Latest posts

"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
22 Sept, 13:23
⚡️⚡️⚡️Туманимизда бўлаётган кўплаб ўзгаришлар Янги Ўзбекистон қиёфасини кўз ўнгимизда намоён эта бошлаяпти.Жараёнлар мухбиримиз Абдулазиз Абдурашидов тайёрлаган лавҳада акс этган.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
22 Sept, 08:27
Ички ишлар хизмати энди 35 ёшгача.«Ёшингиз ўтибди», деган жавоб сабаб ички ишлар органларига хизматга армон бўлганлар учун яхши хабар.Энди 35 ёшда ҳам ички ишлар органларига хизматга кириш мумкин. Президентнинг 2026 йил 26 августдаги ПҚ–303-сон қарори билан қабул қилишнинг умумий юқори ёш чегараси 30 ёшдан 35 ёшга оширилди.Хизматга кириш учун ёш ва бўй бўйича асосий талаблар: 🔹 Ёш - 18 ёшдан 35 ёшгача, 35 ёшдагилар ҳам; 🔸 Эркакларнинг бўйи - камида 165 сантиметр; 🔹 Аёлларнинг бўйи - камида 160 сантиметр. Шунингдек, номзоднинг маълумоти, соғлиғи, жисмоний тайёргарлиги, шахсий ва ишчанлик сифатлари ҳам талабларга мос бўлиши керак. Қабул танлов асосида амалга оширилади.Менимча, бу тўғри қадам. 30–35 ёш - инсон билим ва ҳаётий тажриба тўплаган, масъулиятни чуқурроқ ҳис қиладиган давр. Халқ билан ишлашда бу фазилатлар жуда зарур.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
22 Sept, 06:10
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик Хизмати чегара қўшинларига қарашли 9231 ҳарбий қисм билан "Халқ овози" газетаси ҳамкорликни йўлга қўйганлиги учун ҳарбий қисм командири подполковник А. Артиков томонидан муҳаррир Г. Ёмғуровага ташаккурнома ва эсдалик сифатида китоблар тақдим этилди. Соҳа ходимларига эътибор учун ташаккур билдириб, яқинлашиб келаётган 26 сентябрь - ДХХ ходимлари куни байрами билан муборакбод этамиз.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
22 Sept, 05:52
⚡️⚡️⚡️Юқори иш ҳақи — юқори пенсия!Пенсия ҳисоблашда инобатга олинадиган энг юқори иш ҳақи миқдорини босқичма-босқич ошириш таклиф этилмоқда.Бу орқали юқори иш ҳақи билан меҳнат қилган фуқароларнинг даромадлари пенсия ҳисоб-китобида янада тўлиқроқ инобатга олинади.Таклиф қандай ишлайди? Инфографикаларда батафсил танишинг.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
22 Sept, 05:50edited
👨👩👧👦 Яқинларингиз келажаги учун бугундан ғамхўрлик қилинг!✔️ Ишламайдиган оила аъзолари учун ижтимоий солиқ тўлаш орқали уларнинг иш стажини шакллантириш имконияти таклиф этилмоқда.🛡 Бу — яқинларингизнинг келажакда пенсия ҳуқуқига эга бўлиши учун муҳим қадам.▶️ Батафсил видеороликда танишишингиз мумкин.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
22 Sept, 02:46edited
⚡️🌑Бугун 22-сентябрь "Equinox" кун.Кун билан тун тенглашади ва эртадан тунлар кунлардан узун бўла бошлайди.Кун ва тун давомийлиги тенг бўладиган кун. Қуёш тенглашиши бу қуёш ер экваторини кесиб ўтадиган вақт лаҳзаси, яъни экваторнинг шимолида ёки жанубида эмас, балки тўғридан-тўғри экватор устида пайдо бўлади! Бу табиат ходисаси йилда 2 марта бўлади, март сентябрь ойини 20~23 кунлари оралиғида.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
22 Sept, 02:41
❗️22 сентябрь – «Халқаро автомобилсиз кун».Бугун дунёдаги автомобиль ва мотоцикль ҳайдовчиларига кун давомида транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия этилади. Кўплаб мамлакатлар ва шаҳарларда пиёда юриш, велосипед ёки жамоат транспортларидан фойдаланишни тарғиб қилувчи акциялар, тадбирлар ўтказилади.1995 йилдан бери бу сана «World Car Free Days» консорциуми ташаббуси билан дунёнинг юзлаб шаҳарларида ўтказиб келинмоқда.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
22 Sept, 01:19
#ИқтибосҲар бир инсонда уч сифат бор: унга ўзгалар берган сифат, унинг ўзи ҳақида ўйлайдиган сифати, унинг асл сифати.✍Виктор ГЮГО.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
21 Sept, 14:24
⚡️⚡️⚡️Узумнинг янги навларини етиштириш бўйича тажриба станцияси ташкил этилади.Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 17 сентябрдаги 491-сон «Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
21 Sept, 11:35edited
#Қутлаймиз#Ҳурматли_Тўпчибоев_Дилшо_РисқибаевичТаваллуд кунингиз билан самимий муборакбод этамиз. Сизга мустаҳкам соғлик-саломатлик, узоқ умр, оилавий хотиржамлик, бахт-саодат ва масъулиятли фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.Халқ хизматида ҳеч қачон ҳорманг, толманг. Ҳар бир кунингиз қувончли лаҳзаларга, эзгу ниятларингиз эса гўзал натижаларга бой бўлсин. Хонадонингиздан файзу барака, қалбингиздан хотиржамлик, юзингиздан табассум аримасин. Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин.Ҳурмат билан туман Кенгаши депутатлари.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
21 Sept, 05:38
