gram news
Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати channel avatar

Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

@wildlifeuzb

Ўзбекистоннинг ёввойи табиати ҳақидаги канал 🔸 facebook.com/wildlifeuzb 🔸 facebook.com/groups/293848307338903 🔸 instagram.com/wildlifeuzb

ProjectsKK

546subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    21 Sept, 09:13

    🎬 Яқинда инсоният ва табиат ўртасидаги муносабатларга янгича нигоҳ билан қарашга ундовчи «How to Live on Earth» («Ерда қандай яшаш керак») номли йирик ҳужжатли фильмнинг премьераси бўлиб ўтди. Машҳур актёр Бенедикт Камбербэтч бошчилигидаги ушбу лойиҳа сайёрамизнинг турли бурчакларидаги илҳомбахш воқеаларни сўзлаб беради. Фильм глобал экологик инқироз даврида энг муҳим саволга жавоб излайди: одамзод ўз келажагини асраб қолиш учун табиатга қарши курашишни тўхтатиб, у билан қандай қилиб муваффақиятли ҳамкорлик қилиши мумкин? Бу шунчаки муаммоларни санаб ўтувчи фильм эмас, балки аниқ ечимлар ва умид бағишловчи илмий-амалий қўлланмадир. Унда табиий экотизимларни қайта тиклаш, биохилма-хилликни асраш ва сайёрамиз билан уйғунликда яшашнинг буткул реал ва эришиш мумкин бўлган моделлари кўрсатилган. Томошабинни ўзига жалб этувчи ва улкан қувват берувчи ушбу фильм бизга яқин келажакнинг умидли
    11342Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    17 Sept, 09:22edited

    Дўстлар! «Шаҳар муҳитида биохилма-хиллик» лойиҳаси доирасида citynat.uz веб-сайти яратилганини эълон қилишдан мамнунмиз.Ушбу веб-сайтда сиз Ўзбекистон шаҳарларида яшовчи қўшниларимиз, ўсимликларимиз ва ҳайвонларимиз ҳақида билиб олишингиз мумкин. Веб-сайтда тўртта квестни бажаришингиз мумкин: 🪻 «Оёғимиз остига қараймиз!» (ўтлоқли ўсимликлар ҳақида) 🌳 «Юқорига қараймиз!» (дарахтлар ҳақида) 🐞🕷 «Six Seven Eight» (ҳашаротлар ва ўргимчаклар ҳақида) 🐦‍⬛️ «Чумчуқ GO» (қушлар ҳақида) Сиз қизиқишларингизга қараб квест топшириқларини танлашингиз ва уларни бажарганингиздан сўнг ёқимли совға олишингиз мумкин!Шунингдек, ҳар ким илмий тадқиқотларда қандай иштирок этиши ва бутун дунё олимларига қандай ёрдам бериши мумкинлигини билиб олишингиз мумкин.Веб-сайт рус ва ўзбек тилларида мавжуд.Обуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🌳 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram
    207321Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    9 Sept, 07:29

    Жиқ-жиқ — совуқ фаслларда унча узоқ бўлмаган масофаларга кўчиб ўтувчи ўтроқ қушдир. Унинг асосий озуқасини ҳашаротлар ташкил этади, бироқ улар танқис бўлган даврларда ўсимлик уруғлари билан ҳам озиқланади. Жиқ-жиқ буталар остидаги тўкилган барглар ва шох-шаббаларни кавлаб, ердан шошиб-пишиб емиш қидиради. Бундай хатти-ҳаракати туфайли унга «безовта» деган маънони англатувчи inquieta номи берилган.Жиқ-жиқ | Скотоцерка | Streaked Scrub Warbler | Scotocerca inquieta🇺🇿 Фарғона вилояти, Шўрсув 📷 Марина Алмазова 📅 2025 йил 15 июнь ➡️ Батафсил маълумот#qushlarОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🦜 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz
    2976321Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    3 Sept, 10:30

    Митти кўршапалак ёки митти нетопирь — Ўзбекистоннинг шаҳар шароитида энг кўп тарқалган кўршапалак туридир. Улар бинолардаги тор тирқишлар, деворларнинг ёриқлари ва бино қопламалари орасидаги бўшлиқларни макон тутишади. Ушбу жонивор кўршапалакларнинг энг майда турларидан бири бўлиб, вазни 8 граммдан ошмайди, танасининг узунлиги эса 5 сантиметргача етади. Қалин ва ипакдек юмшоқ юнглари танасига жуда жипс ёпишиб туради. Бу эса ҳаво қаршилигини ёки ишқаланишни камайтириб, жониворга парвоз пайтида куч тежашига ёрдам беради.Митти кўршапалак | Нетопырь-карлик | Common Pipistrelle | Pipistrellus pipistrellus🇺🇿 Қизилқум чўли 📷 Мария Грицина 📅 2023 йилОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🦇 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan
    359831Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    27 Aug, 14:01

