gram news
XALQ DARDI channel avatar

XALQ DARDI

@xalqdardi_1

📩 @Murojaat_XalqDardi “Xalq Dardi” таҳририяти ижтимоий-сиёсий ва оммавий нашр бўлиб,расмий мақомга эга.

ProjectsENPolitics

22,500subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • XALQ DARDI

    26 Sept, 10:13

    🇰🇿 ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ФОЖИА МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАЪЗИЯҚозоғистонда ҳарбий-ўқув машғулотлари вақтида юз берган фожиа оқибатида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.Ҳалок бўлган ҳарбийларнинг оила аъзолари, яқинлари ва сафдошларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.Марҳумларнинг жойлари жаннатдан бўлсин. Яқинларига сабр-тоқат тилаймиз.🇺🇿🤩«ХАЛҚ ДАРДИ» ижодкорлари номидан.Telegram Instagram Facebook
    2,870video36101Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    26 Sept, 09:52

    BMT Bosh Assambleyasining 81-sessiyasi | sentabr, 2026-yil — 81-я сессия Генеральной Aссамблеи ООН | сентябрь, 2026 год
    Image from a post by XALQ DARDIImage from a post by XALQ DARDIImage from a post by XALQ DARDI
    2,9102211Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    26 Sept, 09:31

    forwarded from @sshmirziyoyeva

    BMT Bosh Assambleyasining 81-sessiyasi | sentabr, 2026-yil—81-я сессия Генеральной Aссамблеи ООН | сентябрь, 2026 год
    2,820video93Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    26 Sept, 09:28

    ✨Қўқонда орзуингиздаги уй — “Marrakesh House”! ✨Замонавий дизайн, премиум даражадаги қурилиш ва оилавий фаровонлик учун яратилган муҳит барчаси бир жойда. Бу ерда сиз шунчаки уй эмас, ҳақиқий ҳузур ва хотиржамликни топасиз.🔥Нима учун айнан “Marrakesh House”? 🟢Қулай локация — мактаб, боғча ва савдо марказлари яқин 🟢Сифатли ва премиум қурилиш материаллари 🟢Шинам, тоза ва хавфсиз ҳудуд 📐 Турли майдондаги замонавий хонадонлар 🚗 Кенг ва қулай парковка 👨‍👩‍👧‍👦 Оилавий ҳаёт учун барча шароитлар💎 “Marrakesh House” бугунги тўғри танлов, эртанги фаровон ҳаёт!☎️Ҳозироқ боғланинг ва энг яхши хонадонни банд қилинг: +998916877777 +998901500975
    2,920video82Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    26 Sept, 09:04

