gram news
Yunuskhon Temirov channel avatar

Yunuskhon Temirov

@yunuskhontemirov

Shaxsiy: @Ykhan5004 YouTube: https://www.youtube.com/@YunuskhonTemirov

ProjectsKK

376subscribers

Open the Channel

Latest posts

  • Yunuskhon Temirov

    22 Sept, 14:37

    Ӯқиб кӯринглар, Нютоннинг диний қарашлари ҳақида. Керак бӯлса ютуб видео ёки телеграмм чат ҳам қиламиз қизиқ бӯлса
  • Yunuskhon Temirov

    22 Sept, 14:33

    269file3Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    22 Sept, 14:16

    Нютон ҳақида ажойиб бир китоб таржима қилган эдим. 80 бетлик кичкина. Хуллас ӯша китоб чоп этилмайдиган бӯлди. Каналга қӯйиворай деябман. Қандай форматда қӯясам бӯлади. Бир бутун PDF ҳолидами ёки бӯлиб бӯлибми.
  • Yunuskhon Temirov

    22 Sept, 04:58

    Бальтасар Грасианинг “Сарой одоби ва донолик санъати” асарларида инсон ўз мукаммаллиги ва ютуқларини бўрттириб кўрсатишидан кўра, атрофидагиларнинг ҳасадидан ҳимояланиши муҳимроқ эканини тушунтиради.Ўзининг кичик бир айбини атайлаб кўрсатиб қўйиш худди товуснинг хунук оёқларидек, эътиборни асосий гўзаллик ва муваффақиятдан чалғитувчи ўзига хос “психологик ва маънавий қалқон” вазифасини ўтайди.
    186311Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    22 Sept, 04:56

    Ора-сирада кичик ва аҳамиятсиз айбларни ошкор қилиб туришнинг зарари йўқ, аксинча фойдали ҳам. Чункий ҳасадгўй кимсалар диққатини айнан шу камчиликка қаратади ва натижада уларнинг назари тегмайди. Осуда ва хотиржам ҳаёт кечириш учун баъзан уларга "ем" бериб туриш керак.
    154331Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    21 Sept, 07:27

    "Қўй қанчалик кўп ўт еганини кўрсатиш учун ўша ўтни чўпоннинг олдига чиқариб ташламайди; балки еганини жун ва сўтга айлантиради." — ЭпиктетЭпиктет бу ерда кўз-кўз қилиш ва ҳақиқий ривожланиш ўртасидаги фарқни тушунтирмоқда.Инсон баъзан қанчалик кўп ўқиганини, қанчалик кўп билишини ва қанчалик кўп меҳнат қилганини айтишга ҳаддан ташқари кўп вақт сарфлайди.Ваҳоланки, буларнинг барчаси унинг хулқ-атворида, хатти-ҳаракатларида акс этмас экан, демак, ҳали ҳақиқий ўзгариш содир бўлмаган бӯлади.Билим ўзини кўрсатиш ва гапириб бериш билан эмас, балки ҳаётда амалий натижа бериш билан қадрлидир. Инсон ўзгарганини ҳаммага исботлаб бериши шарт эмас.Агар у вазминроқ ва босиқроқ гапира бошлаган бўлса, бу шундоқ ҳам кўринади. Ғазабини яхшироқ жиловлай олаётган бўлса бу сезилади.
    162611Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    21 Sept, 06:29

    https://youtu.be/fltgJh73yEc?is=E8LqL79bwNCcx5Qm
    YouTubeOrientalizm: KirishEnjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
    135521Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    20 Sept, 16:46

    https://t.me/QuestionUz_Robot?start=a85605ab170a49Зерикди одам, аноним очишлик мууд.
    TelegramAnonim savollar• Anonim suhbat qurish uchun o'zbekcha anonim chat bot.
  • Yunuskhon Temirov

    20 Sept, 12:47

    Бир ойдар бери ӯзимизнинг туманда ва Тошкент шаҳарда уй бозорини кузатиб юрибман. Ҳайратда қолганим, бизнинг туманда ҳам, Тошкентда ҳам уй эълони берадиган каналлан жуда ҳам кӯпайиб кетган. Яшаётган уйини, ота уйини сотаётганлар ҳам жуда кӯпайибти. 10 та эълондан 6-7 таси “пул зарур” деб сотилябти.Туманимиздаги аҳволни бир ӯртоғимга айтсам, ҳаммаси кредитни орқасидан девотти. Ростан ҳам кредит деган жонивор бахтсизлик гарови экан. Бадбахт бӯлишинг нахтда аралашиб қолсанг.
    15942Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    20 Sept, 06:56

