gram news
Xojagon.Uz channel avatar

Xojagon.Uz

@xojagon_uz

​​ХОЖАГОН ДАРГОҲИГА МАРҲАБО! Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. (Беҳад меҳрибон ва бенияҳоят раҳмли Аллоҳ исми билан.) Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога сўнгсиз салоту саломлар бўлсин.

ProjectsKKReligion

2,830subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Xojagon.Uz

    22 Sept, 19:56

    ЗИЁРАТ(Ҳазрати Шайх Нажмуддин Кубро даргоҳларида)•┈❁✿❁┈•Азизлар даргоҳи – қиблаи дуо, Дуо ижобатдир кароматида. Серташвиш умрдан топдик бир маъно Нажмуддин Кубронинг зиёратида.Ривоятлар ичра кўҳна ривоят: Истиғроқ ҳолида Шайх ҳазратлари Бир кун итга назар айламиш ғоят, Ҳол топиб, юксалмиш ит ҳасратлари.Эй инсон! Умрингни елга сочасан, Ахир, англабсан-ку таважжуҳ кучин! Азизлар мулкидан нечун қочасан? Пирлар даргоҳидан қочасан нечун?
  • Xojagon.Uz

    22 Sept, 19:56

    Туркманистон Республикаси. Тошовуз вилояти. Кўҳна Урганч зиёратгоҳи.2022 йил 15-ноябрь. Ҳижрий 1444 йил Рабиъус-соний ойининг 21-куни, сешанба.Кубравия тариқати асосчиси, Шайхи Валийтарош – авлиё етиштирувчи Шайх, улуғ валий ҳазрати Нажмуддин Кубро зиёратларида.Тўлиқ исмлари: Абул-Жанноб Нажмуддини Кубро – Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ал-Хивақий ал-Хоразмий.Ҳижрий 540, милодий 1145 йилда Хоразм мулкининг Хива шаҳрида таваллуд топганлар. Ҳижрий 618, милодий 1221 санада Кўҳна Урганч шаҳрида дунёдан кетганлар.Мўғул босқинчларига қарши курашда душманнинг байроғини қўлга киритиб, шаҳид бўлганлар. Муборак қабрлари Кўҳна Урганчда, Катта Минора – Қутлуғ Темур минорасига яқин жойдадир.Ҳазрати Алишер Навоий айтадилар: “Ва дебдурларки, аларға Кубро андин лақаб бўлдики, йигитлик авонидаким, зоҳир улуми таҳсилиға машғул эрмишлар, ҳар ким билаким, мунозара ва мубоҳаса қилсалар эрмиш – ул
  • Xojagon.Uz

    22 Sept, 19:55

    ЎЗИ АЗИЗ ҚИЛГАН КИШИ АЗИЗДИР•┈❁✿❁┈•Азизлик насабга боғлиқ эмас, дўстлик излаб топиш билан бўлмас, Нажотга қочиш билан эришилмас, Жабборга яқинлик сабаб билан бўлавермас.Ва лекин Ўзи азиз қилган киши азиздир, Ўзи хор қилган кимса хордир; Ўзи кўпайтирган киши кўпликка эришгандир, Ўзи озайтирган кимса озликда қолгандир, Ўзи дард берган киши бемордир, Ўзи қабул қилган киши мақбул бўлгандир, Ўзи қувган кимса қувилгандир.Шайх Аҳмад Ғаззолий, "Баҳрул-маҳабба" ("Муҳаббат денгизи"") асаридан. Араб тилидан Устоз Мирзо Кенжабек ва Устоз Абдулмажид Исҳоқ таржимаси.
  • Xojagon.Uz

    22 Sept, 19:52

    «РАББИМ! ЛУТФ АЙЛАДИНГ ДЎСТУ ЁРЛАРГА..»•┈❁✿❁┈•Раббим! Лутф айладинг дўсту ёрларга, Дўстларни яширдинг сирли ғорларга. Сўз ила ҳаммага хитоб қилсанг ҳам, Хос икром кўргуздинг қалби борларга!..(Каҳф, 10; Қоф, 32-33-34).Мирзо Кенжабек@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
  • Xojagon.Uz

    22 Sept, 19:51

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!БУГУН: Чоршанба. Ҳижрий 1448 йил. Робиъус-соний ойининг 12-куни. Милодий 2026 йил 23-сентябрь.Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт!@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
  • Xojagon.Uz

    21 Sept, 20:42

    "Маҳалла" телеканалида эфирга узатилган Ўзбекистон ва Озарбайжон адабиётига бағишланган кўрсатувда Устоз Мирзо Кенжабек томонидан тайёрланган Муҳаммад Фузулийнинг "Танланган асарлар"и ҳақида сўз борди.Суҳбатдошлар: Озарбайжон Илмлар академияси илмий ходими Айтен Гурбанова; Суҳроб Зиё.@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
    164video3Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    21 Sept, 20:26