    Қурилиш соҳасидаги кўринмас инсонлар ва масхарабозлар.Сўнгги вақтларда қурилиш соҳасида компанияларнинг ҳақиқий эгалари, масъул шахслари ва қарор қабул қилувчи томонлар масаласи тобора долзарб бўлиб бормоқда. Айрим ҳолатларда оммага компания ёки муайян қурилиш лойиҳасининг юзи сифатида таништирилаётган инсон аслида жараённинг асосий иштирокчиси эмаслиги, балки фақат оммавий образ сифатида майдонга чиқарилгани ҳақида саволлар пайдо бўлмоқда.Аслида, ҳар қандай қурилиш компанияси ортида унинг фаолиятига таъсир кўрсатувчи шахслар, инвесторлар, таъсисчилар ва бошқарув қарорларини қабул қилувчи масъуллар бўлиши мумкин. Уларнинг айримлари тажрибали, ёши катта мутахассислар бўлса, бошқалари ёшлигидан тадбиркорлик билан шуғулланиб келаётган, аммо оммавий майдонда кўринишни истамайдиган шахслар бўлиши эҳтимол.Шу сабабли қурилиш соҳасида фақат компаниянинг оммага кўринадиган «юзи»га эмас, балки унинг ҳақиқий таъсисчилари, раҳбарияти, молиявий ва ҳуқуқий масъулиятини ким ўз зиммасига олганига ҳам эътибор қаратиш муҳим.Уй-жой харид қилаётган оддий фуқаро учун энг муҳим масала — қурилаётган объектнинг сифати, ишончлилиги ва унга ким жавобгар эканини билиш. Харидор қурувчи компаниянинг кимга тегишли экани, унинг аввалги лойиҳалари, қурилиш сифати ва мажбуриятларини бажариш тажрибаси ҳақида очиқ ва ишончли маълумотга эга бўлиши керак.Савдо ва тадбиркорликда ишонч муҳим. Ишонч эса очиқлик ва ҳалолликдан бошланади. Жамоатчиликка бир шахсни компаниянинг асосий вакили сифатида кўрсатиб, ҳақиқий масъул шахсларни яширишга ўхшаш ҳолатлар истеъмолчиларда асосли саволлар уйғотиши мумкин.Қурилиш — инсонларнинг йиллар давомида йиғган маблағи, оиласи ва келажаги билан боғлиқ соҳадир. Шунинг учун бу йўналишда шаффофлик, сифат ва шахсий масъулият биринчи ўринда туриши лозим.Қурилиш соҳасида турли номлар, рекламавий образлар ва ташқи кўринишлар ортида ҳақиқий масъул шахс ким эканини аниқлаш, жамоатчиликка очиқ маълумот бериш ва харидор ҳуқуқларини таъминлаш вақти келди.Қурилишда ҳақиқий сифатни реклама эмас, натижа кўрсатади.
    Image from a post by XALQ DARDIImage from a post by XALQ DARDI
    3,10015331Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    26 Sept, 08:47edited

    Қўқон шаҳридаги Чорсу чорраҳасидаги ҳаракат тартиби ҳақида сўз борганда, мазкур ҳудуддаги вазият кўпчиликда эътироз уйғотаётганини таъкидлаш жоиз.Хусусан, Навоий кўчаси томон ҳаракатланиш йўналиши доимо очиқ бўлишига қарамай, айрим ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тартибига риоя қилмасдан, навбатсиз ва тартибсиз равишда йўлга қўшилиши транспорт ҳаракатига салбий таъсир кўрсатмоқда.Бундай тартибсиз ҳаракатлар нафақат йўлда тирбандликларни юзага келтирмоқда, балки пиёдалар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчиларининг эътирозига ҳам сабаб бўлмоқда.Шу боис, чорраҳада ҳаракат хавфсизлиги ва тартибини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этишини назорат қилиш мақсадга мувофиқ.
    3,390video4153222Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    26 Sept, 08:25

    ‼️⚠️Наманганда 5 ёшли қизча зўрлангани ортидан вазирлик барча давлат боғчаларида текшириш бошлади.Воқеага даҳлдор барча ходимлар ишдан бўшатилган.Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Наманган вилоятидаги давлат боғчасида “завхоз” 5 ёшли қизалоқни зўрлагани ортидан махсус ишчи гуруҳ тузди. Ҳозирда барча давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари текширилмоқда.Учқўрғондаги боғчанинг воқеага дахлдор, деб гумон қилинган ходимлари билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.
    Image from a post by XALQ DARDIImage from a post by XALQ DARDI
    3,9005555Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    26 Sept, 07:04edited

    #Узбекистон_президент #Бош_Прокуратура ҚЎҚОНДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙ ҚУРИЛИШИ ЮЗАСИДАН ЖИДДИЙ САВОЛЛАР БОР Фарғона вилояти Қўқон шаҳри Райҳон маҳалласи аҳолисидан таҳририятимизга мурожаат келиб тушди Мурожаатда А Т Х 72 дом ва 66 дом оралиғида қурилган кўп қаватли
    4,450video2322821Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 18:50

