gram news
Xidirov formati channel avatar

Xidirov formati

@xidirovformat

ProjectsKK

329subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Xidirov formati

    21 Sept, 03:02

    Ижтимоий тармоқларда 150 дақиқа, ундан ортиғи — депрессия...АҚШнинг Цинциннати ҳамда Шимоли-Ғарбий университетлари тадқиқотчилари 11 йил давомида катталар ўртасида ўтказилган 183 мингта сўровномани ўрганиб чиқишибди. Маълум бўлишича, ижтимоий тармоқларда кунига камида 150 дақиқа ёки 2,5 соат вақт ўтказадиган одамларда депрессия белгилари тез-тез кузатилган.Ижтимоий тармоқлардаги вақт иш, таълим, видеоўйинлар, телевизор ёки интернетдаги оддий қидирувга (серфинг) қараганда анча муҳимроқ омил бўлиб чиқди.Шу билан бирга, олимлар айнан боғлиқлик ҳақида гапиришмоқда: тадқиқот ижтимоий тармоқлар тўғридан-тўғри депрессияни келтириб чиқаришини исботламайди.Бир нарсани тушиниб олишимиз зарур. Агар инсон ижтимоий тармоқдан билим олиш, касбий мулоқот қилиш, яқинлари билан алоқа қилиш ёки ижтимоий фаоллик учун фойдаланса, бу вақтнинг ўзи салбий ҳолатни англатмайди. Аммо ижтимоий тармоқ
  • Xidirov formati

    19 Sept, 10:47

    Шанба куни ишга чиқмоқчи бўлган мен. 😁@Xidirovformat
    158video7Open in Telegram
  • Xidirov formati

    18 Sept, 08:14

    УНУТИЛМАЙДИ! 🇺🇿Қўшиқни «Хўрози». Ҳақиқий ижтимоийлик, ватанпарварлик, ғурур, аждодлар ёди ва фахр туйғуси уфуриб турган тарона.Эшитинг ва тафаккур қилинг!@Xidirovformat
    220video2Open in Telegram
  • Xidirov formati

    17 Sept, 05:58

    100 ЙИЛ ДАВОМИДА ЭРКАКНИ КИМ МАСХАРА ҚИЛДИ?Кино, медиа ва жамият эркаклик ҳақидаги тасаввурларимизни қандай шакллантирди?Бугун ўзбек эркагининг медиа оламда турли сунъий образлари шакилланиб қолди: масъулиятсиз, дангаса, инфантил, хотинбоз ёки кулгили қаҳрамон.Аёл эса кўпинча кучли, иродали, оилада қарор қабул қилувчи образда тасвирланди.Мисол келтирамиз:"Темир хотин"да Қўчқор — оилавий масъулият ва меҳнат тақсимоти муаммолари орқали очиладиган образ. Қундуз эса фаол ва қарор қабул қилувчи аёл сифатида кўрсатилади."Келинлар қўзғолони" да Фармон-биби оиладаги тартибни белгилайдиган, қатъиятли ва бошқарувчи шахс. Эркаклар эса баъзи вазиятларда унинг таъсири остида ҳаракат қилади."Суюнчи" ва "Маҳаллада дув-дув гап" фильмларида ҳам оила, маҳалла, авлодлар муносабати ва эркак-аёл роллари юмор ҳамда драматик вазиятлар орқали очилади.СОЦИОЛОГИК НАЗАРИЯ НИМА ДЕЙДИ?Инсон эркакли
    3,980video2Open in Telegram
  • Xidirov formati