    Захкашлар — қуруқликда яшовчи ва шаҳар шароитига ҳам мослашган қисқичбақасимонлар синфининг вакилларидир. Улар ёруғлик ва қуруқ муҳит шароитидан қочиб, намчил бўлган тупроқ остида, тош ва шох-шаббалар таги, тўкилган хазонлар орасига ҳамда бошқа нам жойлар, жумладан, ертўлаларда ҳаёт кечиришади. Захкашларнинг айрим турлари ҳавф туғилганда, худди броненосец ёки зирҳли (совутли) ҳайвон каби думалоқ шарга айланиб олиш хусусиятига эга. Улар асосан ўсимликларнинг чириётган қисмлари ва бошқа органик қолдиқлар билан озиқланади.Захкашлар | Мокрицы | Woodlice | Oniscidea🇺🇿 Тошкент 📷 Динара Адилова 📅 2026 йил 23 августОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🦐 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan
    494841Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    24 Aug, 04:04

    Каврак мўйловдор қўнғизи — мўйловдорлар ёки ёғочхўр қўнғизлар оиласига мансуб йирик қўнғиздир. У чўл, тоғ олди ҳудудлари ва даштларда яшайди. Бу ерда унинг ҳаёт кечириши учун асосий шарт соябонгулдошлар оиласига кирувчи ўсимликлар, биринчи навбатда, сассиқ кавракнинг мавжудлигидир. Гап шундаки, қўнғиз личинкалари соябонгулдошларнинг илдизпояларида ривожланади, вояга етган қўнғизлар эса уларнинг гуллари билан озиқланади. Озиқланишдаги бундай қатъий танланувчанлик ҳашаротлар орасида кенг тарқалган бўлиб, олигофагия (камхўрлик) деб аталади.Каврак мўйловдор қўнғизи | Neoplocaederus scapularis🇺🇿 Мингбулоқ ботиғи, Қизилқум 📷 Мария Грицина 📅 2026 йил 11 апрельОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🪲 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan
    485332Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    15 Aug, 13:13

    Қушлар оламидаги «Қизил қалпоқча» билан танишишни ҳоҳлайсизми? 😊 Марҳамат, танишинг: бу - қизилбош вюрок. Ушбу қушнинг таомномаси асосан ўсимликларнинг уруғи ва қисман ҳашоратлардан тузилган. Қизилбош вюроклар одатда гала ҳосил қилиб уcиб юради. Ўзбекистон ҳудуди учун ушбу қуш қишки совуқлар тушганда кўчиб юрадиган ўтроқ тур ҳисобланади.Қизилбош вьюрок | Красношапочный вьюрок | Red-fronted Serin | Serinus pusillus🇺🇿 Тошкент вилояти, Лашкарак 📷 Марина Алмазова 📅 22 июнь 2025 йил ➡️ Батафсил маълумот#qushlarОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🦜 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz
    549762Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    10 Aug, 04:03

    Брюнних аргиопаси қовоғари ўргимчак номи билан яхши таниш бўлиб, мазкур тўр тўқувчи ўргимчак тури вакилларини ўзига хос сариқ-қора тусдаги қовоғарига ухшаб кетадиган тарғил кўрининши туфайли таниб олиш осон.Қовоғари ўргимчак одамни бесабаб тишламайди, шу боис усбу уларни безовта қилиш мақбул эмас. Ўргимчакнинг тишлаши одам учун ёқимсиз ва озгина азобли бўлиши мумкин.Брюнних аргиопаси | Аргиопа Брюнниха | Argiope bruennichi🇺🇿 Тошкент шаҳри, Ботаника боғи 📷 Алия Исмоилова 📅 август, 2026 йилОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🕷 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan
    4884331Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    13 Jul, 11:16