    ❗️Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ ва зўравонликка қарши янги тизим жорий этилдиҚарор билан иш жойида тазйиқ, жинсий ва жисмоний зўравонлик, шаҳвоний шилқимлик, руҳий босим, таъқиб ва камситиш ҳолатларининг олдини олиш, бундай ҳолатлар бўйича мурожаатларни қабул қилиш ва холис кўриб чиқишнинг янги тизими жорий этилади. Мурожаат қилган шахсларнинг шахсий маълумотлари ва мурожаат мазмуни махфийлиги кафолатланади.@platformauzb
    1,060file51Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 18:27edited

    Шу тизим бўйича ДМТТ ишласа қандай ўзгаришлар бўлади?
    1,460video621Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 16:44

    ✨Қўқонда орзуингиздаги уй — “Marrakesh House”! ✨Замонавий дизайн, премиум даражадаги қурилиш ва оилавий фаровонлик учун яратилган муҳит барчаси бир жойда. Бу ерда сиз шунчаки уй эмас, ҳақиқий ҳузур ва хотиржамликни топасиз.🔥Нима учун айнан “Marrakesh House”? 🟢Қулай локация — мактаб, боғча ва савдо марказлари яқин 🟢Сифатли ва премиум қурилиш материаллари 🟢Шинам, тоза ва хавфсиз ҳудуд 📐 Турли майдондаги замонавий хонадонлар 🚗 Кенг ва қулай парковка 👨‍👩‍👧‍👦 Оилавий ҳаёт учун барча шароитлар💎 “Marrakesh House” бугунги тўғри танлов, эртанги фаровон ҳаёт!☎️Ҳозироқ боғланинг ва энг яхши хонадонни банд қилинг: +998916877777 +998901500975
    2,950video5411Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 15:19edited

    Қўқонда тулкилар кўпайиши аҳоли хавотирини кучайтирмоқдаАйрим ахборотларда Қўқон шаҳрида дайди итлар кўпайиб кетгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда. Бироқ мазкур ҳудудда тасвирга олинган ушбу видеода вазият бироз бошқача экани кўринади итлардан кўра тулкилар кўпроқ учраётгани кузатилмоқда.Хусусан, Қўқон шаҳри Довронбек МФЙ, Урмонбек кўчасидаги подстанция ҳудудида тулкилар оила бўлиб яшаб келаётгани айтилмоқда. Бу ҳолат маҳалла аҳолиси, айниқса, хонадонларда парранда боқувчи фуқаролар учун жиддий муаммога айланаётгани таъкидланмоқда.Аҳоли томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ҳамда тегишли масъул ташкилотлардан мазкур ҳолатни ўрганиб, қонунчилик доирасида амалий чоралар кўриш сўралмоқда.Масъул идоралар томонидан ҳудуддаги вазиятга ойдинлик киритилиб, аҳоли хавфсизлиги ва мулкини муҳофаза қилиш бўйича зарур чоралар кўрилиши кутилмоқда.
    4,650video2217911Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 14:47

    Фарғона вилояти, Қўқон шаҳридаги Истиқлол кўчасининг ҳолати юзасиданАйрим блогерлар томонидан Қўқон шаҳрида кенг кўламли ободонлаштириш ва ўзгаришлар амалга оширилаётгани ҳақида бир қатор чиқишлар қилинган эди.Бироқ Истиқлол кўчасида бошланган айрим ишлар ҳанузгача тўлиқ якунланмагани аҳолида саволлар уйғотмоқда. Хусусан, кўчанинг айрим қисмлари нега чала ҳолда қолдирилгани, шаҳар ҳокимлиги биноси олдидаги эски брусчаткалар нега янгиланмагани ва ободонлаштириш ишлари нега бир маромда олиб борилмаётгани жамоатчилик учун очиқ қолмоқда.Ҳурматли шаҳар ҳокими жаноблари, Қўқонда бошланган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини охиригача, ягона талаб ва ёндашув асосида амалга ошириш, чала қолган ҳудудларга ҳам эътибор қаратишингизни сўраймиз.Шаҳар марказидаги кўчалар, айниқса, ҳокимлик биноси атрофидаги ҳудудлар ҳам замонавий ва обод кўринишга келтирилиши мақсадга мувофиқ.Жамоатчилик
    4,660video267422Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 14:30edited

