Latest posts

xalqnazorati
27 Sept, 13:30edited
Беш йилдан ортиқ муддатда давлат мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида ишлаб келаётганларни зудлик билан ротация қилиш ёки алмаштириш керак. Сабаби айримлари ўзининг шахсий хўжалиги каби боғчаларни эгаллаб олган дейишмоқда обуначиларимиз.Менга қолса, мактаб директорлари ҳам ҳар беш йилда ротация қилиниши керак.Сиз бу таклифга қўшиласизми?
xalqnazorati
27 Sept, 12:32
❌ Майин эсган шамолларнинг айтишича, айрим “замонавий” раҳбарлар ChatGPT’га қаттиқ ишониб, қўлида қалами бор, фикрлайдиган ва ижод қиладиган ходимлардан қутулиш ниятида эмиш.ChatGPT матн ёзиши мумкин. Лекин қайси гапни қаерда айтиш, нимани ёзмаслик, одамнинг кайфиятини ҳис қилиш, бир оғиз сўз билан таъсир қилиш ҳали ҳам инсон тафаккури билан бўладиган жараён.Технология инсоннинг ўрнини босиш учун эмас, унинг имкониятини кенгайтириш учун керак.
xalqnazorati
27 Sept, 09:30edited
Наманганда яқинда юз берган зўравонлик одамларда катта ғазаб уйғотди. Бу даҳшатли жиноят ва агар айб исботланса, жазо қонунда назарда тутилган энг оғири бўлиши керак. Аммо изоҳларда ва нафақат уларда, ўлим жазосини қайтариш талаби тобора кўпроқ янграмоқда.Бу туйғуларни тушунамиз. Гап бола ҳақида кетганда, жиноятчи шунчаки йўқ бўлиб кетишини истайди киши. Аммо қонун ҳиссиётга берилиб ёзилмайди. Масала қонуннинг қоғозда қанчалик қаттиқлигида эмас, балки унинг ҳамма учун бир хил эканлигида.Хоразм ишини эслайлик. Оилавий болалар уйи мудираси деярли бир йил давомида вояга етмаган тарбияланувчиларни, 15–17 ёшли қизларни икки амалдорга топшириб келган. Улардан бири вилоят адлия бошқармасига раҳбарлик қилган ва шу билан бирга одам савдосига қарши курашиш бўйича комиссия аъзоси бўлган. Иккинчиси туман фавқулодда вазиятлар бўлимини бошқарган. Суд ёпиқ тарзда ўтди ва зўравонлар бир ярим йил озодликни чеклаш жазосини олишди. Апелляция ҳукмни ўзгаришсиз қолдирди. Фақат 2023 йилда иш ошкор бўлгандан кейингина қайта кўриб чиқилди, шунда ҳам муддат атиги уч йилгача оширилди.Наманганлик қизчанинг онаси бор, у қизи учун курашмоқда. Хоразмлик етим қизларнинг эса ҳеч кими йўқ эди. Юқори лавозимли зўравонларга тўлақонли муддат бера олмайдиган, адолатсиз суд қарорларини қабул қилиш тез-тез учрайдиган тизим ҳаётни тортиб олиш ҳуқуқини олса, адолатлироқ бўлиб қолмайди. У шунчаки камбағаллар, ҳимоясизлар ва ноқулай одамларга қарши ишлатиладиган, ўзиникиларни эса аввалгидек четлаб ўтадиган яна бир қуролга эга бўлади. Хато билан ҳукм қилинган одамни кейинчалик озод қилиш мумкин. Қатл этилганни эса қайтариб бўлмайди.Кам гапириладиган яна бир далил бор. Агар болага нисбатан зўравонлик учун ҳам қотиллик учун бўлгани каби ўлим жазоси белгиланса, жиноятчида жабрланувчини тирик қолдириш учун сабаб қолмайди. Муаллифи номаълум бир ибора менга яқин: қотилни ўлдириб, қотиллар сонини камайтирмаймиз.Мен юмшоқликка чақирмаяпман. Мен энг оғир жазони талаб қиламан: амнистия ва муддатидан олдин озод қилишсиз ҳақиқий умрбод қамоқ. Лекин ҳамма учун. Уларни яширганлар учун ҳам. Қонун хўжалик мудири ва амалдор учун бир хил бўлмагунча, ўлим жазоси ҳақида баҳслашиш маъносиз. Аввал борини ишлатайлик.Болаларни ҳақиқий ҳимоя қилиш дорда эмас, балки жазонинг муқаррарлигида, очиқ судларда, болалар билан ишлайдиган барча одамларни текширишда ва ҳар бир боланинг, ҳатто етимнинг ҳам, уни ҳимоя қиладиган катта одами бўлишидадир.PS: Таълим муассасаларининг ҳар бир қаричи камералар назорати остида бўлиши ҳақида ҳам жиддий ўйлаб кўриш керак.