    ГЎЗАЛ АХЛОҚ•┈❁✿❁┈•«Макоримул-ахлоқи «Макорим ахлоқ (яъни ахлоқнинг асллари) Аллоҳнинг наздида учтадир:1. Сенга зулм қилганни сен кечиргайсан.2. Сенга раво кўрмаганга сен бергайсан.3. Сендан биродарлик қариндошликни узган кишига сен боргайсан (боғлангайсан)».Бунга ўхшаш «учлик» ҳадислар кўп. Бу биттаси, холос.Пайғамбар жанобимиз, ахлоқнинг асллари, ҳақиқийлари, гўзаллари, яхшилари учтадир, дейдилар:تغْفِرَ عَنْ مَنْ ظَلَمَكَ «Сенга зулм қилса, кечирасан». Зулм қандай бўлади? Ноҳақлик қилган, қарши турган, ранжитган, кўнгилни қолдирган бўлади. Ана шуни афв этасан, кечирасан.
    2,43031Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    21 Sept, 20:24

    «РАББИМ! ҲЕЧ МИСЛИ ЙЎҚ САХОВАТИНГ БОР...»•┈❁✿❁┈•Раббим! Ҳеч мисли йўқ саховатинг бор, Ҳар жонга ризқ учун кафолатинг бор. Ҳар ишга Сен қодир, фақат Сен вакил, Ҳар ишга бир Сенинг ваколатинг бор!..(Ҳуд, 6; Анъом, 102; Зумар, 62).Мирзо Кенжабек@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
    141video31Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    21 Sept, 20:23

    ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ НАВОИЙ НАЗМИДА (Розияллоҳу анҳу)7. Ёмонга яхшилик қилиш билан уни (ёмонликдан) қайтарган бўласан.Гар хасм жафосидин сарандоз ўлғунг, Доим таабу аламға анбоз ўлғунг, Сен лутф этиб агар навосоз ўлғунг, Бу важҳ била анга сарафроз ўлғунг.Алишер Навоийнинг “Назмул-жавоҳир” китобидан“Ҳикмат хазинаси” китобида жамловчи: Устоз Мирзо Кенжабек@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈• ..
    11411Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    21 Sept, 20:22

    «ТУПРОҚҚА КИЙГИЗДИНГ ШАРАФ РУҲИНИ...»•┈❁✿❁┈•Раббим! Ҳикматингни Сен бекам қилдинг, Бир сўзда коинот сиррин жам қилдинг. Тупроққа кийгиздинг шараф руҳини, Офарин, тупроқни Сен Одам қилдинг!(Бақара, 117, Сажда, 7-8-9)Мирзо Кенжабек@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
    13821Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    21 Sept, 20:21

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!БУГУН: Сешанба. Ҳижрий 1448 йил. Робиъус-соний ойининг 11-куни. Милодий 2026 йил 22-сентябрь.Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт!@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
    15211Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    20 Sept, 19:42

    ҲАЗРАТИ ШАЙХ ИБНИ АТО қуддиса сирруҳу ҳикматларидан•┈❁✿❁┈•Ботин Ҳақ таоло назаргоҳидир. Ҳақ назаргоҳидан мўъминларнинг ғизоси – зикру тоат, мунофиқларнинг ғизоси – емоқ-ичмоқдир.Агар бир киши йигирма йил нифоқ шевасига қадам босган бўлса-ю, кейин бир соат мусулмон биродарининг манфаати учун қадам босса, бу ҳоли олтмиш йил ихлос ила тоат қилмоқдан яхшироқдир.Кимки солиҳлар номини топган бўлса, унинг бисоти (даражаси) каромат бисоти бўлгай. Кимки авлиёлар номини топган бўлса, унинг бисоти унс (Ҳақ дўстлиги) бисоти бўлгай. Кимки анбиёлар номини топган бўлса, унинг бисоти қурб (Ҳаққа яқинлик) бисоти бўлгай.Шайх Фаридуддин Аттор ҳазратларининг "Тазкират ул-авлиё"асаридан. Форс тилидан Устоз Мирзо Кенжабек таржимаси.@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
    2,24052Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    20 Sept, 19:41

    ЮНУС ЭМРО қуддиса сирруҳуБИЛИНГ, ГУЛИМ СЎЛМАС МЕНИНГМен бир ажаб ҳолга келдим, кимса ҳолим билмас менинг. Мен сўйлайман, мен тинглайман – кимса тилим билмас менинг.Менинг тилим қуш тилидур, менинг қўлим Дўст қўлидур, Мен булбулман, Дўст гулимдур, билинг, гулим сўлмас менинг.Ул Дўст менга келсин демиш, сундим қадаҳ, олсин демиш, Олдим қадаҳ, ичдим шароб, энди кўнглим ўлмас менинг!
    141video41Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    20 Sept, 19:40

    ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ НАВОИЙ НАЗМИДА (Розияллоҳу анҳу)4. Аҳли оилангни (болаларингни) тарбия қил – уларга фойда келтирасан.Топтинг чу иёл яхшилиқ еткургил, Ўргат адабу яхши қилиқ еткургил, Ҳар неча адаб бўлса, қатиғ еткургил, Хайлингға адаб қилиб асиғ еткургил.5. Кишининг одоби унинг бойлигидан яхшидир.Олтин-кумуш этма касб давлат кунидин — Ким тортар адаб улусни меҳнат тунидин, Гар йўқтур адаб, не суд олтун унидин, Элнинг адаби хушроқ эрур олтунидин.6. Қарзни ўташ – диндандир.
    26631Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    20 Sept, 19:38

    «ҚУЁШНИНГ БОРЛИГИ НУРИНГДАН МАЪЛУМ...»•┈❁✿❁┈•Раббим! Не шоҳларни залил қилгансан, Ҳазрат Иброҳимни халил қилгансан. Қуёшнинг борлиги нуридан маълум, Сен нурни сояга далил қилгансан!(Нисо, 125, Фурқон, 45)Мирзо Кенжабек@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
    163video42Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    20 Sept, 19:37

    Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!БУГУН: Душанба. Ҳижрий 1448 йил. Робиъус-соний ойининг 10-куни. Милодий 2026 йил 21-сентябрь.Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт!@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
    26921Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    19 Sept, 20:13

    «КОИНОТ ҲАЁТИ, ҚУТ-МАДОРИ СУВ...»•┈❁✿❁┈•Коинот ҳаёти, қут-мадори – сув, Инсон пайдо бўлиш сабабкори – сув, Ўткинчи дунёга алданма, эй жон, Биз турган дунёнинг пойдевори – сув!..Мирзо Кенжабек@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
    239video62Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    19 Sept, 20:12

    АЛИШЕРБЕК... КЎП ЙИҒЛАДИ...•┈❁✿❁┈•Ҳаётда ўткир фаҳмлилик ва юмшоқ қалблилик намунаси бўлган нозик ва зарофатли ҳоллар учраб туради.Ҳазрати Алишер Навоий султон Бадиъуззамон Мирзога (султон Ҳусайн Бойқаронинг ўғлига) сиёсатга доир кўп сирли гапларни айтиб юбордилар. Кейин сиёсатдан эҳтиёт бўлиб: – Бу гапларни унутинг! — дедилар. Бадиъуззамон Мирзо: – Қайси гапларни? — деди. Алишер Навоий унинг заковати ва зарофатидан таъсирланиб, кўп йиғладилар...“Бобурнома”да бор... “Алишербек бисёр мутаассир бўлиб, кўп йиғлади” дейилган.“Бобурнома” асаридан парча:"Бир кун Алишербек била (Бадиъузамон) Мирзонинг орасида бир суҳбате ўттиким, (Бадиъузамон) Мирзонинг тез фахмлиғиға ва Алишербекнинг риққати қалбиға долдур (қалби юмшоқлигига далилдир). Алишербек сиррии сўзларни (Бадиъзамон) Мирзоға гушаки қилиб (қулоғига шивирлаб) айтти. Дағи дедиким: «Бу сўзларни унутунг!» Мирзо филҳол айттиким:
    16032Open in Telegram
  • Xojagon.Uz

    19 Sept, 20:12

    ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ НАВОИЙ НАЗМИДА (Розияллоҳу анҳу)1. Кишининг иймони аҳдига вафо қилмоғидан маълум бўлади.Иймони анингки куфриға сотир эрур, Чин нукта демакка ул киши қодир эрур, Ҳар кимсаки иймон ишида моҳир эрур, Иймонини билки, отидин зоҳир эрур.2. Фалокат етганда ёрдамга келган киши – ҳақиқий биродарингдир.Қардошинг эмас улки қўюб бош санга, Давлат чоғи қилғай ўзни қўлдош санга, Ким, қилди қатиғлиғда вафо фош санга, Ул бўлди ҳақиқат ичра қардош санга.3. Бойликнинг изҳори – шукрдир.
  • Xojagon.Uz

    19 Sept, 20:06

    «РАББИМ! БУТУН БОРЛИҚ ВА САФ-САФ ҚУШЛАР...»•┈❁✿❁┈•Раббим! Бутун борлиқ ва саф-саф қушлар Сенга тасбиҳ айтиб, Сени олқишлар. Ҳар бири ўз тасбиҳ, дуосин билур, Сен барин билурсан – қилур не ишлар!Нур, 41.Мирзо Кенжабек@m_kenjabek| @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷☘️🌷 ❀ •┈┈•
    189video41Open in Telegram