#Ҳикмат"Вақт ҳамма нарсани ўзгартиради" дейишади. Бу нотўғри ибора. Вақт ҳеч кимни ва ҳеч нарсани ўзгартирмайди.Ўн йил аввалги хасис, бахил инсон ўз хулқини ўзи тарбияламаса, ўн йилдан кейин ҳам ҳасад ўтида ёнаверади.Ўн йил аввалги дангаса ўзи шижоат қилмас экан, ўн йилдан сўнг ҳам дангасалигича қолаверади.Вақт ҳеч кимни ўзгартирмайди. Инсон ўзини фақат ўзи ўзгартира олади...Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
21 Sept, 01:13
ДАРАХТДарахт, ўз томиридан ўсиб чиққан Ниҳолга айтган экан: - Баҳорда гулга бурканганимда бошим устида арилар ғужғон ўйнаб, алёр айтди. «Сизлар кимсиз?» - демадим. - Ёз палласи япроқларим зумраддек товланганда қушлар шоҳларимда паноҳ топиб, ошиён қурди. «Сизлар кимсиз?» - демадим. - Саратон офтоби оламни ёндирганда йўловчилар соямдан баҳраманд бўлиб, жон сақлади. «Сизлар кимсиз?» - демадим. - Куз келиб, меваларим ғарқ пишганда одамлар узиб, тўйгунча тановул қилди.«Сизлар кимсиз?» - демадим... Ногаҳон бир номард танамга болта урган эди, ҳаммаси ҳар ёққа қочди- кетди! Улардан нажот сўрасам, «сен кимсан?» дейишди...Ўткир ҲОШИМОВ, 📘 «Дафтар ҳошиясидаги битиклар».Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
21 Sept, 01:12
#ИқтибосҚандай бўлиб туюлишинг ҳаммага аён, аммо аслинг кимлигини ҳар ким ҳам билайвермайди.Никколо МАКИАВЕЛЛИ.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
20 Sept, 13:25
⚡️⚡️⚡️Бўка -1 подстанциясидан чиқувчи 10 кВ Ҳамза ҳаво тармоғидаги ёғоч устунларни темир бетон устунларга алмаштириш ишларини олиб бориш мақсадида эртага 21 сентябрь куни соат 08:00 дан 18:00 гача ⚡️Маданият, ⚡️Дўстлик, ⚡️Олтиш, ⚡️Жағалбайли МФЙларда, ⚡️Қулдироқ, ⚡️Бунёдкор, ⚡️Ўзбек МФЙларнинг эса бир қисмида вақтинчалик электр таъминоти узилади. Таъмирлаш ишлари якунлангач электр таъминоти қайта тикланади. Электр таъминоти хавфсизлиги ва барқарорлиги учун ушбу ишлар зарур ҳисобланади.☎️ 55-9025372 ☎️ 55-9025472Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
20 Sept, 12:47
⚡️⚡️⚡️Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди.Кеча, 19 сентябрь куни кечги Тошкент шаҳри осмонида жуда ёрқин, ортидан узун из қолдириб ҳаракатланган объект кузатилди. Ҳодиса шаҳар аҳолисининг кўплаб фото ва видеоларида қайд этилган.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
20 Sept, 08:20edited
⚡️⚡️⚡️Туманимиз марказида жойлашган қабристонда салкам уч ой давомида олиб борилган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ўз якунига етди. Шу муносабат билан бугун қабристон ҳудудида эҳсон дастурхони ёзилиб, ўтганлар ҳаққига хатми Қуръон қилинди. Яратгандан марҳумларнинг руҳларини шод, охиратларини обод айлашини сўраб дуолар қилинди. Шунингдек, қабристонни ободонлаштиришдаги ҳашарда беғараз иштирок этган тумандошларимиз, шунингдек, савобли ишга ўз эҳсонлари билан ҳисса қўшган саховатпеша инсонларнинг хайрли амаллари эътироф этилди. Тадбирда туман ҳокими М. Абдазимов, туман прокурори Ш. Зуннурбоев, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси С. Исоқулов, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда туман фуқаролари иштирок этдилар. Қабристонни ободонлаштириш нафақат марҳумлар хотирасини эъзозлаш, балки тумандошларимиз ўртасида меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва саховат туйғуларини янада
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
19 Sept, 11:11
⚡️⚡️⚡️Тошкент – Нукус тезюрар поезди қатнови йўлга қўйилади.Бу 2027 йил мартидан амалга оширилади. Натижада, сафар вақти 16 соатдан 7 соатга қисқаради.Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда маълум қилди.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
19 Sept, 11:09
⚡️⚡️⚡️Ўзбекистонда бир йиллик амалий магистратура жорий этилади.2026-2027 ўқув йилидан Ўзбекистонда магистратура босқичида кадрлар тайёрлаш икки йўналишга ажратилади. Ишлаб чиқаришга йўналтирилган амалий магистратура камида бир йил, илмий-педагогик магистратура эса камида икки йил давом этади.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
19 Sept, 01:20edited
#ИқтибосБиз кўзларимизга ишонамиз, аммо уларга ишониш керак эмас. Биз юрагимизга ён босамиз, аммо унга ҳам орқайин бўлиш керак эмас. Унутманг, инсонни билиш осон эмас.КОНФУЦИЙ.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
"Xalq ovozi" gazetasi | Rasmiy kanali
18 Sept, 08:38
⚡️⚡️⚡️Жиззах ва Сирдарёда чиқиндидан электр энергияси ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.Жиззах ва Сирдарё вилоятларида қаттиқ маиший чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаси амалга оширилади.Каналга уланиш👇 ✉️ Telegram
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
