Latest posts

Dunyo
13 Nov, 23:01
#Хайрли_тонг🌤🌹Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва баракотли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият тарк этмасин! 😊✨Дуоларингиз ижобат, ниятларингиз амалга ошсин! Юзингиздан табассум, қалбингиздан эзгулик аримасин!👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
13 Nov, 19:17
💥 Бугун, 14-ноябрь бутун дунёда Дам олиш ва бепарволик куни нишонламоқда🤝 Яқинларсиз дам - дам эмас! Оила аъзоларимиз ёки дўст-қадрдонларимиз билан бугунни яхши кайфиятда, хушбўй қаҳва ёки чиройли суҳбатдан завқланиб ўтказинг. Ёки шунчаки бепарволик гаштини суриб, уйда қолинг ва мириқиб уҳлаб дам олинг!👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
13 Nov, 18:01
#Тезкор Яйловларда мол боқиш пулли бўлмайди. Унда "яйлов чиптаси" чиқаришдан мақсад нима?Яйловлар ҳақидаги қонун лойиҳаси бўйича кўп савол туғилди. Депутат буларга аниқлик киритди:Муаммо нимада? Бугун айрим ҳудудларда қишлоқ ёки овул атрофидаги яйлов ерлари бошқа ташкилот ёки хўжаликларга бириктирилган. Натижада хонадонлар ўз молини ўтлатиш, пичан ўриш учун ҳам қийналяпти.Ечим - жамоат яйлови Аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, яйлов ерлари маҳалла фуқаролар йиғинига жамоат яйлови сифатида бепул ажратилади. Маҳалла хонадонлардаги мол сонини инобатга олиб, аҳолига бу ерлардан текин фойдаланиш имконини яратади. Яъни, сиз молингизни ўтлатасиз, зарур бўлса пичан ўрасиз, пул тўламайсиз.“Яйлов чиптаси”чи? Бу тушунчани тўғри англаш керак. Чипта ўз ҳовлингиз ёки қишлоқ атрофида мол боқиш учун пул тўлаш шарт дегани эмас. У қўшимча яйловга эҳтиёж сезган фуқаро ва хўжаликлар учун мавсумий, вақтинчалик фойдаланиш имконияти. Ундан фойдаланиш мажбурий эмас, эҳтиёж бўлгандагина мурожаат қилинади.Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга тайёрланяпти. Депутатлар бунгача округларга чиқиб, аҳолининг фикрини эшитмоқчи. Ҳар бир норма аҳоли манфаатларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқилади. 👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
13 Nov, 17:56
❄️🇫🇮 Финляндиянинг Ҳямеэнлинна шаҳрига қарашли Ламми ҳудудида мавсумнинг илк қор ёғиши кузатилди (13.11.2026).Мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида қор ёғиши ва кучли шамол кузатилмоқда. Бу эса кўриш масофасининг қисқаришига сабаб бўлмоқда.👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
13 Nov, 17:47
⚡️🇦🇷 Аргентинанинг Буэнос-Айрес провинциясидаги Генерал-Пинто муниципалитетига қарашли Германия шаҳрида кучли дўл ёғди (13.11.2026).👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
13 Nov, 16:19
#ШОК_ХАБАР🔞Тошкентда йил бошидан бери 15–16 ёшли қизларда 7 та ҳомиладорлик қайд этилдиБу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўзгармаган. Шу билан бирга, икки йилгача оралиқда туққан аёллар сони 133 нафарга ошган. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилган. Бу ҳақда халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 13 ноябрдаги қарорида келтирилган.Қайд этилишича, 2025 йилнинг шу даврида ҳам ушбу ёш тоифасидаги қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган.Ҳисобот даврида икки йилгача оралиқда туққан аёллар сони 2054 нафарни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг шу давридаги 1921 нафар кўрсаткичдан 133 нафарга кўп. Тўртинчи ва бешинчи фарзандини туққан аёллар сони эса 3149 нафар бўлиб, ўтган йилга нисбатан 22 нафарга камайган.Шунингдек, 35 ёшдан катта аёллар томонидан 2898 та туғруқ қайд этилган. Бу кўрсаткич 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида 2758 нафарни ташкил этган.Тошкент шаҳрида 2026 йилнинг дастлабки 9 ойида 41 993 нафар тирик чақалоқ туғилган. Бу ўтган йилнинг шу давридаги 47 703 нафар кўрсаткичдан 5710 нафарга кам.Ҳисобот даврида оналар ўлими билан боғлиқ 5 та ҳолат қайд этилган. 2025 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 6 тани ташкил этган. Оналар ўлими коэффициенти ҳар 100 минг тирик туғилган чақалоққа нисбатан 11,9 дан 11,9 ни ташкил этган.Қарорда 15–16 ёшли қизлар ўртасида ҳомиладорлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича таълим муассасалари, маҳаллалар ва оилалар билан профилактик ишларни ташкил этиш вазифаси белгиланган.👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
13 Nov, 16:05
❗️ Мобил рақам эгасини ўзгартириш учун энди офисга бориш шарт эмасМобил алоқа фойдаланувчилари my.gov.uz орқали рақамни бошқа шахс номига онлайн расмийлаштириши мумкин. Илгари рақамнинг амалдаги эгаси ҳам, янги эгаси ҳам алоқа оператори марказига бориб, навбат кутиб, ҳужжатларга имзо қўйиши керак эди.Бунинг учун:➖ my.gov.uz порталига ёки MyGov иловасига киринг;➖ «Мобил рақамни қайта расмийлаштириш» хизматини танланг;➖ керакли маълумотларни киритиб, аризани юборинг.Рақамни топширувчи ва қабул қилувчи шахс аризани MyID орқали тасдиқлайди. Хизмат ҳақини мобил алоқа операторлари ўз тарифига кўра белгилайди.Масалан, рақамни яқин қариндошингиз номига ўтказмоқчи бўлсангиз, иккалангиз ҳам уйдан чиқмай аризани MyID орқали тасдиқласангиз кифоя👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
