gram news
XazonRezgi (Official Channel) channel avatar

XazonRezgi (Official Channel)

@xazon_rezgi

Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз! Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг! Perfluence https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g Реклама таклифи: https://t.me/Reklamarezgi

ProjectsKKOther

78,600subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • XazonRezgi (Official Channel)

    27 Sept, 19:04

    🎉 28-СЕНТЯБРДА ТУҒИЛГАНЛАРНИ ТАБРИКЛАЙМИЗ! 🎉 Бугун таваллуд топган барча азизларимизни чин қалбимиздан муборакбод этамиз! 🌷💐 Янги ёшингиз қувончли кунларга, гўзал хотираларга ва улкан муваффақиятларга бой бўлсин. 🙂✨ Ҳар бир эзгу ниятингиз амалга ошиб, қалбингиз доимо хотиржамлик ва бахтга тўлсин. Сизга мустаҳкам соғлик, оилавий тотувлик, файз-у барака ва узоқ умр тилаймиз! 🥰🎂 Таваллуд айёмингиз муборак бўлсин! 🎊🌹
    358video1Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    27 Sept, 16:25

    ​#бугунЯКШАНБАДА (деярли ҳазил шеър 🙈)Якшанбадир - ҳордиқ куни , Дамдан хабар йўқдир сира Шунинг учун шивирлайман , Эртага иш - ура ! Ура !Тонг сахардан бошланади , Нонуштадан дилим хира , Бугун кўнгил олиб бўлсам , Эртага иш - ура ! Ура !Бир боламга қуймоқ ёқмас, Бир боламга қаймоқ ёқмас, Кенжатойим туз ҳам тотмас, Эртага иш - ура ! Ура !Уйимдаги якка ҳоқон , Дардига бўлайин дармон , Хўжайинга юмшоқ таом, Эртага иш - ура ! Ура !Бир оёғим ошхонада , Бир оёғим кирхонада , Қақшар таним пинҳонада , Эртага иш - ура ! Ура !Жавонларнинг рангига боқ, Гиламларнинг чангини қоқ ! Уйинг бўлсин чинничироқ , Эртага иш - ура ! Ура !Кир қуриди , қилгин дазмол , Югур, чакак очмасин мол , (Менман ўша - текин ҳаммол) Эртага иш - ура ! Ура !Кечга қилгин суюқ овқат ,
    3,26047291162Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    27 Sept, 16:09

    📌Диққат чегирма!📌Эндиликда #Тавқи_лаънат асарини тўлиқ ҳолда чегирма асосида 10.000 сўмга олиб бир нафасда ўқишингиз мумкин. Бунинг учун Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 карта рақамига керакли суммани жойлаб тўлов чеки нусҳасини @Yusupova_Sabo га юборишингиз кифоя.
    3,34065Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    27 Sept, 16:08

    #ТАВҚИ_ЛАЪНАТМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Агар Зокир бу маълумотларни сир тутса-чи? Жиноят иши очилмаган, шу сабаб Зокирнинг бунга юз фоиз ҳаққи бор. Ахир Зиёданинг ўлими ортида ҳақиқатан ҳам виждонсиз одамлар тургани аниқ, демак , Олмоснинг ҳам ҳаёти хавф остида қолиши тайин. У чуқур тин олди. Хуршида Камоловна ўзини ҳотиржам тутишга ҳаракат қилиб Марғубага яна келишини айтиб кўнглини ҳотиржам қилди ва у билан хайрлашиб ташқарига йўл олди"Энг аввало Зокир билан гаплашишим керак..." — ўйлади у ташқарига чиққач. Хуршида Камоловна йўл четидаги ўриндиққа омонатгина ўтириб Зокирнинг телефон рақамини терди. Биринчи қўнғироқда жавоб бўлмади. Иккинчи марта терганда ҳам телефон жим қолди. Хуршида Камоловнанинг юраги янада тез ура бошлади. — Нега олмаяпти?.. Шу пайт телефонига қисқа хабар келди. «Ҳозир гаплаша олмайман. Кейинроқ ўзим қўнғироқ қиламан.» Хуршида Камоловна хабарни қайта-қайта ўқиди. Унинг кўнглига ёмон гумон оралаганди. — Нималар бўляпти ўзи?.. — деди у пичирлаб, — Олмос, қаерда бўлсанг ҳам эҳтиёт бўл. Сен излаётган қотил жуда ҳам хавфли инсон эканлиги аниқ... Шу онда унинг телефони жиринглади. Экранда таниш исм пайдо бўлди: Зокир Собиров. Хуршида Камоловна бир неча сония экранга тикилиб турди-да, ниҳоят қўнғироқни қабул қилди. — Алло... Телефоннинг нариги томонида бир неча сония сукут ҳукм сурди. Сўнг Зокирнинг паст, жиддий овози эшитилди: —Ассалому алайкум, Хуршида опа...Сизни эшитаман... Хуршида Камоловнанинг овози титраб чиқди:— Зудлик билан учрашмасак бўлмайди!@xazon_rezgi —233—🍂Асар сизни ўйга толдираётган бўлса реакция ва муносабат билдириб ўтинг.
    3,330100792617113Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    27 Sept, 16:08

