Latest posts

Юрист блогер /расмий канал
22 Sept, 13:36
⚡️ЯНГИ ҚОНУН❗️ СУДГА ТАЪСИР ЎТКАЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ📃11.09.2026 йил кунги ЎРҚ–1176-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.❗️ Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, суд ишларини ҳал этишга аралашиш, яъни муайян ишнинг ҳар томонлама, тўла ва холисона кўриб чиқилишига тўсқинлик қилиш ёхуд адолатсиз ҳукм, ҳал қилув қарори, ажрим ёки қарор чиқарилишига эришиш мақсадида судьяга ёки халқ маслаҳатчисига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш, –➖ 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга суд биносида тартибни бузиш тарзида судга ҳурматсизлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини белгиловчи қўшимча киритилди.⚡️Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга
Юрист блогер /расмий канал
15 Sept, 11:39
⚡️ДИҚҚАТ!❗️БОЛАЛАРНИ УРГАН ТАРБИЯЧИЛАР УЧУН ЖАВОБГАРЛИК БЕЛГИЛАНДИ📃 11.09.2026 йил кунги ЎРҚ–1174-сон қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчаларга кўра,⚡️ таълим ташкилотида вояга етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятлар ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан тарбия ва таълим бериш жараёнида вояга етмаган болага нисбатан жисмоний зўравонлик содир этиш, шунингдек уни камситиш ёки хўрлаш каби ҳаракатларда ифодаланган тарзда таҳқирлаш, башарти жиноят аломатлари, шунингдек белгиланган бошқа ҳуқуқбузарликлар аломатлари мавжуд бўлмаса, –➖ БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.❗️Шунингдек, педагогик фаолиятни амалга ошириш жараёнида вояга етмаганларга нисбатан жисмоний ёки руҳий зўравонликка оид ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларнинг 1 йил
Юрист блогер /расмий канал
11 Sept, 04:12
❗️ЁТОҚХОНАДА ТУРМАЙДИГАН ТАЛАБАЛАРНИНГ ИЖАРА ПУЛЛАРИ ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ📃 Ҳукуматнинг 605-сон қарори билан тасдиқланган "Давлат олий таълим муассасаларининг ижара ҳуқуқи асосида яшаётган талабаларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида"ги низомга кўра,➖ ётоқхона билан қамраб олинмаган ва ўзига ёки ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг ойлик ижара тўлови бир қисми ижара шатномасининг суммасидан қатъий назар, қуйидаги миқдорда тўланади.✅ Тошкент шаҳрида — БҲМнинг бир баравари (440 минг сўм); ✅ қолган ҳудудларда — БҲМнинг ярим баравари (220 минг сўм).❗️Талаба ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича:1) давлат хизматлари марказлари; 2) ЯИДХП (my.gov.uz); 3) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг махсус
Юрист блогер /расмий канал
8 Sept, 06:01
⚡️ МУҲИМ❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА БОЛА ПУЛИ ВА МОДДИЙ ЁРДАМНИНГ АНИҚ МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА ?📄 Президентнинг 23.06.2026 йил кунги “Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги ПФ-115-сон Фармонига асосан,➖ 2026 йилнинг 1 июль санасидан ижтимоий реестрга киритилган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдамнинг ҳар ойлик миқдорлари қуйидагича этиб белгиланган:✅ 3 ёшгача бўлган 1 нафар кичик фарзанд учун – 386 000 сўм, 3 ёшдан 18 ёшгача бўлган 1 та фарзанд учун – 295 000 сўм;✅ оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча – 177 000 сўм;✅ оиланинг уч ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча – 118 000 сўм;➖ Ижтимоий реестрга киритилган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори – 450 000 сўм.Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_botКаналга уланиш👇
Юрист блогер /расмий канал
7 Sept, 07:10
⚡️ ДИҚҚАТ❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ!✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра,➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим.✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади.Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_botКаналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Юрист блогер /расмий канал
7 Sept, 07:10edited
НБУ ҳамкорларидан 30% гача чегирма билан бизнес учун фойдали хизматлар Ўзбекистон Миллий банки мижозига айланинг ва бизнесингизни исталган босқичда ривожлантиринг. Ҳамкорларимиз бизнесингиз учун қуйидаги хизматларни таклиф етади: ◽️ Бухгалтерия хизматлари; ◽️ Маркетинг ва тарғибот; ◽️ Юридик ёрдам;
Юрист блогер /расмий канал
7 Sept, 05:38
❗️БУГУНГИ КУН ҲОЛАТИГА ЎЗБЕКИСТОН ҲУДУДИДА:✅ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 1 360 000 сўм;✅ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм;✅ пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 504 000 сўм;✅ ёшга доир энг кам пенсия – 983 000 сўм;✅ ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 1 083 000 сўм;✅ меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 1 083 000 сўм;✅ белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (983 000 сўмдан) 1 083 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 1 083 000 сўм;✅ зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 878 000 сўм;✅ иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 878 000 сўм.