    16 Sept, 05:01

    Кутиб олинг ChatGPT авлоди меҳнат бозорига кириб келди.ТикТок авлодидан кейин меҳнат бозорига ChatGPT авлоди кириб келмоқда. Хўш, энди раҳбарлар улар билан қандай ишлаши керак? Улар учун сунъий интеллект — шунчаки янги технология эмас. У кундалик иш қуролига айланган. Маълумот топиш, матн ёзиш, ҳисобот тайёрлаш, таҳлил қилиш — кўплаб вазифаларни нейротармоққа топшириш мумкин. Аммо ҳар қандай технологик инқилоб сингари, бу жараён ҳам янги имкониятлар билан бирга янги ижтимоий муаммоларни келтириб чиқармоқда.Биринчиси — билим ва хотира муносабатининг ўзгариши. Агар исталган маълумотни бир неча сонияда олиш мумкин бўлса, инсон уни ёдда сақлашга қанчалик эҳтиёж сезади? Муаммо маълумотни эслаб қолишда эмас. Муаммо — олинган маълумотни тушуниш, текшириш ва мустақил хулоса чиқариш қобилияти заифлашишида.Иккинчиси — майда меҳнатнинг қадрсизланиши. Ҳисобот, жадвал, маълумот киритиш каби
  • Xidirov formati

    11 Sept, 02:05

    Дунё харитаси 500 йил ичида илк бор янгиланди — БМТ машҳур Меркатор проекциясидан воз кечишга қарор қилинганлиги ҳақида эшитгандирсиз.Ушбу проекция XVI асрда тузилган бўлиб, ҳозиргача дарслик ва турли хизматларда қўлланиб келинади. Унинг асосий муаммоси шундаки, мамлакат экватордан қанчалик узоқда жойлашган бўлса, у ҳақиқий ўлчамидан шунчалик каттароқ кўринади. Масалан, одатий харитада Гренландия деярли Африка билан тенгдай кўринади. Лекин, Африка ундан тахминан 14 баробар катта.Ёки, Сомалидан Марокашгача бўлган масофа — 9547 км, Украинадан Россиядаги Анадыргача эса — 6894 км. Аммо барча хариталарда Россия анча каттароқдек кўринади. (1-расм)Бу ўзгариш айниқса ўрис пропагандачиларига яхшигина руҳий босим яратади. Энди улар россия худудининг гўё-ки ҳаммадан катталиги иддао қилиб келган визуал устунлик фактидан маҳрум бўлади. Бу эса ўз-ўзидан ўрисларнинг шовинистик ва империалистик
  • Xidirov formati

    9 Sept, 09:59

    PISA 2025: Таълимдаги жиддий сигналOECD — Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг PISA 2025 тадқиқоти дунё таълими учун жиддий сигнал бермоқда.Тадқиқот натижаларига кўра, 15 ёшли ўқувчиларнинг 20 фоизи ўқиш, математика ва табиий фанларнинг учаласида ҳам энг базавий даражага ета олмаган. 2022 йилда бу кўрсаткич 16 фоиз эди. Тадқиқотда 91 мамлакат ва иқтисодиётдан 760 мингдан ортиқ ўқувчи иштирок этган.Бу натижаларни фақат мактаб, ўқитувчи ёки ўқувчи билан изоҳлаш етарли эмас. Чунки боланинг ижтимоийлашув муҳити кескин ўзгармоқда.Илгари билим олиш жараёнида мактаб, китоб, ўқитувчи ва оила асосий манбалар бўлган бўлса, бугун улар қаторига ижтимоий тармоқлар, алгоритмлар, блогерлар ва сунъий интеллект ҳам қўшилди.Энг қизиғи — муаммо технологиянинг ўзида эмас, ундан қандай фойдаланишимизда.PISA 2025 маълумотлари рақамли қурилмалардан мақсадли ва меъёрда фойдаланиш билан
  • Xidirov formati