    Илонларнинг тили нима учун икки айри экани ҳақида ўйлаб кўрганмисиз?Илоннинг икки айри тили унга ҳавонинг «таъми»ни ўзига хос тарзда «татиб кўриш» ва ҳид қаердан келаётганини аниқ белгилаш имконини беради. Илон тилини ташқарига чиқарганда, ҳаво ва ер юзасидаги турли моддаларнинг майда заррачаларини тўплайди. Тил оғиз бўшлиғига қайтгач, унинг ҳар икки учи ҳид билиш тизимининг махсус қисми бўлган ва ҳайвонларда қўшимча ҳид билиш вазифасини бажарувчи аъзо — Якобсон органига олиб борувчи алоҳида тешикчаларга тегади. Шундан сўнг илоннинг мияси тилнинг ўнг ва чап томонлари орқали келган ҳид заррачалари концентрациясини таққослайди. Агар ҳид ўнг томонда кучлироқ бўлса, илон ўлжа ёки ҳавф айнан шу томонда жойлашганини англайди.Қум эфаси | Песчаная эфа | Saw-scaled viper | Echis carinatus🇺🇿 Сурхондарё вилояти, Келиф–Шеробод ҳудуди 📷 Тимур Абдураупов 📅 2017 йил 19 апрельОбуна бўлинг 👉
    5779641Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    8 Jul, 10:40

    Мана у, Ўзбекистондаги бёрдвочерлар, яъни қушларни кузатувчиларнинг орзуси бўлган гўзал Ҳисор арча қизилбоши деб аталадиган қуш! Уни яқиндан кўриш ва ҳатто уни қўлга олиб кўриш қандай омад!Ҳисор арча қизилбошининг лотинча номи Carpodacus grandis бўлиб, юнонча «мева» ва «тишловчи» сўзларидан келиб чиққан. Бу ушбу туркумга мансуб қушларнинг ўсимлик уруғ ва мевалари билан овқатланиш одатини англатади.Ҳисор арча қизилбоши | Розовая чечевица | Blyth’s Rosefinch | Carpodacus grandis🇺🇿 Қурама тоғи, Лашкарак 📷 Релиса Грановская 📅 6 май 2026 йил ➡️ Батафсил маълумот#qushlarОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🦜 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz
    4898832Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    3 Jul, 13:53

    «Яшил» энергетика соҳасни ривожлантириш йўлида муҳим қадам ташлаган Қозоғистон Республикасини табриклаймиз!2026 йил 20 августдан бошлаб Қозоғистонда янги қонунчилик талаблари кучга киради: ✅ қушлар ҳаёти учун ҳавфли бўлган электр узатиш тармоқларини (ЭУЛ) қушларни муҳофаза қилувчи қурилмаларсиз лойиҳалаш, барпо этиш, таъмирлаш ва модернизация қилишга йўл қўйилмайди; ✅ шамол электр станцияларини лойиҳалашда уларнинг биологик хилма-хилликка таъсирини баҳолаш мажбурий ҳисобланади. Бундай чоралар қушларнинг нобуд бўлишининг олдини олиш, энергетика инфратузилмасининг ёввойи табиатга салбий таъсирини камайтириш ҳамда экологик ҳавф-хатарларни лойиҳалаш босқичининг ўзидаёқ ҳисобга олиш имконини беради.Ўзбекистонда ҳам шамол ва қуёш электр станциялари, электр узатиш тармоқлари ҳамда бошқа энергетика инфратузилмаси объектлари учун махсус табиатни муҳофаза қилиш талабларини жорий этиш зарур.
    5156521Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    26 Jun, 13:39edited

    ❗️ Биргина автомобиллар қатнайдиган йўлда элликдан ортиқ бўз эчкемар нобуд бўлган! Аниқроғи, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Зоология институти ходимлари томонидан 195 километр узунликдаги Боймурод–Мулали автомобиль йўлида олиб борилган дала тадқиқотлари давомида автомобилларнинг босиб кетиши натижасида нобуд бўлган 52 та бўз эчкемар учратилган. Бундан ташқари, Кулжуқтов водийси бўйлаб ўтувчи йўлнинг 12 километр масофадаги қисмида яна 4 та нобуд бўлган бўз эчкемар топилган.Ўрта Осиё бўз эчкемари — Шимолий Евроосиёдаги энг йирик калтакесак ҳисобланади. Бугунги кунда ушбу жонивор автомобиль билан тўқнашувлар қурбонига айланиб бормоқда. Айниқса, нобуд бўлган ҳайвонларнинг барчаси ўрта ва йирик ўлчамда экани катта ташвиш уйғотади. Ўрта Осиё бўз эчкемарлари секин ўсади, урғочилари эса ҳар йили ҳам тухум қўймайди. Шу сабабли ҳар бир вояга етган ҳайвоннинг нобуд бўлиши ушбу
    804132111Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    16 Jun, 12:29

