gram news
Yoshlar kundaligi | Rasmiy channel avatar

Yoshlar kundaligi | Rasmiy

@yoshlar_kundaligi_rasmiy

Муаммо борми, шу ерга ёзинг👉: @yoshlar_kundaligi_bot Видео ва овозли хабарлар юбориш учун👉: @Yoshlar_aloqada_bot Расмий веб сайт: yokun.uz

ProjectsKKOther

24,100subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    3 Sept 2025, 14:44edited

    Хурматли ёшлар кундалиги обуначилари!!! Биз сизлар билан кўплаб ютуқларга эришдик. Ёшларни маънавиятга ва маърифатга чақириш, ватанпарвар қилиб усишига озми кўпми хизматимиз сингган бўлса хурсандмиз. Хозирча ёшлар кундалиги лойихаси якунланганини эълон килмокдамиз. Яқин кунларда ушбу лойиха ўрнига ажойиб ва хамма учун фойдали бўлган янги лойиха билан қайтишимизни билдирамиз. Каналимизни тарк этмаслигингизни сўраб қоламиз.
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    2 Sept 2025, 09:38edited

    #Футбол🇺🇿🇹🇲 Бугун Ўзбекистон Туркманистонга қарши ўйнайдиТошкентдаги “Олимпия” стадионида "CAFA Nations Cup 2025" мусобақаси А гуруҳи 2- тур доирасида бугун Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари ўзаро куч синашади.Учрашув соат 19:30да бошланади.🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
    Image from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | Rasmiy
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    2 Sept 2025, 07:39

    #Кун_фотоси2018 йилда туғилган болажонлар бугундан ўзини “ўқувчи” деб аташга ҳақли. Вақт шувуллаб ўтяпти, кечагина чақалоқ бўлганлар бугун мактаб остонасига қадам қўйяпти.🏫Сизчи, биринчи синфга борган кунларингизни эслай оласизми? Нечинчи партада ўтирардингиз? Биринчи ўқитувчингиз ёдингиздами?🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
    Image from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | Rasmiy
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    2 Sept 2025, 06:03edited

    #Тезкор🚫 Пискент автополигонидаги синовлар тўхтатилди❌ 2025 йил 2 сентябрдан бошлаб автомобилларни Пискент синов мажмуасида синовдан ўтказиш амалиёти бекор қилинди.📈 Ўзбекистон Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги маълумотига кўра, мамлакатимизда 21 та хорижий компания дилерлари фаолият юритмоқда ва 100 дан ортиқ автомобил русумлари учун рухсат ҳужжатлари берилган.⚠️ Эндиликда ҳаридорлар расмий дилерлар орқали кафолатланган ва турли русумдаги автомобилларни харид қилиш имкониятига эга. Шу боис, Пискент автополигонидаги синов зарурати бекор қилинди.🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram
    Image from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | Rasmiy
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    2 Sept 2025, 05:24edited

    #ТабрикЧиндан ҳам, кўзлари илмга ҳавас ва ҳаяжон билан чақнаб турган сиздек азму шижоатли ёшларимизга юксалиш ва камолот, бахт ва саодат эшикларини очиб берадиган муқаддас даргоҳ – мактабларимиз равнақида биз халқимиз, миллатимизнинг ёруғ келажагини кўрамиз. Бугунги кунда ўз олдимизга қўяётган катта-катта мақсадларга эришишнинг асосий омили, бош калитини, аввало, таълимда, мактабларимизда, деб биламиз.Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз мактаблари ўқувчилари ва устоз-мураббийларига йўллаган табригидан🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
    Image from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | Rasmiy
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    2 Sept 2025, 05:16

    ⚡️⚡️⚡️🏫 Янги ўқув йили: ота-оналар учун огоҳлантиришЭнди мактабларда ҳар бир дарс муҳим. Агар фарзандингиз сабабсиз дарс қолдирса, ота-оналар ҳам жавобгарликка тортилиши мумкин.❗️Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Юридик бошқармаси бошлиғи Хуршид Асроров огоҳлантирмоқда.Ҳурматли ота-оналар! Фарзандларингиз таълимини қатъий назорат қилинг, уларнинг мактабга мунтазам қатнашишини таъминланг.🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
    25,300videoOpen in Telegram
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    2 Sept 2025, 02:20

    #ТуйғуБиринчи қўнғироқ - бу кун мадҳига, Энг ширин туйғулар ёзилгай атаб. Сиғдириб қувончлар чексиз, сатҳига, Яна қучоғини очмоқда мактаб!✍Шеър: Ўлмасбек Самарқандий📆 2 сентябрь, сешанба. 🔔 Бугун мактаб дарвозалари яна қулоч очади. Қалбида умид, кўзларида орзу порлаган минглаб болажонлар биринчи қўнғироқ садоси билан билим оламига қадам қўяди. Биринчи қўнғироқ — янги куч ва янги имкониятлар бошланиши!🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
    Image from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | Rasmiy
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    1 Sept 2025, 14:35edited