    8 Sept, 02:21

    Ҳувиллаган черковлар ва кўпайиб бораётган масжидлар!Европада христиан динига оид черковлар ҳувиллаб қолмоқда. Натижада уларнинг биноларини кўнгилочар марказлар, ресторанлар ва бошқа тижорий объектларга айлантириш жараёни жадал тус олмоқда. (Буни сиз юкланган видеода кўриб турибсиз)Динсизликнинг кенгайиши эса, айниқса ёшлар орасида, турли инсонпарварликка зид қарашлар, асосан шаҳват ва кўнгилхушликка мойил субмаданиятлар ҳамда турли секталар вакилларининг ёмғирдан кейинги қўзиқориндек кўпайишига олиб келмоқда.Бироқ соғлом фикрловчи қатлам орасида Ислом динини қабул қилиш жараёни ҳам сезиларли даражада жадаллашмоқда. Социологик жиҳатдан бу — инсоннинг эътиқод, маъно ва ижтимоий мансубликка бўлган эҳтиёжи қандай ўзгараётгани ҳақидаги мураккаб жараёндир. (Юкланган 2 фотода Англияда 1950 ва 2026 йилларда масжидлар сони экан сони акс этган)Инсон фақат моддий эҳтиёжлар билан чекланиб
    5,100video2111Open in Telegram
  • Xidirov formati

    3 Sept, 08:26

    Аллоҳга осон...Куни кеча ўз юртидаги мусулмонларга тинчлик бермаган, Қуръони каримни таҳқирлаб, масжидларга ўт қўйган оломон бугун бошига тушган мусибат қаршисида саросимага тушмоқда.Оғир синов уларни тафаккурга чорлай бошлаган кўринади, кўзлар очилмоқда. Непалда одамлар оммавий равишда ўз қўллари билан ясаган уйидаги "худолари" бут ва санамларидан воз кечиб, уларни дарёларга улоқтириб ҳақ дин Исломни қабул қила бошлабдилар..Инсон зоти шу, унинг бошига мусибат келганда, қалбида кўп нарса ўзгаради. Зеро, банда заиф, Аллоҳнинг қудрати эса чексиздир.Аллоҳ таоло Исломни азиз, мусулмонларни қадрли қилсин. Ҳар биримизни тафаккур қилувчи, ибрат олувчи бандаларидан айласин.Тафаккур қилайлик...Социолог, Сухробхўжа Хидиров@Xidirovformat
    7,200video5Open in Telegram
  • Xidirov formati

    2 Sept, 11:39

    «КАТТА ЛОЙИҲА» — ДОИМ ҲАМ КАТТА НАТИЖА ДЕГАНИ ЭМАСUzDaewoo автозаводи ишга тушганидан кейин, Қирғизистоннинг ўша вақтдаги президенти Асқар Акаев ўзбекистонлик ҳамкасби Ислом Каримовдан: — Ислом ака, бу ишдан фойда топдингизми? — деб сўраганида, Ислом Каримов: — Бу ишимиз катта хато бўлди, — деб жавоб берган экан.Энди савол: бугунги «катта-катта» лойиҳаларимиздан нечтаси эртага «катта хато» деб баҳоланмайди?Миллиардлаб маблағ сарфланади. Тантанали очилишлар ўтказилади. Ленталар кесилади, минбарларда баландпарвоз гаплар айтилади. Аммо энг муҳим савол баъзан четда қолиб кетади: Лойиҳа ҳақиқатан ҳам иқтисодий самара беряптими? Жамиятга қанча фойда келтиряпти? Сарфланган ҳар бир сўм ўзини оқлаяптими?Лойиҳанинг катталиги эмас, унинг натижаси муҳим. Бугун қарор қабул қилувчилар учун энг катта жасорат — янги лойиҳани бошлаш эмас. Балки нотўғри кетaётган лойиҳани вақтида тан олиш, хатони
    3,670video11Open in Telegram
  • Xidirov formati

    30 Aug, 07:41

    Aziz yurtdoshim!Sizni xalqimizning eng ulug', eng aziz bayrami- O'zbekiston Respublikasi Mustaqilligining 35 yilligi bilan samimiy muborakbod etaman.Har birimiz uchun qudrat manbai, saodat maskani bo'lgan jonajon O'zbekistonimiz osmoni musaffo bo'lsin. Shunday qutlug' damda yurtimizga tinchlik, barchangizga sihat-salomatlik, oilangizga farovonlik tilab qolaman.Hurmat va ehtirom bilan, Xidirov Suxrob Norbo'tayevich@Xidirovformat
    384video42Open in Telegram
  • Xidirov formati