xalqnazorati
27 Sept, 07:01edited
Бугунги кунда ҳаттоки лавашхонанинг эгаси ҳам унинг ҳар бир бурчагига камера ўрнатган. Бу билан овқат пишишини, сотилишини тўлиқ назоратга олган. Лекин таълим-тарбия муассасасининг мулкдори (давлат) болаларнинг қадами етадиган ҳар бир бурчакка видеокузатув мосламаларини ўрнатиш, ота-оналарни ҳам унга улаб қўйиш ҳақида бош қотирмайди.Келинг шу иш қилинса, нималар бўлишини тасаввур қилиб кўрамиз. Таълим-тарбия жараёнини ота-оналар доимий равишда кузатиб турганлигини билган тарбиячи, ўқитувчи ёки бошқа ходим ўз ишига виждонан ёндаша бошлайди. Ота-онаси кузатиб турганлигини билган боладаям бу жараёнга муносабат ўзгаради.Энг муҳими, ҳар хил педофиллар ўзини йиғиштириб олади, таълим ва тарбия масканлари улар учун “жаннат” жой эмаслигини билиб, у ердан узоқроқ бўлади. Бир боланинг умри хазон бўлганидан кейин ҳолатни назоратга олиш, баёнот бериш билан вазият ўзгаради деб ишониш эса соддаликдан бошқа нарса эмас.PS: Мавжуд камерани олиб ташлаганларга эса нимани яширмоқчи эдинг деган савол берилиши керак.
xalqnazorati
26 Sept, 15:31
Кузатув мосламаларини олиб ташлашга нима эҳтиёж пайдо бўлди?Бўстонлиқ туманидаги 44-мактабда ўрнатилган видеокузатув мосламалари олиб ташланганлигини айтишмоқда. Нега? Нимани беркитишмоқчи?Сабаблари билан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Э.Каримова қизиқиб кўрса бўларди.
xalqnazorati
26 Sept, 12:04
Агар замон кўтарса эди, Мен айтайми нима қилардим? Милтиқ тираб пешонасига, Аямасдан отиб ташлардим.Агар замон кўтарса эди, Олиб чиқиб халқнинг олдида, Ҳайвонсифат ўша номардни Тошбўронлар қилиб ташлардим.Агар замон кўтарса эди, Боғлаб қўйиб, оёқ-қўлини, Аямасдан бақиртирганча, Ўша жойин кесиб ташлардим.Унга берманг ўлим жазосин, Бу ноҳақлик, бу енгил жазо. Илож бўлса ҳар куни ҳар хил, Ўлимга тенг жазо қўллардим.


xalqnazorati
26 Sept, 09:47edited
2026 йил 23 сентябр куни Олий суднинг телеграм каналида 2025 йилда чиққан оқлов ҳукми ҳақида хабар тарқатилганидан кейин нега оқлов ҳукмлари чиқиши тўхтаб қолди деган савол билан пост қўйган эдик.Эртаси куни Олий суд жорий йил июл-август ойлари давомида 45 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмлари чиқарилиб, 23 нафар шахс Олий суд томонидан оқланганлигини эълон қилди.Очиғи, бу рақамлардан жуда хурсанд бўлдим. Лекин кечадан бери Олий суднинг "Адолат" базасига кира олмайман, “осилиб ётибди”.Олий судда оқланиш бахтига муяссар бўлган 23 нафар шахс ким эканлигини жудаям билгим келаяпти.


xalqnazorati
26 Sept, 06:15edited
Бош прокуратура - Олий суд: ҳисоб 3:2!Олий суд раҳбари ўзгарганида қувончдан ирғишлаган бир гуруҳ дўстларимизнинг ўзлари ёзишяптики, оқловлар деярли йўқолди. Мен айтаманки, бундан кейин бундан яхши бўлмайди: алмашинув пайтда ҳам ёзганман - энди суд идоралари погонлиларнинг соясида бўлади. Ром кўрмаганман, фол очмаганман - вазият таҳлили шуни кўрсатган.Олий суднинг собиқ раиси Бахтиёр Исломов билан сўнгги мулоқотимизда у киши сохта жабрланувчилар масаласида Бош прокурор, Хизмат раҳбари ва бошқа мулозимлар билан гаплашганини, аммо муаммони ҳал қилишда уларнинг рўйхушлик бермаганини таъкидлаганди. Менга Олий суд билан айнан шу масалада ҳамкорлик таклиф қилган, натижада сохта жабрланувчилар билан боғлиқ бир неча кейсда оқловлар қилганмиз. Табиий, бу жараён ҳаммага ҳам ёқавермайди.Исломов Президентнинг оқловларни кўпайтиришга доир чақириқларига ишонган, деган ўйдаман. Ҳозиргилар эса анчайин пишиқ, эҳтиёткор, мина майдонида оҳиста қадам ташлайди. Исломов кетгандан сўнг оқловлар тўхтаб қолди, Бош прокурорнинг имзоси билан аксарияти қаноатлантириладиган кунда-шунда протестлар келадиган бўлди. Ўтган куни Олий суд Раёсатида шундай протестларнинг бири кўриб чиқилди ва протест қаноатлантирилди.PS: Ташанов айтган, Олий суд раҳбариятидаги ўзгаришдан қувониб, ирғишлаганларнинг олд қаторида мен эдим. Энди эса афсус қила бошлаяпман.