    Шунақа “психологлар” кӯпайиб кетти. Очиқ ойдин трейнинглар, дарслар беришмоқда. Бераётган фикрини қарасангиз ҳаммасида “биз ёмонмиз, келила ғарбдек бӯламиз” деган нарса ётади. Шу фикрининг хатолигини илмий исботлаш ҳам шарт эмасда. Ҳозир 40-50 ёшдаги ҳар
    YouTubeAmerikancha jinnilik: AQSH psixoligiyasining dunyoga tasiriEnjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
  • Yunuskhon Temirov

    20 Sept, 06:49

    Шунақа “психологлар” кӯпайиб кетти. Очиқ ойдин трейнинглар, дарслар беришмоқда.Бераётган фикрини қарасангиз ҳаммасида “биз ёмонмиз, келила ғарбдек бӯламиз” деган нарса ётади.Шу фикрининг хатолигини илмий исботлаш ҳам шарт эмасда. Ҳозир 40-50 ёшдаги ҳар қандай инсондан бориб сӯранг, 15-20 йил олдин инсонлар бунақа баджаҳл, асабий эмас эди деган жавобни оласиз.Сал ақли бор одам шу 15-20 йил ичида нима ӯзгарди, нега энди ӯша пайт минталитет бунақа таъсир кӯрсатмаётган эдию, энди кӯрсатаябти деган саволни берарди.Ачинарлиси эса бунақа сохта психологлар кӯпаётгани, ҳеч қанақа билим йӯқлиги, ӯзи тузатмоқчи бӯлган жамият ҳақида заррача тӯғри тушунчаси бӯлмаган бу фирибгарларнинг фаолитига бемалол рухсат бериб қӯйилганлигида.
    137video321Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    19 Sept, 03:12

    Мени Авестога қизиқтириб қӯйган 3 та нарса бор. 1. Зардуштни Пайғамбар бӯлган деган гумонлар бор ва бу гумонни кучайтирувчи баъзи маълумотлар. 2. Бир Эронлик уларнинг руҳонийсининг гапини кӯриб қолдим. У видеода руҳонийси “мусулмонлар бизга оташпараст дейишади
  • Yunuskhon Temirov

    19 Sept, 03:09

    Хуллас, Авестони ҳам имконим борича ўргандим.Олдин айтганимдек, олимлар ва филологлар томонидан нисбатан энг қадимий ва матний жиҳатдан энг кам ўзгарган қатлам сифатида кўриладиган Гаталарда ростан ҳам яккахудоликка ишора қиладиДуализм, яъни яхшилик ва ёмонликни икки мустақил илоҳий куч сифатида қараш эса кейинги қатламларда анча яққоллашади. Бу масалада кейинроқ алоҳида ва кенгроқ ёзаман.Ҳозир мени бошқа нарса ўйлантиряпти.Шу кунгача христианлик, яҳудийлик, буддизм ва зардуштийликнинг асосий манбаларини имконим борича ўрганиб чиқдим.Битта умумий нарсани кўрдим:Уларнинг ҳар бирида маълум миқдорда яккахудоликка ва Худонинг асмо ва сифатлари излар сақланиб қолган.Яъни, ҳар бирида Ҳақиқатнинг излари бор.Шу ерда Ибн Арабийни бироз тушунгандек бўлдим.Унинг қарашларида инсон қайси нарсага сиғинмасин, унинг қалбидаги илоҳ тушунчаси аслида Мутлақ Вужудга интилиш билан боғлиқ
  • Yunuskhon Temirov

    17 Sept, 14:31

    Йил бошида АҚШда ёқилғи 3$ атрофида эди. 350-400$ атрофида тракнинг баки тӯлар эди.Ҳозир эса 7$ дан тепага чиган, баъзи ҳолларда 1200$ га тӯлябти. Фарқ жуда ҳам катта.Хурмуз бӯғозидан сӯнг Боб ул Мандеб ёпилишининг тӯлиқ таъсири эмас бу ҳали менимча, яна кӯтарилиши мумкин.Бир Эронлик генерел айтган эди адашмасам. “Биз билан ӯйнашманг, биз билан урушга кирманг. Акси ҳолда бунинг оқибатларини тирноқларингизнинг учигача ҳис қиласиз” деб.Ростан ҳам ҳамма тирноқларининг учигача ҳис қилишни бошлади.
  • Yunuskhon Temirov