Юрист блогер /расмий канал
2 Sept, 05:53
❗️1 СЕНТЯБРДАН БОШЛАБ➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланди.📃 Асос: ПФ–115-сон Президент фармониЮристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_botКаналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Юрист блогер /расмий канал
28 Aug, 10:13
❗️МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА ҲОДИМЛАРГА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИШ КУНИ БЕРИЛАДИ?📃Президентнинг 24.12.2025-йилдаги ПФ-257-сон фармонига асосан мустақиллик байрами муносабати билан,✅ Хафтада 5 кун ишловчи ҳодимлар:29-август – (шанба) дам олиш куни; 30-август – (якшанба) дам олиш куни; 31-август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1-сентябрь – (сешанба) байрам куни.✅ Хафтада 6 кун ишловчилар эса:30-август – (якшанба) дам олиш куни; 31-август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1-сентябрь – (сешанба) байрам кунлари дам олишади.Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot
Юрист блогер /расмий канал
27 Aug, 05:01
⚡️БИРИНЧИ СЕНТЯБРДАН ОЙЛИКЛАР ОШИРИЛАДИ📃 Президентнинг 23.06.2026 йил кунги ПФ–115-сон фармонига асосан,➖2026 йил 1 сентябрдан эътиборан бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 7 фоизга оширилади.❗️Шунингдек ушбу санадан:➖ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 360 000 сўм;➖ базавий ҳисоблаш миқдори – 440 000 сўм этиб белгиланади.Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_botКаналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Юрист блогер /расмий канал
21 Aug, 03:17
❗️ЎЗБОШИМЧАЛИК БИЛАН ЭГАЛЛАБ ОЛИНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИНИ ХУСУСИЙЛАШТИРИШ УЧУН УНДИРИЛАДИГАН ТЎЛОВ ҚАНЧА ЭТИБ БЕЛГИЛАНГАН ?📄 “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида Қонунга кўра,➖ ер ва биноларни қонунийлаштириш учун қуйидаги миқдорларда бир марталик тўлов ундирилади:✅ Тошкент шаҳрида – БҲМнинг 5 баравари;✅ Нукус шаҳри ва вилоят марказларида – БҲМнинг 3 баравари;✅вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда – БҲМнинг 2 баравари;✅ бошқа аҳоли пунктларида – БҲМнинг 1 баравари;✅ қолган ҳолларда бир марталик тўлов тегишли ҳудуддаги ўртача аукцион баҳоси миқдорида тўланади.❗️Шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлари, олдинги “акция” вақтида йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.Савол юбори
Юрист блогер /расмий канал
20 Aug, 14:01
❗️ҚАНДАЙ ҲОЛЛАРДА ТАЛАБАЛАР УЧУН "ИЧКИ ПЕРЕВОД"ГА РУХСАТ БЕРИЛАДИ ?📄 Вазирлар Маҳкамасининг 13.09.2025 йилдаги 578-сон қарорига асосан,➖Олий таълим ташкилотларининг биридан бошқасига талабалар ўқишини мос ва турдош таълим йўналишига (мос мутахассисликка), муайян ҳудуддаги олий таълим ташкилотларида мос ва турдош таълим йўналиши (мос мутахассислик) мавжуд бўлмаган тақдирда турдош бўлмаган таълим йўналишига (мос бўлмаган мутахассисликка) кўчиришга қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:🟢 1) талаба турмуш қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим ташкилотига ўқишни кўчириш учун мурожаат қилганда;🟢 2) давлат органлари ходимларининг иш жойи тегишли вазирлик ва идоралар томонидан ўзгартирилган тақдирда, унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди муайян вазирлик ёки идора раҳбари тавсияси асосида ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда.➖ Олий