    Қўқон шаҳрида қурилиш масаласи бўйича мурожаатлар ўрганилдиФарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Пўсдиндўст кўчасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари юзасидан келиб тушган мурожаатлар ўрганилди.Ўрганиш жараёнида ерга эгалик ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар таҳририятга мурожаат қилиб, ўзларига тегишли ҳужжатларни тақдим этдилар.Жумладан, Пўсдиндўст кўчаси, 6–8-уйлар оралиғи бўйича Арифжонов Раҳимжон Рафиқович ерга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни таҳририятга тақдим этди.Мазкур мурожаатлар ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар жамоатчилик эътиборига ҳавола этилади.
    4,560file11311Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 13:48

    Жамоат транспортида тозаликка риоя қилиш — барчамизнинг вазифамизТаҳририятимизга шаҳар автобусларининг тозалиги билан боғлиқ шикоятлар тез-тез келиб тушмоқда. Мазкур мурожаатларни ёритиш жараёнида масаланинг иккинчи томонига ҳам эътибор қаратишни лозим деб ҳисоблаймиз.Айни пайтда шаҳар автобуслари белгиланган иш режими асосида ўз вақтида ҳаракатланиб, йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Автобус салонларида кузатилаётган айрим чиқиндилар эса ҳайдовчилар томонидан ташлангани ҳақида хулоса қилишга асос йўқ. Аксинча, уларнинг йўловчилар томонидан қолдирилган бўлиши эҳтимолдан холи эмас.Шу муносабат билан барча йўловчиларни жамоат транспортидан фойдаланиш маданиятига риоя қилишга, автобус салонларини тоза сақлашга ва чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлашга чақирамиз.Зеро, тозалик нафақат транспорт ташкилотлари ва ходимларининг, балки ҳар бир фуқаронинг масъулиятидир.Ҳурматли ҳамшаҳа
    4,890video371344Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 12:40

    Инстаграм саҳифаларимизга обуна бўлинг! 👉 InstagramЯнгиликлар, долзарб воқеалар ва Қўқон ҳаётидаги энг муҳим хабарларни биз билан кузатиб боринг.«Халқ Дарди» — халқ билан бирга!👉 Instagram
    4,950video986322Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 12:13

    Янги Қўқон массивида қурилиш ишлари бўйича тўловлар масаласи юзасидан мурожаатЯнги Қўқон массивида фаолият олиб бораётган «СУПСИ» фирмаси билан қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга оширган айрим усталар ўртасида тўловлар билан боғлиқ муаммо юзага келгани ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.Айтилишича, фирма билан келишув асосида таъмирлаш ишларини бажарган айрим усталарга иш ҳақи белгиланган муддатда тўлаб берилмаган. Тўловларни ололмаган баъзи ишчилар бу масала юзасидан ички ишлар органларига мурожаат қилгани ҳамда масъул прараб томонидан иш ҳақларини тўлаб бериш ҳақида ёзма равишда мажбурият берилгани ҳақида маълумотлар бор.Мазкур ҳолатда эса бир қатор саволлар юзага келмоқда: ушбу қурилиш объектлари банк маблағлари ҳисобидан барпо этилиб, кейин пудратчи ташкилотларга топширилган бўлса, ажратилган маблағлар ўз вақтида пудратчига ўтказилганми? Агар маблағлар пудратчи ташкилотга
    5,130video175Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 10:53