    #ТАВҚИ_ЛАЪНАТМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)🍂Хуршида Камоловна Марғубанинг синглиси ҳақидаги ҳикоясини ҳар бир сўзини диққат билан тинглар экан, қиз Зиёда билан содир бўлган мудҳиш воқеа ҳақида тўлиқ гапира бошлаганидан сўнг унинг юзидаги хотиржамлик аста-секин йўқола бошлади. Ранги оқариб, кўзлари бир нуқтага қадалди. — Нима дединг, қизим?...Демак, синглингни исми Зиёда эди? — сўради у паст овозда алланимани ҳотирлагандек. Марғуба ҳайрон бўлиб бош ирғади. — Ҳа, Хуршида опа. Синглимнинг исми Зиёда эди. Унга нима бўлганини ҳалигача тушуна олмайман... Хуршида Камоловнанинг хаёлида бир неча ой олдинги воқеалар жонланди. Жавоҳирнинг хизматдалик вақтида суратини унинг уйига олиб келган қиз... Яна ҳам аниқроғи ҳалок бўлган қизнинг сурати эди ўша кадрлар. «Бу ахир ўша қиз-ку? Асфальт қилиниши керак бўлгар йўл тагидан жасади кавлаб олинган қиз... Бундан чиқди-ки, Зиёда Олмоснинг жияни экан-да?» Хуршида Камоловнанинг юраги сиқилди. «Демак, Олмос Зиёданинг қотилини излаб кетган бўлса, унинг ҳаёти хавф остида. У кимларнинг изига тушганини билмаймиз. Агар Зиёданинг ўлими оддий жиноят эмас, балки катта сирга боғлиқ бўлса-чи?» Хуршида Камоловна ўрнидан туриб, хона бўйлаб бир неча қадам юрди. — Энди нима қилсам экан?.. Олмосни қаердан қидираман? — деди у ўзига ўзи. Марғуба унинг бу ҳолатини тушунмай, хавотир билан сўради: — Хуршида опа, сизга нимадир бўлдими? Ёки бирор тахминингиз борми? Хуршида Камоловна бир зум фикрини жамлашга ҳаракат қилиб жим қолди. Сўнг қизга қараб туриб, эҳтиёткорлик билан: — Билмадим. Лекин шу топда юрагим негадир нотинч, — деди ҳисларини бошқа сўзлар билан ифода этишга илож тополмай. Шу пайт унинг хаёлига Жавоҳирнинг яқин дўсти Зокир Собиров келди.Хуршида Камоловна нафасини базўр ютгудек бўлиб энтикди. «Албатта! Зокир...» Ахир Зиёданинг иши аввал Жавоҳирга бириктирилган, кейин эса у муҳим операцияга жўнатилиши сабаб Зокир Собировга топширилган эди. Демак, Зокир бу ишнинг барча тафсилотларидан хабардор бўлиши мумкин. «Балки калаванинг учи Зокирдан топилар. У Зиёданинг ишида қандай маълумотларга эга? Қотилликда ким ёки кимлар гумон қилинаётган экан? Қайси излар текширилган? Олмос қотилни излаш учун кетиб кўздан йўқолган бўлса, демак у кимнингдир изидан тушгани аниқ. Ўша тахмин қилинган қотилнинг кимлигини билсак, Олмос ҳам осонгина топилади» Хуршида Камоловна шошилганча телефонни қўлига олди.У Зокирнинг ўз контактида сақлаб қўйган рақамини тезда излаб топди, бироқ Зокирга қўнғироқ қилишдан олдин бироз иккиланди@xazon_rezgi —232—
    3,32077474013124Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    27 Sept, 16:08

