лиганинг 2-даврасида Нефтчи Бухорони Фарғонада қабул қилган эди. Ўйин Анвар Бердиевнинг бенифисига айланиб кетганди ўшанда. Бухоро 5-дақиқадаёқ хисобни очиб мухлисларни ва Саркисянни ранжитди. Бундай пайтда "Ара" нима дейишни яхши биларди. Бисотидаги барча "чиройли" сўзларни ишлатиб йигитларни кўзини очишга ундади. Катта саханага Бердиев чиқди. У 37-,40-, 47- дақиқаларда урган голлари эвазига Нефтчи хисобни 3-1 кўринишига келтирди. Иккинчи қаватда хавфли бош зарбаларини берадиган Иля Коваленко 72- дақиқада хисобни йирик 4-1 кўринишига келтирди. Бухоро сўнгги қўшиб берилган дақиқаларда хисобни 4-2 га келтириши билан хакам ўйинни якунлаб берганди.Бугун хам бу жамаоалар яна тўқнаш келишади.👉 @onikkinchi
    72942Open in Telegram
  • Водий футболи | Расмий

    29 Jun, 13:07

    Ҳаётда фактлардан ҳам, рақамлардан ҳам устунроқ туйғулар бор, бу инсонийлик туйғуси.
  • Водий футболи | Расмий

    29 Jun, 10:24edited

    ЎТМИШНИ ЭСЛАБ... “НЕФТЧИ”НИНГ ОЛТИН ДАВРИ “Нефтчи” тарихи ҳақида гап кетганда, 1994 йилги мавсумни алоҳида тилга олмасликнинг иложи йўқ. Бу йил фарғоналиклар учун чинакам "олтин" давр бўлган эди: ✅ МДҲ кубоги финали; ✅ 6 нафар ўйинчи миллий терма сафида Осиё ўйинлари ғолиби; ✅ Мамлакат чемпионатининг 3-бор чемпионлиги; ✅ Осиё чемпионлари кубогида ярим финал! Келинг, ўша нуфузли МДҲ кубогидаги унутилмас хотираларни бирга эслаймиз. "Нефтчи" гуруҳ босқичини шунчаки қойилмақом ўтказган: 🔹 Қирғизистоннинг “Олға”сига қарши ўйинда йирик ғалаба (Бозоровдан 3 та, Қутибоевдан 2 та ва Р.Дўрмоновдан 1 та гол). 🔹 Минскнинг “Динамо”си устидан 5:1 ҳисобидаги ғалаба (Фёдоров, Бозоровдан 2 та ва Завальнюкнинг голлари). 🟢Аммо энг драматик ўйин — Тбилисининг “Динамо”сига қарши кечган ярим финал эди. Ўйин грузинларнинг устунлигида бошланиб, 31-дақиқага келиб 0:2 ҳисоби қайд этилаётганди. Кўпчилик ўйин
  • Водий футболи | Расмий

    29 Jun, 06:05

    ЙИҒЛАШ САНЪАТИ Миллий терма жамоамизни охирги ўйингача қўллаб-қувватладик, салбий фикрлардан тийилдик. Афсуски, жамоамиз билдирилган ишончни оқламади ва мусобақани аламли тарзда тарк этди. Аммо бизни хафа қилаётган нарса фақатгина натижанинг ёмонлиги эмас. Туркия терма жамоаси кутилмаганда мағлубиятга учрагач, ўйинчилар майдонни кўз ёшлар билан тарк этишди. Улардаги ғурур ва таслим бўлишни истамаган руҳни ҳис қилиш мумкин эди. Бизникилар эса Португалиядан учралган шармандали мағлубиятдан кейин ҳам ортиқча ҳиссиётга берилишмади. Биргина Хусанов жамоадошини кўриб, қадрдонини топгандек кўз ёш тўкди, холос. Ҳа, йиғлаш учун ҳам аввало майдонда арзирли иш қилиш, ўзларини кўрсатишлари керак эди. Турклар иккита ўйинда 60 дан ортиқ зарба берди, омад келмагани учун кўз ёшларини тия олишмади. Ўзбекистон термаси аъзолари нима учун йиғлашлари керак? Тасодифий урилган голлардан ташқари рақиб
  • Водий футболи | Расмий

    28 Jun, 06:27edited

    Ўқитувчи хато қилса шарманда қилинади, шифокор хато қилса дўппоссланади, мураббий ва футболчилар хато қилсачи... Бизда ҳам футболчиларимизга, мураббийларга, УФАга қаттиқ гапирадиган инсон топиладими. Ташкилотлар керакли вазифа бажарилмаса раҳбар алмашади. Мактаб директори хатоси учун Халқ таълими бўлими раҳбари ҳам жазоланади. Каннаварони олиб келганлар, тавсия қилганларчи? Қачонгача нолавой бўлиб юришимиз керак.@vodiy_futboli
    1,590video33Open in Telegram
  • Водий футболи | Расмий

    28 Jun, 02:33edited

    Каннаварони таркиб танлашдаги ва тактикадаги қўпол хатолари терма жамоамизнинг мағлубиятига сабаб бўлди. Лекин муҳими у эмас, турли баҳоналар кўрсатилмай, супер лиганининг энг зўр марказий ҳимоячиси Хусановга алтернатив сифатида олиниши шарт эди. Бугунги иккита голда айнан "юлдузчамиз қаҳрамонлик кўрсатди" Футболни чиройли ҳаракат қиладиган балериналар эмас, ҳақиқий жангчилар ўйнаши керак. Португалия билан ўйинда болаларча хатолар қилган Нематовни фақат миллат душманигина учинчи ўйинга қўйишга жазм қила оларди. Футболда "духли" боллар кўп нарсани ҳал қилади десак, кулишганди. Айнан ана шу Ватанпарварлик руҳи, эркаклик ғурури етишмади бугун. Мураббийингга ҳам, тактикангга ҳам... деб Ватан учун, мухлислар учун ўйнайдиганлар етишмади бугун. Футболни четдан назорат қилиш, таркибни қандайдир манфаатлар йўлида белгилаб беришдан тўҳтамас эканмиз, ҳеч қачон натижаша эриша олмаймиз.@vodiy_futbo
    1,03041Open in Telegram
  • Водий футболи | Расмий

    28 Jun, 01:05

    Жаҳон чемпионатида Хусановдан иккита хато ва дарвозамизга иккита гол. Бизни ҳаяжонли, асабий ва оғир якун кутиб турибди. Ҳаётда ҳам, майдонда ҳам жуда ҳотиржам Искандеровни туширмаслик ҳақида кимдан топшириқ олинди экан, ҳайронмиз. Айнан Жамшидни аниқ паси чиройли якунни тақдим қилиши мумкин. Лекин биз учун бу муҳим эмас шекилли.@vodiy_futboli
  • Водий футболи | Расмий

    28 Jun, 00:49

    Жаноб мураббий, заҳираларни ишга солинг. Шу билан иккинчи таймдаги кичик танаффусга етиб оламиз. У ёғи эса бир қадам қолади. Олға Ўзбекистон!@vodiy_futboli