    Тароқ бармоқли қўшоёқ қумли чўлларнинг спринтери. Бу кичик ҳайвонча буталар орасида, қумтепалар ва қумли тизмаларнинг ёнбағирларида яшайди ва бўш қум устида чақмоқ тезлигида ҳаракатлана олади.Кичик ўлчамига қарамай, қўшоёқ узунлиги уч метргача ва баландлиги бир ярим метргача сакраб, секундига тўққиз метргача тезликка эриша олади. Қизиғи шундаки, югуриш пайтида у бошқа қўшоёқлар сингари орқа оёқлари билан бир вақтнинг ўзида эмас балки навбатма-навбат итариб юборади. Бу унга очиқ чўл ландшафтларида йиртқичлардан тезда қочиш имконини беради.Тароқ бармоқли қўшоёқ | Comb-toed Jerboa | Paradipus ctenodactylus🇺🇿 Қизилқум чўли 📷 Тимур Абдураупов 📅 2025 йил 30 сентябрОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🐾 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan
    5567651Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    8 Jun, 12:53edited

    Америка норкасининг тарихи бир неча ўн йиллар ичида маҳаллий фаунанинг кенг тарқалган қисмига айланиши мумкинлиги ҳақидаги яққол мисолдир.1970-йилларда бир неча ўнлаб америкалик норкалар Бўстонлиқ норка фермасидан Чирчиқ дарёси водийсига қочиб утган. Улар янги шароитларга муваффақиятли мослашиб Ғарбий Тян-Шан дарёлари бўйлаб тарқала бошладилар. Бугунги кунда уларни денгиз сатҳидан 2900 метргача баландликда топиш мумкин. Аста-секин ҳайвонлар Чирчиқ ва Оҳангарон дарёлари бўйлаб қуйи оқимга тарқалди ва энди Америка норкаси Тошкент шаҳар каналларида муваффақиятли яшайди.Норка турли шароитларга яхши мослашади: у яхши сузади, балиқ, амфибиялар, майда сутэмизувчилар ва қушларни овлайди ва яхши ривожланган дарёлар ва каналлар тармоғи унга янги ҳудудларни тезда эгаллашга ёрдам беради.Америка норкаси | Американская норка | American Mink | Мustela vison Schreber🇺🇿 Тошкент вилояти 📷 Эрик
    6167432Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    1 Jun, 11:51

    Қоратўш қизилтомоқ номли кичик қуш Марказий Осиёнинг тоғли ҳудудларида учрайди. У жуда сирли бўлиб, денгиз сатҳидан 2500–3300 метр баландликдаги арча чакалакзорлари, буталар ва зич ўтлоқли жойларда яшайди.Қоратўш қизилтомоқнинг баланд ва оҳангдор қўшиғи ҳар бир турида турлича бўлиб, бошқа қушлар овозининг ноёб элементларига эга. Энг юқори чўққисида у соатига 542 (!) қўшиқ куйлаши мумкин.Қоратўш қизилтомоқ | Черногрудая красношейка | Himalayan Rubythroat | Calliope pectoralis🇺🇿 Тошкент вилояти, Угам-Чотқол миллий боғи 📷 Тимур Абдураупов 📅 2016 йил, 7 июль ➡️ Батафсил#qushlarОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🦅 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz
    5666421Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    11 May, 10:26

    Баҳор фаслида чўллар гуллар билан гиламдек билан қопланади. Туркистон малькольмиясидан ташкил топган чўл узра ёзилган «гилам» нафақат кўзни қувонтиради, балки энг ёқимли ва хушбўй ҳидни тарқатиб, чаңглатувчи ҳашаротларни ўзига жалб қилади. Улар туфайли «гилам» нафақат гуллаб яшнайди ёки анвойи ҳид таратади, балки бирозгина «ғингиллаб» ҳам туради.Туркистон малькольмияси | Малькольмия туркестанская | Strigosella turkestanica🇺🇿 Қизилқум чўли 📷 Мария Грицина 📅 2026 йил 12 апрельОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🐝 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan
    62312211Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    4 May, 06:48