    #ТАВҚИ_ЛАЪНАТМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги). Наум Егоровнинг буюртмасини бажариш билан бир вақтнинг ўзида ўз манфаатини иккинчи тарафлама ҳам кўзламоқчи эди. Шомирза «бир ўқ билан икки қуённи уриш»ни режалаштирган эди. У катта миқдордаги юкнинг бир қисмини ташқи бозорда Наум Егоровга етказиб бериш, қолганини эса ички бозорда пуллаш орқали катта даромад олишни кўзлаганди. Бироқ бу режанинг бошқа, жиддий томони ҳам бор эди. Иш ҳажми бирданига катталашгани сабабли уни бажарадиган одамлар сонини ҳам ошириш зарур эди. Шомирза бундай ишда ҳар кимга ишониб бўлмаслигини яхши биларди. Шу боис у аввал одамларни танлашга қарор қилди. У стол устига дафтарини қўйиб, ишончли деб ҳисоблаган йигитларнинг исмларини бирма-бир ёза бошлади. Биринчи бўлиб узоқ йиллардан бери унинг ёнида юрган, оғир вазиятларда ҳам ўзини йўқотмайдиган одамларини эслади. Кейин ҳар бирининг феъли, садоқати ва топшириқни сир сақлай олиш қобилияти ҳақида хаёлан ўйлаб чиқди. Рўйхат тобора узайиб борар, Шомирза эса ҳар бир исм ёнига қисқа белгилар қўярди. Унинг учун энг муҳими — одамнинг бақувватлиги эмас, балки ишончлилиги эди. Бир пайт қаламини тўхтатиб, ёзилган исмларга тикилиб қолди. — Бу ишда битта хато ҳам ҳаммасини барбод қилиши мумкин, — деди у ўзича. Шомирза рўйхатни яна бир бор текширди. У энди олдида катта пул ва катта хавф турганини ҳис қиларди. Наум Егоровнинг буюртмасиини бажариш, шу билан бирга ўзининг яширин режасини амалга ошириш учун у жуда эҳтиёткор бўлиши керак эди. Шомирза дафтарни ёпди. — Энди вазифанинг энг қийин қисми бошланади, — деди Шомирза ўзига ўзи паст овозда...@xazon_rezgi—231—
    3,42070563813101Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    27 Sept, 16:07

    🔥 ПРЕМЬЕРА 🔥Хазонрезги қаламига мансуб ўткир сюжетли детектив асар:#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ🖇Бирга ўқиймиз 📖@xazon_rezgi
    3,440video47171Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    27 Sept, 14:39

    #кўнгилга_сайрhttps://t.me/Xazon_Rezgi
    4,500video321Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 19:00

    🎉 23-СЕНТЯБРДА ТУҒИЛГАН АЗИЗЛАРИМИЗ! 🎉 Бугун сиз учун энг гўзал кунлардан бири — таваллуд айёмингиз! 🥳💐 Сизни чин қалбимиздан муборакбод этамиз! Янги ёшингиз бахт, қувонч, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ва гўзал кунларга бой бўлсин. 🙂✨ Ҳар бир эзгу ниятингиз ижобат, қалбингиздаги орзуларингиз рўёбга чиқсин. Ҳаётингиз доимо меҳр, муҳаббат ва файз-баракага тўла бўлсин! 🌷 🎂 Таваллуд кунингиз муборак бўлсин! Янги ёшингиз қутлуғ ва омадли келсин! 💝
    304video1Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 16:44

    📌Диққат чегирма!📌Эндиликда #Тавқи_лаънат асарини тўлиқ ҳолда чегирма асосида 10.000 сўмга олиб бир нафасда ўқишингиз мумкин. Бунинг учун Рахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536 карта рақамига керакли суммани жойлаб тўлов чеки нусҳасини @Yusupova_Sabo га юборишингиз кифоя.
    2,76096211Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 16:42edited