xalqnazorati
22 Sept, 17:19edited
Судья Назира Узоқова Ҳарбий прокуратурадан 15 млн сўм ундирдиАбдурахмон Ташановнинг Ҳарбий прокуратура ва терговчи Тимур Муҳитдиновларга нисбатан даъвоси ФИБ Миробод туманлараро судида кўриб чиқилди.Суд бугун А.Ташановнинг етказилган маънавий ва моддий зарарни ундириш ҳақидаги даъвосини қисман қаноатлантирди.Қарорга кўра Ҳарбий прокуратурадан 5 млн сўм — маънавий зарар ва 10 млн сўм — моддий зарар ундириладиган бўлди.Тўғри, ундирилган зарар миқдори етказилган ҳақиқий зарарга мос бўлмаслиги мумкин. Лекин бу ҳодиса суд мустақиллиги соҳасида олдинга қараб кичкина бўлсада қадам ташланганлигини кўрсатади.Очиғи, суд ўз қарорини эълон қилгунигача даъво рад этилса керак деган фикрда эдим.
xalqnazorati
22 Sept, 10:35
Сафимиз кучаймоқдаОлий суд раисининг собиқ биринчи ўринбосари Икром Муслимов ҳам адвокатлар сафига қўшилиш учун имтиҳон топширмоқда.Халқ тарафида бўлмоқ шарафдир. Бу шарафли йўлда оғамизга муфаққиятлар тилаймиз, хайрли бўлсин!


xalqnazorati
22 Sept, 09:15
БУЮК УНВОН...Гоҳида чарчаб турганимизда кимдир ёрдам сўраб келса, ичимизда "Эҳ, шундан бошқа ишим йўқмиди, нега ҳамма менга ёпишиб олган?" деган фикр ўтади, тўғрими? Одаммиз-да, чарчаймиз...Лекин масалага бошқа тарафдан қараб кўринг: Агар Аллоҳ кимгадир яхшиликни ирода қилса, уни инсонларнинг ҳожатларини чиқарувчи (кўмакчи) қилиб қўяр экан. Сизга иши тушиб келган ўша инсон — аслида Аллоҳнинг сизга юборган ризқи ва совғасидир!Ундан чарчаманг, қовоқ уйманг. Акс ҳолда, Аллоҳ бу улуғ неъматни (савобни) сиздан олиб, бошқа инсонга бериб қўяди. Инсонларнинг сизга эҳтиёжи тушиши — Сизга берилган улуғ фазлдир. Шукр қилинг, зеро Яратган сизни беҳожат қилиб, бошқаларни сизга муҳтож қилиб қўйибди.Кимдир сиздан ёрдам сўраб келса, билингки, банданинг мушкулини осон қилиш шарафини Аллоҳ айнан Сизга ишониб топширибди. Бу имкониятни қўлдан бой берманг! Одамларнинг энг яхшиси — бошқаларга энг кўп
xalqnazorati
22 Sept, 07:36
Ҳалоллик…Бугун Зангиота туманидаги мансабдорлар жазо ўтайдиган колонияда бўлдик.Ҳимоямиз остидаги инсонлар билан учрашиб чиққанимиздан сўнг, шу атрофда айрим юмушлар билан банд бўлиб турган бир маҳкумга кўзимиз тушди. У билан бир оз суҳбатлашдик.Маълум бўлишича, у бир вақтлар органда, кейин эса ҳокимиятда қурилиш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари бўлиб ишлаган экан.Унга бир савол бердик. — Қамоқдан олдинги ва ҳозирги ҳаётингизни солиштириб, шундай бир сўз айтингки, у кўп нарсани англатсин.У бир оз ўйланди. Балким, кўз олдидан оиласи ўтгандир… Балким, ортда қолган уйи, фарзандлари, озод кунлари… Балким, ўз қўли билан имзо чеккан қайсидир ҳужжат… Сўнг бошини кўтариб, атиги бир сўз айтди. — Ҳалоллик…Шу бир оғиз сўз колониянинг совуқ деворларига урилиб, жуда оғир эшитилди. Бир пайтлар оддийдек туюлган "ҳалоллик" сўзи энди унинг учун бутун бир озодликнинг нархи эди.