    Гекконлар шаҳардами? Бу айни ҳақиқат!Танишинг: Богданов нозик бармоқли геккони — Тошкент ва унинг атрофида яшовчи ўзига хос жонзот. Қизиғи шундаки, ушбу калтакесак тури ареалининг маркази Ҳисор тоғ тизмаси ҳудудида жойлашган, бу ҳудуд эса Тошкентдан анча узоқда. Бироқ айрим турларнинг тарқалиши тарихига назар ташласак, бу жараёнда инсон катта роль ўйнаган ва ушбу ҳолат давом этмоқда. Богданов нозик бармоқли гекконининг илк топилмалари темир йўл вокзаллари атрофидаги омборхоналар билан боғлиқ. Эҳтимол, гекконлар юк поездларининг вагонларида «чиптасиз» йўловчи сифатида пойтахтга етиб келган.Бу гекконнинг ҳозирги ареали бўйлаб тарқалиш тарихи бу билан тугамайди: у аллақачон Қозоғистонда ва Қора денгиз соҳилларида ҳам учраши аниқланган.Богданов нозик бармоқли геккони | Тонкопалый геккон Богданова | Tenuidactylus bogdanovi🇺🇿 Тошкент 📷 Маргарита Давидова 📅 2023 йил 26 октябрьОбун
    6586411Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    22 Apr, 13:08

    Сувмошак — яширин ҳаёт тарзига эга бўлган сув-ботқоқлик ҳудудларида яшовчи қушдир. Қушни кўришдан кўра, унинг овозини эшитиш осонроқ: унинг овози чўчқа боласининг чийииллашига ўхшайди. Бу паррандани ўзига хос маънода «эколог» ҳисобланаш мумкин, яъни ушбу қуш атроф-муҳит ҳолатининг муҳим индикатори бўлиб хизмат қилади. Чунки улар ҳавзадаги сувнинг ифлосланишига ҳамда ботқоқлашган ҳудудлар ҳолатига жуда сезгир бўлади.Сувмошак | Водяной пастушок | Water Rail | Rallus aquaticus🇺🇿 Тошкент вилояти, Чирчиқ дарёси 📷 Релиса Грановская 📅 2025 йил 3 апрель ➡️ Кўпроқ билиш#qushlarОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🦆 Telegram Birds.uz Facebook Birds.uz Instagram Birds.uz
    8406421Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    15 Apr, 10:41edited

    Чўл ҳудудида баҳор фаслида гуллаган лолаларни учратиш нақадар ёқимли! Бироқ ёдда тутиш лозим: уларни узиш ёки суғуриб олиш мумкин эмас, чунки бу ўсимликнинг нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Кимдир «Ҳечқиси йўқ! Мен фақат гулини эҳтиёткорлик билан узаман, пиёзчаси ёки пиёзбоши ер тагида қолади ва лола нобуд бўлмайди», — дейиши мумкин. Тушунтирамиз: агар ўсимликнинг ер устки қисми, яъни барглари билан бирга олиб ташланса, пиёзчалар озиқлана олмайди, ўсимликда фотосинтез жараёни тўхтайди. Оқибатда улар ривожланишдан тўхтайди ва заиф ҳолга тушиб қолади. Лоланинг гул ва баргларини мунтазам узиб олиш эса, албатта, лолаларнинг секин-аста нобуд бўлиши ва йўқолиб кетишига олиб келади.Леман лоласи | Tulipa lehmanniana📕 Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби 🇺🇿 Қизилқум 📷 Мария Грицина 📅 2026 йил 7 апрель#qizilkitobОбуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🌷 Facebook Wildlife
    1,06014641Open in Telegram
  • Wildlife of Uzbekistan | Ўзбекистоннинг ёввойи табиати

    7 Apr, 09:51edited

    Ўзбекистонда учта янги миллий боғлар яратилмоқда: «Овжазсой - Синегорье», «Пскем» ва «Фарғона», Поп миллий боғи эса сезиларли даражада кенгайтирилади. Мамлакатнинг муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлари 314 000 гектардан ортиқ майдонга кўпаяди.Фарғона водийсидаги машҳур Ёзёвон ва Мингбулоқ оқ қумлари муҳофаза қилинади. Фарғона миллий боғи тўрт йил олдин махаллий зоологлари томонидан кашф этилган иккита янги геккон турининг яшаш жойларини ўз ичига олиши кутилмоқда.Эслатиб ўтамиз, боғлар ичида ов қилиш, транспорт воситаларида кириш ва ҳар қандай йирик қурилишлар қатъиян тақиқланган. Меҳмонхоналар ва кафелар қуришга фақат муҳофаза қилинадиган ҳудудлар ташқарисида рухсат берилади.Обуна бўлинг 👉 Wildlife of UzbekistanРус тилида 🦎 Facebook Wildlife of Uzbekistan Instagram Wildlife of Uzbekistan
    66154211Open in Telegram