    #ТАВҚИ_ЛАЪНАТМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Аммо тўда "ичкаридагилар" унинг асл башарасини яхши танишарди. Шукур аптекачи пулни яшириш билан бирга, баъзи одамларни ҳам алдаб, улардан ўз манфаати учун фойдаланарди. Олмос Шукурни кузатар экан, бир нарсага ишонч ҳосил қилди: бу одам қўрқоқ эмас, пасткаш эди. Қўрқоқ одам хавф олдида қочади. Шукур эса хавфни бошқаларнинг зиммасига юклаб, ўзини қутқаришга уринарди. Олмос унинг олдига борганда, Шукур аввал жилмайди. — Ҳа, Олмос ака, хизмат? — Гаплашгани келгандим Шукурнинг юзидаги табассуми сўнди. — Қандай гап? — Пул ҳақида. Шукур бир зумда ўзини довдирликка солди: — Қайси пул? — Буни сен биласан, Шукур. — Мендан шубҳаланяпсизми? Олмос унга яқинлашди. — Мен шубҳаланмайман. Мен аниқ далиллар билан биламан. Шукурнинг юзи ўзгарди. — Нимани?
    2,79010382352196Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 16:42

    #ТАВҚИ_ЛАЪНАТМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)🍂Шомирза Олмосни одатда бир ўзини алоҳида чақирмасди. Янги ҳўжайин кимнидир ёлғиз қабул қилса, демак, гап оддий иш ҳақида эмаслигини унинг одамлари яхши биларди. Ўша куни ҳам Шомирза қоронғи хонада ёлғиз ўтирган, стол устидаги телефонга қараб хаёл суриб қолган эди. Олмос кириб келгач, у бошини кўтарди. — Ўтиринг , Олмос ака. Олмос у кўрсатган жойга жимгина ўтирди. Шомирза бир муддат унга тикилиб турди-да, секин гап бошлади: — Айланмада пул камайиб қолса, мен биринчи навбатда ташқи душманни эмас, ичкаридан қўл узатаётган одамни қидираман. Шу кунларда сезганим шуки Салим акамнинг давриларидан кўра ҳозир тушумнинг шашти анча паст. Олмос индамай гапнинг буромадини кутиб тураверди. — Бир неча ойдан бери гиёҳванд моддалар савдосидан тушаётган пул ҳисобида камомад бор,— деди Шомирза Олмосни ўзига яқин олган ҳолда,— аввалига
    2,72089552716121Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 16:42

    #ТАВҚИ_ЛАЪНАТМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Хуршида Камоловна телефонини қўлига олди. У Исаматдан Олмоснинг рақамини сўрамоқчи бўлди. Қўнғироқ қилишга бир неча марта уринди-ю, ҳар сафар тўхтади. — Йўқ... — деди у ўзича. — Мен биринчи бўлиб қидирмайман. Кўзларига ёш қалқди. — Агар мени кўришни истаган бўлса, ўзи келарди... Аммо Хуршида Камоловна бир нарсани билмасди: Олмос уни кўришни истамагани учун эмас, аксинча, унинг ҳаётига хавф солиб қўйишдан қўрққани учун учрашишдан ўзини тийиб юрган эди. Шу кеча Олмосга профессордан қўнғироқ бўлди. — Олмос ака... — деди профессор оғир тин олиб, — мен сиздан узр сўрашим керак. Олмоснинг юраги ортга тортиб кетди — Нима бўлди, Исамат? Ё Марғуба... — Марғуба яхши. Операция чоклари яхши битяпти. Ундан ҳавотир олманг. Фақат, мен...— Айтаверинг, Исамат? Яна бошқа бирор гап бўлса эшитишга тайёрман.— Олмос ака. Бугун ҳузуримга Хуршида
    2,71095544517111Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 16:41

    🔥 ПРЕМЬЕРА 🔥Хазонрезги қаламига мансуб ўткир сюжетли детектив асар:#ТАВҚИ_ЛАЪНАТ🖇Бирга ўқиймиз 📖@xazon_rezgi
    2,730video24231944Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 16:39

    Раъно хам ман яхши курган адибларни яхши кураркан Ман айник,са Икки эшик ораси романини севиб йиглаб у́к,ийман Асар к,ахрамони к,ора аммани хайкал очилиши маросимига олиб борган амманинг фарёди йиґлатарди Мана хозир шуни эслаб ёзвотману ку́зларимдан дурриллаб ёш ок,вотти Гулбахорой сиззи асарларингизни У́ткир Хошимов ва Тохир Малик сингари адибларнинг асарларига у́хшатаман
    2,7902184111Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 16:39