    17 Sept, 04:22

    Инсонни ҳайвондан ажратиб турадиган нарсалардан бири инсонда бир идеали бӯлади. Ӯша идеали ва ғояси йӯлида ҳаракат қилади. Ҳайвон эса фақат нафси учун, моддий завқлар учун ҳаракат қилади.Инсон идеалларига эришмаслиги мумкин, лекин ӯша йӯлда босилган ҳар қадам ютуқдир. Инсондек яшалганининг белгисидир.
    17321Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    16 Sept, 13:48

    Тасаввуф шеърларини тушуниш учун ҳам маълум бир илмий даража керак. Масалан, “Дон Кишот”ни тушуниш учун фақат матнни ўқиб чиқишнинг ўзи етарли эмас. Ўша даврдаги ижтимоий ва маданий ўзгаришларни, ёзувчи яшаган тарихий контекстни, Сервантес нимани назарда
  • Yunuskhon Temirov

    16 Sept, 13:05

    Платон ва Джон Лок мисолида жамият ва инсонга икки хил қарашни кӯрса бӯлади.Платон Қонунлар асарди жамиятда атеизмни жамият ахлоқи ва давлат устунларига таҳдид деб билади. Шунинг атеизм кӯпаймаслиги кераклигини бу жамиятда парокандалик ва бузғунчилик олиб келишини, атеистларни то қайтмагунларича жазолаш кераклигини айтади.Джон Лок Христианлик ичидаги турли мазҳабларга давлат толерант бӯлиши кераклигини, бир томонни ушламаслиги таъкидлайди. . Агар мажбурланса жазодан қочиш учуш тилида давлат мақуллаган мазҳабга қайтса ҳам дилида барибир ишонмагани учун (мунофиқ) саналиб жаҳаннамга тушишини, шунинг учун уларни ӯз ҳолига қӯйиш кераклигини таъкидлайди.Бу икки хил қарашда биринчисида Платон жамият тоталитар социцентрик призмасидан қарайди. Унинг учун жамиятнинг ягона ахлоқий тартиби ва жамият фаровонлиги шахснинг эътиқодидан устундир. Джон Лок эса шахс призмасидан қарайди.Ҳозирги
  • Yunuskhon Temirov

    16 Sept, 05:40

    Тасаввуф шеърларини тушуниш учун ҳам маълум бир илмий даража керак.Масалан, “Дон Кишот”ни тушуниш учун фақат матнни ўқиб чиқишнинг ўзи етарли эмас. Ўша даврдаги ижтимоий ва маданий ўзгаришларни, ёзувчи яшаган тарихий контекстни, Сервантес нимани назарда тутганини билишга ҳаракат қиласиз. Шунда матнни ўқиб “ҳа, бу ерда эски рицарлик ва феодализм даврини масхара қиляпти, эски қадриятлар емирилиб, янги дунё пайдо бўлаётган жараённи карикатура орқали кўрсатяпти”. деган хулосага келасиз. Бу матнга ва ёзувчига бӯлган ҳурматдир. Акс ҳолда бир жинни шамол тегирмонларига қарши курашган экан деб ӯйлайсиз.Тасаввуф шеърияти Навоий, Румий Саъдийларни ӯқиш учун эса:Оят, ҳадис (чунки аксар ҳолда оят ва ҳадис шарҳланади) калом илми, тасаввуфдаги асосий тушунчалар, ваҳдатул-вужуд каби баҳсли ва мураккаб масалалар, шунингдек, ўша даврнинг тарихий ва интеллектуал контексти билан танишмасдан туриб,
    21421Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    16 Sept, 03:21

    Эрталаб уйғонганингда нафсингга шундай шарт қўй: "Менинг асосий сармаям умримдир. Бугун янги кун ва Аллоҳ менга умримдан яна бир кунни инъом этди. Шундай экан, бугун ҳаромларга яқинлашмайман, ибодатларимни камайтирмайман ва вақтимни зое кетказмайман."— Имом Ғазолий-
    14842Open in Telegram
  • Yunuskhon Temirov

    15 Sept, 15:07

    Шрифт ғалати бӯлиб қолдия нимадир қилдим шекилли.