Latest posts

Yangiqo‘rg‘on deputatlar Kengashi
22 Sept, 13:19edited
ДЕПУТАТГА БИРИКТИРИЛГАН ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАР Тошпўлатов Олимжон Йўлдашевич — Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси. Депутатга бириктирилган қонун «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (янги таҳрир) 2019 йил 22 октябрдаги ЎРҚ–573-сон. Ўрганиш учун белгиланган қонунлар «Инвестициялар ва инвестиция фаолияти тўғрисида»ги Қонун — 2019 йил 25 декабрдаги ЎРҚ–598-сон; «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонун — 2020 йил 17 февралдаги ЎРҚ–604-сон; «Инновацион фаолият тўғрисида»ги Қонун — 2020 йил 24 июлдаги ЎРҚ–630-сон; «Креатив иқтисодиёт тўғрисида»ги Қонун — 2024 йил 3 октябрдаги ЎРҚ–970-сон; «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонун — 2007 йил 2 октябрдаги ЎРҚ–117-сон; «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг
Yangiqo‘rg‘on deputatlar Kengashi
22 Sept, 13:12edited
АҲОЛИ МУРОЖААТИ ЮЗАСИДАН ДЕПУТАТЛИК СЎРОВИ ЮБОРИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Қодиров Икромжон Жўраевич томонидан Қораполвон маҳалласи аҳолисининг мурожаати асосида ҳудуддаги кўприк орқали ўтган ичимлик суви тармоғининг ҳолати ўрганилди. Ўрганиш жараёнида аҳоли вакиллари мазкур тармоқ билан боғлиқ мавжуд муаммоларни баён қилиб, уларни бартараф этишда амалий ёрдам сўрадилар. Мурожаат депутат томонидан назоратга олиниб, масалани белгиланган тартибда ҳал этиш ва тегишли чораларни кўриш мақсадида мутасадди ташкилотга депутатлик сўрови юборилди. Мазкур масаланинг ижроси депутатлик назоратида бўлади. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати. 📱Телеграм 📱Facebook|📱 instagram| 📱 Youtube
Yangiqo‘rg‘on deputatlar Kengashi
22 Sept, 13:11
#24_та_масала #Депутат_фаолияти КАМБАҒАЛЛИКДАН ЧИҚАРИШДА МАНЗИЛЛИ ВА ХОНАДОНБАЙ ЁНДАШУВ Бугун туман ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати Нажмиддинов Асадулла Икромович бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан «Янгиобод» маҳалласида эҳтиёжманд аҳолини камбағалликдан чиқариш, уларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш ҳамда турмуш шароитларини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўрганилди. Ўрганишлар давомида аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳар бир оиланинг имконияти ва эҳтиёжидан келиб чиқиб, барқарор даромад манбасини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Фуқаролар билан хонадонбай мулоқотлар ўтказилиб, уларнинг касб-ҳунари, қизиқишлари, мавжуд имкониятлари ҳамда қайси йўналишда фаолият юритиш истаги борлиги аниқланди. Шунингдек, маҳалла «еттилиги» билан хонадонбай хатлов натижалари, аниқланган муаммолар ва эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш
Yangiqo‘rg‘on deputatlar Kengashi
22 Sept, 13:04
#24_та масала #Депутат фаолиятиЯНГИ КЎПРИК ҚУРИЛИШИ: СИФАТ ВА АҲОЛИ МУРОЖААТЛАРИ ЭЪТИБОРДА Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутатлари Қодиров Икромжон Жўраевич ва Отабоев Фахриддин Жўрабоевичлар томонидан Қораполвон маҳалласи ҳудудида олиб борилаётган янги кўприк қурилиши ишлари депутатлик назорати тартибида ўрганилди. PQ–454-сон қарорга асосан, Радивон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида қиймати 4,5 миллиард сўм бўлган янги кўприк «MARJONA SHAHNOZA» МЧЖ томонидан барпо этилмоқда. Ўрганиш давомида кўприк плиталарини ўрнатиш ва бетон қопламасини ётқизиш ишлари амалга оширилгани, айни вақтда эса кўприкка олиб борувчи йўлда ободонлаштириш ишлари олиб борилаётгани маълум бўлди. Депутатлар қурилишнинг сифати, белгиланган меъёрларга мувофиқлиги ҳамда объектни ўз муддатида фойдаланишга топшириш масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар. Шунингдек, ўрганиш жараёнида аҳоли вакиллари
Yangiqo‘rg‘on deputatlar Kengashi