Юрист блогер /расмий канал
20 Aug, 12:54
БСК фаолиятини ким назорат қилади?ХДП Мунозара клубида уй-жой бошқарув компаниялари (БСК) ҳисобдорлиги ва уларнинг устидан назорат тизими муҳокама қилинди. Тадбирда Нурафшон шаҳри мисолида кўп қаватли уйлардаги том, лифт ва болалар майдончаси муаммолари ҳануз ечилмаётгани, БСКларга юборилаётган депутатлик сўровлари эса вақтида жавобсиз қолаётгани айтиб ўтилди.Ҳуқуқий жиҳатдан олиб қараганда, ҳар бир БСКда 24/7 диспетчерлик хизмати бўлиши шарт, акс ҳолда инспекция томонидан жарима қўлланилади. Шунингдек, улар ҳар 3 ойда «Менинг уйим» тизимига ҳисобот киритиши лозим. Назоратдаги асосий муаммо эса кадрлар тақчиллиги Тошкентда ҳам ҳар бир туманга атиги биттадан инспектор тўғри келади.Мунозарада соҳадаги бундай бўшлиқларни тўлдириш учун давлат назорати билан бир қаторда кучли жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Бу каби долзарб муаммоларнинг сиёсий майдонда
Юрист блогер /расмий канал
19 Aug, 15:01
❗️ЭРКАК ВА АЁЛЛАР ТЕНГ ҲУҚУҚЛИ "Оиладачи"💃🕺⚡️САВОЛ: Менга эркак ва аёллар тенг ҳуқуқли деган нормани топиб беринглар илтимос!⚡️ЖАВОБ: Фуқаро бундай кескин савол беришига қараганда кеча уйда тенглик билан боғлиқ муаммо бўлган шекилли а? Ха майли..📄 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 58-моддасида, хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқлидирлар. Давлат хотин-қизлар ва эркакларга жамият ҳамда давлат ишларини бошқаришда, шунингдек жамият ва давлат ҳаётининг бошқа соҳаларида тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлайди деб кўрсатилган.✏️ Ана энди ҳурматли фуқаро бу маълумотни керакли инсонингизни личкасига ташлаб, кечаги муаммони охирига етказиб қўйсангиз бўлади. Фақат жуда чуқурлашиб кетманглар! Нормада жамиятдаги тенглик ҳақида гап боради. Оилада тенглик бўлиши учун дунёни бошқаттан қуриб чиқиш керак..Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_botКаналга уланиш👇 @Yurist_Bloge
Юрист блогер /расмий канал
18 Aug, 15:16
❗️БАРЧА ФУҚАРОЛАР ДАВЛАТ ХИСОБИДАН ТИББИЙ ЁРДАМ ОЛИШГА ҲАҚЛИ !✅ Ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга.➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли.✅ Давлат соғлиқни сақлаш тизимини, унинг давлат ва нодавлат шаклларини, тиббий суғуртанинг ҳар хил турларини ривожлантириш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш чораларини кўради. Давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш учун шарт-шароитлар яратади.📃 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 48-модда.Бепул савол-жавоб👇 @yuristdan_javob_botКаналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Юрист блогер /расмий канал
18 Aug, 13:31
Humans ишида даъво предмети бўйича тарафлар ўз позицияларини билдирдиHumans иши доирасидаги навбатдаги суд мажлисида даъвогар ва жавобгар томонларнинг позициялари муҳокама қилинди. Даъво талаблари ва уларни асословчи далиллар судда баён этилди, жавобгар томон эса ўз эътирозларини билдирди.Адвокат Шерзод Абдулқосимов судда Максим Ситанов томонидан лойиҳага маблағ киритилгани ва бу масала бўйича тарафлар ўртасида келишув мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, келишувда Максим Ситановга 66 фоиз улуш бериш масаласи акс этган.Жавобгар томон эса асосан ишни қайси суд тартибида кўриб чиқиш лозимлиги билан боғлиқ процессуал эътирозларни илгари сурмоқда. Хусусан, низо фуқаролик суди эмас, иқтисодий суд ваколатига тааллуқли экани ёки банкротлик тўғрисидаги қонунчилик доирасида кўрилиши кераклиги ҳақида позиция билдирилган.Савол юбориш 👇 @yur