    Укитувчиларда адибам хар кандай укувчини кунглига йул топа оладиган.укитувчи,хаетда мохир актер булиши керак
    2,790811Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 15:36

    #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭР асарини тўлиқ бир нафасда ўқишни истаганларРахматуллаева Гулбаҳор 5614681253618536пластик картасига 10.000 сўм тўлаб тўлов чекини @Yusupova_Sabo га юбориб канал линкини олишингиз мумкин.
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 15:35

    #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭРМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)Шу пайт кўзим мени берилиб тинглаётган Миркамолга тушди ва нигоҳимни бошқа тарафга қаратиб ишонч билан гапимни давом эттира кетдим:- Ойижонимнинг айтишлари бўйича бундан бир неча ўн йиллар илгари ўғил болаларга бирданига Асадбек дея исм қўйиш урф бўлиб кетибди. Нега дейсизми? Негаки ўша вақтлари маҳоратли устоз ёзувчи Тоҳир Маликнинг "Шайтанат" номли бир неча томли романлари дунё юзини кўрган ва яшин тезлигида оммалашган экан. У асар ҳали ҳануз ўқимишли, ҳали ҳануз ўзбек адабиётининг энг севимли, ноёб, дурдона асарларидан ҳисобланади. Йиллар ҳукми таъсир кўрсата олмайдиган асарлар сирасига киради бу асар. Энг қизиғи нима айтайми? Романнинг бош қаҳрамони Асадбек аслида ижобий эмас, салбий қаҳрамон ҳисобланади. Бироқ ёзувчи унинг кечмишларини шу қадар маҳорат билан тасвирлаган-ки, Асадбек тўғридан- тўғри китобхонлар
    4,1301235833266Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 15:34

    #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭРМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)- Давом этавер, -дедим бироз тин олган Нилуфарни берилиб тинглар эканман,- фикрларинг мен учун жуда ҳам қизиқ. - Отабек нафақат Кумушни, балки Зайнабни ҳам оро йўлда қолдирган. Хўп у Зайнабга уйлангунча тақдир измидан чиқа одмагандир, бироқ Кумуш Тошкентга келгач ҳар иккала аёлига адолат қилиш пайидан бўлса бўларди-ку? Шунда Зайнабнинг фикри бузилмаган бўлармиди? Анвар образига келсак менга у Отабекдан кўра мардроқ, шижаотлироқ, ўз фикрига эгароқ бўлиб туюлади. Унинг суюклиси Раъно ҳам Анварга жуда мос мард қиз. Адбатта Раъно севгимиз учун энг муносиб қиз. Бироқ танлаш борасида кўнгилга буйруқ бериб бўлмайди деганларидек менинг кўнглим Кумушга чопаверади.- Баракалла, Нилуфар. Сендек қиз билан танишганимдан жуда ҳурсандман. Бу дунёда ҳар бир инсоннинг ўз айтар сўзи бўлиши керак деб ҳисоблайман. Менга айниқса сенинг
    3,95075423421Open in Telegram
  • XazonRezgi (Official Channel)

    22 Sept, 15:34

    #ИЖАРАГА_БЕРИЛГАН_ЭРМуаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)- Ҳаа,- дедим ҳотиржамликни қўлдан бой бермасликка ҳаракат қилиб,- бошлангани рост, аммо гулларнинг раъноси эмасман. Шунчаки оддий Раъноман. Сизлар учун Раъно Акбаровна. - Раъно Акбаровна, ана энди адабиётнинг сеҳрли олами ҳақида маърузангизни бошласангиз ҳам бўлади. - Адабиёт ҳақиқатдан ҳам сеҳрли олам,- дедим тинимсиз асабимга тегишга интилаётган йигитчага қараб, - айтганча исминг нима? - Миркамол менинг исмим, нимейди? - Ҳеч нима,- дедим унинг ўзига ўхшаб беписандлик билан,-сўраб бўлмайдими? Шунчаки танишгим келди. Бор гап шу. Ҳозир эса бутун синфга савол бермоқчиман. Охирги марта ўқиган бадиий китобингиз қайси ? Сизнинг хаёлларингизни ларзага солган китобий қаҳрамон қайси?- Жанбўбў, устоз. Ундан кейин Жумонг, Наруто,- атайдан ишшайганча жавоб қайтарди Миркамол- Миркамол, мен сендан фильм ёки мультфильм
    4,1001224831163Open in Telegram