xalqnazorati
22 Sept, 04:40
Судга чақирилган инсонларни куттириб қўйиб, эрталабдан йиғилиш қилишни яхши кўрадиган раисларга қойил қоламан.Қўриқлаш хизмати ходимларининг айтишига қараганда, ҳар куни шу аҳвол экан.
xalqnazorati
22 Sept, 02:32
Маст келибдиСозанда, бу пардани черт — ёримиз маст келибди, Бу мусаффо, вафодор ҳаёт ҳам маст келибди.Қаҳр либосин кийса ҳам, чақмоқ каби танирман уни, Зеро, у бизга неча бор шу ҳолда маст келибди.Сувимизни тўкса ҳам, кўзамизни синдирса ҳам, Эй биродар, дам урма — бу дам соқий маст келибди.Мастлигидан маст қиламан деб, ўзим ҳам унинг жамолига мастман, У эса табассум қилади: «Қара, бу соддадил қай йўлдан маст келибди!»Унга дедим: «Агар мен ўлсам, қабримга келарсанми?» Деди: «Бу гўзал чеҳрали ёр маст келса, қабрингдан ўзинг отилиб чиқасан!»Жалолиддин Румий
xalqnazorati
21 Sept, 17:42edited
Озодликни урушлар, инқилоблар ёки мустақиллик декларациялари яратади, деб ўйлаш — масаланинг энг муҳим жойини тушунмасликдир.Булар озодлик учун курашнинг ташқи кўринишлари, холос. Ҳақиқий озодлик эса, аввало, инсоннинг онгида туғилади.Инсон ўзини қул деб ҳис қилар экан, унинг қўлидаги занжирни ечиш ҳали уни озод қилмайди. Чунки занжир қўлда эмас, тафаккурда бўлиши мумкин.Мабодо, хўжа ўз ихтиёри билан қулини озод қилиб юборса ҳам, у ҳали озод инсон эмас. Агар у ҳар бир қарорини кимнингдир розилигига қараб қабул қилса, ўз фикридан қўрқса, мустақил танлов қилишга журъат этмаса, хўжасининг буйруғини кутмаса ҳам, унинг соясини кутиб яшайди.Бундай одам озод қилинган қул эмас — эгасиз қул.Қулга доимо занжир керак эмас. Баъзан унинг қўрқуви етарли. Баъзан одатлари. Баъзан «ҳамма шундай яшайди» деган фикри. Баъзан эса унинг ўзига сингдирилган «сенинг қўлингдан ҳеч нарса келмайди» деган
xalqnazorati
21 Sept, 15:23edited
Шунақа демайсизми!?Юқоридаги видеолавҳада судга ташаккур билдираётган шахс солиқ идорасининг вакили экан.Хурсандчилигининг сабаби энди аниқ бўлди. Қарши тарафнинг даъво аризаси ва шикоятлари қаноатлантирилмагани экан хурсандчилик сабаби.Ўзи охирги пайтларда солиқ ва божхона органлари ходимлари судларда росаям эзилиб кетишган эди. Қачон қарасанг, уларнинг зарарига қарор чиқар эди. Бу сафар яхши иш бўпти уларнинг фойдасигаям қарор чиққани.
xalqnazorati
21 Sept, 10:25
Самарқанд вилояти суди ўзининг телеграм каналида эълон қилган ушбу видеолавҳани бироз тушунмайроқ турибман.Унда судлов ҳайъати тафтиш шикоятини қаноатлантиришни рад этганлигини эълон қилаяпти. Лекин шикояти рад этилган тараф бунинг учун судга ташаккур айтмоқда.Ғалати эмасми?
xalqnazorati
21 Sept, 09:05
Ўзингга бегона бўлган соҳада ҳукмронлик қилиш, шу соҳада сендан кўра малакали ва истеъдодли бўлган одамларга ҳукмингни ўтказиш истаги — зўравонликдир.Сергей Довлатов, ёзувчи
xalqnazorati
21 Sept, 05:07
Тошкент шаҳри, Оққўрғон кўчасидаги ушбу дарахтнинг таги ташқи томондан анча мўрт кўринди. Устига-устак, дарахт йўл томонга қийшайган.Шу ҳолатда йиқилса, йўлда ҳаракатланаётган машиналарга жиддий хавф туғдириши мумкин.Муаммони дарахт йиқилгандан кейин эмас, ҳозир ҳал қилиш керак.



xalqnazorati
20 Sept, 19:44
Ҳар мағизни асрагувчи пўсти бор, Шу қобиқда кимларнидир қасди бор. Юрагингни оча кўрма дўстим деб, Эҳтиёт бўл, дўстингниям дўсти бор.Иқбол Мирзо
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