    22 Aug, 17:01edited

    iPhone фожиаси: истеъмолчилик жамиятининг ёшлар тафаккурига таъсири18 ёшли Кунал Чандгуде iPhone сотиб олган. Бироқ телефон учун бўлиб-бўлиб тўлаш (EMI) тўловларини ота-онаси кўтара олмаслиги ортидан оилада жанжал келиб чиққан. Куналнинг отаси ҳайдовчи бўлиб, оиланинг ягона боқувчиси эди.Кунал ота-онасига қоядан сакраб, ўз жонига қасд қилиш билан таҳдид қилган. У жар ёқасига бориб турган, отаси эса уни бу фикридан қайтаришга уринган. Натижада Кунал мувозанатини йўқотиб, отасини ҳам ўзи билан тортиб кетган ва иккаласи қоядан қулаб, ҳалок бўлган.Ёнида турган онаси эса бу оғир мусибатга чидай олмай, ўзини ҳам қоядан ташлаган.Шу тариқа бир оила қиммат телефонни сотиб олиш ва унинг тўловларини амалга ошириш масаласидаги низо сабаб ҳалок бўлган.Бу воқеа бизга яна бир бор истеъмолчилик психологияси қанчалик хавфли нуқтага бориши мумкинлигини кўрсатади.Марказий банк маълумотларига
    7,470video5Open in Telegram
  • Xidirov formati

    22 Aug, 04:04

    🇨🇳 Хитойда болалар учун меҳнат лагерлари тобора оммалашмоқда.Ота-оналар фарзандлари бир ой давомида қишлоқ жойларда меҳнат қилиши учун пул тўлашмоқда.Мактаб ўқувчилари картошка қазишади, ўтин ёришади ва чорва молларини парвариш қилишади. Шу тариқа ота-оналар фарзандларини меҳнатга ва интизомга ўргатишмоқда.Бўлажак ҳақиқий хўжалик юритувчи, меҳнаткаш инсонлар тайёрланмоқда.Охирги йилларда бизнинг жамиятимизда ҳам бундай ёндашувга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Айниқса, болаларни меҳнатдан узоқлаштириб, уларни фақат қулайлик ва тайёр шароитга ўргатиш келажакда мустақил ҳаётга мослашиш, масъулият ва интизом масаласида муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.Боланинг ёши ва имкониятига мос, хавфсиз ва тарбиявий аҳамиятга эга меҳнат унинг масъулият, сабр-тоқат, жамоада ишлаш ва ўз меҳнати натижасини қадрлаш каби сифатларини шакллантиришга хизмат қилади. Шу маънода, қишлоқ хўжалиги,
    10,700521Open in Telegram
  • Xidirov formati

    21 Aug, 15:05

    «Ўзбекистон байроғининг яширин сири»🇺🇿 Ўзбекистон Миллий байроғида «Аллоҳ» сўзи борми?Ўзбекистон миллий байроғидаги 12 юлдуз расмий талқинда халқимизнинг қадимий тарихи, маданияти ва анъаналари, шунингдек, комилликка интилиш каби маънолар билан боғланади.Бироқ байроғимиз ғояси ва рамзларини яратишда минглаб йиллик тарихга, бой маънавий меросга ва исломий қадриятларга эга бўлган юртимизнинг диний-маънавий дунёқараши ҳам муайян даражада акс этган бўлиши мумкин, деган қарашлар бор.Қизиғи шундаки, байроғимиздаги юлдузлар жойлашувига бошқача нуқтаи назар билан разм солсангиз, улар орасида арабча «Аллоҳ» сўзи шаклини кўриш мумкин.Албатта, бу ҳолат Ўзбекистон давлат байроғи тўғрисидаги расмий ҳужжатларда «Аллоҳ» сўзининг яширин рамзи сифатида қайд этилмаган.Аммо буни бутунлай инкор этиш ҳам осон эмас. Чунки ҳар қандай миллий рамзни яратишда унинг муаллифлари ўз даврининг тарихи,
    6,15061Open in Telegram
  • Xidirov formati