    forwarded from @soglomfargona

    Қўқон шаҳар марказий шифохонасидаги гемодиализ бўлимидаги ҳолат ўрганилдиИжтимоий тармоқларда Қўқон шаҳар марказий шифохонасининг гемодиализ бўлимидаги ҳолат юзасидан тарқалган хабар ўрганилди.Аниқланишича, мазкур бўлимда 193 нафар доимий бемор даволаниб, бир кунда 70 нафаргача бемор гемодиализ муолажасини олади.Жорий йилнинг 9–16 сентябрь кунлари гемодиализ аппарати носоз ҳолатга келган. Аппарат таъмирлангунга қадар беморларнинг муолажаси узлуксиз давом этишини таъминлаш мақсадида улар Қўқон шаҳар шошилинч тиббий ёрдам маркази, Бағдод ва Ёзёвон туманлари ҳамда Фарғона шаҳридаги тиббиёт муассасаларига юборилиб, зарур гемодиализ муолажалари бепул амалга оширилган. Шу билан бирга, айрим беморлар ўз ташаббуслари билан аппаратни тезроқ таъмирлатиш мақсадида ўзаро маблағ йиғишган. Беморларга мазкур маблағни йиғиш зарурати йўқлиги тушунтирилди. Ҳозирда йиғилган маблағлар беморларнинг
    5,2903186111Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 10:37edited

    #ПрокуратураҚўқон шаҳридаги қурилиш ишлари юзасидан назорат ўрнатиш сўралмоқдаФарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Райҳон маҳалласи, АТХ-72 ва 66-уйлар оралиғида кўп қаватли турар жой бинолари қурилган.Қурилиш ишлари юзасидан аҳоли ўртасида норозиликлар мавжуд. Қурувчи томонидан мазкур қурилишга тегишли меъёрий ва рухсат берувчи ҳужжатлар мавжудлиги таъкидланаётган бўлса-да, аҳолида ушбу ҳужжатларнинг қонунийлиги, қурилишнинг белгиланган шаҳарсозлик меъёрларига мувофиқлиги ҳамда автомобиль йўлининг бир қисми эгаллангани юзасидан саволлар пайдо бўлмоқда.Хусусан, қурилиш натижасида автомобиль йўлининг қарийб ярми эгаллангани айтилмоқда. Шу муносабат билан асосий савол туғилади: мазкур ҳудудда қурилиш ишларини амалга ошириш, йўлнинг бир қисмини эгаллаш ва кўп қаватли уй-жой барпо этиш учун қайси ваколатли орган томонидан рухсат берилган?Шунингдек, ижтимоий тармоқларда мазкур қурилиш
    5,220video161242Open in Telegram
  • XALQ DARDI

    22 Sept, 10:05

    ТАВАЛЛУД АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!Ҳурматли Имомназарова Насибахон Жўрабаевна!Сизни 67 ёшлик қутлуғ таваллуд айёмингиз билан жамоамиз номидан самимий муборакбод этамиз!Сиз 1959 йил 22 сентябрь куни зиёлилар оиласида таваллуд топиб, бутун меҳнат фаолиятингизни инсон саломатлигини асраш, айниқса, болаларга стоматологик хизмат кўрсатишдек шарафли ва масъулиятли соҳага бағишлаб келмоқдасиз.Қарийб 45 йиллик меҳнат фаолиятингиз давомида болалар стоматология поликлиникасида сидқидилдан меҳнат қилиб, ўз касбингизга юксак садоқат, фидойилик ва масъулият билан ёндашиб келдингиз. 1997 йилдан буён болалар стоматология поликлиникаси бош шифокори сифатида соҳа ривожига муносиб ҳисса қўшиб, жамоага раҳбарлик қилиб келаётганингиз алоҳида эътирофга лойиқ.Сизнинг кўп йиллик бой тажрибангиз, юксак касбий маҳоратиңиз, инсонпарварлигингиз ва меҳнатсеварлигингиз ҳамкасбларингиз учун ибрат, ёш
    Image from a post by XALQ DARDIImage from a post by XALQ DARDI
    5,3903021411Open in Telegram