Юрист блогер /расмий канал
17 Aug, 08:00
❗️НИКОҲ БУЗИЛГАНИДА ТЎЙ УЧУН ҚИЛИНГАН ҲАРАЖАТЛАРНИ ҚУДА ТАРАФДАН УНДИРИБ ОЛСА БЎЛАДИМИ ?⚡️САВОЛ. Қуда тарафнинг айби билан оила ажралишаётган бўлса айбдор тараф иккинчи тарафга тўй харажатларини тўлаши керакми ёки бунга мажбур эмасми ?⚡️ЖАВОБ. Оила кодексининг 44-моддасида,➖ суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўриб чиқилаётганида тўйни ўтказишга кетган сарф-харажатларни ундириш ҳақидаги талаблар қаноатлантирилмайди деб кўрсатилган.📄 Бундан ташқари, Олий суд пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар томонидан эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида” ги қарорининг 20-бандида, умумий мол-мулкни бўлишда эр-хотиннинг умумий қарзлари ва оила манфаатлари йўлида вужудга келган мажбуриятлар ҳам инобатга олиниши бироқ, тўйни, шунингдек никоҳ маросимлари билан боғлиқ бошқа тадбирларни ўтказиш учун олинган қарзлар
Юрист блогер /расмий канал
13 Aug, 13:33
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ.✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади.📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради.✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин.Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_botКаналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
Юрист блогер /расмий канал
13 Aug, 12:31
🎓 GRANT IMTIHONI — TOSHKENT METROPOLITAN UNIVERSITYEng yuqori natija ko‘rsatgan 100 nafar abituriyent grant bilan taqdirlanadi! 🏆🎁 100% lik grantlar mavjud — natijangiz qanchalik yuqori bo‘lsa, grant miqdori shunchalik katta bo‘ladi.📝 Imtihon fanlari: ingliz tili + matematika 📅 Sana: 21-avgust ⏰ Vaqt: 11:00 (kelish — 10:30) ⏳ Ro‘yxatdan o‘tish: 20-avgustgacha 📍 Manzil: Usta shirin ko'chasi, Toshkent📚 Yo‘nalishlar: • Yurisprudensiya • Kompyuter injiniringi • Xalqaro biznes • Buxgalteriya va moliya • Iqtisodiyot • Menejment • Marketing


Юрист блогер /расмий канал
12 Aug, 09:03edited
❗️МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА ҲОДИМЛАРГА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИШ КУНИ БЕРИЛАДИ?📃Президентнинг 24.12.2025-йилдаги ПФ-257-сон фармонига асосан мустақиллик байрами муносабати билан,✅ Хафтада 5 кун ишловчи ҳодимлар:29-август – (шанба) дам олиш куни; 30-август – (якшанба) дам олиш куни; 31-август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1-сентябрь – (сешанба) байрам куни.✅ Хафтада 6 кун ишловчилар эса:30-август – (якшанба) дам олиш куни; 31-август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1-сентябрь – (сешанба) байрам кунлари дам олишади.✏️ Лекин ҳали мустақиллик байрамига анча кун бор а? Шунинг учун эркинликка берилмасдан унгача сабр билан ишлаб туриш керак. Биринчи ЗУМ йиғилишидан иккинчига, иккинчисидан тўртинчисига, қолаверса ярим кечаси 22:00 да бошланадиган зумларда хам қатнашиб туриш керак. Йиғилишбозликка бархам берилди дейилгандан бери бизда манашунақа ЗУМ орқали бўладиган йиғилишлар авж
Related Channels
Other channels in the same section of the catalogue.