    21 Aug, 01:28

    Эркакликни хор қилаётган вайнерлар ёхуд эркакча гап!Минг йиллар давомида шаклланган жамиятларда «эркаклик» шунчаки ташқи кўриниш ёки хулқ эмас, балки муайян ижтимоий масъулиятлар тизими бўлган: оилани таъминлаш, ҳимоя қилиш, сўзида туриш, оғир вазиятда масъулиятни ўз зиммасига олиш, катталарни ҳурмат қилиш, фарзанд тарбиясида намуна бўлиш ва жамият олдида ўз бурчини ҳис қилиш.Бугун эса ижтимоий тармоқларда эркакликнинг янги «моделлари» пайдо бўлмоқда. Айрим вайнерлар аудитория эътиборини жалб қилиш учун атайлаб эркакнинг ташқи қиёфаси, овози, ҳаракати ва ижтимоий ролини карикатурага айлантирмоқда.Албатта, ҳар қандай инсон ўзини эркин ифода этиш ҳуқуқига эга. Масала бунда эмас.Масала — миллионлаб одамлар, айниқса ёшлар кўраётган образлар аста-секин ижтимоий меъёрга айланиб бораётганида.Социологияда бу жараённи ижтимоийлашув нуқтаи назаридан кўриш мумкин. Инсон, айниқса ўсмирлик
    6,470video41Open in Telegram
  • Xidirov formati

    20 Aug, 04:35

    Фейсбукда бир киши ўз саҳифасига шу расмни жойлаган экан. Муҳокамалар (комментариялар) қисмида аксарият фикр билдирувчилар асосан ҳоким билан блогерни танлашибди. 😁Бу ҳолатга бироз кулги билан қараш мумкин, албатта. Аммо масаланинг ортида жиддийроқ ҳақиқат ҳам бор.Хулоса шуки, инсон ризқ-рўз учун танлаган касби ва банд бўлган соҳаси нафақат ҳалол, балки жамиятга фойдали, одамларга наф келтирадиган ва ҳурматга сазовор бўлган касб бўлиши муҳим.Чунки касб — фақат пул топиш воситаси эмас. У инсоннинг жамиятдаги ўрни, қадр-қиммати, обрўси ва одамларга қолдирадиган изини ҳам белгилайди. Бугун танлаган касбингиз эртага сиз ҳақингиздаги жамоатчилик фикрига ҳам таъсир қилади.Шунинг учун ҳали ўзига касб танлаш жараёнида турган ука-сингилларимиз «Қайси касб кўпроқ пул беради?» деган савол билан чекланиб қолмасин.«Менинг касбим жамиятга қандай наф келтиради? Одамлар мени бу касбим билан
  • Xidirov formati

    18 Aug, 07:18

    Отангга раҳмат!Ўзбекистонда яшаб, шу юртда улғайган ҳар бир миллат вакили мана шу корейс ватандошимиздай бўлиши керак.Мамлакат аҳолисининг асосий қисмини ташкил этган ва давлат тили бўлган ўзбек тилини мукаммал билиши; юрт маданиятига ҳурмат руҳида тарбияланиши; жамиятда шаклланган доминант қадриятларни ўзида сингдириши; шу билан бирга, мансуб бўлган миллатининг тили ва маданиятини ҳам асраб-авайлаши керак.Имкони бўлса, дунё тилларидан камида биттасини ҳам ўзлаштириши — унинг дунёқараши ва имкониятларини янада кенгайтиради.Агар инсон шу юртда яшаб, шу юртнинг тинчлиги, фаровонлиги ва тараққиётидан баҳраманд бўлаётган бўлса, унинг давлат тилини билиши, миллий маданият ва қадриятларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши — жамиятга интеграциянинг энг муҳим белгиларидан биридир.Миллатлар хилма-хиллиги — бойлигимиз. Аммо бу хилма-хиллик умумий Ватан, умумий фуқаролик масъулияти ва
    5,990video522Open in Telegram
  • Xidirov formati