13 Nov, 15:51
☄️Маҳкума аёлларнинг болалари учун махсус боғчалар ташкил этилади1 декабрдан иккита ахлоқ тузатиш муассасаси ҳузурида уч ёшгача болалар учун махсус марказлар очилади. Болалар учун кеча-ю кундуз ишлайдиган гуруҳлар ташкил этилади, овқатланиш таъминланади ва тиббий хизмат кўрсатилади.👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 19:05
🌙☀️ 23 сентябрь - Кузги тенгкунлик куни.Бутун ерларда, қутблардан ташқари, кун ва туннинг давомийлиги 12 соатга етади.👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 18:35
#Тезкор ❗️Жуковискийдиги ресторанларни бирида ёнғин содир бўлаётгани айтилмоқда👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 16:58
❌🎣 Ўзбекистонда балиқ овлаш таъқиқланади — энди балиқ овлаш жойлари олдиндан банд қилиниши ва тўлови қилиниши керак бўлади!Ўзбекистон дам олиш учун балиқ овлаш учун рақамли “Балиқчи картаси“ тизимини яратади. Бу одамларга балиқ овлаш лицензиясига ариза бериш ва тўлаш, сув ҳавзасида жой танлаш ва банд қилиш имконини беради.⚠️ Тўловдан сўнг балиқчилар рақамли QR-кодини оладилар. Бу шуни англатадики, улар энди сув ҳавзасида бирон бир жойни ўзбошимчалик билан эгаллай олмайдилар; қоидабузарлар жаримага тортиладилар👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 16:12
❗️Мусаев Бехзод Анварович «Ватандошлар» жамоат фонди раиси этиб тайинланди.👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 15:28
#Расмий_ахборотЖорий йилнинг 19 сентябрь куни соат 17:30 лар атрофида Ш.Рашидов тумани Тоқчилик МФЙ ҳудудидан утган D-047 “Жиззах-Пахтакор-Дўстлик-Гагарин” автомобиль йўлининг 17 км.да 1989 йилда туғилган Зафаробод туманида яшаган ҳайдовчи "Нексия-3" русумли автомашанасини Пахтакор йўналиши бўйича бошқариб кетаётган вақтда, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ш.Рашидов туманида яшовчи 1990 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган "SHACMAN" русумли юк ташувчи транспорт воситаси билан тўқнашиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган,Ушбу йўл-улов ҳодисаси оқибатида, "Нексия-3" русумли автомашанаси ҳайдовчиси ҳамда автомашинада йўловчи сифатида бўлган фуқаро олган тан жароҳатлари туфайли вафот этган.Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ Тергов бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 15:15
☄️🗣 Трампнинг минтақага тинчлик режаси қабул қилиниб, Ғазoни тиклаш бўйича Тинчлик кенгаши тузилганидан бир йил ўтиб, Ғазо шаҳрининг кўриниши. 😢😓👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 15:11
❗️Кондиционералар билан жиҳозланган автобус бекатлари бузиб ташланиб, бир неча юзлаб тадбиркорларни хонавайрон қилган "ташаббус" кейинчалик бекор қилинди.Бу ҳолатда халққа ҳам, давлатга ҳам келтирилган зарар учун ҳеч бир амалдор жавобгарликка тортилмади?Ёпиғлик қозон ёпиқлигича қолиб кетаверадими? Бошловчи тўғри савол қўйибди! ©platformauzb👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 14:22edited
#ТЕЗКОР ⚡️Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин😨Бугун соат 22:00 дан 01:00 гача Тошкентнинг аксарият ҳудудларида ҳаво сифати «сезгир гуруҳлар учун носоғлом» даражагача ёмонлашиши мумкин.Экология қўмитаси кечки вақтларда очиқ ҳавода узоқ вақт бўлмасликни тавсия қилмоқдаЯқинларга хам огоҳлантириб қўйинг👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 13:56
#Даҳшат⚡️⚡️Тошкентда яна бир аянчли авария 😨22 сентябрь куни пойтахтнинг Афросиёб кўчасида "Nexia-3" электроскутерчини уриб юборган.Кузатув камерасида етказиб бериш хизматида ишлайдиган йигит Бешёғоч кўчасига бурилаётган вақтда "Nexia-3" билан тўқнашиб кетгани акс этган.👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 13:29
Йиғилишиб бугун бир балиққа бормаймизми?Жўралар группаси учун таклиф👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 13:00
❗️Куз келди дегунча шу болаларингизни томоғи оғришидан зерикдингизми?Ҳар хил антибиотик дориларсиз уй шароитида даволаб кўрасизми?Видеони охиригача кўриб, яқинларга ҳам юбориб қўйинг👉 Dunyo🌐Tv
Dunyo
22 Sept, 11:34
⚡️⚡️Расман: Миллий сертификат ўринлари энди чекланган — янги чекловлар эълон қилинди!2026-йил сентябрь-декабрь ойлари учун 496 303 та ўрин ажратилди: сентябрда 125 753 та, октябрда 129 535 та, ноябрда 112 335 та ва декабрда 128 680 та.Шунингдек, энди имтиҳонлар кўпроқ бўлади — 2025-йилнинг шу даврида 11 та ўрнига 15 та. Агентлик инфратузилмага юкни камайтириш ва натижаларни ўз вақтида эълон қилишни таъминлаш учун чекловлар зарурлигини таъкидлади👉 Dunyo🌐Tv
Followers write to the bot, you answer by reply, your account stays hidden. Created in one tap.
How it works →Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