    #Премьера🇺🇿 Озодадан "Ўзбек" деб номланган янги қўшиқ ва клип❗️Маданият вазирлиги буюртмасига асосан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, вилоятимиз фарзанди Озода Нурсаидова янги ижод намунасини тақдим этди.⚽️ У клипда асосий урғуни ўзбек футболига қаратган.⚡ Томоша қилгач фикрингизни изоҳларда қолдиринг.🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
    17,000videoOpen in Telegram
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    1 Sept 2025, 11:38edited

    ➖Халқаро муаммолар ҳақида гапирганда, Ғазо секторидаги вазиятга эътибор қаратмасдан ўтолмайман. Ушбу минтақада вазият яна кескинлашаётгани ва аҳолининг аҳволи ёмонлашаётгани чуқур ташвиш уйғотмоқда.➖Афғонистондаги вазиятни ҳисобга олмасдан ва халқаро ҳамжамиятнинг афғон ҳукумати билан конструктив мулоқотини йўлга қўймасдан туриб, минтақамизда барқарорликни таъминлаш мумкин эмас.Шавкат Мирзиёевнинг “Шанхай ҳамкорлик ташкилоти плюс” форматидаги мажлисдаги нутқидан🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
    Image from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | Rasmiy
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    1 Sept 2025, 09:38

    ⚡️⚡️⚡️Сентябрдан амалга кирувчи 7 та муҳим ўзгариш💳Маош – мактаб ва боғча директорлари (20%), ўринбосарлари (15%) маоши ошади.🚨Йўл ҳаракати – ҳар бир радар олдида 250–500 метр оралиғида “Радар” белгиси мажбурий қўйилади.👮🏻‍♀️ППХ хизмати – савдо маркази, тўйхона каби объектлар шартнома асосида патрул-пост хизматини жалб қилиши мумкин.💎Мукофот – қимматбаҳо металл ва тошлар бўйича ҳуқуқбузарлик ҳақида “Солиқ” иловаси орқали хабар берганларга жариманинг 50% мукофот қилиб берилади.👨‍💻Қурилиш – ҳар бир объектга QR-кодли паспорт жорий этилади.💊Дорихоналар – лицензия олиш учун қўшимча шартлар: ижара шартномаси солиқда рўйхатдан ўтган бўлиши, электрон тўлов қабул қилиш имконияти бўлиши шарт.🎓Мактаб – узайтирилган гуруҳларда болаларнинг 15%и (камбағал оилалар фарзандлари) тўловдан озод этилади.🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
    Image from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | Rasmiy
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    1 Sept 2025, 06:25

    #Шукуҳ #Ўзбекистон34Мустақиллик байрами муборак бўлсин!🇺🇿 Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    1 Sept 2025, 05:47edited

    #БиласизмиСЕНТЯБРЬ ФАРЗАНДЛАРИ – СИЗ УЛАРНИ ТАНИЙСИЗМИ?📆 Куз табиатнинг сахий фасли ҳисобланади. Буни қарангки, кузнинг биринчи ойи ҳам машҳур шахслар таваллудига бой экан.🎉 1 сентябрь ➖ Тошхўжа Хўжаев (1922–1975) – Ўзбекистон халқ артисти, таниқли театр режиссёри.🎉 2 сентябрь➖ Тошмуҳаммад Қори-Ниёзий (1897-1970) – Ўзбекистон Фанлар академиясининг биринчи президенти (1943-47), академик, математик олим; ➖ Шукрулло Юсупов (1921-2020) – Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи. "Кафансиз кўмилганлар" асари машҳур; ➖ Абдулла Қурбонов (1976) – санъаткор.🎉 5 сентябрь ➖ Собир Абдулла (1905-1972) – Ўзбекистон халқ шоири, ёзувчи, драматург. "Тоҳир ва Зуҳра" пьесаси машҳур.🎉 6 сентябрь➖ Георгий Аъзамов (1954-1986) – Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг биринчи гроссмейстери; ➖ Юрий Шатунов (1973-2022) – таниқли рус хонандаси.
    Image from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | Rasmiy
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    1 Sept 2025, 05:10edited

    #Шукуҳ"Биз барчамиз битта халқ, битта мамлакат, битта оиламиз! Ҳаммамизнинг тақдиримиз, келажагимиз, бахтимиз ва ютуғимиз ҳам ягона ва муштарак".Шавкат Мирзиёев🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    1 Sept 2025, 03:01edited