    17 Aug, 07:29

    ЎРИСЛАРНИНГ ТАРИХНИ СОХТАЛАШТИРИШ СИЁСАТИЎрисларнинг манфур ва жирканч мустамлакачилик сиёсати нафақат миллий озодлик курашчиларини жисмонан йўқ қилиш, балки улар ҳақидаги тарихий маълумотларни сохталаштириш, номини қоралаш ва халқ хотирасидан ўчиришга ҳам қаратилган.Мустамлакачилик фақат қурол билан амалга оширилмайди. Унинг энг хавфли шаклларидан бири — тарихни назорат қилиш, кимни қаҳрамон, кимни «босмачи», кимни эса «жиноятчи» сифатида кўрсатишдир. Шу тариқа халқнинг ўз тарихи ва миллий қаҳрамонларига бўлган муносабати ҳам ўзгартирилади.Айниқса, миллий озодлик ҳаракати иштирокчиларига нисбатан бу сиёсат яққол намоён бўлган. Уларни жисмонан йўқ қилиш билан чекланмай, архив ҳужжатлари, матбуот материаллари, фотосуратлар ва бошқа манбалар орқали улар ҳақидаги тасаввурларни ҳам ўзгартиришга ҳаракат қилинган.Хусусан, ушбу суҳбатда тарихчи олим қўрбошиларнинг суратлари қандай
    3,920video1Open in Telegram
  • Xidirov formati

    14 Aug, 16:41edited

    «Чет элда ўқиб келган!»— дея оғзини тўлдириб гапираётганлар бир муҳим ҳақиқатни унутмасин.Хорижда инсонга фақат диплом ва касбий билим берилмайди. У билан бирга ўша жамиятнинг қадриятлари, дунёқараши, ижтимоий меъёрлари, ҳаёт тарзи ва манфаатларига мос қарашлар ҳам онгли ёки онгсиз равишда сингиши мумкин.Бу — хорижда таълим олганларнинг барчаси ўз қадриятини йўқотади, дегани эмас. Асл масала — инсон хорижий билимни ўзлаштирдими ёки хорижий тафаккурнинг тайёр қолипларини ҳам танқидсиз қабул қилдими?Видеодаги оддий кейсга эътибор беринг. Унда хорижий трансмиллий корпорациялар манфаатлари қай даражада ҳимоя қилинаётгани ва хорижда таълим олиб қайтган айрим соҳа мутахассисларининг бу ҳолатга кўз юмаётгани фош этилмоқда. Диетологларга очиқ-ойдин таъна қилиниши билан боғлиқ ҳолатнинг ўзиёқ бу масалага жиддийроқ ва танқидийроқ ёндашиш зарурлигини кўрсатади. Агар оддий бир касб
    4,850video4Open in Telegram
  • Xidirov formati

    7 Aug, 06:36

    Қонга сингган фазилатларАслида, халқ орасидаги ушбу гўзал саломлашиш ва меҳмондўстлик анъаналари суннат тушунчасининг ижтимоий хотира ва миллат онгига соф шаклда муҳрланганидан нишонадир.Саҳобаи киромлардан Абдуллоҳ бин Амр (р.а.) Пайғамбар алайҳиссаломдан:— «Исломда энг хайрли амал қайси?» — деб сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Муҳтожларга таом едиришинг ҳамда таниш ва танимаган кишинга салом беришингдир», деб марҳамат қилганлар.Бугун аҳолининг катта қисми ушбу ҳадиси шарифни лафзан (сўзма-сўз) билмаган тақдирда ҳам, уламолар ҳамда азиз мутасаввифларнинг асрлар бўйи давом этган маънавий иршодлари, тарбиялари натижасида бу набавий ахлоқ ўзбек жамиятининг қон-қонига бутунлай сингиб кетган ва кундалик турмуш тарзига айланган.Манба: Турк олими Кемал Явузнинг «Мен таниган Ўзбекистон» асаридан.Тафаккур қилиш қобилиятига эга инсонлар учун!@Xidirovformat