22 Sept, 12:54
#Доимий комиссия фаолиятиДЕПУТАТЛИК ФАОЛИЯТИ ВА ОДОБ-АХЛОҚ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда депутатларнинг ўз сайлов округларидаги фаолияти, фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш ҳолати, депутатлик сўровларидан самарали фойдаланиш, сайловчилар билан учрашувларни мунтазам ташкил этиш ҳамда аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, депутатларнинг Кенгаш сессиялари ва доимий комиссия йиғилишларидаги иштироки, қабул қилинган қарорлар ижросини назорат қилишдаги фаоллиги, депутатлик одоби қоидаларига риоя этиши ҳамда жамоатчилик олдидаги масъулияти атрофлича кўриб чиқилди. Муҳокамалар давомида мавжуд камчиликлар танқидий-таҳлилий ўрганилиб, депутатлик фаолияти самарадорлигини ошириш, ижро интизомини
Yangiqo‘rg‘on deputatlar Kengashi
22 Sept, 11:11
#ДепутатликНазорати #СессияҚарориИжроси #ЁшларЗиёМаскани #Китобхонлик #ЁшларгаЭътибор« ЁШЛАР ЗИЁ МАСКАНИ» ФАОЛИЯТИ ЎРГАНИЛДИ Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши раиси Равшан Раҳмонжонович Мамажонов, доимий комиссия раислари Икромжон Жўраевич Қодиров ва Фахриддин Жўрабоевич Отабоев, депутатлар Маъруфжон Садриддинов ҳамда Феруза Темировалар томонидан «Ёшлар зиё маскани» фаолияти ўрганилди. Ўрганиш давомида Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, туман Кенгаши сессияси қарори билан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилган ишлар ҳолати кўздан кечирилди. Шунингдек, маскандаги кутубхона фаолияти, китоб фонди, ёшларни китобхонликка жалб этиш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш ҳамда замонавий ахборот ресурсларидан фойдаланиши учун яратилган шароитлар таҳлил қилинди. Ўрганиш якунлари бўйича ажратилган маблағлардан
Yangiqo‘rg‘on deputatlar Kengashi
22 Sept, 11:05edited
#Биласизми? 🚘 Қонунчиликка кўра, кўп квартирали уйнинг лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган бўлса, ертўлада транспорт воситаларининг ҳар қандай турини сақлаш, таъмирлаш ва ювиш тақиқланади. 🏠 Шунингдек, ертўлада ўзбошимчалик билан қуйидаги ишларни амалга оширишга йўл қўйилмайди: 🔸 иситиш қозонлари ва радиаторларни ўрнатиш ёки уларнинг иситиш майдонини кенгайтириш; 🔸 қувурларга кранлар ўрнатиш; 🔸 элеватор узелларини ўзгартириш ёки созлаш; 🔸 иссиқ сув, канализация қувурлари ҳамда бошқа муҳандислик тармоқлари схемаларини ўзгартириш; 🔸 умумий фойдаланишга мўлжалланган жойларни эгаллаб олиш; 🔸 муҳандислик-коммуникация тизимларига кириш имкониятини чеклаш. ⚠️ Кўп квартирали уйнинг ертўласи ва умумий фойдаланишдаги жойларидан белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда фойдаланиш барча аҳоли хавфсизлиги учун муҳимдир. 🇺🇿 Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши матбуот хизмати.
Yangiqo‘rg‘on deputatlar Kengashi
22 Sept, 10:49
#Ҳафталик_иш_режа #Депутатлик_назорати #Фукаролар муроажати ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИ — ЭЪТИБОР МАРКАЗИДА Янгиқўрғон тумани ҳокими, Халқ депутатлари Янгиқўрғон тумани Кенгаши депутати А. Нажмиддиновнинг ўзи сайланган округда навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди. Қабул давомида фуқароларнинг муаммо ва таклифлари атрофлича тингланди. Мурожаатларда асосан: 🔹 иш билан таъминлаш; 🔹 моддий кўмак кўрсатиш; 🔹 уй-жой ва ер масалалари; 🔹 коммунал хизматлар сифатини яхшилаш; 🔹 ижтимоий ёрдам олиш каби масалалар кўтарилди. А. Нажмиддинов ҳар бир мурожаатни батафсил ўрганиб, уларни қонуний ҳал этиш ва амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан масъул раҳбар ҳамда мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатлар белгиланган тартибда назоратга олинди. Уларнинг ижросини таъминлаш ва фуқароларга натижаси бўйича маълумот тақдим этиш вазифалари белгиланди. Фуқаролар билан
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