    #ТуйғуШукр, мурғак дилга ёғду ташладинг, Бахтлиман умримнинг шу палласида. Ватан қулоч ёйиб яшай бошладинг, Боламнинг кичкина юракчасида!✍️ Эркин Бозоров🇺🇿 Мустақиллик 34 ёшга тўлди. Ватанимизнинг улуғ байрами барчамизга муборак бўлсин.🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    31 Aug 2025, 15:33edited

    #Суҳбат😳🎙Маҳмуд Тоир шеърлари эвазига гонорар олмайдими?"Ёшлар кундалиги" устоз шоирнинг таваллуд айёми муносабати билан суҳбат ташкил этди. Халқ шоири, сенатор, Паркент фарзанди билан ўтказилган суҳбатда унинг сара шеърлари, сиз кутмаган саволга жавоб билан эксклюзив интервью бўлган.👉 Тўлиқ суҳбатни томоша қилиш учун қуйидаги ҳаволани босинг!🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    31 Aug 2025, 09:31

    #Премьера«МИЛЛИОН» ЖАМОАСИНИНГ БАҲОРГИ ЯНГИ КОНЦЕРТ ДАСТУРИ (2025)Дам олиш кунингизни кулгу ва яхши кайфият билан ўтказинг.👍✍️ Концертни кўрганлар борми? Фикрларингизни изоҳларда ёзиб қолдиринг.🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    31 Aug 2025, 04:51

    #Даҳонинг_болалиги27 ЁШЛИ РЕКТОР. БЕРУНИЙНИНГ ШОГИРДИ1912 йил 31 август. Ўш вилояти Аравон қишлоғи. Эрта-ю кеч Худодан фарзанд тилаган онанинг илтижоси ижобат бўлиб, ўғил туғилди. У тик қояларга термилиб, қуёшга тик боқиб катта бўлди. Тупроқ билан, лой билан ўйнашни яхши кўрарди. Уни ер устидаги табиатдан кўра, заминнинг остидаги сирлар ўзига тортарди. Ўхшашликни қарангки, ўрикни ҳам мевасини эмас данагини чақиб, мағзини ерди.Етти йиллик мактабни 4 йилда битириб, Ўрта Осиё индустрия институтининг кончилик факультетига ўқишга кирди. У илм оламида учиб юрарди гўё. Барча масалага юқоридан туриб назар ташлар, бошқаларга кўринмайдиган нуқталарни топиб, аниқларди. Назари баланд бўлиб ўсганди у.Ўқишни битириб, қайноқ меҳнат жабҳасида тер тўкди. Идора ишими, қора ишми – ажратмасдан ҳаракат қилди, иш деб илмни ҳам эсдан чиқармасди. Аксинча, назарияни амалиётда мустаҳкамлади. Натижада,
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    31 Aug 2025, 02:52edited

    #ТуйғуМомоларин алласи тошларни ҳам балқитар, Қирқ кокилли қизлари қароғингиз қалқитар, Паркентда бир бор бўлган минг бир дардни унутар, Бобурга болиш бўлган атри булоқ чаман бу, Ҳофиз Кўҳакий суйган жаннат жамол Ватан бу.✍️ Шеър: Маҳмуд Тоир〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️🎉 Бугун Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон республикаси Олий Мажлиси сенати аъзоси Маҳмуд Тоир таваллуд топган кун.📆 Атоқли шоир 1952 йилнинг 31 августида Тошкент вилояти, Паркент туманида туғилган.📌 Маҳмуд Тоир – замонавий ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан бири. Тошкент вилоятида кейинги йилларда маданият, адабиёт ва санъатнинг жадал ривожланишида Маҳмуд Тоирнинг алоҳида, салмоқли ўрни бор.Устоз ижодкорга узоқ умр, соғлиқ-саломатлик тилаймиз.
    Image from a post by Yoshlar kundaligi | RasmiyImage from a post by Yoshlar kundaligi | Rasmiy
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    30 Aug 2025, 12:49edited

    #Фикр📌 «Шош» подкастининг навбатдаги сонида таниқли блогер, сдендапчи ва сарказм устаси Нозим Сафари билан Ихтиёр Эсонов суҳбатлашди.💭 Мавзулар: сўз ва фикр эркинлиги; тарихни яратаётганлар ва ёзаётганлар; кулаётганлар ва кулмаётганлар, хуллас, муҳокама марказида замон қаҳрамонлари мавзуси.📱 Видео ютуб каналимизга юкланди.🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube
  • Yoshlar kundaligi | Rasmiy

    30 Aug 2025, 08:42edited

    #Премера⚡️ Озодбек Назарбековдан янги ижод намунаси.❗️ Дунёни билим ила ҳайратда қолдириш навбати энди сеникидир... Уйғон, ўғлим!🌐Web 📱Telegram 📱Facebook 📱Instagram 📱YouTube